SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1
🏠 Айрим ноинсоф қурувчилар:
1. Мижознинг пулини олиб уй қуради;
2. Қурилишни йиллаб чўзади;
3. Мижоз эътироз билдирса, шартта пулини қайтариб сувдан қуруқ чиқиш пайида бўлади;
🤷🏻♂️ Чунки уй нархи ошган, янги харидорга қимматига сотиш мумкин, судга берсаям "пулини қайтарганманку" деб тураверади.
✅ Мард бўлинглар, сизларга пул керак пайти ишониб берганларни ноумид қилманглар!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
💐Инсон қалби гул бўлар, соғинч дамлар вақтинча!
🔥Ҳислар жуда ўйноқи бўладида. Олдинги постимни ўқидингиз а? Ўша кайфиятда ўтирсам хабар келди – зоминлик Нодирбек Йўлдошев дўстимиз “бемор болаларга тарқатинглар” дея икки қути егулик жўнатибди.
☘️ Бу маҳсулотларнинг ўзига хос жиҳати бор – кимё аралашмаган, табиий, тоза тоғ неъматлари. Ичида асал, сариёғ, ёнғоқ ва мевалар бор. Худо хоҳласа буларни озиқ-овқат тўпламига қўшиб тарқатамиз. Айниқса “Аброр. “Сен кучлисан” болажонлари учун” деган ёзувни кўриб ғариб кўнгил бирам шодландиеййй...
👏 Нодирбек аукционимизни бошлаб берган, ўз ҳиссасини қўшганди. Ҳар бир ватандош Зомин тоғларига борганда йўқласа арзийдиган яна бир тоғ бор. Барака топсин!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👁 Ўта тушкунман бугун...
🙋♂️ Хайрияга оид барча ишларни якунлаш ҳақида ўйлаяпман. Ишонинг, шундай!
1. Яқин укамиз ҳомийлигида 3-мусофирхонамизни тайёрладик. Роса хурсанд бўлгандик. Анча қимматга уй харид қилинди, таъмирланди, жиҳозланди. “Миллий тиббиёт маркази”га яқин жой танланганди. Чунки жуда кўп муҳтожлар бутун шаҳар оралаб, Чилонзордаги мусофирхоналарга қатнашарди.
Лекин... Ҳаммаси тайёр бўлганда қўшнилар қаршилик қилишди. Бу уй бепул берилишига, мақсад фақат савоб эканлигига ишонтира олмадим. Терроризм, педофиллар, фоҳишалар, юқадиган касаллар... ва ҳ.к. эҳтимоли билан розилик бермади. Хориждаги ҳомийга айтсам, “Хусусий мулк деган тушунча қани?” дея ҳайратда қолди. Қонунан ҳақ бўлармиз ҳам, чунки 10 кунгача рўйхатдан ўтмай яшаш мумкин. Аммо шундоқ ҳам муаммолардан чарчаган инсонларни бу муҳитга олиб келиб бўлмасди;
2. Мусофирхоналар ҳақида яна бир марта эълон бердим, тагидаги илк изоҳда бир неча кунга эканлигини, айнан зарурат билан вақтинча келганлар, асосан беморларнинг яқинларига эканлигини ёздим. Бундай эълонларни мунтазам бераман, лекин негадир шуниси жуда кўп тарқалибди, гуруҳларга улашилибди. Изоҳларнинг аксариятида ёлғончию фирибгарга чиқарилибман. Кўпчилик боғланди, аксарияти йиллаб ижарада яшовчилар. Бу вақтинча берилишини айтсам “халқни алдайдиган мошенник”лигимни билдиришди...
3. Айнан бу банд бўйича ҳеч кимдан хафа бўлишга ҳаққим йўқ! Шунчаки ҳолат буям. Бемор болаларни бир амаллаб эътиборга, мотивацияга ўргатдик, ўргатяпмиз. Бу мунтазам тадбирлар, дастурлар билан амалга ошади. Узоқ узилишдан кейин битта аукцион уюштирдик. Ҳеч бўлмаса битта телефон (барглар танловида ютган болага), битта ноутбук (IT курсларида қатнашаётган болага), муҳтож оилаларга мунтазам тарқатиладиган 20 тўплам озиқ-овқатни режалаштирдик. Натижани биласиз. Бир нарсани уят бўлса ҳам айтаман – ўша 5 млн ҳам ўз дўстимизники...
🍃 Энг эзгани илк икки ҳолат. Биз ўзимиз қилиш нари турсин эзгуликка умуман ишонмайдиган жамиятга айланяпмиз! Афсус...
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✍️ "Sirli mijoz narxni 4.600.000 ga ko’tardilar.
Ularning niyati jiddiy"
Шу хат келди. Кичик бўлсада, яна битта қадам. Раҳмат!
👮🏻♀️ Бугун “Ички ишлар ходимлари куни” экан
🤝 Табриклайман. Самимий! Ўзим уларни жуда кўп танқид қиламан. Ичларида сўкишсада, чидашади.
🌍 Мелисалар сафида қариндошларим, таниш-дўстларим жуда кўп. Танқид қилаверсамда, бир нарсага аминман – ўзим бир кун ҳам уларнинг ишини қила олмайман. Кунни тунга улаш, ҳамиша раҳбарлар босимида ишлаш, бола-чақа олдида бемалол ўтира олмаслик аниқ қўлимдан келмайди. Ички ишлар ходимлари ҳар куни дуч келадиган, бевосита ишлайдиган ёмонларга дуч келсам пақиллатиб отиб ташлай қолсам керак.
✅ Шу ватандошларимиз, ака-укаларимиз ўз жонларини тикканлари учун хотиржам ухлаймиз, кимдир тинчлигимизга рахна солса дод деб олдиларига югурамиз.
💥 Соғ бўлишсин, “смен”лари ҳамиша яхши ўтсин!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
💥 Sarvar Kabirov ва дўсти биргаликда 4 млн сўм таклиф қилмоқдалар. Ажойиб!🤝
Читать полностью…"Shaxsini sir saqlashni istagan sirli mijoz 2.500.000 taklif qildilar"
Ҳозиргина шу хатни олдик: демак янги қадам – 2.5 млн сўм!!!
Ким сирли мижозни юта олади?!
1 млн сўмлик ҳайратимиз узоққа чўзилмади. Дўстимиз Аброр Турдипулатовдан янги ва залворли таклиф – 1,5 млн сўм!!!! Ура!
Ээээнди нима бўлади?
🏋️♂️ Бу сафар ҳақиқий оғир артиллерияни олиб келдик!
🥊 Олимпиада ва жаҳон чемпиони, ўзбекнинг фахри ҳамда асл ўғлони Баҳодир Жалоловнинг қўллови билан янги аукционимизга старт бермоқдамиз. Ғолибга ютуқни бевосита боксчимизнинг ўзи бир пиёла чой устида топширмоқчи.
✅ Ҳаммаси жуда оддий – олимпиада чемпионлар имзоси туширилган қўлқоп, болалар қаламига мансуб икки сурат ва ажойиб аппликациялар тўплами кимошди савдосига қўйилади. Тушган маблағ (чўғига қараб албатта) янги танловда умид билан қатнашган 40 нафарга яқин болажонларга совға-салом харид қилиш, ортса муҳтож оилалар учун озиқ-овқат тўпламлари бериш учун сарфланади. Омадимиз келиб, қимматроққа сотсак ёки ҳомийлар бош қўшишни истасалар, дорихоналардан қарздорликларни камайтиришга ҳаракат қиламиз.
☘️ Демак учтаси бирда бўлган лот: чемпионлар имзоси туширилган қўлқоп болалар қаламига мансуб икки сурат ва ажойиб аппликациялар тўпламининг бошланғич баҳоси – бор йўғи 5 минг сўм!
❓Хўш, ким қанчага оширади?
* Ҳар бир жиддий таклиф изоҳларда қайд этиб борилади;
* Аукционда жамоа бўлиб ҳам қатнашиш мумкин;
* Аукционда қатнашмай эҳсон қилиш имконияти ҳам бор, каналимизга кириб, ижоди ўзингизга ёққан болани танлаб олинг ва олға!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
❓Оммага эълон қилинган қизиқ ёзишма: Хўш, йигитни айблай оламизми?
👁 Мана бу скриншотни ўқиб кўринг – унга кўра йигит унаштирув бузилгандан кейин қилган харажатларни қайтаришни талаб қилган. Харажат ҳам нима, ўйинчоқ пули, ресторан тўлови, совғалар... Майда-чуйда хуллас.
