axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?

▫️Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ

▫️“Таэквондо (WT) ҳамма учун” дастури амалга оширилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Автомобиль опциялари ҳақидаги маълумот автоматик равишда етказилади ➖ БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Яшил макон” – Она табиатимизни асрашга ўз ҳиссангизни қўшинг!

БМТнинг тараққиёт дастури, UNECE, БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги, Экология давлат қўмитаси ҳамда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази билан ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Термиз, Жарқўрғон, Шеробод туманлари ҳудудларида жами 100 гектар майдонда “Яшил макон” – Она табиатимизни асрашга ўз ҳиссангизни қўшинг!” шиори остида 260 минг туп саксовул ҳамда турли манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун акция доирасида Термиз туманида кўчат экиш тадбирлари бошланди. Акция доирасида туман ҳудудида тайёрланган 2,6 гектар ер майдонида 1 минг 800 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Тадбирда тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ходимлари ҳамда афғонистонлик кўнгиллилар иштирок этишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Қарор ва ижро: сурхондарёлик нуронийлар эътибордан мамнун

🔝 https://uza.uz/posts/430618

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Web-site| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади.

3-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 совуқгача, кундуз кунлари 4-7 даража совуқгача пасаяди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📊 Сурхондарё вилоятида 10 ойда 5 259,4 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🏢 Вилоят статистика бошқармаси берган маълумотга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойлари ҳолатига, Сурхондарё вилоятида жами 5 259,4 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Вилоятда бажарилган қурилиш ишларининг ойлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:

🔹 январь – 351,7 млрд сўм;
🔹 январь-феврал – 676,2 млрд сўм;
🔹 январь-март – 1 270,0 млрд. сўм;
🔹 январь-апрел – 1 908,8 млрд сўм;
🔹 январь-май – 2 300,5 млрд сўм;
🔹 январь-июн – 3 174,9 млрд сўм;
🔹 январь-июл – 3 655,1 млрд сўм;
🔹 январь-август – 4 200,2 млрд сўм;
🔹 январь-сентябрь – 4 806,0 млрд сўм;
🔹 январь-октябрь – 5 259,4 млрд сўм.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов билан учрашди

Учрашув давомида Тўра Боболов ва Рустам Минниханов Татаристон ва Сурхондарё вилояти корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, товар ва хизматларни ҳудудлараро етказиб беришни кенгайтириш ҳамда гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти қанчага ўсди?

Статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида, Сурхондарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 4,9 фоизга ўсди ва 25 314,3 млрд. сўмни ташкил этди.

ЯҲМнинг ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 103,5 фоиз (ЯҲМ таркибидаги улуши – 46,9 фоиз), саноатда 104,5 фоиз (улуши 6,8 фоиз), қурилишда 105,3 фоиз (улуши 8,5 фоиз) ва хизматлар соҳасида 106,7 фоиз (улуши 37,8 фоиз) кузатилган ижобий ўсиш суръатлари таъсир қилди.

Аҳоли жон бошига ЯҲМ 9 151,3 минг сўмни ташкил этди ва 2,5 фоизга ўсди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Минниханов: Татаристон Сурхондарё вилояти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сайёр қабул - Аҳоли муаммоларига тизимли ва манзилли ечим топиш омилига айланди

Ҳар ҳафта шанба кунлари ҳудудларда сайёр қабуллар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Ўтган ҳафтада Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида сайёр қабуллар ўтказилди. Икки туманда ўтказилган сайёр қабулларда 197 нафар фуқаронинг 236 та масаладаги мурожаатлари тингланди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 46 таси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.

Ижроси қўшимча ўрганиш учун муддат ва маблағ талаб қиладиган 190 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Деновда ҳарбий чавандозлар беллашуви ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида “От устида эстафета” мусобақалари бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Деновда ҳарбий чавандозлар беллашуви ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида “От устида эстафета” мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник П.Сативалдиев, Денов туман ҳокими А.Алламуродов, Термиз ҳарбий прокуратураси, давлат ва жамоат ташкилотлари, фахрийлар ва ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Мусобақалар ўтказилган ҳудуд Сурхон этно маданиятини акс эттирувчи анжомлар билан безатилиб, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари томонидан ўтовлар тикилди. Уларда қўл меҳнати намуналари, кашта, қуроқ ва ип йигириш анжомлари кўргазмалари ўтказилди. Шунингдек, тадбир очилишида актёрлар томонидан буюк аждодларимиз Амир Темур ва Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий ҳаётига оид саҳна кўринишлари, бахшилар томонидан терма ва достонлар ижро этилди ҳамда фахрий қоровул шахсий таркибининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Мусобақа иштирокчилари учта йўналиш бўйича ўзаро куч синашишди. “От устида эстафета” баҳсларининг якуний натижаларига кўра, фахрли 1-ўринни Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари жамоаси, 2-ўринни ДХХ чегара қўшинлари жамоаси, 3-ўринни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Мудофаа вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Муҳсин Ҳисомиддинов 4 карра, Моҳинур Мўминова 3 карра жаҳон чемпиони бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида бўлиб ўтаётган Кураш бўйича 13-жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифаси финал баҳсида юртимиз шарафини сурхондарёлик кураш бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, қитъа ва жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов муносиб ҳимоя қилиб жаҳон чемпионлигини қўлга киритди ва тўртинчи бор жаҳон чемпиони бўлди.

Шунингдек, яна бир воҳадошимиз, амалдаги жаҳон чемпиони Моҳинур Мўминова 48 кг вазн тоифасида барча рақиблари мағлуб этиб, 3 карра жаҳон чемпиони бўлди.

Спортчиларимиз ва уларнинг яқинларини ҳамда барча юртдошларимизни ушбу зафарли ғалабалар билан муборакбод этамиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

☑️ Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

🏢 Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

➡️ Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

✅ Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

▫️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

▫️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсунда янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Бойсун тумани “Даҳнаижом” маҳалласида Инвестиция дастури асосида лойиҳа қиймати 1 млрд. 150 млн. сўм бўлган, 90 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг ишга туширилиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Куни-кеча бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида Бойсун тумани ҳокими, масъуллар ва нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар “Даҳнаижом” маҳалласида мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 104 нафар бўлиб, эндиликда уларнинг 90 нафари барча замонавий шарт-шароитларга эга ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинишини таъкидлашди.

Бугунги кунда Бойсун таманида 19 та давлат, 8 та давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги ҳамда 72 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Янги мактабгача таълим ташкилотларининг ишга туширилиши ҳисобига тумандаги 3-7 ёшдаги 10 минг 987 нафар болаларнинг 6 минг 261 нафари ёки 57,0 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган.

Тантанали очилиш маросими якунида туман ҳокими ва тадбир иштирокчилари томонидан янги мактабгача таълим ташкилоти ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёга саёҳат: шифобахш туз ғори – табиат мўъжизаси

📍
https://uza.uz/posts/429639

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Амалиётда қийинчилик туғдираётган муаммоларга тўхталиб ўтилди. Ерни аукционга чиқариш босқичларини 13 тадан 8 тага тушириш мумкинлиги айтилди. Айрим шаҳарчаларнинг бош режаси йўқлиги ҳам жараённи секинлаштираётгани, шунинг учун бундай жойларда ерларни ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши билан келишган ҳолда, мастер-режа асосида аукционга чиқариш таклифи билдирилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Махсус репортаж | Таълим соҳасида Финляндия тажрибаси

Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, болаларга сифатли ва замонавий таълим беришнинг Финляндия тажрибасини қўллаш амалиёти жорий қилинмоқда. Бу борада Сурхондарё вилоятидаги олий таълим, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар тафсилоти хусусида махсус репортажда танишиш мумкин.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Сариосиё туман тиббий-ижтимоий ҳизматлар шўъбаси 1-тоифали мутахассиси;

— Жарқурғон тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шуъбаси Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Қизириқ туман ирригация бўлими Бош бухгалтери;

— Қизириқ туман ирригация бўлими Фойдаланиш ва таъмирлашни Ташқил этиш бўйича муҳандиси;

— Шеробод туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассис Узун туманига;

— Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ҳуқуқшуноси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Карантин лабораторияси Етакчи мутахассис герболог;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Қизириқ туманига инспектори;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Кадрлар касбий тайёргарлиги мониторинги бўлим бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси Етакчи мутахассиси;

— Термиз тумани ҳокимлиги бош юристконсульти;

— Бандихон маданият бўлими мудири;

— Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи;

— Денов тумани мактабгача таълим бўлими Махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати Инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 8 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Марат Зяббаров билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Россия Федерациясида бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Қозон шаҳрида қатор учрашув ва музокараларни ўтказмоқда.

Хусусан, бугун Тўра Боболов ва Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Марат Зяббаров ўртасида кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти ва Татаристон Республикаси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, чоравачилик, маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, агрологистика ва замонавий иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатасида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги Сурхондарё вилояти делегацияси ва Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Артур Николаев бошчилигида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, енгил саноат компаниялари вакиллари – ҳамкорликдан манфаатдор маҳаллий тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Сурхондарё вилояти ва Россия Федерацияси ҳудудлари билан ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвестиция ва туризмга оид тақдимотлар ўтказиш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетган вилоят ҳокими Тўра Боболов Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов билан учрашди.

🔝 https://uza.uz/posts/430334

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

To‘ra Bobolov Tatariston prezidenti bilan uchrashdi

“Muzokaralar chog‘ida viloyat hokimi To‘ra Bobolov va Rustam Minnixanov Tatariston va Surxondaryo viloyati korxonalari o‘rtasidagi o‘zaro hamkorlik aloqalarini mustahkamlash haqida suhbatlashdi”, — deydi viloyat hokimligi axborot xizmati rahbari.

Batafsil — http://dy.uz/Ii5GI

So‘nggi yangiliklar 👉 @Daryo

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов Татаристон Президенти билан учрашди

Сурхондарё вилояти ва Россия Федерацияси ҳудудлари билан ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвестиция ва туризмга оид тақдимотлар ўтказиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакатга етиб борди.

Ташрифнинг биринчи куни вилоят ҳокими Тўра Боболов Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. Шундан сўнг, делегация аъзолари иштирокида кенгайтирилган тарзда музокаралар ўтказилиб, Татаристон Республикаси ва Сурхондарё вилояти ўртасида ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида вилоят ҳокими Тўра Боболов ва Рустам Минниханов Татаристон ва Сурхондарё вилояти корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, товар ва хизматларни ўзаро етказиб беришни кенгайтириш ҳамда гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида Рустам Минниханов Татаристон Сурхондарё вилояти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини, сўнгги йилларда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан алоқалар фаол ривожланиб, ўтган йилги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 34 фоизга ўсганлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоятимиз делегациясининг Қозон шаҳрига сафари доирасида Татаристон Республикасининг Савдо-саноат палатасида ишбилармон доира вакиллари билан учрашуви, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигида масъуллар билан музокаралари ҳамда Татаристоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтадиган Ягона тақдимот маркази, юқори технологиялар соҳасидаги технопарк – IT-парк, шунингдек, Қозон федерал университетига ташрифи режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Махсус репортаж | Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш

Ушбу йўналишда Сурхондарё вилоятида олиб борилаётган ишлар Шўрчи тумани мисолида

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига жўнаб кетди

Сурхондарё вилояти ва Россия Федерацияси ҳудудлари (Томск, Кемерова, Қозон шаҳарлари ва Олтой ўлкаси) билан ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини намойиш этиш, инвестиция ва туризмга оид тақдимотлар ўтказиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Россияга жўнаб кетди.

Делегация таркибидан, шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, туманлар ҳокимлари ҳамда ўндан ортиқ воҳалик салоҳиятли ишбилармон ва тадбиркорлар ўрин олишган.

Ташриф давомида бир қатор учрашувлар, ишбилармон доира вакиллари билан музокаралар, йирик корхоналар фаолияти билан танишув ҳамда ташриф ҳудудларида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Россияга ташрифи жорий йил 28 ноябрдан 1 декабрга қадар давом этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: Сурхондарёда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари

Сурхондарё вилояти «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида кузги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Вилоятда тадбир доирасида 6 млн 5 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, тадбирлар вилоятнинг ҳар ҳудудида, меҳнат жамоаларида, маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янгиликлар 24 | Сурхондарёлик нуронийларнинг Самарқандга саёҳати

Узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, давлат ва жамият ривожи учун ўзининг муносиб хиссасини қўшган, ҳозирда нафақада кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ Сурхондарёлик нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Stone City Energy” компанияси жамоатчилик эшитувига таклиф этмоқда!

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида “Stone City Energy” компанияси томонидан “Сурхондарё 1600 МВт Комбинацияланган циклли электрстанцияси лойиҳаси”ни амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа учун ўтказилган Атроф-муҳит ва ижтимоий таъсирни баҳолаш доирасида жамоатчиликни хабардор қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини олиш учун “Жамоатчилик эшитув”лари ўтказилади.

“Жамоатчилик эшитув”лари қуйидагилар ҳудудларда ва муддатларда ўтказилади:

Термиз туманида умумий жамоатчилик эшитуви:
Йиғилиш санаси: 22.12.2022 йил;
Йиғилиш вақти: соат 10:00 да;
Манзил: Термиз тумани Учқизил маҳалласи.

Термиз ва Ангор туманларининг аёллари билан жамоатчилик эшитуви:
Йиғилиш санаси: 23.12.2022 йил;
Йиғилиш вақти: соат 10:00 да;
Манзил: Термиз тумани Учқизил маҳалласи.

Термиз ва Ангор туманларининг ёшлари билан жамоатчилик эшитуви:
Йиғилиш санаси: 23.12.2022 йил;
Йиғилиш вақти: соат 10:00 да;
Манзил: Ангор тумани Каттақум маҳалласи.

Шунингдек, Атроф муҳит ва ижтимоий соҳага таъсир ҳужжатлари билан http://stonecityenergy.com/projects/ ҳаволаси орақали танишишингиз мумкин.

Лойиҳа эгаси: Stone City Energy B.V. - SCE-QUVVAT» LLC FC,
Компаниянинг Ўзбекистондаги бош офиси манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Сағбон берк кўчаси, 30 уй.

Боғланиш учун телефон: + 998 90 370 53 59
Электрон почта манзили: office@stonecityenergy.com,
Веб сайт: www.stonecityenergy.com

Барчани ушбу жамоатчилик эшитувида иштирок этишга таклиф қиламиз!

Ҳурмат билан Stone City Energy


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🇺🇿Баҳодир Жалолов 12-жангида ҳам рақибини нокаут эвазига мағлуб этди

АҚШнинг Калифорния штатида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда. Ушбу жанг оқшоми доирасида Токио Олимпиадаси чемпиони, воҳадошимиз Баҳодир Жалолов америкалик Кёртис Харперга қарши рингга кўтарилди. 

10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда ўз якунига етди. Баҳодир раунд ўрталарида рақибини бурчакка тақади ва кучли зарбаси билан Харперни мувозанатдан чиқарди. Ушбу вазиятда рефери ҳисобни очди ва жангни тўхтатди.

Ушбу ғалаба орқали Баҳодир профессионал боксдаги 12-жангида 12-ғалабасига эришди. Жалолов ўзининг барча рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган. 

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиёлик ўқитувчи халқаро танлов ғолиби

Сариосиё туманидаги 1-сонли айрим фанларни чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг математика ва информатика фани ўқитувчиси Хусравжон Мирзаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг педагоглари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” халқаро кўрик-танловида ўзининг илмий мақоласи билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди ҳамда танловнинг махсус гувоҳномаси ва I даражали диплом билан тақдирланди.

Эътиборли томони, Хусравжон Мирзаевнинг 4 нафар шогирди 2021-2022 ўқув йилида математика фанидан халқаро “AIMO-2022” ва “WMI-2022” олимпиадаларида олтин медални қўлга киритишган эди.

Қўлга киритилган ютуқлар ва эришилган натижалари сабаб Хусравжон Мирзаев “Global Olympiads Academy” халқаро академияси аъзолигига ҳам қабул қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал