axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда “Йил ёшлари - 2022” байрам тадбири бўлиб ўтди

Ҳар жабҳада ўзининг илғорлиги ва илдамлигини кўрсатаётган ёшлар эътибор ва эътирофга лойиқ. Ўзининг иқтидор ва истеъдодини намоён этиб, катта марралар ва улкан мақсадларга эришаётган, жаҳон ареналарининг энг юқори шоҳсупаларини забт этаётган воҳалик ёшлар талайгина.

Бугун Термиз шаҳридаги “Муҳташам” тантаналар саройида ана шундай ёшларга эътибор қаратиш ва уларнинг ютуқларини эътироф этиш мақсадида “Йил ёшлари - 2022” байрам фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, 2022 йилда фан, таълим, спорт, маданият ва санъатда ҳамда бошқа йўналишларда ютуқларга эришган, ҳар соҳада фаоллик кўрсатаётган мингга яқин ёшлар билан учрашди.

Вилоят раҳбари ёшларни ушбу байрам фестивали билан қутлаб, спортда Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, фан, таълим, маданият ва санъатда ютуқларга эришган, давлат фуқаролик хизматида ўзининг самарли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёшларга пул мукофотлари, совғалар ва маҳаллалар учун спорт анжомлари тўпламларини тантанали топширди.

Тўкин дастурхон атрофида байрамона концерт дастурларига уланган тадбир воҳанинг энг фаол ва намунали ёшларига кўтаринки кайфият улашди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

🔷 Термиз шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими: бошлиғи;

🔷 Бойсун туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими: Бош мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Термиз туман бўлимига Касаллик, зараркунанда хашарот, ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Олтинсой туманига Касаллик зараркунанда хашоротлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассиси;

🔷 Музработ туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими: 1-тоифали мутахассиси;

🔷 Ангор тумани мактабгача таълим бўлими: Биноларнинг техник ҳолати ва инфратузилмасини назорат қилиш ва жиҳозлаш бўйича муҳандиси;

🔷 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Термиз тумани бўлими: Катта инспектори;

🔷 Шўрчи туман давлат солиқ инспекцияси: бошлиғи ўринбосари;

🔷 Термиз тумани мактабгача таълим бўлими: Марказлашган молия бухгалтерия иқтисодчиси;

🔷 Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Музработ туман бўлимига Ўсимликлар карантини инспектори;

🔷 Шўрчи тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими: Ҳудудий ер тузувчилар Етакчи мутахассиси;

🔷 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сариосиё туман бўлими: Чорвачилик, насилчилик ишини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори;

🔷 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Узун туман бўлими: Шўъба катта инспектори;

🔷 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Шеробод туман бўлими: инспектори;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

🔝 Аризалар 16.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

🔝 Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали — 76-223-40-73

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Қўшимча чоралар:

➖ барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;

➖ табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

➖ Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;

➖ бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

➖ биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Имконияти чекланган бўлсада, яхши яшашга ўз кучи ва иродаси билан интилаётган юк ташувчи Иззатулло Куллиевнинг ҳаёт ҳикмати.

Видеороликни охиригача кўринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📢 Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Пандемия шароитига қарамасдан, мамлакатимизда меҳнат жамоаларида, маҳалла ва таълим масканларида, хонадонларда Конституция байрами, эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда, кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Биз яқинлашиб келаётган янги – 2023 йил учун улкан дастур ва режаларни тузмоқдамиз. Конституциямизда белгилаб олаётган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги уй-жойлар барпо этиш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича катта-катта вазифалар бу дастурларда ўзининг аниқ ифодасини топмоқда.

Ишончим комилки, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, фидокорона меҳнат қилиб, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга албатта эришамиз.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сизларни, бутун халқимизни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

Халқимиз тинч, юртимиз омон бўлсин!

Барчамизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов: Биринчи навбатда аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилади

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва кун тартибида аҳолига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш, 2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини энергия ресурслари билан таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарори ижроси, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Вилоятда 2021-2022 йилларда уй-жой сотиб олиш учун аҳолига 3 минг 493 та субсидия ажратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 2 минг 630 тасига субсидия ажратилган. Бу борадаги ишлар жорий йилда вилоят бўйича 65 фоизга бажарилган. Вилоят раҳбари аҳолининг уй-жойга муҳтож қатламига субсидия ажратиш, тизимнинг адолатли ва шаффоф ишлашини таъминлаш лозимлигини таъкидлади ва масъулларга тегишли кўрсатмаларни берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига асосан Сурхондарё вилоятидаги 2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш юзасидан 532 та тадбир амалга ошириш белгиланган. Шунингдек, вилоят Кенгаши қарори билан амалга ошириладиган тадбирлар 538 тага оширилди. Бугунги кунда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, ички йўллар таъмири, ичимлик суви, электр-энергия ва газ таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа объектларда амалга оширилаётган ишлар бўйича масъуллар ҳисоботи тингланди. Вилоят раҳбари бу борада масъулларнинг иши қониқарсиз эканлигини, белгиланган чора-тадбирлар ҳамда вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят ҳокими бугунги кунда энг долзарб масала бўлиб турган электр энергияси таъминоти, жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 435-сонли қарорига асосан маҳаллаларда электр таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаёган ишларни муҳокама қилди. Қарорга асосан вилоятнинг шаҳар ва туманларидан танлаб олинган оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларда 120,9 км электр тармоқлари тортиш, 41 дона трансформатор пунктларини ташкил этиш белгиланган. Бугунги кунда электр тармоқларини тортиш ишлари суст олиб борилаётганлигини, трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари ҳам охирига етказилмаганлиги танқид қилинди. Вилоят ҳокими “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва бошқа масъулларга аҳолига электр энергия етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш бўйича барча зарурий чораларни кўриш, бу борада вилоят ҳокимлигида ташкил этилган штаб томонидан бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берилди.

Йиғилишда шунингдек, доимий кўриб борилиши белгиланган, 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши муҳокама қилинди. Ҳудудлар ва бошқармалар кесимида захираларнинг яратилиши таҳлил қилинди. Термиз шаҳри, Музработ, Қизириқ, Олтинсой, Шеробод туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши вилоят кўрсаткичи бўлган 97 фоиздан паст эканлиги танқид қилиниб, масъулларга хато ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган прогноз кўрсаткичларни бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли вазифа ва топшириқлар ҳамда уларнинг ижро муддатлари аниқ белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

📣 Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

✅ Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги марказий штаби:
🔝 1055 (24 соат)
🔝 (76) 223-41-80
🔝 (76) 223-41-15

🔝 Штаб раҳбари — Сурхондарё вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Алишер Хидиров;
🔝 Тел.: (76) 224-21-30

🔝 Штаб котиби — Сурхондарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Панжи Тангриев;
🔝 Тел.: (91) 906-05-00

🏘 Сурхондарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Панжи Тангриев;
🔝Тел.: (76) 221-24-57 (бошқарма бошлиғи ўринбосари)
🔝 Тел.: 1184 (24 соатлик): (55)451- 06-68 (диспетчер)

🔥 «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори Мирзақул Мансуров;
🔝 Тел.: (93) 790-0401 (бош муҳандис)
🔝 Тел.: 104 (24 соат); (76) 221-25-10 (диспетчер)

⚡️ "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали бош директори Маъруф Шамсиддинов;
🔝 Тел.: (93) 526-22-72 (бош муҳандис)
🔝 Тел.: 1154 (24 соатлик): (76) 224-01-62; (76) 224-21-57 (диспетчер)

🚰 «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ директори Сафоев Хасан;
🔝 Тел.: (97) 807-93-93
🔝 Тел.: (78) 770-80-30 (диспетчер)

☀️ Вилоят «Иссиқлик манбаи» ДУК директори Шухрат Эрматов;
🔝 Тел.: (97) 351-00-79

📘 Вилоят Халқ таълими бошқармаси қурилиш бўлими бошлиғи Абдулфаёз Пардаев;
🔝 Тел.: (99) 958-37-17

🧮 Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасур Йўлдошев;
🔝 Тел.: (90) 378-12-55

🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саидмурод Самадов;
🔝 Тел.: (91) 580-36-59
🔝 Тел.: (76) 223-46-97 (штаб)

🚒 Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерали Эрназаров;
🔝 Тел.: (76) 223-01-01; (76) 221-47-01; (76) 221-42-92 (диспетчер); 10-50 (ишонч телефони)

🚓 Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғайрат Турдиев;
🔝 Тел.: (90) 519-44-77
🔝 Тел.: (76) 221-27-51 (диспетчер).

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги кенг нишонланди

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янги Ўзбекистон Конституцияси – халқ иродасининг ифодаси, эртанги кунимиз ва келажагимиз пойдеворидир!

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов воҳа аҳлини байрам муносабати билан самимий муборакбод этди.

...Улуғ байрам арафасида Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби эзгу вазифаларни сидқидилдан амалга оширишда бошқаларга ўрнак бўлаётган 1 минг 801 нафар фидойи, ташаббускор сурхондарёликлар “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
..

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1246

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️Ҳаво ҳароратининг кескин совиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирди

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси таббий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, ис гази, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган тақдирда 101 ёки 1050 қисқа рақамига ва 76 221 43 46 рақамига мурожаат қилишингизни сўрайди

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсунда янги 120 ўринли боғча иш бошлади

Бойсун туманининг “Пасурхи” маҳалласида Инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати 4 млрд. 153 млн. сўм бўлган 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг ишга туширилиши натижасида 40 та янги иш ўринлари яратилди.

Тантанали очилиш маросимида туман секторлар раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирок этишди.

Қишнинг қорли-қировли совуқ куни бўлишига қарамай пасурхиликларга кўтаринки кайфият улашган ушбу масканнинг очилиши, айниқса болажонлар учун бир олам қувонч улашди.

Фойдаланишга топширилган ушбу боғчада маҳалладаги 200 га яқин мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 120 нафари қамраб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълум қилишича Республикамизга кириб келган совуқ ҳаво оқими, айни пайтда кўплаб ҳудудларда қалин қор ёғиши ва ҳароратнинг кескин тушиб кетиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб ҳам cезиларли даражада ортган.

Ана шундай вазиятда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг кескин пасайиши кузатилиб, электр энергияси ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станцияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бориши натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам мос равишда тушиб кетишига сабаб бўлган.

Маълумот учун жорий йилнинг 4 декабрь куни республика бўйича электр энергияси истеъмоли 219 млн кВт.соатни ташкил этган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 млн кВт.соат кўп. Шунингдек, декабрь ойининг дастлабки 4 кунида республика бўйича истеъмол ҳажми 875 млн.кВт.соатни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 93 млн.кВт.соат ёки 12 фоизга ортган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, хусусан, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва электр энергия ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида йирик авариялар вужудга келишини олдини олиш мақсадида Республикамизнинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилган.

Ўз навбатида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг барча таркибий корхоналари ишчи-ходимлари томонидан жойларда содир бўлаётган аварияли ҳолатларни бартараф этишга қаратилган зарур чоралар тезкорлик билан кўрилмоқда. Бунинг учун республика бўйича жами 1 434 нафар ходимдан иборат 478 та тезкор авариявий чиқиш бригада ҳамда уларга 398 та махсус авариявий чиқиш машинаси ва техникалар сафарбар қилинган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун имкон қадар электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланишларини сўрайди.

Электр энергия таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай муаммоли вазиятда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туну-кун фаолияти йўлга қўйилган 1154 қисқа рақамли Call-markaziga қўнғироқ қилишлари ёки "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ bilan muloqot каналининг администраторига @HET_admin ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси қанчани ташкил этди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Сурхондарё вилоятининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-октябрь ойлари давомида 130 556,8 минг АҚШ долларини ташкил этди.

🟢 Шундан:

🔷 экспорт - 69 591,1 минг АҚШ доллари;
🔷 импорт - 60 965,7 минг АҚШ доллари қийматида қайд этилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-октябрь ҳолатига кўра 27,0%га ўсиб, 15,9 млрд.долларни ташкил этди. МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (47%), Қозоғистон (23%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6%) давлатлари билан қайд этилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳокимлик соати: Арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида жорий ҳафтадаги вазифаларни белгилаб олиш ҳамда муҳим масалалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги ҳокимлик соати ўтказилди. Видеоконфренц алоқа орқали ўтказилган йиғилишда сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги аппарат ходимлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Дастлаб ижро интизоми масаласи кўриб чиқилди. Унда “Ijro.gov.uz” тизимига бириктирилган Президент Фармонлари, Қарорлари, йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижроси, “Collective.uz” дастурига бириктирилган топшириқлар ижроси ҳолати муҳокама қилинди. Бириктирилган топшириқларни ўз муддатида бажармаганлиги учун вилоят ҳокимлигининг иккита котибияти, Термиз шаҳар, Денов ва Шўрчи туманлари ҳокимликлари ҳамда «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ, «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари фаолияти танқид қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан махсус хизмат кўрсатиш кўчаларига айлантириладиган марказий кўчалар, аукцион савдоларига чиқарилган ер майдонлари, янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда шакллантирилган лойиҳаларга тижорат банклари томонидан кредит маблағларининг ажратилиши аҳволи ҳам муҳокама қилинди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётган мутасаддилар огоҳлантирилиб, уларга камчиликларни бартараф этиш ва лойиҳаларни ўз муддатида амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Кун тартибида кейинги масала — ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши муҳокамаси бўлди. Шаҳар ва туманлар ҳамда тижорат банклари кесимида 52 та лойиҳанинг ишга тушмаганлиги сабаблари кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши орқали 2,8 минг иш ўринлари яратилиши таъкидланди. Масъулларга белгиланган лойиҳалар бўйича тадбиркорлар билан учрашиб, муаммоларни бартараф этиш, дастурда белгиланган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳам муҳокама қилинди. Ушбу масала доимий кун тартибида бўлиши таъкидланиб, белгиланган режани охирига етказиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, жорий йил 15 декабрдан деҳқон бозорлари ҳамда савдо марказларида арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини юқори даражада ташкил этиш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди. Бунда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарларига ярмаркаларни ташкил этиш, унда маҳсулотларнинг арзонлаштирилган нархларда сотилишини, Марказий банк бош бошқармасига ярмарка савдоларига жалб этилган барча хўжалик юритувчи субъектларни тўлов терминаллари билан таъминлаш, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ ва Монополияга қарши курашиш бошқармаларига ярмаркалар ташкил этилиши ва уларда маҳсулотларнинг арзонлаштирилган нархларда сотилишини назорат қилиш вазифалари юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Яна уч нафар ёш уй-жойли бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, “Мехр дафтари”га киритилган, вояга етган ёшлар учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар эвазига сотиб олинган уй-жойларда таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш ишлари амалга оширилиб, ўз эгаларига топширилмоқда.

Куни-кеча Термиз шаҳрида навбатдаги ана шундай 3 та уй-жой ўз эгаларига топширилди. Термиз шаҳрида яшовчи Ихтиёр Буронов, Миржалолиддин Мамадалиев ва Раҳимжон Қудратовларга кўп қаватли уй-жойларда жойлашган хонадонлар калитлари вилоят ҳокимининг ўринбосари Иҳлом Сапаров ва шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев томонидан топширилди.

Уй-жойларни ўз эгаларига топшириш маросимида қатнашган нуроний отахонлар юрт тинчлиги ва ободлиги ҳамда ёшлар ушбу янги уй-жойларда ўзининг бахтли ҳаётларини қуришларини сўраб дуода бўлишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бўлажак юристлар учун “Суд амалиёти” хонаси иш бошлади

Бош қомусимиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрамини Термиз давлат университети юридик факультети профессор–ўқитувчилари ва талабалари ажойиб туҳфа билан кутиб олди.

Сурхондарё вилоятида “юриспруденция” мутахассислиги бўйича малакали кадрлар тайёрлайдиган факультетда кенг, шинам ва замонавий усулда жиҳозланган "Суд амалиёти" хонаси фойдаланишга топширилди.

https://uza.uz/uz/posts/433271

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🇺🇿Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида нечанчи бўлиб ўз конституциясини қабул қилган?

Собиқ Иттифоқ парчаланганидан сўнг 15 та республика мустақилликка эришгач, ўзларининг конституцияларини қабул қилган. Қуйида кетма-кетлик билан танишишингиз мумкин:

🇹🇲 Туркманистон - 1992 йил 18 май;
🇪🇪 Эстония - 1992 йил 28 июн;
🇱🇹 Литва - 1992 йил 2 ноябр;
🇺🇿 Ўзбекистон - 1992 йил 8 декабр;
🇰🇬 Қирғизистон - 1993 йил 5 май;
🇱🇻 Латвия - 1993 йил 6 июл;
🇷🇺 Россия Федерацияси - 1993 йил 25 декабр;
🇧🇾 Беларус - 1994 йил 15 март;
🇲🇩 Молдова - 1994 йил 27 август;
🇹🇯 Тожикистон - 1994 йил 6 ноябр;
🇦🇲 Арманистон - 1995 йил 5 июл;
🇬🇪 Грузия - 1995 йил 24 август;
🇰🇿 Қозоғистон - 1995 йил 30 август;
🇦🇿 Озарбойжон - 1995 йил 27 ноябр;
🇺🇦 Украина - 1996 йил 28 июн.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️Давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди

Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислиги жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Жумладан:

➖ товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;
➖ 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;
➖ хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;
➖ 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;
➖ биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;
➖ АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти «Шарғункўмир» АЖ фаолияти таҳлили

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган «Шарғункўмир» АЖ томонидан аҳолига кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб бериш билан бирга АЖ таркибида янги корхона ва тикувчилик цеҳи ишга туширилиши ҳисобига янги иш ўринлари яратилди.

Янги ишга тушурилган корхона ва тикувчилик цехи асосан АЖ эҳтиёжи учун эҳтиёт қисмлар ва махсус кийимлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бунинг натижасида корхона харажатлари қисқариб, маҳсулот таннархи камаяди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов оилавий болалар уйига борди

Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдусалом Исмоилов Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида яшовчи Муҳаббат Халикова оиласида ташкил этилган Оилавий болалар уйида бўлди.

📍 https://uza.uz/posts/433096

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов Термиз шаҳридаги Оилавий болалар уйига ташриф буюрди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов ва вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдусалом Исмоилов Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи Муҳаббат Халикова оиласида ташкил этилган Оилавий болалар уйида бўлишди.

Байрам арафасида вилоят раҳбари ушбу Оилавий болалар уйида оила бағрига олинган болалар билан учрашиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди ва болаларга байрам совғаларини топширди.

Мен уч нафар фарзандим билан қийналиб, уйсиз қолган пайтимда давлатимиз томонидан менга ёрдам кўрсатилиб, бепул уй-жой билан таъминландим. Мен ҳам давлатимиз кўрсатган кўмакдан мамнун бўлиб, беш нафар болани ўз оилам бағрига олдим. Уларни Ватанимиз ва жамиятимиз равнақига хисса қўшадиган инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қилмоқдаман. Бугун вилоятимиз ҳокими уйимизга ташриф буюриб, бизнинг ҳолимиздан хабар олди. Болаларимнинг кўнглини кўтариб, уларга совғалар топширди. Бунинг учун биздек оилаларни қўллаб-қувватлаётган давлатимизга, болаларга оталардек меҳр кўрсатган Президентимизга рахмат айтмоқчиман – дейди ўн нафар болани ўз оиласи бағрига олган Муҳаббат Халикова.

Маълумот учун, бугунги кунда Сурхондарё вилоятида жами 7 та Оилавий болалар уйлари мавжуд. Жумладан, Термиз шаҳрида 3 та, Термиз туманида 1 та, Ангор туманида 2 та, Денов туманида 1 та Оилавий болалар уйлари ташкил этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Уй ва машинани сотганда тўланадиган давлат божи камайтирилди

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

🏠 кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

➖ агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);

➖ агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

🚙 автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

➖ автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);

➖ битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача).

✅ автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

➖ мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМнинг 50 фоизи;

➖ бошқа шахсларга – БҲМнинг 2 баравари (илгари БҲМнинг 3 баравари).

мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:

➖ мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМнинг 10 фоизи (илгари БҲМнинг 25 фоизи);

➖ жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи);

➖ юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50 фоизи (илгари БҲМнинг 1 баравари).

мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи).

гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

➖ жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача);
➖ юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача).

✅ қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача).

Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

🔷 Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси: бош врачнинг даволаш ишлари буйича уринбосари;

🔷 Сариосиё туман ирригация бўлими: Ирригация тизими ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда та’мирлашни ташкил этиш шўбаси;

🔷 Шеробод туман ирригация бўлими: бошлиғи;

🔷 Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси: Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

🔷 Қизириқ туман давлат солиқ инспекцияси: Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

🔷 Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси: Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

🔷 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Узун тумани бўлими: Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси Катта инспектори;

🔷 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Денов тумани бўлими: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“ орқали давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси Етакчи инспектори;

🔷 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олтинсой тумани бўлими: Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўбаси Катта инспектори;

❗️Аризалар 15.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

🔷 Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали — 76-223-40-73

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз шаҳрида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида ўтказган аҳоли билан юзма-юз учрашувида 307 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 376 та мурожаати тингланди. Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 64 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Ижроси қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган 312 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати таништиради

Сурхондарё вилояти секторлари раҳбарлари:

1-сектор раҳбари - Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевич (Ишонч телефони: 0376 224-22-91, 224-00-15, қисқа рақам 10-88), телеграм бот @surxondaryouz_bot );

2-сектор раҳбари - Сурхондарё вилояти прокурори Турдиев Садриддин Абдуллаевич (Ишонч телефони: 0376 223 10 07);

3-сектор раҳбари - Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Исмоилов Абдувоҳид Саломович (Ишонч телефони: 0376 223 41 42, қисқа рақам 102, телеграм рақам 93 760 67 42 );

4-сектор раҳбари - Сурхондарё вилояти ДСИ бошлиғи Нарманов Эркин Абдуалимович (Ишонч телефони: 0376 223 29 64).

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бандихонда ишчи гуруҳ ўрганишлари муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида жорий йил 2 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида сектор раҳбарларининг фаолияти, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда аҳоли билан мулоқот қилиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан Бандихон туманида ўрганиш ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида вилоят раҳбари Бандихон туманида йиғилиш ўтказиб, Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами яъни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг қай даражада ёрдам кўрсатилганлигини мониторинг қилиш ҳамда ёрдам олмаганларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берганди.

Бугун туман ҳокимлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали бошлиғи Ш.Бойқулов, вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда туман ҳокими Ў.Чориев раҳбарлигида 4 та Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилаётган ўрганиш ишлари ва амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Муҳокамада Тошкент вилояти Оққўрғон туманининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш тажрибаси асосида маҳаллаларда уйма-уй юриб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларни аниқлаш, “дафтарлар”га киритиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борадаги барча имкониятларни сафарбар этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳар бир Ишчи гуруҳ аъзоларига ўзлари бириктирилган ҳудудда аҳоли муаммоларини уйма-уй юрган ҳолда ўрганиб, белгиланган вазифаларни сифатли бажарилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳларнинг Бандихон туманидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши муносабати билан табиий газ истеъмоли сезиларли даражада ошмоқда

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, 4 декабрда мамлакат аҳолисига (3,9 миллиондан ортиқ истеъмолчига) 68 млн куб метр табиий газ етказиб берилди. (2021 йил 4 декабрда — 55,8 млн куб метр, яъни жорий йил 21% га кўпроқ етказиб берилди).

Шунга қарамай 516 та маҳаллада ёки 79 минг истеъмолчида газ босимининг пасайиши кузатилди, 14 минг истеъмолчида эса газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

«Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларни „зангори“ ёқилғи билан таъминлаш мақсадида „Ҳудудгазтаъминот“ томонидан 10 мингдан ортиқ соҳа ходимлари жалб қилиниб, улар маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солмоқдалар. Фурсатдан фойдаланиб, барча истеъмолчиларни „зангори“ ёқилғи билан таъминлаш мақсадида „Ҳудудгазтаъминот“ ҳурматли фуқаролардан табиий газдан оқилона фойдаланишларини ва биринчи навбатда зарур бўлган газ жиҳозларини ишлатишни, уйдан чиқиб кетаётганда эса иситиш мосламаларининг ҳароратини иложи борича пасайтиришни илтимос қилади», — дейилади баёнотда.

❗️Барча мурожаатлар, шикоятлар ва таклифлар 1104 call-маркази ва 104 диспетчерлик хизмати рақамлари, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғида газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун очиқ гуруҳи орқали қабул қилинади.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш умуммиллий аҳамиятга эга

Бугунги кунда юртимизда 2-3 миллиард киловатт соат электр энергиясига қўшимча талаб бор. Келгуси беш йилда эса бу эҳтиёж 10 миллиард киловатт соатга ошиши кутилмоқда. Бундай вазиятда энг самарали йўл уй, корхона, боғча, мактаб ва шифохоналарда муқобил энергиядан фойдаланишни кўпайтиришдир.

Президентнинг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”даги Фармони билан аҳоли ва мамлакатимизда ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Сурхондарё вилоятида ҳам айни вазифалар ижроси доирасида ташкилотлар ва аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда. Хусусан, куни-кеча “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали маъмурий биносига “Саноат техник қурилма” МЧЖ томонидан қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

Ўрнатилган қуёш панеллари 40 кВт қувватга эга бўлиб, йилига 219 минг кВт/соат электр энергияси билан бинони таъминлайди ва 98 миллион 550 минг сўмлик харажат иқтисод қилинишига эришилади.

Вилоятда бу борадаги ишлар давом эттирилиб, мактабгача таълим муассасалари, мактаб, тиббиёт ва бошқа ижтимоий объектларида босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сайёр қабул: 8 соат давомида 307 нафар фуқаронинг мурожаатига ечим изланди

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида ўтказган аҳоли билан юзма-юз учрашувида 307 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 376 та мурожаати тингланди. Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 64 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, сайёр қабулда иштирок этган, Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи Гулчехра Файзуллаева вилоят ҳокимидан оиласига қўшимча даромад келтириш мақсадида тикув дастгоҳи ажратиб берилишида амалий ёрдам сўради. Вилоят раҳбари фуқаронинг ушбу мурожаатини қисқа муддатда ҳал эти бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Шунингдек, сайёр қабулга оилавий шароити оғирлигини билдириб, даволаниш учун моддий ёрдам ажратишни сўраб келган “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Қуллиева ва “А.Жомий” маҳалласида яшовчи Бегзод Тўраевларнинг мурожаатлари ҳам шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, уларга моддий ёрдам маблағлари ажратиб берилди.

Вилоят раҳбари ижроси қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган 312 та мурожаатни масъулларга йўналтирар экан, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини, мурожаат билан келган фуқаро муаммоси ҳал этилиши умиди билан сайёр қабулга келганлигини асло унутмаган ҳолда ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиш лозимлигини таъкидлади ва ижрога йўналтирилган мурожаатлар назоратда эканлигини билдирди.

Маълумот учун, оммавий қабулда иштирок эта олмаган фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига 1088 қисқа рақам ёки (76) 224-22-91, 224-00-86 ишонч телефонлари ҳамда телеграмда @surxondaryouz_bot орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболовнинг Термиз шаҳридаги сайёр қабули 7 соатдан буён давом этмоқда

Бугун эрталабдан бошланган сайёр қабулда айни вақтга қадар 204 нафар фуқаронинг электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти, даволаниш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам ажратиш ва уй-жой таъмири ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан ўртага ташланаётган муаммолар сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида атрофлича ўрганилиб, мурожаатларнинг бир қанчаси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топмоқда...

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1241

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал