ayolning_41_olami | Неотсортированное

Telegram-канал ayolning_41_olami - Sohiba Mullayeva blogi

1102

Phd in mass-media Teacher in UzJOKU Kopirayter IELTS 6.5 Dekretdagi jurnalist Ayolning 40 joni bor, men bilan esa 41-olamini kashf etish uchun kanalimda qoling! Мурожаат учун 👉 @kopiraytadmin_mullayeva

Подписаться на канал

Sohiba Mullayeva blogi

To'g'ri uyni turmush o'rtog'im oldilar. To'g'ri kopirayterlik qilib boyvachcha bo'lib ketmadim(chunki asosiy ish sifatida qaramadim). Lekin har doim qo'limda qo'shimcha daromad bo'ldi. Uyga kerakli jihozlarni o'z pulimga ololdim. O'z harajatlarimni o'zim ko'tardim...

✅ Nima demoqchiman? Har qanday inson doim o'z ustida ishlashi, harakat qilaverishi kerak. Qo'shimcha daromad topish uchun kasbni o'zgartirish, yangi bilimlarni egallash, o'zi uchun yangi yo'nalishlarni ochishdan qo'rqmaslik kerak, degan fikrdaman!

Siz bunga nima deysiz?

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Men 5 yil dekretda o‘tirib endi ishga chiqqan paytlarim edi. Endigina IELTS sertifikatini olgan(lekin foydalana olmagan), oyligi o‘zidan ortmaydigan Sohiba edim. Lekin uyni kengaytirishda turmush o‘rtog‘imga yordam berishni juda-juda istardim...

👉 Shunday kunlarning birida SMM kursi e'loniga ko‘zim tushdi va men ikkilanmasdan u onlayn kursga yozildim. Maqsadim, SMM chi bo‘lish edi. Bundan 4 yil oldin bu bozor bo‘m-bo‘sh edi. Hozir ham talab kamaymagan.

🤔 Lekin kurs davomida kopirayting mavzusidan keyin fikrim o‘zgardi. Men kopirayter bo‘lishni tanladim. U kursdan keyin Najot Ta'lim o‘quv markazi meni ishga olib qoldi. Chunki shu markazning kursida o‘qigandim.

Eng qizig‘i, men kopirayter sifatida faqat onlayn ishladim va davlat ishimni ham tashlab qo‘ymadim!

Davomi bor... Reaksiya🔥

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Bugun master klassning
oxirgi kuni! 💜

Bugun shartlarni bajargan, ya'ni e'lon posterini yaqinlariga ulashgan hamda darslarda faol qatnashib, uyga vazifalarni bajargan qizlar orasidan bir kishiga konsertga bilet, yana 3 kishiga kursimga chegirma taqdim etaman!

Darsni va sovg‘alarni kim kutayaptiiii???

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Kopirayting orqali oyiga qancha daromad topaman?

Umuman, tuppa-tuzuk kopirayter bo'lib, daromadga chiqish uchun qancha muddat kerak bo'ladi?

❗️ Bu sizga qiziqmi? ❗️

Unda master klassning 2-kunida, albatta, qatnashishingiz kerak! Bugun ushbu mavzular Sizni kutmoqda:

👉 Kopiraytingda maqola turlari (4 ta turi+misollar bilan!)

👉 PHMS modeli

👉 4P nima va uning afzalliklari

👉 Sarlavha qo'yishda PINC=Promise+Intrigue +Need +Content formulasi

👉 BONUS dars! SWOT tahlili

👉 Uyga VAZIFA

🔥 Ishoning bugungi dars kechagidan ham qiziq va manfaatli bo'ladi. O'tkazib yubormang! Bu bilimlar bilan yangi bir pog'onaga ko'tarilasiz!

P.S. Aytgancha, master klass uchun yutuq qo'yilgani esingizda-a? Shartlari bilan bu yerda tanishing va yaqinlaringizga ulashing!

Darsda ko'rishgunchaaaaa!!!!!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

https://youtu.be/1QIprB0dxKg?t=759&si=IOswTqqnIQP90s8X

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

📌#uyga_vazifa

UYGA VAZIFA:

Xususiy klinika haqida AIDA modelida post yozish!

Ma'lumotlar: Ayollar kasalligi
Bolalar kasalligi
Massaj bor
Gidromassaj
Xijoma
Lor
15 yillik tajriba
chet el mutaxassislari bor
faqat ayollardan iborat

!!! Noyob savdo taklifi

AIDA modeli

A ttention - diqqatni tortish

I nterest - qiziqtirish

D esire - istak uyg'otish

A ction - harakatga undash!

P.S. Vazifalarni 20.11.2023 soat 17:00 gacha shu postning izohlar qismida qoldiring. Kechikkan vazifalarga feedback berilmaydi, ko'rib chiqilmaydi!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Onlayn master klassdan yuqori darajada manfaat olish uchun quyidagilarni tavsiya qilaman:

👉 O'tkazib yubormaslik uchun kanalni PIN qilib qo'ying!

👉 Qog'oz va ruchka tayyorlab qo'ying! Sababi, juda ko'p foydali ma'lumotlar beriladi!

👉 Barcha ishlarni tugatib, tinchroq joyga o'tib oling!

👉 Iloji boricha naushnikdan foydalaning!

👉 Eng muhimi, niyatni to'g'ri qiling. Bilim bilan bir qatorda natija ham olaman deb kiring! Uch kunning barchasida qatnashing. Izohlarda faol bo'ling!

Ko'rishgunchaaaaa!!!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Ёмон одам йўлдошини қаритар.

Ўзбек халқ мақоли

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Психологик_тавсия

Ўзингни асраш учун ҳам, жуфтингнинг эҳтиётини қил!

«Бир этак болали бўлсам, уйда фалончи юмуш менга қараб турган бўлса, бир эрга ёқиш учун ойнакка қараб бежаниш ёки уйимга ўзгартишлар киритишим бачканалик эмасми, мен бундан орият қиламан» дема! Эринг — сенга Худо берган муқаддас мулкинг. Мулкингга эса ўғри тушиб турибди, эҳтиётини қиласан-да! Агар у йўқолиб қолса, қўл силтаб қолаверсанг, майли эди. Қовжираб куйишинг тайин! Демак, ўзингни асраш учун ҳам, жуфтингнинг эҳтиётини қил.

Сендан узоқлашган эркакни қўрқитиш, жанжал, аризабозлик билан, эл ўртасида шарманда қилиш билан қайтариб бўлмайди! Бу ишлар унга ҳаддан зиёд оғриқ беради ва бу оғриқларни сен ташкил қилаётганинг учун, унга янада хунукроқ кўринасан. Ва нариги томонга аввалгидан баттарроқ интила бошлайди! Нариги аёл эса бундай пайтда янада ҳалимроқ бўлиб олади. Ҳамма ёқдан урилиб-сурилган жуфтингга у халоскор бўлиб туюлади ва унинг меҳридан паноҳ топади.

Турсуной СОДИҚОВА
«Ўғлим, қизим, сенга айтаман»дан

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Психологик_тавсия

Эринг хиёнат қилди, нега?

Эринг бу билан хато қилди, дўст бўлсанг уни шу йўлдан қутқар!
Эр сендан кетиб боряпти, сенинг ҳар кунги газакли кесатиқларинг уни янада узоқлаштиради!

🔹 Сен эрга зорлигинг учун, шахсинг топталгани учун эмас, асосан болаларингга отасини қайтариш учун уринасан, куясан.

🔸 Хонадонингни обод қилавер, аёллик санъатини ўрганавер, яъни сўзлаш, кийиниш, овқат қилиш, мағрур бўлиш каби… Эрнинг ўзи сенга зор бўлиб қайтиб келади.
Эркакка дил ёрма, ялинма, тергов қилма, у билан қизиқмаётгандай тут ўзингни, ўзи сенга яқин кела бошлайди.

🔹 У шохдан бу шохга қўнаверадиган бўлса, у эркакжувонмарг бўлсин. Чунки у авлоднинг ва жамиятнинг айнитувчисидир! Аммо рисоладагидай юриб, маълум давр ўтгач, хиёнат қилган бўлса, гап сенда. Сени ва тутумингни кўчадагиларга солиштира бошлади. Унда ўксиниш туғилди ва сендан дурустроғига шайтон етаклади.

🔻 Билиб қўй: сен ҳамма айбни эрингдан кўрма, эркак биринчи бўлиб айнимайди, унда хоҳиш бўлиши мумкин, аммо аёл шароит яратмагунча гуноҳ содир бўлмайди. Эркак кишининг заифлиги унинг самимийлигида, таъсирга тез берилади. У кимгадир илакишиб қолган таъсирга тез берилади. У кимгадир илакишиб қолган бўлса, сендан кўнгли қолгани учун эмас, ташқи таъсирнинг ўткирлиги туфайли ҳам шундай бўлади.

Турсуной СОДИҚОВА
«Ўғлим, қизим, сенга айтаман»дан

(Давоми бор...)
@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

Тошлар

Қилган гуноҳларини арз этиб тавба-тазарру қилиш учун икки хотин нуроний бир чол ҳузурига келдилар. Булардан бири ҳали ёш, иккинчиси эса қирқ-қирқ бешларга кирган ўрта ёшли хотин эди. Ёш хотин ўзининг зўр гуноҳли эканини билиб, шу қилган гуноҳи учун қайғурарди. Ўрта ёшли хотин эса ўзини художўй хотин ҳисоблаб баъзи майда-чуйда гуноҳлардан бўлак зўр гуноҳ қилмаганига ишонарди ва бунинг учун ўз ҳолидан мамнун эди.
Чол икки хотиннинг ҳар биридан қандай умр кечирганини сўради. Ёш хотин кўзларидан ёш тўкиб:
— Мен жуда зўр гуноҳ қилдим, эрим билан уришдим, қаттиқ-қаттиқ сўзлар айтиб, унинг кўнглини вайрон қилдим,— деди. Ўрта ёшли хотин:
— Мен художўй хотинман, эҳтимол баъзи майда-чуйда гуноҳ қилган бўлсам керак, буларни эслай олмайман, аммо зўр гуноҳ қилмаганимга ишонаман, майда гуноҳларимга тавба қилсам бас,— деди.
Чол буларнинг сўзларини диққат билан тинглаб, ёш хотинга:
— Мана шу боғчанинг четида анчагина катта-катта тошлар ётибди. Шулардан ўзинг кўтара оладиган бир тошни олиб кел,— деди.
Художўй ўрта ёшли хотинга:
— Сен ҳар қаердан майда тошларни териб олиб бир халтага солавер, халтанг тўлгандан кейин олиб кел,— деб буюрди.
Хотинлар чол буйруғини бажардилар. Ёш хотин катта бир тошни, ўрта ёшли хотин эса бир халта тўла майда тошларни келтирди. Чол ҳар икки хотиннинг келтирган тошларини кўздан ўтказгандан сўнг уларга:
— Энди келтирган тошларингизни ўз жойларига элтиб қўйиб, кейин менинг ёнимга қайтиб келинг,— деди ва майда тошлар келтирган ўрта ёшли хотинга:
— Сен ҳар қайси майда тошни қаердан олган бўлсанг, уни ўз жойига қўй,— деб алоҳида таъкидлади.
Хотинлар тошларини олиб кетдилар. Катта тош келтирган ёш хотин тошини янглишмасдан жойига элтиб қўйиб, дарров чол ёнига қайтиб келди. Ўрта ёшли хотин эса ҳар бир тошни қаердан олганини била олмай гаранг бўлди. Чол ҳар икки хотинга қарата:
— Гуноҳлар ҳам шу тошлар каби катта ёки кичик, майда бўлади. Майда гуноҳларга эътибор бермасак, кейинчалик катта гуноҳлар қилишга ўтамиз. Шунинг учун майда гуноҳларни унутмайлик,— деди ва ёш хотинга:
— Сен оғир тошни қаердан олганингни эсингдан чиқармай, яна ўз жойига элтиб қўйдинг, Шунга ўхшаш қилган айбинг, гуноҳингни ҳам унутмай қайғурдинг, виждонан азобландинг, тавба қилдинг, шу билан гуноҳ шумлигидан қутулдинг,— деб қўшимча қилди-да, художўй хотинга:
— Сен майда тошлар ўринларини унутганинг каби майда гуноҳларингни ҳам унутгансан, аста-секин гуноҳлар лойига ботганингни ҳам сезмай қолгансан, тавба қилмай шу кунгача гуноҳли умр кечиргансан, кўрдингми, ёш хотин қилган гуноҳига иқрор бўлиб йиғлаб тавба қилди. Художўйлик амалсиз бўлса, унга эътибор берилмайди. Кел, катта-кичик ҳамма гуноҳларингга тавба қил, бундан кейин ҳеч гуноҳ этмасликка аҳд қил,— деди.
Нуроний чолнинг сўзлари бу художўй хотинга қаттиқ таъсир этди. Йиғлаб ҳамма гуноҳларидан тавба қилди. Шундан кейин ҳар икки хотин чолнинг одоб, аҳлоқ ҳақидаги панд-насиҳатларини тинглаб, у билан хайрлашиб уйларига қайтдилар.

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

Якшанбаа мутолааси

Хорун ар-Рашид ўз вазири Жаъфар, яна ўзининг энг яқин хизматчиси билан суҳбатлашиб ўтирганди. Гапдан гап чиқиб Жаъфар Хорундан:
— Нимадан энг кўп завқланасиз?— деб сўради, Хорун ар-Рашид шундай жавоб берди:
— Мен энг нафис кийимлар кийдим, лаззатли овқатлар едим, энг нодир шарбатлар ичдим, энди буларнинг ҳеч бири мени завқлантира олмайди. Умрим-нинг шу даврида соф, тоза ҳавода нафас олиш, бир пиёла кўм-кўк ва муздек сув ичиш ва бола-чақаларимнинг атрофимда гирди-капалак бўлиб юришларини кўриш энг буюк завқимдир.
Шундан кейин Хорун ҳам Жаъфарга шундай савол берди, Жаъфар айтди:
— Марҳамат қилиб берган боғингизда умр кечириш мен учун энг буюк завқдир.
Жаъфарнинг жавобини эшитгандан кейин Хорун ар-Рашид суҳбатлашиб ўтирган энг яқин хизматчисига ҳам худди шундай савол қилди. Хизматчиси айтди
— Менинг оладиган завқим сизларникидан тамом бошқачадир. Қандай завқ дейсизми? Мана эшитинг, диққат билан қулоқ солинг. Етим-есирларга, муҳтож-ларга қўлдан келгунча ёрдам бериш, умуман, ҳаммага яхшилик қилиш мен учун энг буюк завқдир. Бу завқ халқ кўнглига нақш этилган, шоирлар томонидан мақталган, ҳаммага маъқул ва мақбул бўлган энг буюк завқдир.
Хорун ар-Рашид хизматчининг сўзларини эшитгач, ўрнидан туриб Жаъфарга:
— Бугунги суҳбатимиз етади, кетайлик, бу хизматчим ҳақ сўзлари билан мени ҳам, сени ҳам мағлуб этди,—- деди.

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

Ҳақиқий бойлик

Бадавлат ота ўғлини камбағал кишиларнинг борлигини кўриб ибратлансин деган ўйда мамлакатнинг чекка қишлоқлари бўйлаб саёҳатга олиб чиқди. Улар ўта қашшоқ бир оиланинг даласида кечани ўтказдилар.
Сафардан қайтишлари асносида ота ўғлидан сўради:
— Саёҳат қандай бўлди?
— Ажойиб!
— Кўрдингми, қандай қашшоқ одамлар бор-а?! – сўради ота.
— Ҳа…
— Хўш, бу сафардан нималарни ўргандинг?
— Кўрдимки, бизнинг атиги битта итимиз бор экан, уларда эса тўртта! Биздаги боғнинг ўртасида биттагина бассейн бор, уларда эса адоғи йўқ булоқ! Биз боғимизга чироқлар қўйдирганмиз, уларда бу вазифани миллионлаб юлдузлар бажаради. Бизнинг ҳовлига туташган пешайвонимиз бор, уларда эса бутун бошли уфқ. Бизда яшаш учун бир парчагина ер бор, уларда эса биз ҳис қила олмайдиган даражада кенг далалар. Бизга хизмат қилишади, улар ўзгаларга хизмат кўрсатишади. Биз егуликларни сотиб оламиз, улар эса ўстирадилар. Биз бор-будимизни асраш учун деворлар қурганмиз, уларнинг ўзларини ҳимоялайдиган дўстлари бор экан…
Бу сўзларни эшитган ота жимиб қолди. Шунда ўғил яна қўшиб қўйди: “Отажон, қанчалик қашшоқлигимизни кўрсатганингиз учун сизга ташаккур”.

Муслим Бухорий тайёрлади.

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Аёл киши ўзини бахтли кўрсатишга ҳаракат қиляптими, билингки, юрагида дарди бор.

©Ўткир Ҳошимов (Қалбингга қулоқ сол) асаридан.

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Одамлар ниманидир билмаганликлари учун эмас, балки ўзларини билимдон ва доно хисоблаганликлари сабабли янглишадилар, адашадилар.

©Тоҳир Малик

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Alhamdullilah!

Bu yangi uyimiz remonti endi tugagan vaqtda olingan rasm! Qizimning xonasi. Biz, nihoyat, 2 xonali kichkina uydan 4 xonali shinam uyga ko'chib o'tdik.

⚡️ 2019 yilning dekabr oyida menga bir tanishim yaxshi niyat qilish haqida aytgan edi. U niyat bilan birga harakat ham qilishimni, yangi uyga atab 100 so'mmi, 100 ming so'mni alohida olib qo'yishimni tayinladi. Men shunday qildim: shu kunning o'zida 100 ming so'm hamyonga solib qo'ydim.

🔥 Ishonasizmi, shu 100 ming so'm keyingi yil mart oyida 100 mln so'mga aylandi. Mashinani sotdik, pul yig'dik, xullas Alloh baraka berdi, shu pul to'pladi. Biz shu pul bilan boshlang'ich to'lov qilib, 4 xonali uyga yozildik!

Davomi 👇👇👇

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

8 yil 21 metr kvadratda!
(Bugun shu haqda gapirgim keldi)

👆 Ha, kamina erim va ikki nafar bolam bilan 21 metr kvadrat (hujjatda 35 metr2 yoziladi!) kattalikdagi ikki xonali uyda 8 yil davomida yashaganman.

Nolimayman. U uyda yomon yashamadik. Baxtni his qilib yashash uchun uyning kichikligi xalal bermagan. Lekin...

😅 Bolalarning shiddat bilan ulg‘ayishi, yana viloyatdan har safar mehmon kelishi bizga uyni kengaytirish kerakligidan darak berardi.

Davlat ishida, oylikdan oylikkacha uzilmay yetishsa xursand er-xotin uchun esa bu amri mahol edi...

Davomi qiziqmi? Reaksiyalar ko‘p bo‘lsa, davom etamiz
!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Xayrli kun, azizlarim!

Uyga vazifa

Kecha o‘tilgan 2 ta model bo‘yicha o‘zingiz xohlagan mavzuda 2ta maqola yozish!

Vazifalar soat 17:00gacha qabul qilinadi!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Kopirayterlar oyiga qancha topadi?

Eng ko‘p beriladigan savollardan biri. Hozircha shu videoni ko‘rib turing! 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆Qolganlarini yana tashlayman!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

💜 Ovoz bilan eshiting!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

1-kungi dars #PREZENTATSIYASI

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Ovoz berish jarayoni tugadi!

Soat 22:00ga ko'p ovoz yig'ildi. Ertaga ish kuni ekanligini hisobga olib, soat 21:30 ga belgiladim.

Meningcha, barcha uchun qulay vaqt. Ishlaringizni ertaroq tugatib, farzandlarni uxlatib, darsga tayyor turing!

Chunki, aynan SIZlar uchun foydali va manfaatli kontent tayyorlayapman!

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

#Мавзуга_мос_тарона

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Кунхулосаси_ва_тавсияси

Эркак бировга қандай тез берилган бўлса, шундай тез қайтиши ҳам мумкин. Шундай пайтда АЁЛдан жуда зийраклик керак бўлади.

Тилингизга эҳтиёт бўлинг, зарда қилманг!
Жанжал қўзғатманг!
Унга ёйилиб илжайманг ҳам!

Аммо унга кўрсатиб туриб, энг яхти уй тутумларини намойиш қилаверинг!

Аллоҳнинг ўзи инсоф берсин!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Бошингизга тушган ноҳушликни аллакимларга сўзлаб -тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.

©Бодо Шефер.
Ғолиблик қонуниятлари китобидан.

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

Виждонли қиз

Халифалардан Умар (р.а.) бир кечаси кўчаларни айланиб юрарди. Бир уйнинг ёнидан ўтаркан, бир хотиннинг ҳовлида қизи билан жанжаллашиб сўзлаган товушини эшитди ва уй эшиги ёнида туриб уларнинг сўзларига қулоқ солди. Хотин қизига аччиқланиб:
— Нега мен билан олишасан? Эртага сотиладиган сутимизга бир оз сув қўш,— деди.
Қиз қабул қилмай:
— Ахир халифа Умар ҳамма сутчиларга сутга сув қўшиб сотмаслик ҳақида буйруқ берганини унутдингизми?
— Нега бунча бижирлайсан? Сув қўш дедимми, қўшавер, бизнинг сув қўшганимизни Умар қаердан билади?—деб онаси қизига аччиғланиб сўзлади. Қизи:
— Онажон, ахир халифа сутга сув қўшганимизни кўрмаса, виждонимиз кўриб турибди-ку, ҳеч бўлмаса виждонимиз амрига итоат қилайлик, виждонсизлик қилмайлик,— деди қизи ва онасининг буйруғини рад қилиб тураверди.
Сутчи хотин қизининг сўзларига халифа жуда ҳам завқланди, шу номусли, виждонли қизни ўзига келин қилиб олмоқчи бўлди. Саройига қайтгач, бир неча кундан кейин ўша қизни ўғлига иикоҳ қилиб олиб берди, виждонли келинга эга бўлди.

Байт:
Қолмагай тўғрилар иши пинҳон,
Қилмагай тўғри сўз кишига зиён.

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

Агар Аҳмад сени чақирмаса

Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди:

— Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман.

Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши қараб туриб:

— Агар Аҳмад сени чақирмаса, деди.

Бой буни эшитмагандай давом этди:

— Азизим, Бейкоздаги дала ҳовлимга бу йил янги қўшимчалар киритаман.

Дарвеш яна:

— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.

Бой бунга ҳам аҳамият бермай давом этди:

— Келаси ой Ҳиндистонга катта бир тижорат карвони жўнатаман. Бу тижоратдан катта фойда кутяпман.

Дарвеш яна:

— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.

Бой ортиқ чидолмади, жаҳли чиқиб:

— Афанди, агар Аҳмад сени чақирмаса деб турибсиз, ким ўзи бу Аҳмад?, — деди.

Дарвеш хотиржамлик билан:

— Қорача Аҳмад қабристони, деб жавоб берди.

Туркчадан Марям Осиё таржимаси

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Қалб тўғриланиши учун бел букилиши керак.

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Дард

"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"

Эй ҳаёт, бунчалар чигалсан нега?
Ҳар ишнинг жавоби бордир эртага.
"Қанча тошинг бўлса, мана менга от",
Онамсиз мен учун бир пулсан ҳаёт!

Заҳрингни ёмонга сочақолгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллоҳим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб қўй ҳаёт!

Онамни йиғлатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида бўлиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин ҳаёт.

Бахтдан ярқираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим қилиб ўт,
Дардингни ҳўв ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб боқ, ҳаёт.

Бошидан учирма азиз рўмолин,
Ўзига сездирма ёлғизлик ҳолин.
Мадад бўл онамга, ҳам сабру сабот,
Шунда сени ҳурмат қиламан ҳаёт.
Онам қайда бўлса, доим болам дер,
Азобларинг бўлса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас ҳаёт!

Ёмон бўлсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гўё зулумот,
"Сен онам бор учун гўзалсан Ҳаёт!"

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

#Психологик_тавсия

Эркаклар аёллар каби гапга чечан эмас. Улар ичидаги туғёнларини биз аёллар каби маромига етказиб, чиқариб беролмайди.

Қуйидаги эр кишиларга рафиқангизга сен чиройлисан, дейишнинг бир нечта усулларини тақдим этамиз!

Кулишинг бошқача-да!

• Кўпинча Сенга қараб нима демоқчилигимни унутиб қўяман.

• Ҳеч тушунмайман, доим бунақа гўзал бўлиб юришни қандай эплайсан?

• Тавба, овозинг одамни сеҳрлаб қўяди.

P/S. Бу маслаҳатлардан уддабурон аёлларимиз ҳам ўз жуфтларининг кўнглини олиш учун вазият ва характерга мослаб, ўзгартириб қўллашлари мумкин! ☺️

Читать полностью…
Подписаться на канал