axyorlar | Неотсортированное

Telegram-канал axyorlar - AXYORLAR

2094

وَإِنَّهُمْ عِنْدَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ ﴿ص ٤٧﴾ • Каналдаги маълумотлардан бошқа ўринларда фойдаланишга рухсат. • Каналдаги биринчи пост: https://t.me/axyorlar/4 • Каналга оид савол, таклиф ва мулоҳазалар учун: @AxyorlarBot

Подписаться на канал

AXYORLAR

Қуръони каримни нима ниятда ўқиймиз?

Аксар мусулмонлар Қуръони каримни ажр-савоб олиш учунгина ўқийдилар ва Қуръоннинг бошқа улкан фойдаларидан ғафлатда қоладилар.

Инсон Қуръонни бирон ният ва мақсад билан ўқир экан, албатта ният қилган нарсасининг фазилатига ёки ўзига эришади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар ким нима ният қилган бўлса, ўша ниятига етади», деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Дарҳақиқат, Қуръон ҳаёт йўли, ният эса уламоларнинг тижоратидир. Шу маънодан келиб чиқиб, Қуръон ўқиётганда қуйидаги нарсаларни ният қилиб ўқишни ўзимга ва сиз азиз биродарларимга эслатмоқчиман...

Давоми

"IxlosOrg" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

AXYORLAR

#Рамазон

От маррага яқинлашиб қолганида ғалаба қозониш учун бор кучи билан чопади. У сиздан кўра заковатлироқ чиқиб қолмасин тағин! Ишлар охири билан ўлчанади. Кутиб олишни қойиллатолмаган бўлсангиз ҳам хайрлашишни қойиллатинг!

✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Аллоҳ таоло ушбу муборак ойда Ўзи рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимизга муваффақ айласин ва бу ойдан гуноҳлардан пок ҳолда чиқишимизни барчамизга насиб этсин.

🌙 Ислом умматига Рамазон ойи муборак бўлсин!

┈┉┅━۩❀ @axyorlar ❀۩━┅┉┈

Читать полностью…

AXYORLAR

Ҳайвонларни овлаш учун қўйилган қопқонларнинг барчаси овқат билан алдаш ғояси устига қурилган. Худди шундай, қорнидан бошқа ғами бўлмаган халқларни тузоққа тушириш ҳам осон кечади.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Йўқотганларинг орасида энг кўп афсус чекадиганинг онангни йўқотиш бўлади. Бас, онанг билан алоқани мустаҳкамлаш ва унга яхшилик қилишда сусткашликка йўл қўйма.

✍🏻 Шайх Набил Авазий

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

🕌 Маълумки, Исломнинг асосий рукнларидан бири намоздир. Сиз ўзингизни намоз борасида қай даражада билимга эга ҳисоблайсиз?

🎁 Бугун сиз азизларга навбатдаги тест саволлари орқали намозга оид билимларингизни текшириб олиш имкониятини тақдим этамиз!

📝 Мавзу: Намозга оид 22 савол.

✅ Марҳамат, қуйидаги ҳаволага кириб, билимингизни синаб кўринг:
👇👇👇

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSevIH9Tao3Y_C56L5iwp-El2a5SEVDblSIJVh3GrCIKwn8Yig/viewform?usp=sf_link

💌 Тестни яқинларингиз билан улашинг, улар ҳам билимларини текшириб кўришлари ҳамда билмаганларини ўрганишларига сабабчи бўлинг!

📲 Келгусида янги тестлардан бехабар қолмаслик учун каналимизни кузатиб боринг.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Ражаб ойи уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан биридир. Лекин унда адо этиладиган махсус дуо, намоз, рўза, умра ёки бошқа бирор ибодат йўқдир.

«Эй Аллоҳ, бизларга ражаб ва шаъбон ойини баракали қил ва бизларни рамазонга етказ» ҳадиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келмаган заиф ҳадисдир.

✍🏻 Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

«Раҳмоннинг боласи бор, деган гапнинг даҳшатидан осмонлар парчаланиб, ер ёрилиб, тоғлар қулаб кетишга яқин бўлгай» (Марям сураси, 90 ва 91-оятлар).

Насроний дўсти ёки ҳамкасбини унинг байрами билан табрикламаса кўнгли оғришидан хижолат бўлади-ю, ўша насроний Аллоҳ ҳақида айтадиган гапнинг даҳшатидан бутун борлиқ остин-устин бўлиб кетиши парвосига ҳам келмайди!

Эй Аллоҳ, бизни «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси узра яшатгин ва ўлдиргин!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳоба ва тобеинларга ўхшашга интилиш ақл, дин ва хулқни зиёда қилади”.

📖 “Иқтизоус сиротил мустақим”, 1/527.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

​​❗️ Диққат, каналимизда тест саволлар тўплами!

🤍 Саволларга жавоб бериш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатингизни текшириб олиш имконияти.

Марҳамат, тестга ўтиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: 👇

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe8GXttQywy5_iPqvMp4512PgY44WscFVMBAb60jO2LTAikIQ/viewform?usp=sf_link

💌 Бу постни яқинларингиз билан улашинг ва улар ҳам билимларини текшириб кўришлари ҳамда билмаганларини ўрганишларига сабабчи бўлинг!

📲 Келгусида янги тестлардан бехабар қолмаслик учун каналимизни кузатиб боринг.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Ҳамма ўзини бошқалардан кўпроқ мусибатга учраган деб ўйлайди. Аслида ҳар биримизнинг муаммоларимиз ва дилхираликларимиз ўзига яраша. Фақатгина Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлишда бир-биримиздан фарқланамиз.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

#Дуо қабул бўладиган вақтлар:

1. Кечанинг охирги учдан бирида
2. Азон айтилаётган пайтда
3. Азон ва иқомат орасида
4. Сажда қилиб турганда
5. Фарз намоздан сўнг
6. Ёмғир ёққанда
7. Сафарда
8. Қадр кечасида
9. Оғиз очиш вақтида
10. Жума куни асрдан то кун ботгунча

"IxlosOrg" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

AXYORLAR

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ». رواه مسلم.

Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, Ошуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан».

📖 Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425) ва Термизий (752) ривояти.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Аллоҳ таоло Зулҳижжа ойининг муборак кунларида қилган ибодатларимизни, тутган рўзаларимизни, Аллоҳ учун бўғизлаган жонлиқларимизни ва ҳожиларимизнинг ҳаж ибодатларини Ўз даргоҳида қабул қилсин! Барчамизни кейинги байрамларга офиятда ва иймонда устивор ҳолимизда етказсин!

Ийдул-Азҳо — Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Таровеҳ ёки таҳажжуд намозингда ота-онанг ҳақларига дуо қилишинг, уларга атаб ўнта туя қурбонлик қилишингдан кўра афзалроқдир”.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Раҳмат ойида раҳматидан умид

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «(Шариатда кўрсатилгандек) тўғри амал қилинглар (яъни амалларни бажаришда чуқур ҳам кетманглар, сусткашликка ҳам йўл қўйманглар. Ҳеч бўлмаса тўғриликка) яқин бўлинглар. Хушхабар беринглар. Ҳеч қачон биронтангизни амали жаннатга киритмайди».Саҳобалар: «Ҳатто сизни ҳамми, ё Расулуллоҳ?”», деб сўрашди. «Аллоҳ марҳамати ила мени буркамаса, ҳатто мени ҳам»,деб жавоб бердилар.
Бухорий (5673) ва Муслим (2816) ривояти.

Aллоҳ бизни ўз раҳматига олмаса, ҳеч биримиз жаннатга кира олмаслигимизни, амалларимизнинг аҳамияти йўқлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган эканлар.

Келинг, бу охирги ўн кунликда Aллоҳдан бизни ўз раҳматига олиб, дўзахидан паноҳ беришини, ҳеч қандай ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатига киритишини ёлвориб сўрайлик!

Aллоҳ таоло бизнинг каттаю кичик гуноҳларимизни кечирмаганида эди, ЖAННAТ бўм-бўш бўлар эди.

Шунинг учун ҳам Раҳмондан гуноҳларингизни мағфират қилишини умид ва ишонч билан сўранг. Сиз эшитмаганмисиз, бир киши тоғ каби улкан гуноҳлар билан Роббисига йўлиқиб, «Aзобингдан қўрқдим», деганида, Aллоҳ унинг гуноҳларни кечириб жаннатга киритганини?!

Сиз эшитмаганмисиз, юз нафар одамни ўлдириб, кейин гуноҳларига тавба қилиш умиди билан йўлга чиққан бандани Aллоҳ раҳматига дохил қилганини?!

Сиз эшитмаганмисиз?!
«Саҳиҳи Бухорий»да ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жиҳод вақтида асир тушган кишилар орасида бир аёл асирларнинг гўдак-чақалоқларини эмизаётганини саҳобаларига кўрсатиб: «Мана шу хотин ўзининг боласидан бошқа чақалоқларни ҳам эмизяпти, шу аёлга ўз болангни ўтга ташла деб буюрилса, ташлайдими», деб сўрайдилар. Саҳобалар: «Ўзини ўтга ташласа ташлайди-ю, лекин фарзандини асло ўтга ташламайди», деб жавоб берадилар. Шунда Пайғамбаримиз: «Aллоҳ таоло ҳам бандасини ўтга ташлашни истамайди. Бу онанинг ўз боласига бўлган меҳридан кўра Aллоҳнинг сиз билан бизга бўлган меҳри буюкроқдир», дейдилар.

Aтрофимизда шундай тафаккур қилишимизга арзийдиган сабаблар кўпки, биз уларни кўрмаймиз, ёки майда-чуйда дунё ташвишларига мубтало бўлганмиз.

Тафаккур қилайлик!

Енг шимариб, солиҳ амалларга бел боғлайлик, дуоларда бардавом бўлайлик. Зеро, қайси пайт қайси дуомиз ижобат бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз.

Шояд бу Рамазон, кириб келган шу охирги ўн кунликда Aллоҳ бизни ўз раҳматига олса…

14/05/2020

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Сизларга бир сирни очаман. “Раббим, сен берадиган ҳар қандай яхшиликка муҳтожман” дея Мусо алайҳиссалом қилган дуо билан Аллоҳга ёлвориб дуо қилар эдим.

Бу дуонинг маъноси: “Ё Раббим, қандай яхшиликни менга тақдир қилсанг ва ато этсанг, албатта мен унга жуда муҳтожман”, деганидир.

Аллоҳга қасамки, қачон мазкур дуо билан дуо қилсам Аллоҳнинг менга инъомлари ёғилиб келар эди. Шу дуо сабабидан ўзим орзу қилган барча нарсага эришдим: уйландим, ишга кирдим, ва ҳоказо.

✍🏻 Маҳмуд Рифоий

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Саҳобия аёлларнинг ташвиши охират эди. Шу боис улар эрларининг камбағаллигидан ғам чекмас эдилар”.

📖 “Саҳиҳи фиқҳис сунна”, 4/403.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Бу сатрларни ёзар эканман, ўғлимдан ўзи кўрган бирор чиройли нарса ҳақида айтиб беришини сўрадим. Ҳали саккизга кирмаган боланинг жавоби мени ҳайратлантирди. У менга: «Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал», деди.

📖 Али Жобир Фийфий, «Чунки Сен Аллоҳсан», 2-китоб, 25-бет.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Абдураҳмон ибн Умардан ривоят қилинади:
— Абдураҳмон ибн Маҳдийнинг ҳузурида эдик, бир киши келиб қолди. Абдураҳмон унга илтифот кўрсатиб, ёнига ўтқазди ва у билан суҳбатлашди. Бироздан сўнг у кетди. Биз Абдураҳмонга дедик: «Эй Абу Саид, бу одам шаънингизга нолойиқ гаплар айтади, ҳатто сизни ёлғон ҳадис тўқишда айблайди. Сиз бўлсангиз, унга илтифот кўрсатиб ўтирибсиз!» Абдураҳмон деди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Ҳар қандай ёмонликни энг гўзал сўзлар билан қайтаринг! Шунда баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса илиқ-содиқ дўст каби бўлиб қолгай. Бу хислатга фақат сабр-тоқатли зотларгина эришгайлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина етишгай» (Фуссилат, 34-35). Аллоҳга қасамки, агар одамлар Аллоҳга гуноҳкор бўлишини орзу қилишни ёмон кўрмаганимда эди, дунёдаги ҳамма одам мени ғийбат қилишини хоҳлаган бўлар эдим. Ахир қиёмат куни амал тарозингда ўзинг ишлаб топмаган текин савобларни кўришдан ёқимлироқ нарса борми?!»

📖 Насафий, «Ан-нақд фий зикри уламаи Самарқанд», 209-бет.

🕯️ @Axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Ражаб ойи яхшилик ва барака ойларининг калитидир.

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

#Намоз ризқни чақиради, соғлиқни сақлайди, озорларни ҳайдайди, дардларни кетказади, қалбни қувватлантиради, юзни оқартиради, кўнгилни қувончга тўлдиради, дангасаликни қувади, кучга куч қўшади, тана аъзоларини фаоллаштиради, юракни кенг қилади, руҳни озиқлантиради, қалбни нурга тўлдиради, неъматларни муҳофаза айлайди, адовату фалокатни даф этади, барака олиб келади, шайтондан узоқлаштиради, Раҳмонга яқинлаштиради.

📖 Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг «Тиббун набавий» китобидан

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

﴿يَومَ يَفِرُّ المَرءُ مِن أَخيهِ ۝ وَأُمِّهِ وَأَبيهِ ۝ وَصاحِبَتِهِ وَبَنيهِ﴾

«У Кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам, соҳибаси
(яъни хотини) ва бола-чақасидан ҳам қочур»
(Абаса сураси, 34-36-оятлар).

Нега хотин бу ўринда «соҳиба»— яъни «дўст-ҳамроҳ» деб аталган?

Чунки ҳар бир хотин эрига дўст бўлавермайди! Аёл баъзан эрини ёмон кўрган, у билан бирга яшашдан нафратланган ҳолида эри билан ҳаёт кечириши мумкин. Бу пайт у эри учун фақат хотин бўлиб қолади, дўст эмас. Бу каби аёлдан эрнинг қочиши ҳеч ажабланарли иш бўлмайди. Эрининг мусибатларига шерик бўлиб, унга яхши-ёмон кунида елкадош бўлиб яшаган хотин ҳақиқий соҳиба (ҳамроҳ хотин) ҳисобланади. Бундай аёл эрининг мусибатларида эрига шерик бўлади, қийинчиликларида эри билан бирга ушбу қийинчиликларни енгиб ўтади.
Одатда шундай сифат эгаси бўлган хотиндан эри қиёмат кунидаги қийин ҳолатда ёрдам беришини кутади. Қуръони карим бу ўринда ана шундай сифатли соҳиба хотин ҳам шундай қийин ҳолатда, қийин ўринда сендан қочади, деб баён қиляпти. Муҳаббати нечоғли кучли бўлса ҳам, дунёда қай даражада дўст бўлган бўлса ҳам, эридан қочади. Шундай экан, бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин?!

📖 «ЗАД» тафсиридан.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

«Ким ёмон иш қилинадиган жойга борсаю, лекин у ерда бўлаётган ёмонликни (яхши тарафга) ўзгартириш қўлидан келмаса, унга бундай жойларга бориш жоиз бўлмайди».

✍🏻 Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги аёлларга уйланганлар:

1. Хадича бинти Хувайлид разияллоҳу анҳо
2. Савда бинти Замъа ибн Қайс разияллоҳу анҳо
3. Ойша бинти Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳумо
4. Ҳафса бинти Умар разияллоҳу анҳумо
5. Зайнаб бинти Хузайма разияллоҳу анҳо
6. Умму Салама бинти Абу Умайя разияллоҳу анҳо
7. Жувайрия бинти ал-Ҳорис разияллоҳу анҳо
8. Зайнаб бинти Жаҳш разияллоҳу анҳо
9. Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён разияллоҳу анҳумо
10. Маймуна бинти ал-Ҳорис разияллоҳу анҳо
11. Сафийя бинти Ҳуяй ибн Ахтаб разияллоҳу анҳо

Булар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовушган аёлларидир. Улардан иккитаси – Хадича ва Зайнаб бинти Хузайма разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ ҳаётлик пайтларида вафот этишган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида қолган тўққизта аёллари ҳаёт бўлишган. Бу хусусда уламолар ўртасида ихтилоф йўқ («Зод ал-маод», 1/105-114). Валлоҳу аълам.

"IxlosOrg" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram

Читать полностью…

AXYORLAR

Қуръонни ёд олиш ихлос ва қатъият билан уни ёдлашга киришган одам учун қийин бўлмайди.

Аллоҳ таоло айтади: “Биз Қуръонни зикр-эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик” (Қамар, 17).

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ «Тафсир»да бундай дейди: “Яъни биз Қуръонни ёдлаш, тадаббур қилишни осон қилиб қўйдик ҳамда уни ёдлашни хоҳлаганларга ёрдам бердик”.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

ЭСЛАТМА:

2022 йил 30 июл шанба куни янги ҳижрий сана – 1444 йил бошланди.

Ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи муҳаррам деб номланади. Бу ой Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ ойлардан биридир.

Бу ойнинг 10-куни Ошуро кунидир. Ошуро куни бу йил (2022 милодий йил) 8 август душанба кунига тўғри келади.

Ошуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмларини Фиръавн ва унинг аскарларидан қутқарган, Фиръавн ва унинг армиясини шу муборак Ошуро куни денгизга ғарқ қилиб юборган.

Аллоҳнинг ушбу буюк неъматига шукрона тарзида Мусо алайҳиссалом ҳар йили шу кунда рўза тутишни суннат қилганлар.

Бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларидан кейин: «Мусо алайҳиссаломга биз ҳақлироқмиз» деб барча мусулмонларни Ошуро кунида рўза тутишга тарғиб этганлар ва шу рўза туфайли бир йиллик гуноҳлар ўчириб юборилишини башорат берганлар.

Яҳудийлардан фарқли бўлишимиз учун Тосуо (Ошуродан бир кун олдинги 9 муҳаррам куни)да ҳам рўза тутиш афзал қилинган.

Демак, келаётган якшанба ва душанба (7 ва 8 август) кунлари рўза тутамиз, иншааллоҳ.

Меҳрибон Раббимиз барчаларимизга кучли иймонни ва солиҳ амалларни насиб этиб, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазондан кейин тутилган энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи Муҳаррамда тутилган рўзадир”, дедилар.

📖 Имом Муслим ривояти

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Хурмонинг фойдали хусусиятлари

• Арабистон хурмоси ёки тамр ўлкамизда асосан рамазон ойида ейиладиган мева ҳисобланади. Ушбу муборак мева юртимизда, балки бутун дунёда рамазон ойининг ўзига хос рамзига айланган…

• Инсон бир ой давомида фақат хурмо ва сув билан бемалол озиқланиши ва айни чоғда организми хурмонинг ўзидан барча керакли моддаларни олиши мумкинлиги илмий исботланган…

Батафсил ўқиш учун босинг: 👇

https://telegra.ph/Hurmoning-fojdali-hususiyatlari-04-14

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…

AXYORLAR

Қалби масжидга боғланган кишилар…

Рамазон ойининг илк кунида бир неча кишилар бомдод намозини ўқиш учун ташқарида масжид очилишини кутиб ўтиришибди.

📍«Амр ибн Ос» жоме масжиди, Қоҳира, Миср, Рамазон 1442 ҳ. (2021 м).

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
/channel/axyorlar

Читать полностью…
Подписаться на канал