Эй ражабда гуноҳларга тўймаган инсон,
Шаъбонда ҳам Раббисига тек қилган исён!
Сенга кириб келди шаҳри рамазон.
Бас, уни айлама шаҳри ғалаён!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Абу Ҳафс Абу Усмон Найсабурийга бундай деди: «Агар одамларга таълим бериш учун ўтирсанг, қалбинг ва нафсингга насиҳатгўй бўл. Атрофингни тўлдириб ўтирган жамоат сени алдаб қўймасин. Чунки улар сенинг ташингни кузатадилар, Аллоҳ ичингни — қалбингни кўриб туради».
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қалбда қаттиқлик бор. Уни Аллоҳнинг зикригина юмшатади. Шундай экан, банда қалбидаги қаттиқликни Аллоҳни зикр қилиш билан даволаши керак».
«Ал-вабилус соййиб», 171.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Эй Аллоҳ, бизни Рамазонга етказ! Ундаги рўза, таровеҳ ва таҳажжуд намозларини Сени рози қиладиган кўринишда адо этишимизга ёрдам бер.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг буюк мезондирлар. Барча нарса у зот билан, у зотнинг ахлоқлари, юриш-туришлари ва тутган йўллари билан ўлчанади. Тўғри келгани ҳақ, тўғри келмагани ноҳақ деб эътиборга олинади».
📖 Хатиб Бағдодий «Ал-жомеъ ли-ахлоқ ар-ровий» китоби муқаддимасида (1/79) келтирган.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Тафаккур қилинг!
Агар балоғат ёшидан сўнг эллик йил умр кўрсангиз ва ҳар куни икки кишини ғийбат қилсангиз, бу дегани Қиёмат куни сиз билан 36.500 киши хусуматлашади, деганидир.
Сиз бунга тайёрмисиз?!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
«Гапиришдан олдин ниятни тўғрилаш гапиришдан муҳимроқдир. Гоҳида биргина сўзнинг таъсири бутун бир китобнинг таъсиридан кўпроқ бўлади».
✍🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Рамазон
Рамазонда солиҳ амаллар қилишга шошилинг.
Рамазон келишини кутмасдан ҳозирдан унга тайёрланинг.
Шунда Рамазон келганида солиҳ амаллар қилиш нафсингизга малол келмайди.
Нафсингизни ҳозирдан чиниқтириб боринг.
— Нималарга?
• Нафл намозлар ўқинг;
• Душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутинг;
• Садақа қилинг;
• Қуръону Суннатда келган турли зикрларни айтиб юринг;
• Иймонингизни зиёда қиладиган китоблар ўқинг;
• Солиҳ инсонлар суҳбатига, илм мажлисларига боринг;
• Рамазон келгунича бир марта Қуръонни ҳатм қилиб олинг;
• Ўтган рамазонлардан қолган қазо рўзаларингиз бўлса, уларни адо этинг, ва ҳоказо.
Аллоҳ барчамизни Рамазонга соғ-саломат етказсин ва бу ойни баракотли қилсин!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Эслатма
Муборак Рамазон ойи кириб келишига бир ой вақт қолди. Сиз уни кутиб олишга тайёрмисиз?!
🌙 @Axyorlar
«Дуо барча яхшиликнинг калитидир».
✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Кимнинг ғам-ташвиши ортса,
لا حول ولا قوة إلا بالله
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ»ни кўпайтирсин».
📖 «Ас-силсилатус саҳиҳа», 166-ҳадис.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Табиатдаги энг секин тезлик товуш тезлигидир: отанг сенга 16 ёшингда берган ўгит 40 ёшдан ўтганингдагина етиб келади.
📲 @Axyorlar
🌱 Табиат «рақси»дан баҳра олинг ва Аллоҳнинг чексиз қудрати ҳамда мукаммал яратганлари тўғрисида фикр юритинг.
📥 Видеони юқори сифатда (HD) бу ердан сақлаб олинг.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Ҳадис
ҚАРЗНИ ЎТАМАСЛИК ХАТАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бир киши Аллоҳ йўлида шаҳид қилинса, кейин қайта тирилса, яна ўлдирилиб, яна тирилса, кейин ўлдирилса ва унинг бўйнида қарзи бўлса, қарзи ўталмагунча жаннатга кирмайди».
📖 Насоий ривояти, саҳиҳ ҳадис.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
🌙 Рамазон ойи муборак бўлсин! 🌙
Аллоҳ таоло ушбу муборак ойда солиҳ амаллар қилишимизга муваффақ айласин ва бу ойдан гуноҳлардан пок ҳолда чиқишимизни насиб этсин. Омин!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Ibn Taymiya rohimahulloh aytadilar:
Agar ayolning tili uzun bo'lsa, erining u bilan qolish kunlari qisqa bo'ladi.
( Arkãn al-İslãm , 116 )
@Tolibul_ilmi
«Рамазонда рўза тутишни мақсад қилган мусулмон ўзи билмаган ҳолда ибодатини бузиб қўймаслиги учун рамазон ойи киришидан аввал бу ойга тегишли ҳукмларни ўрганиши вожиб (фарз) бўлади. Чунки ҳар қандай фарз амални бажаришдан аввал унинг илмини ўзлаштириб олиш ҳам фарз ҳисобланади».
✍🏻 Шайх Солиҳ ал-Усоймий
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Аллоҳдан рамазонга етказишини сўраб дуо қилсанг, у ойни сен учун барокатли қилишини сўрашни ҳам унутма. Зеро, гап унга етиб олишда эмас, балки уни қандай ўтказишдадир.
✍🏻 Шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Киши дўстининг динида бўлади. Шундай экан, бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин».
📖 Имом Термизий, Абу Довуд ва Аҳмад ривояти, ҳасан ҳадис.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Солиҳ бандаларимга кўз кўриб қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир одамнинг хаёлига ҳам келмаган мукофотларни ҳозирлаб қўйганман.
Ҳадиси Қудсий
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Тавсия
Бу каналда энг чиройли Қуръон тиловатлари бериб борилар экан. Уланиб олишни тавсия этамиз:
👉 @hafizi_quronlar
📖 Қуръонга ошиқ қалблар учун!
#Рамазон
«Аллоҳдан рамазонга етказишини сўраб дуо қилсанг, у ойни сен учун баракотли қилишини сўрашни ҳам унутма. Зеро, гап унга етиб олишда эмас, балки уни қандай ўтказишдадир».
✍🏻 Шайх Абдураҳмон Саъдий раҳимаҳуллоҳ
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
⚡️ Ўлим ҳақ! У кутилмаганда келади!
📹 Ҳиндистонда яшин уриши натижасида 4 киши бир лаҳзада ҳаёт билан хайрлашди!
Ким билсин, бу тўрт киши нималарни орзу қилаётган, келажакка қандай режалар тузаётган эди. Бироқ, «Ҳар бир одамнинг белгиланган муддати бордир. Қачон ажаллари келса, уни бир лаҳза кечиктира олмаслар, олдинга ҳам сура олмаслар» (Аъроф сураси, 34-оят).
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Банданинг иймони ортгани сайин қалби оқариб бораверади».
Ибн Таймия, «Мажмуъул фатово», 15/283.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Ражаб ойи уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан биридир. Лекин унда адо этиладиган махсус дуо, намоз, рўза, умра ёки бошқа бирор ибодат йўқдир.
«Эй Аллоҳ, бизларга ражаб ва шаъбон ойини баракали қил ва бизларни рамазонга етказ» ҳадиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келмаган заиф ҳадисдир.
✍🏻 Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Шайтоннинг инсон қалбига кирадиган эшиклари ҳар одамда турлича бўлади. Кимдир шаҳват олдида ожиз қолса, яна кимлардир мол-дунё ёки мақтов қаршисида ожиз қоладилар. Хуллас, ҳар бир банданинг қалби шайтон кириши мумкин бўлган туйнуклардан холи эмас.
Шундай экан, шайтон қалбига йўл топмаслиги учун банда доимо қалбининг тирқишларидан огоҳ бўлиши ва уларни ёпиб-беркитиб юриши керак.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Аллоҳ таоло айтади:
— Эй Одам боласи, агар менга дуо қилиб, мендан умидвор бўлсанг, сендан ўтган гуноҳларни парво қилмай кечираман.
— Эй Одам боласи, гуноҳларинг осмон булутларига етган тақдирда ҳам мендан мағфират сўрасанг, парво қилмай сени мағфират қиламан.
— Эй Одам боласи, менинг ёнимга ернинг қобиғича гуноҳлар билан келсанг ҳам, менга ҳеч нарсани шерик қилмасдан йўлиққан бўлсанг, сенга ернинг қобиғичалик мағфират билан пешвоз чиқаман».
📖 Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Маккада бир муддат касалликлар қуршовида табибсиз ва дори-дармонсиз қолишимга тўғри келди. Ўзимни ўзим «Фотиҳа» сурасини ўқиб даволар эдим. Ўшанда бу суранинг ғайриоддий таъсирига гувоҳ бўлганман».
📖 «Ал-жавобул кофий», 13-бет.
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar
#Холис_тавсия
«𝐋𝐚 𝐓𝐚𝐡𝐳𝐚𝐧» канали сизга дунёдаги энг яхши нашидалар ва видео лавҳаларни, машҳур қориларнинг қироатларини тақдим этади.
👉🏻 @latahzaniy — Илм ила иймон сари йўл.
✅ Обуна бўлишни унутманг!