✅ Мутлақ кўпчилик йигитнинг қилмишини қоралаган. Мен ҳам бу пулларни сўраш йигит кишига хос иш эмас, деб ҳисоблайман. Лекин лаганнинг иккинчи томониям бор: йиллардирки гендер тенглик, эркакнинг аёлдан афзал эмаслиги, керак бўлса қиз йигит ўрнига ўтирғизиб қўйиш ҳуқуқига эгалигини уқтириб келдик. Хўш, энди нима кутяпмиз?
Ҳуқуқлар тенг бўлса, нега харажатлар бир тарафлама бўлиши керак ва режа амалга ошмаганда қайтарилмаслиги лозим? Умуман, шу ракурсдан қаралса, янаям чуқурроқ борайлик – қиз йигитни учрашувга таклиф қилсин, совға-салом билан сийласин, забт этиш учун чўнтак қоқиштирсин.
“Жиннимисиз?” деяпсизми? Яшанг! Демак тушундингиз – қиз ўз ўрнини, йигит ўз ўрнини йўқотмаслиги керак. Шарт! Нуқта!!!
P.S.: Бу гапларимдан аёлларни камситишни топа олган алоҳида тормозларга – олдин ҳам айтганман: Гендер тенглик деган тушунчаларни сингдириш аёл қадрини янада кўтаришда акс этса дуруст ва қўллайман. Лекин у эркак қадрини туширишга қаратилар экан – сафсата ва зарарли ғоянинг ўзгинасига айланади!
✍️ Адекват баҳсга тайёрман.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🔥 Ўйлаб қарасам, “Афросиёб” деган зорманда фақат бизнинг асабимизни бузиш учун яратилган экан!
🚄 Кеча темирйўлнинг каттаси чиқиб “Нолийвермаларинг, ўзи “Афросиёб” ғирт убиткада. Манаман деган давлатларингда ҳам поезд самолётдан қиммат. Биз ҳиммат қилганимиз учун яйраб юрибсанлар ўзи...”, деди.
☝️ Қизиқ, нархи истаганча оширилгани камлик қилгандек билети ҳамиша минг тавалло билан олинадиган бу ярамас поезд ҳали ўзбекнинг бошига битган миннатли ош ҳам экан.
❓Пулингга эркин чиқолмасанг, амаллаб чиққанингда ҳам бировга зарар келтирсанг, яна валломати оғиз тўлдириб “Бу ҳам кам, яна оширамиз” деса – керакми шу хўрликлар?!
✨ Кўтар миннатли аравангни. Фақат доим негатив билан эсланадиган қилиб қўйганинг – “Афросиёб” номини қайтар!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🔥 Тиланчилар ҳаддидан ошишмоқда
✅ Ҳар қандай соҳа, ҳар қандай машғулот эгалари маълум қонуниятларга бўйсунишлари, назоратни ҳис қилишлари ва энг муҳими – ҳаддидан ошмасликлари шарт. Ҳатто тиланчилар ҳам!
🤷♀️ Рафиқам билан дўкон ёнида тўхтадик. Машинадан тушмасимиздан бир жувон келди.
– Ака, йўлкирамга 5 минг сўм бера олмайсизми?
– Узр, бера олмайман.
– Нега бера олмайсиз?
– Чунки соғломсиз, ишланг. Тиланчиликка муносиб эмассиз.
– Ҳа, сиз бойлар ҳеч берманглар-берманглар. Берсангиз давлатингиз камайиб қолади. Билсангиз – сиз бойларда биз камбағалларнинг ҳақи бор. Бировнинг ҳақидан қўрқмасангиз ҳам Худодан қўрқинг!
⭕️ Афсус, қаршимда аёл киши, қолаверса замон ҳам кўтармайди. Эркак киши бўлса, боплаб саваласанг...
* * *
🫔 Лаваш еб ўтиргандим. Бир тиланчи қиз индамай ёнимга келди ва хайр сўрай бошлади. Бермаслигимни билдирсам, ҳе йўқ бе йўқ қўлимдаги егуликка чанг солди. Ҳайдаб солдим. Қарғаб-қарғаб кетди.
Қизиқ, булар нега бунча жиловни йўқотишди? Улар бугун ҳар қадамда. Чорраҳаларда ҳаётга жиддий хавф солиб, бола кўтариб автомобиллар оралаб юришади, мачитлар ёнидан гўё меҳнат ярмаркаси ташкил қилишган, бозорлар, гавжум жойларку тўлиқ уларники. Энг ачинарлиси – бу жараёнга болаларни, гўдакларни қўрқмай жалб қилишмоқда.
🏦 Тиланчилар ишлаб топаётган ақл бовар қилмас бойликлар тўғрисида афсоналар юради. Улар бежиз эмаслиги аниқ. Динимизда бир қорин тўйгуликдан ортиғини сўраш ортиқчалиги таъкидланган. Наҳот шу даражада оч ва яланғоч қолишаётган бўлса?!
❓Улар билан шуғулланаётган бирор тизим фаолияти кўринмаяпти. Қонунчиликдаги юмшоқлик масъулларнинг қўлини боғлаш билан бирга, боқимандаларнинг сафи кун сайин кенгайиб, очиқ тиланчиликка киришувчилар сони ортиб боришига замин яратяпти. Чунки уларни жазолаш механизми йўқ, қўлланиладиган жарималар эса ишлаётган пуллари олдида кулгили даражада.
🤷🏻♂️Натижани эса кўриб турибмиз.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
BMB HOLDING янги саҳифа очди – Za’faron чуқур қайта ишловда!
✅ Ўзимизнинг тадбиркорлар эгалик қилса, ўзимизнинг қоракўзлар ишлаб қозонини қайнатса, ишлаб чиқариш корхоналаридек файзли маскан йўқ. Яна бундай корхоналар олис ҳудудларда ишга туширилса ва қишлоқ аҳли ҳам ишли бўлиб, келажагидан хавотирланмай яшаса икки карра зўр!
⚡️ BMB HOLDING BMB Za’faron брендини яратганидан кўпчилик хабардор. Энди холдинг янги қадам қўйди ва Жиззах вилоятининг Бахмал туманида чуқур қайта ишлаш корхонасини ишга туширди. Биз шу воқеага гувоҳ бўлдик.
🍃 Маълумки, заъфарон (шафран) – дунёдаги энг қиммат ва ноёб зираворлардан бири бўлиб, дунёда унга 350 тонна талаб бўлгани ҳолда атиги 175 тонна ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон ишлаб чиқаришни 20 тоннага етказиш орқали бу соҳада етакчилардан бирига айланиши аниқ. Бу маҳсулот қўлланилиш соҳаларининг кўплиги, етиштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг мураккаблиги, соғлиқ учун фойдали хусусиятлари ҳамда қиймати юқорилиги нуқтаи назардан “қизил олтин” дея эътироф этилади.
⭕️ Заъфарон плантацияларини кенгайтириш, қуритиш ва қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 120 млн еврони ташкил этади. Жумладан,
- 70 млн евро тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
- 37 млн евро ўз маблағи;
- 13 млн евро кредит маблағлари.
Ўтган давр мобайнида мазкур лойиҳа доирасида 60,8 млн евро инвестициялар ўзлаштирилиб, қарийб 120 та доимий ва 25 минг нафар мавсумий иш ўринлари яратилган. Заъфарон маҳсулотлари экспорт ҳажмлари ҳам салмоқли:
- 2021 йил - 1,2 млн евро;
- 2022 йил - 2,7 млн евро;
- 2023 йил - 4,5 млн еврони ташкил этган бўлса
- 2024 йилда 12 млн еврога етказиш режалаштирилган.
🤝 Шу билан бирга, лойиҳа ташаббускори томонидан қўшимча равишда киритилган 5 млрд сўм сармоя натижасида 2,5 км га яқин йўлларга бетон қопламаси ётқизилиши ва 25-30 км узунликда электр тармоқлари тортиб келиниши орқали аҳоли электр энергияси билан таъминланиши ушбу ҳудуд учун нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамият касб этади.
👏 Мана шу қишлоқни обод қилиш дегани!
✍️ Энди бу холдингни бошқараётган Бекзод Маматқулов ҳақида икки оғиз: Мен учун у бемор болаларимизга катта ёрдам берган меценат ва шунинг ўзиёқ ҳурмат қилишим учун етарли. Бу даражада кенг кўламли тадбиркорлик эса шахсан менинг қўлимдан ҳам келмайди.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤲 Ниятни яхши қилинг. Аллоҳдан сўранг ва ниятни яхши қилаверинг ҳамиша
🇫🇷 Фейсбук эслатди. Икки йил аввал шу кунлари Парижда бўлган эканман. Мақтаниб сурат ҳам қўйганман, бусиз бўлармиди?
✍️ Кўпчилик фикр билдирган, қадрдон иним Отабек Кушбаков “Шу жойларга бориш орзуим, бизга ҳам етказсин” деган мазмунда изоҳ ёзган экан. Бу ўзининг эсидан ҳам чиқиб кетган бўлса керак. Не ажабки айни шу кунларда у келин Vasila Namozovna билан бирга Францияни кезиб юрганди. Биздан ҳам ўтиб кетиб, Италия-Швейцарияларни ҳам забт этди, ҳалоли бўлсин.
❓Нима демоқчиман? Динимиз ҳам ҳар доим эзгу ниятда бўлишга тарғиб этади. Ҳаёт ҳам такрор кўрсатадики, бу исботини топиб бўлган. Нимадандир тушкун бўлганларга доим айтаман – ишонинг, ҳаммаси ўткинчи. Ниятингиз бутун ва яхши бўлсин, орзуларни катта-катта қилинг.
🏠 Уй ҳам бўлади, уйсизлик ҳам ортда қолади. Самолётда учаётганлар кўрсатадиган қизил паспортларни Сиз ҳам фахр билан суратга туширасиз ва эълон қиласиз. Дард ҳам синов, ажри бор. Ишда ҳам ўрнингизни топасиз, пул ҳам топилади.
✅ Фақат “бу мен учун армон, қўлимдан келмайди” деманг. Ният қилинг ва интилинг. Ҳаммаси яхши бўлади!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✅ 5 млн сўм! Шу таклиф билан аукцион якунланди. Ҳаммага раҳмат!
Дўстларимизнинг ёрдами билан режаларни амалга оширамиз насиб қилса.
📺 Ҳозиргина “Россия 24” каналида АҚШнинг куни битгани ҳақидаги навбатдаги кўрсатув берилди
🎤 Ҳазрати Соловёв етовидаги дастурда Америка сайловлардаги ноҳақликлар, мамлакатнинг даҳшатли қарзи, борган сари чўкиб бораётган иқтисоди ва маънавияти ҳақида ўта эҳтиросли фикрлар билдирилди. Нуфузли экспертлар далиллар келтиришди, лавҳаларда АҚШ аҳолиси қашшоқликдан адо бўлаётгани акс этди.
🇨🇳 СССР даврини ҳам яхши эслайман. Асосий сиёсий дастур бўлган “Время” аталмиш кўрсатувнинг салмоқли қисми Американинг таназзули ҳақида кечар, капиталистик тузумнинг абгорлигидан фалсафа сўқиларди.
💥 Бу орада энг йирик ва мустаҳкам, энг қудратли дея сингдирилган иттифоқ аввал иқтисодий-сиёсий жарга қулади, кейин буткул парчаланиб кетди. Асосий вориси бўлган Россия камида уч марта молиявий коллапсни бошдан кечирди, очликка юз тутди ҳатто. Лекин Америка адо бўлганига оид дастурлар бир он бўлсин тўхтамади.
🙋♂️ Мен зинҳор Америкапараст эмасман, бу давлатда бўлмаганман ҳам. Бу давлат сиёсатининг аксарият йўналишларини қоралайман ҳатто. Аммо ҳануз чўпчаклар тўқилавериши, ҳамон унга миллионлар ишонаверишидан ҳайратланаман.
✅ Яхшики бизнинг ғоявий душман давлатимиз йўқ. Йўқса рангдор ва ярқироқ дастурларга уста ўз “24”имиз ҳам мияларни ювиб ташлармиди?..
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
❓Аукционни қачон тугатамиз?
1. Охирги таклиф 1 сутка сақланиб турса;
2. 28.10.2024 йил соат 10:00 да.
✅ Янги кунда янги таклиф – аноним харидордан 4.5 млн сўм! Баракалла!!!
Читать полностью…🔥 3.5 млн сўм!!! 🔥
✅ Сирли мижоздан янги қадам!!!
❓Хўш, қанақа жавоб бўларкин?
Сирли мижозга Sarvar Kabirovдан жавоб – 3 млн!
Читать полностью…Доимий фаол дўстимиздан янги қадам! Sarvar Kabirov нақд 2 млн сўм бермоқчи! Қойил!!!
Хўўўш, янгисини кутамиз.
Дўстларимиз Бектемир Муродов ва Нодирбек Йўлдошларнинг 100 минг сўмлик таклифларидан кейин Otabek Sodiqov – 1 млн сўм таклиф қилмоқда. Жуда жиддий қадам бошиданоқ!
Хўўўш, ким ошира олади?
👁 Шу беғуборлик Сизнинг эътиборингизга тушса эди!
☘️ “Сен кучлисан” жамоаси бемор болажонлар иштиёқини ошириш учун янги танлов эълон қилди. Шарти жуда оддий – кузги барглардан чиройли нарсалар ясаш.
✅ Ҳозир /channel/senkuchlisanm телеграм каналимиз ҳақиқий санъат асарларига тўлиб тошган. Бола болада барибир. Битта мақтов, бир оғиз ширин сўзга маҳтал (аслида биз катталар ҳам шундаймиз). Сиздан илтимосимиз, шу каналга киринг ва болалар ижодига бир эътибор қаратиб қўйинг. Имконингиз бўлса оддий совғалар билан йўқланг, қўлланг. Имкон қадар ҳамма иштирокчиларни рағбатлантиришни режалаштирганмиз.
🍃 Асарларнинг фақат айримларинигина эътиборингизга ҳавола қиляпман. Кўринг, завқланинг.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
👁 Ўзбекнинг бир ўғлони мўлтираб қолмасин!
🤝 Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида оққонга чалинган 12 нафар болалар бепул ноутбуклар билан таъминланган ва IT курсларида ўқишлари йўлга қўйилганди.
💻 Танлов якунланиб, ноутбуклар тарқатилгандан сўнг исм-шарифи ҳам ўзи сингари ажойиб йигитча – 16 ёшли Оллоберган Аллаберганов ҳам машғулотларда иштирок этиш истагини билдирди. У эски бир ноутбук топиб, дарсларда фаол иштирок этиб келаётган, анча қўли келишиб ҳам қолганди.
📲 Яқинда онаси биз билан боғланди – ўша эски қурилма бузилиб, буткул яроқсиз ҳолга келибди. Оққон билан курашаётган Оллоберган энди ўзи қизиқиб қатнашаётган курсларидан қолиб кетяпти.
🔥Азизлар! Балки уйингизда ишлатилмай турган бақувватроқ ноутбук бордир, ҳадя қилгингиз келмаса – арзонроқ сотарсиз. Балки орамиздан янгисини олиб берадиган ҳиммат эгалари чиқар... Жуда бўлмаганда кўплашиб пул йиғиб олармиз.
✅ Муҳими – Оллоберганнинг Оллоҳ берган истеъдодига андак кўмак бериш ва у руҳан чўкиб қолмаслиги зарур!
🍃 /channel/Abror_Zohidov орқали алоқадаман. Ҳар қандай кўмакка хурсандмиз!
“Сен кучлисан” жамоаси
❓Нега кераксиз жойга пул сарфлайверамиз?
🚶🏽♂️Ҳар куни Алишер Навоий театри, Ўзбекистон тарихи музейи ёнидан ўтаман. Театр олдидаги туппа-тузук майдон реконструкция қилиняпти, музей эса тўлиқ таъмирланяпти.
🤷🏻♂️ Алам қиларлиси, икковиям бинойидек эди. Айниқса Навоий театри ёнидаги майдонга ачинаман. Бир аср хизмат қилган, яна икки аср ишлаб берадиган тош тўшамалар кўчириб ташланди ва ўрнига замонавий материаллар қопланяпти. Юзлаб одам ғимирлаб ишлаган, табиийки миллиардлар сарфланади.
1. Нега биз тарихий манзарани йўқ қилишга, замонавий ва мўрт нарсага пул сарфлашга ўчмиз?
2. Нега биз туппа-тузук ишлаб турган, бузишга асло зарурат бўлмаган жойга ташланамизу, йиллаб абгор бўлиб ётган масканларга эътибор бермаймиз?
🔥 Сиз билган нарсани мен ҳам биламан. Ободончилик ниқобида пул ювиш, коррупция, бошбошдоқлик...
⭕️ Бунинг охири бўлиши керакку ахир? Қачонгача кўкдалалик Матқовулнинг боласи телевизорда жаннатдек давлатни кўриб, лой йўлда пахса деворли мактабга боради?!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✅ Дўстларим, 3 бемори бор оилага бошпана керак!
🍃Кичиги 10 яшар бемор бўлган, бир оилада 3 кишига дард илашган ва ногиронликка олиб келган оила қишлаб олиши учун бошпана керак.
🏠Кимда Тошкентда ёки яқин атрофда бўш квартира, ётоқхона (обшежитие), ҳовли ёки ҳатто дача бўлса ҳам “ҳой” деворинглар. Оила қишда пойтахтга даволанишга қатнаши керак. Ўзи яшайдиган ҳудудда совуқ, газсиз-кўмирсиз қийналишади. Уч беморни парваришлаш осонмас. Оладиган пенсиялари егуликка аранг етади, дори-дармон тақчил, қиммат ижара олишнинг эса умуман иложи йўқ. Муносиб жой топилса, балки ҳашар қилиб юборармиз, кўрамиз хуллас.
🤷🏻♂️Одатда бу масалада мендан ёрдам сўрашарди, энди ўзим илтимос билан юзланяпман. Кимга қизиқ бўлса, овозли хабарларини ташлайман, эшитиб юрак эзилади...
❓“Ўзинг берсанг бўлмайдими?”, дерсиз. Ижарага алоҳида уйим йўқ, мусофирхоналарни узоқ муддат бир оила билан банд қилиб қўя олмайман, кўпчиликнинг ҳожати тушадиган жой.
🙋♂️ /channel/Abror_Zohidov орқали алоқадаман. Кутаман!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🤷🏻♂️ Матқовул 200 доллар пора олганда гирибонидан тутиб, пулга бармоғини ниқаб сазойи қилган тизим 40 минг доллар олган прокурорни “қочириб юборди”
😄 Янаям қизиғи, биз лохлар шунга ишонишимиз керак!
✍️ Воқеани эшитиб, расмий баёнотни ўқиб, ҳайратга тушасиз. Прокурор 40 минг доллар талаб қилармиш (хўш, нимаси ғайритабиий бунинг?). Пул берармон тегишли жойга арз қилармишда “Қонуний чора кўрсаларинг бўлмайдими, нима деган гап бу, наҳот мусаффо осмон остида прокурор пора олса?” дея масалани кўндаланг қўярмиш.
🔥 Шундан кейин катта гуруҳ тузилармиш ва операцияга киришилармиш. Махсус пул махсус жойда берилаётган жойда – ПАҚ! Прокурор 40 минг долларни қуртдек санаб олиб, мингга қўйворармиш. Уни тутадиган гепардсимонлар қораси ўчгунча шошмай турармиш. Албатта, кейин қидирувга беришганку, қанақа эътироз?!
✅ Энди бир гапни эслаб қолинглар – отаси роса мойли жойларнинг эгаси бўлган бу прокурорча тутилиши мумкин. Лекин пулни олмаган ва айбсиз бўлиб чиқади!
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
✅ Соддагина ўзбегима😄
❤️СССР пайтида Сибирда хизмат қилган самарқандлик тоғамиз бир рус қиз билан севишиб қолади. Қайтганидан кейин ҳам анча вақт хат ёзишиб юради.
🏇Ниҳоят қизнинг олдига боришга қарор қилади ва севгилисини ҳайратлантириш йўлини топади. Ўша пайт Тошкентда “Пепси Кола” заводи янги очилган бўлган. Йигитнинг гули Тошкентга келиб, ўнта пепсини фалон пулга амаллаб топади ва Сибирга учади.
🍃 Севгилиси билан кўришиб, иккови балконга чиққан пайтда тантана билан пепсини очади ва иккови ичишади. Қизни буткул ҳайратда қолдирганидан, умрида кўрмаган ичимлиги билан сийлаганидан ғурур туйган йигит узоқларга тикилиб фахр билан сўрайди:
– Анави рўпарамизда тутун чиқараётган жой нима?
– “Пепси Кола” заводи! – жавоб беради қиз☺️.
Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм