Имконияти чекланган инсонлар қалби қувончга тўлди
🔝 https://uza.uz/posts/431851
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🌱Йилига 200 миллионта кўчат экилади
🌩️ “2030 йилгача Ўзбекистан Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–436-сон, 02.12.2022 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
▫️иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;
▫️қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;
▫️саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;
▫️ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини 30 фоизга камайтириш;
▫️сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;
▫️йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;
▫️республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;
▫️ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш.
🗓 2023 йил 1 июндан маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида “яшил сертификатлар" тизими жорий этилади.
☑️ 2024 йил 1 январдан:
🔹 барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) йўлга қўйилади;
🔹янги қуриладиган, қуввати 1 МВтдан юқори бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида ушбу станцияларнинг ўрнатилган қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади.
📃 2023 йил 1 майгача "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Эҳтиёжманд оилаларнинг муаммолари ҳал этилди
Сурхондарё вилояти ҳокимининг Термиз шаҳридаги оғир турмуш шароитларида яшаётган оилалар хонадонларига ташрифи тафсилотлари "Zamon" информацион теледастурида
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят қўғирчоқ теарти ҳамкорлигида Қумқўрғон туманидаги ногиронлиги бўлган болалар “Мурувват” уйида “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.
🔝 https://uza.uz/posts/431707
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёда Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланди
Ҳар йили 3 декабрь санасининг мамлакатимизда халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиши халқимизнинг қалби меҳр ва саховатга тўла эканлигидан далолат беради. Юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар давлатимиз томонидан муҳофазага олинган, уларга доимо ғамхўрлик кўрсатилади. Ўзгалар меҳри ва ёрдамига муҳтожларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олинади, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилади.
Сана муносабати билан Сурхондарёда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Уларнинг хонадонларига борилиб, ҳолидан хабар олинмоқда, хайрия ва саховат ёрдами кўрсатилмоқда.
Хусусан, бугун Термиз шаҳридаги “Нигина” тантаналар саройида бўлиб ўтган байрам тадбири имконияти чекланган кишилар эътибордан четда эмасликлари, улар учун барча қатори имконият яратилганлигининг далили сифатида намоён бўлди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ногиронлиги бўлган шахслар доимо давлат ва жамият ғамхўрлигида эканлигини таъкидлашди ва уларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, протез-ортопедия маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, ҳасса ва қўлтиқ таёқлар топширилди.
Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокилар қалбида ва хуш кайфият улашди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📣 Қадрли талабалар!
🔝 Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларининг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида
🔝 2022 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Термиз давлат университетида вилоятдаги барча ОТМ талабалари ўртасида “Талаба-ёшларнинг илмий ишлари ва инновацион ғоялари” танлови ўтказилади.
👨💻Танлов ҳақида батафсил маълумотларни юқоридаги видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.
👨🏫 Танловда иштирок этинг, билимингизни синаб кўринг ва ғолиблар қаторида бўлинг!
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ахборот 24 | Сурхондарёда «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилмоқда
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун, Жарқўрғон ва Ангор туманларида 1 минг 600 та хонадонли “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. Қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сифати, нархи ва қурлиш маданиятига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир массивда мактаб, мактабгача таълим, поликлиника бинолари ҳамда зарур инфратузилма объектлари ҳам бунёд этилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланади.
Унинг мақсади - жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термизда Афғонистон иқтисодиётига мутахассислар тайёрлаш учун таълим кластери ташкил этилади
1 декабрь куни Польшада ўтказилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Владимир Норов Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
Вазир ЕХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
«Ипак йўлида туризм» халқаро сайёҳлик ярмаркаси: Сурхондарё вилояти делегацияси бир қатор келишувларга эришди
Унда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев бошчилигида делегация ҳам фаол иштирок этди. Дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари ва расмийлар иштирок этган мазкур ҳалқаро ярмаркада Сурхондарё вилояти Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Эрон Ислом Республикаси, Белорусия ва Арманистон давлатлари билан туризм оқимларини ошириш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.
Вилоятда туризм йўналишида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан хорижий ва маҳаллий ҳамкорлар билан меҳмонхона, турфирма ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича 200 га яқин 11,2 миллион долларга тенг шартномалар имзоланди.
Батафсил: https://surxondaryo.uz/1238
🔝 Lotinda o'qish
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ва кун тартибида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, секторлар фаолияти, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим масалалалар ижроси муҳокама қилинди.
...Сурхондарё вилоятининг 438 та маҳалласида 2022-2023 йиллар давомида амалга ошириладиган 532 та тадбир доирасида бажарилаётган ишлар сарҳисоби ва ўтган йиғилишларда берилган топшириқлар ижроси ҳолати, бу борада йўл қўйилган камчиликлар масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Танқидий кўриб чиқилган ушбу масала юзасидан вилоят ҳокими томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижрочиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди...
Батафсил: https://surxondaryo.uz/1237
🔝 Lotinda o'qish
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Меҳр дафтари”даги яна бир ёшга уй-жой топширилди
Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинди. Жумладан, “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилиши етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларга кўмак кўрсатиш ишларини манзилли йўналтиришга имкон бермоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда»ги қарори қабул қилинган бўлиб, Сурхондарё вилоятида ҳам ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вояга етган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида Жарқўрғон тумани “Исмоилтепа” маҳалласида яшовчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ислом Яҳёевга Термиз шаҳри “Боғзор” маҳалласи Баркамол авлод кўчасидаги кўп қаватли уй-жойлардан бирида жойлашган, замонавий шарт-шароитларга эга хонадон калити ва ҳужжатлари топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🗺“e-auksion.uz" савдо платформасида савдога чиқарилган ер участкалари, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар билан танишинг ҳамда шаффоф аукцион танловларда иштирок этинг!
🔷 Давлат активлари 95 та (кўриш)
🔷 Давлат мулкини ижарага бериш 159 та (кўриш)
🔷 Деҳқон xўжалиги ерлар ижараси 985 та (кўриш)
🔷 Кўчмас мулк 229 та (кўриш)
🔷 Автотранспорт 23 та (кўриш)
🔷 Ер участкалари 5188 та (кўриш)
🔷 Ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 48 та (кўриш)
🔷 Дарё ўзанларини тозалаш (карьер) 18 та (кўриш)
🔷 Махсус техникалар 19 та (кўриш)
🔷 Буюртмачилар мулклари 4 та (кўриш)
🔷 Банкротлик бўйича 8 та (кўриш)
🔷 "Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 28 та (кўриш)
🔷 Бошқа мулклар 7 та (кўриш)
🔷 Кўчма савдо жойлари 1241 та (кўриш)
🔷 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 66 та (кўриш)
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Энергетика вазирлиги матбуот штаби аҳолига етказиб берилаётган кўмир миқдорлари ва омборлардаги мавжуд захиралар ҳақида маълумот берди
➖ Кўмир омборларида етарли юкловчи транспорт воситалари ва ишчи кучлари жалб этилган.
➖ Ҳар бир кўмир омборида ушбу маҳсулотни аҳолига сотиш юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилган.
➖ Айни кунларда республика аҳолисига кўмир етказиб бериш тадбирлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу ёқилғи 89 та ҳудудий кўмир омбор ва 12 савдо шохобчаси орқали тарқатилмоқда.
Жорий йил 30 ноябрь куни ҳолатига Сурхондарё вилоятидаги омборларга 2093 тонна кўмир мавжуд ва 414 тонна йўлда келтирилмоқда.
"Кўмир таъминот" МЧЖнинг Сурхондарё вилоятидаги филиаллари телефон рақамлари билан қуйида танишишингиз мумкин:
🔹 Қумқўрғон тумани – Х.Норқобилов, +99888 810 80 08;
🔹 Денов тумани – Х.Джумаев, +99899 540 00 62;
🔹 Узун тумани – Э.Рахматов, +99899 679 17 70;
🔹 Қизириқ тумани – З.Чуллиев, +99897 535 55 66;
🔹 Музработ тумани – Ж.Хушбоқов, +99893 610 07 87;
🔹 Ангор тумани – Ғ.Холхаитов, +99899 412 12 89;
🔹 Олтинсой тумани – О.Азимов, +99891 582 93 64;
🔹 Жарқўрғон тумани – Б.Қамбаров, +99899 376 71 00;
🔹 Шеробод тумани – Ш.Карахонов, +99894 267 83 45;
🔹 Шўрчи тумани – К.Худойберганов, +99897 690 52 02;
🔹 Бойсун тумани – Б.Хайдаров, +99890 294 10 09;
🔹 Термиз шаҳар – К.Сидиқов, +99899 073 31 07.
Эслатиб ўтамиз, аҳолига сотилаётган кўмир маҳсулотларининг бир тоннаси республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган кўмир омборларида ягона нарх — 300 минг 300 сўмни ташкил қилади.
Ҳурматли истеъмолчилар, кўмир таъминоти билан боғлиқ барча саволлар юзасидан қуйидаги телефон рақамлари ва электрон манзиллар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
“Ўзбеккўмир” АЖ — 78-148-30-03,
“Кўмир таъминот” МЧЖ — 71-244-38-28,
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Туркия Сурхондарё зиёратгоҳларини ўз ичига олувчи тур-пакетлар ишлаб чиқади
Сурхондарё вилоятидаги қадимий маданий-мерос объектлари, архитектура ва археологик ёдгорликлар дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотиб келади. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия етакчи зиёрат туркомпанияларидан бири - «Учбей туризм» вакиллари ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида Сурхондарё вилоятидаги зиёратгоҳлар, уламолар ва уларнинг илмий мероси ҳақида маълумот берилди. «Имом Абу Исо Муҳаммад Ат Термизий», «Ал-Ҳаким Ат-Термизий», «Хўжамайхона» мажмуаси, «Сўфи Оллоёр», «Хўжаипок ота» ҳамда «Султон Саодат» мажмуаларини ўз ичига олувчи зиёрат туризми йўналиши имкониятлари тақдим этилди.
Сурхондарё вилоятидаги туризм фирмалари билан турк томони ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, вилоят сайёҳлик салоҳияти имкониятларига оид илмий рисолалар, видеоролик ва бошқа тарғибот материаллари тайёрлаш ҳамда тарқатиш масалаларига эътибор қаратилди.
«Учбей туризм» фирмаси раҳбари Хулуси Гулсерен туркиялик сайёҳлар Самарқанд ва Бухородаги муқаддас қадамжолар қатори Сурхондарёдаги зиёратгоҳларга ҳам катта қизиқиш билдиришларини маълум қилди.
Бухородаги «Етти пир» манзилгоҳлари билан бирга Сурхондарёдаги тасаввуф пирлари ва шайхлари мақбараларига зиёратларни ўз ичига олувчи қўшма тур-пакетларни ишлаб чиқиш яхши натижаларни беради, деди Хулуси Гулсерен.
Бўлиб ўтган учрашув натижасида Сурхондарёдаги зиёрат туризми обектларига оид тарғибот материалларини турк тилида тайёрлаш ва салоҳиятли зиёратчилар ўртасида тарқатиш, Туркиядаги кўргазмаларда вилоят вакиллари иштирокини таъминлашга келишиб олинди.
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди:
🔵Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси: Турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бўлими мутахассиси;
🔵Термиз шаҳар статистика бўлими: Бош мутахассиси;
🔵Қизириқ туман ҳокимлиги: қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари мажмуаси етакчи мутахассиси;
🔵Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси: Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;
🔵Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси: Жарқўрғон туман бўлимига Ўсимликлар карантини инспектори;
🔵Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қумқўрғон туман бўлими: Шўъба катта инспектори;
🔵Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси: Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими Етакчи мутахассиси;
🔵Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси: Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи;
🔵Узун тумани мактабгача таълим бўлими: Ахборот технологиялари бўйича мутахассиси.
🔝 Аризалар 12.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.
🔝 Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали — 76-223-40-73
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📣 Эълон!!!
Эртага, 4 декабрь куни соат 9:00 дан бошлаб Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳудудида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти ҳамда Россиянинг Томск ва Олтой ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, меҳнат миграцияси, тиббиёт, фан ва таълим соҳаларида янги ҳамкорлик келишувларига эришилди
...Сурхондарё вилояти делегацияси Олтой ўлкаси ҳукумати, Савдо-саноат палатаси, Фан ва таълим, Қишлоқ хўжалиги, Иқтисодиёт ва бошқа соҳа вазирликлари мутасаддилари билан учрашувлар ўтказиб, келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тегишли ҳужжатларни имзолади...
Батафсил: https://surxondaryo.uz/1240
🔝 Lotinda o'qish
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Факт 24 | 6 сотихлик лимонзордан йилига 300 миллион сўмгача даромад топиш мумкин
Сурхондарё вилоятида 2019-2022 йиллар давомида 5,757 млн АҚШ доллари ҳамда 54 млрд 570 млн сўм миқдоридаги хорижий кредит линиялари Лимончилик соҳасига жалб қилинди. Натижада вилоятда лимон етиштириладиган майдонлар 893,6 гектарга етказилди.
Воҳалик лимон етиштрувчи деҳқонлар 6 сотихли майдондан лимон меваси ва кўчатини етиштириб 300 млн сўмгача даромад топиш мумкинлигини амалда кўрсатишмоқда.
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг енгил атлетика финали Сурхондарёда ўтказилди
“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида енгил атлетика спорт турининг республика финал босқичи баҳслари Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Мусобақада республикамизнинг 14 та ҳудудидан келган 252 нафар қатнашчи учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашдилар. Мусобақада ҳар бир жамоадан 3 нафардан эркаклар 400 метр масофага, 3 нафардан аёллар 300 метр масофага эстафета шаклида югуриш баҳсларида иштирок этишди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
👩🏻⚖️16-21 ёш, ўсмир қизлар:
🥇1-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “Холимбек” маҳалласи;
🥈2-ўрин – Сурхондарё вилояти Денов тумани “Қизил гул” маҳалласи;
🥉3-ўрин – Хоразм вилояти Боғод тумани “Ашхобод” маҳалласи.
🧑🏻⚖️16-21 ёш, ўсмирлар:
🥇1-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалаъа тумани “Гулистон” маҳалласи;
🥈2-ўрин – Самарқанд вилояти Ургут тумани “Ўрамас” маҳалласи;
🥉3-ўрин – Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Янгиобод” маҳалласи.
🤵🏻22-26 ёш, аёллар:
🥇1-ўрин – Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Бибизайнаб” маҳалласи;
🥈2-ўрин – Навоий вилояти Кармана тумани “Шибзон” маҳалласи;
🥉3-ўрин – Хоразим вилояти Хонқа тумани “Обод” маҳалласи.
🤵🏻♂️22-26 ёш, эркаклар:
🥇1-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Конликўл тумани “Қосжап” маҳалласи;
🥈2-ўрин – Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Қанғли” маҳалласи;
🥉3-ўрин – Навоий вилояти Кармана тумани “Аллол” маҳалласи.
👩🏻💼27-30 ёш, аёллар:
🥇1-ўрин – Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” маҳалласи;
🥈2-ўрин – Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Мустақиллик” маҳалласи;
🥉3-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани “Кўк ўзак” маҳалласи.
👨🏻💼27-30 ёш, эркаклар:
🥇1-ўрин – Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Сулувқўрғон” маҳалласи;
🥈2-ўрин – Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Арабхона” маҳалласи;
🥉3-ўрин – Хоразим вилояти Шовот тумани “Махтумқули” маҳалласи жамоалари эгаллашди.
🏆 Ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом ва совғалари топширилди.
Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди
🔵 Қизириқ тумани мактабгача таълим бўлими: давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача та’лим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўбаси методисти;
🔵 Шерабод туман қурилиш бўлими: Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;
🔵Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси: Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;
🔵 Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси: Солиқ аудити шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;
🔵 Ангор туман давлат солиқ инспекцияси: бошлиғи ўринбосари;
🔵 Сариосиё тумани ҳокимияти: Бош мутахассиси;
🔵 Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси: Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими Бош мутахассиси;
🔵 Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси: Сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
🔵 Узун туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими: Бош хисобчиси;
🔵Шўрчи туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими: бошлиғи;
🔵 Бойсун тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими: Худудий ер тузувчи етакчи мутахассиси;
🔵 Кадастр агентлигининг Шўрчи туман бўлими: Бош инспектори;
🔵Қумқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими: Худудий ер тузиш бўйича етакчи мутахасиси.
🔝Аризалар 11.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.
Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали — 76-223-40-73
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Тўра Боболов: "Ободлик ва тозалик бўлган жойда барака бўлади"
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқармалари, Термиз шаҳар секторлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида вилоят марказининг ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалик ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
...турар жойлар, ижтимоий муассасалар ва корхоналарни қиш мавсумига тайёраш ҳолати ва мавсумни беталофат ўтказиш, аҳолини электр, иссиқлик, газ, сув ва бошқа ҳаётий зарур воситалар билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди...
Батафсил: https://surxondaryo.uz/1239
🔝 Lotinda o'qish
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимиз халқига мурожаати эълон қилинди:
Биз барча фуқаролар, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун бир хил имкониятлар амал қиладиган инклюзив жамиятни барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширамиз. Шу асосда ногиронликни белгилашнинг аллақачон эскирган тиббий моделидан умумэътироф этилган ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни ўз олдимизга муҳим вазифа қилиб қўйганмиз.
Бундан буён бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, жамоат транспорти, ахборот ва алоқа воситаларини ишлаб чиқаришда ногиронлиги бўлган шахсларнинг улардан ҳеч бир монеликсиз фойдалана олишига бирламчи аҳамият қаратилади.
Ногиронлиги бор шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларидаги қамров ҳажмини 2 баробар ошириш, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган 10 га яқин шундай марказларни кенгайтириб, замонавий тиббий ва реабилитация ускуналари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоятда яна 30 нафар хотин-қизга субсидия асосида жиҳозлар топширилди
Аёллар бандлигини таъминлаш, уларга уйда ўтирган ҳолда ўзини ўзи банд қилиши ва қўшимча даромад топиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида жойларда хотин-қизларга субсидия асосида жиҳозлар ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.
Куни-кеча маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан Қумқўрғон ва Бандихон туманларида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳокимликлар томонидан 30 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув дастгоҳлари топширилди.
Ушбу тикув дастгоҳларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида секторлар ҳамда бошқа биноларда тикувчилик бўйича ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, субсидия ажратилган хотин-қизлар ўқув курсларида бепул тикувчилик сир-асрорларини ўрганишлари йўлга қўйилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси талабаларга чегирма эълон қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси талабаларнинг Янги йил байрами ва қишки таътилни оиласи даврасида биргаликда ўтказиши учун маҳаллий йўналишдаги қатновларга чегирма эълон қилди.
🔝 50 фоизлик чегирма муддати 2022 йил 22 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар давом этади.
🔝 Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳнома билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда chipta.railway.uz сайтидан фойдаланиши мумкин.
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди
▪️ Сариосиё туман ирригация бўлими: Бош бухгалтер;
▪️ Шеробод тумани мактабгача таълим бўлими: Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси;
▪️ Шеробод тумани мактабгача таълим бўлими: Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоби бўйича гуруҳ раҳбари;
▪️ Ангор туман ҳокимлиги: болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири;
❗️Аризалар 10.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.
➖ Аризани электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
➖ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
🔝Агентликнинг Сурхондарё вилояти филиали — 76-223-40-73
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ёнғин хавсизлиги ойлиги доирасида гарнизонларда ўқув машғулотлари бўлиб ўтди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди ва Хайробод гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ҳолатининг олдини олиш, ҳарбий буюм ва техникалар, шунингдек, бино ва иншоотларни ёнғиндан асраш, ёнғин содир бўлишига йўл қўймаслик мақсадида амалий машғулотлар ўтказилди.
Амалий машғулотларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёнғин хавфсизлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, соғликни сақлаш, газ таъминот филиали ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари мутахассислари ҳамда махсус техникалар жалб қилинди.
Мутахассислар томонидан турли ҳодисалар эхтиётсизлик оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, турар-жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, электр ҳамда газ мосламаларидан тўғри фойдаланиш кўникмалари бўйича тушунтиришлар берилди.
Тадбирлар якунида ҳарбий хизматчилар ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан бириктирилган ҳудуд ва бинолар ҳамда хонадонларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида бажарилиши лозим бўлган талаблар, биноларда ишлаб чиқиладиган меъёрий ҳужжатлар, автоматик ёнғин сигнализациялари, ёнғинга қарши захира сув таъминоти, бирламчи ёнғин ўчириш воситилари, улардан фойдаланиш, шунингдек, ёнғин содир бўлганда куч воситаларини жалб этиш ҳамда ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий-кўргазмали машғулотлари ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🗺е-auksion савдо платформаси орқали Сурхондарё вилоятидаги 1 241 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг.
🔷 Олтинсой туманидан 79 та (кўриш)
🔷 Ангор туманидан 74 та (кўриш)
🔷 Бандихон туманидан 7 та (кўриш)
🔷 Бойсун туманидан 71 та (кўриш)
🔷 Музработ туманидан 71 та (кўриш)
🔷 Денов туманидан 261 та (кўриш)
🔷 Жарқўрғон туманидан 74 та (кўриш)
🔷 Қумқўрғон туманидан 91 та (кўриш)
🔷 Қизириқ туманидан 65 та (кўриш)
🔷 Сариосиё туманидан 126 та (кўриш)
🔷 Узун туманидан 90 та (кўриш)
🔷 Термиз туманидан 54 та (кўриш)
🔷 Шеробод туманидан 78 та (кўриш)
🔷 Шўрчи туманидан 94 та (кўриш)
🔷 Термиз шахридан 6 та (кўриш)
🔝 e-auksion.uz
🔝 Видео кўлланма
🔝 71 202 21 11
🔝 99 203 00 30 (Сурхондарё вилоят вакили)
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти бўйича 6 177 та ер участкаларини е-auksion савдо платформасида сотиб олинг!
🔵985 та Деҳқон хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🔵4 969 та Тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
🔵30 та Қишлоқ хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🔵54 та Якка тартибда уй-жой қуриш учун (кўриш)
🔵60 та Ёшлар саноат зоналари учун (кўриш)
🔵64 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
🔵6 та та Эркин иқтисодий зоналари учун ерлар (кўриш)
🔵4 та Янги Ўзбекистон массивлари учун ерлар (кўриш)
🔵2 та Янги Ўзбекистон массивларида хизмат кўрсатиш жойлари учун (кўриш)
🔵1 та Халқаро йўллар бўйидаги хизмат кўрсатиш жойлари учун (кўриш)
🔵1 та Нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун ерлар (кўриш)
🔵1 та Бўш ерлар (кўриш)
"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play
☎️ 71 202 21 11
📞 99 203 00 30 (Сурхондарё вилоят вакили)
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
— Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;
— Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими Карш маҳалласи хотин-қизлар фаоли;
— Шеробод туман ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази Аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва жалб қилиш шўбаси мудири;
— Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими Бухгалтер ходимлар билан хисоб китоблар бўйича гуруҳ раҳбари;
— Сариосиё туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими Бош мутахассиси;
— Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлими Ҳодимлар билан хисоб-китоб бўйича бухгалтери;
— Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлими Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси методисти;
— Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими бошлиғи;
— Ангор туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси;
— Термиз тумани мактабгача таълим бўлими Таълим тарбия сифатини таъминлаш ва методик ҳизматини ташкил этиш шўъбаси методисти;
— Олтинсой тумани ҳокимияти Бош юрисконсульти;
— Термиз шаҳар мактабгача таълим бўлими Марказлашган бухгалтерия хизмати Бош бухгалтери;
— Сариосиё тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими Бош мутахассиси;
— Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;
— Агроинспекциянинг Термиз тумани бўлими Катта инспектори;
— Агроинспекциянинг Термиз тумани бўлими Катта инспектори;
— Шўрчи туман ирригация бўлими Фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича муҳандиси;
— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассис Шеробод туманига.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 9 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site