axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сайёр қабуллар куннинг иккинчи ярмида Қумқўрғон туманида давом этди

Унда иштирок этган 80 нафар фуқаронинг ижтимоий таъминот, уй-жой таъмири, даволаниш, коммунал хизматларни яхшилаш, йўл қурилиши ва бошқа бир қатор масалалардаги 102 та мурожаати тингланди...

...Қабул қилинган мурожаатларнинг 14 тасига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилди.
..

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1226

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Жарқўрғонда аҳоли муаммоларига ечим изланди

Вилоят раҳбари қабул давомида 117 нафар аҳоли билан шахсан учрашиб, уларнинг 134 та турли масаладаги мурожаатларини тинглади. Қабул қилинган мурожаатларнинг 32 таси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди.

...Қабуллардан кўзланган мақсад статистик кўрсаткичлар эмас, балки муаммоларнинг ечимини излаш, ҳал этиш, фуқаролар тақдирида бурилиш, яшаш тарзида ўзгариш ясаш ҳамда инсонларнинг эртанги кунга умидини мустаҳкамлаб, ишончини орттиришдир.
..

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1225

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Ҳарбий қисм хизматчиларга янги хонадонлар топширилди

Боботоғ ҳудудида лойиҳа қиймати 20,5 млрд сўм бўлган “Саодатбону Азиза Термиз” хусусий корхонаси томонидан янгидан қурилган 3 та 5 қаватли ҳамда қайта таъмирланиб, реконструкциядан чиқарилган, замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 4 та 2 қаватли турар жой биноларида жами 102 та хонадон ҳамда тикув цехи қад ростлаган ҳарбий шаҳарча тантанали топширилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ўзбек киноижодкорлари Голливудда фильм суратга олмоқда: Фильм бош рол ижрочилари сурхондарёликлар

Кинематография агентлиги буюртмаси билан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган фильм яратилмоқда.

Суратга олиш ишлари АҚШнинг Хьюстон, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк шаҳарларида олиб борилмоқда.

Абдулла Ориповнинг кексалик даврини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Сурхондарё театри актёри Қудратилла Бурхонов, шоирнинг рафиқаси Ханифа Мустафоева ролини эса Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова ижро қилмоқда.

Бундан ташқари Абдулла Ориповнинг ёшлик йиллари ҳам яна бир сурхондарёлик, шоир Шодмонқул Салом томонидан ижро этилмоқда.

Фильм бош продюсери Фирдавс Абдухолиқов, сценарий муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Музаффархон Эркинов, постановкачи оператор Равшан Мирзакамолов.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан Сурхондарё вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонларини молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан онлайн-вебинар ўтказилади.

✅ Вебинарда Жамғарма томонидан тақдим қилинаётган молиявий ёрдамлар, мазкур ёрдамлардан фойдаланиш масалалари ҳудуддаги тадбиркорлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида кўриб чиқилади.

📨 Сиз бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Жамғарманинг телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин (/channel/Tadbirkorlikjamgarmasi).

🟦 Интернет тармоқлари орқали:
Telegram: /channel/statefund_uz;
Veb-sayt: www.statefund.uz;
Facebook: www.fb.com/statefund.uz;
Instagram: www.instagram.com/statefunduz.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг олмиш учинчи сессияси ўз ишини якунлади

Сессия ишида ўн олтита масала кўриб чиқилиб, тегишли тартибда қарор қабул қилинди.

Сессия вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Сессия ишини қуйидаги ҳаволага кириб такроран томоша қилишингиз мумкин:
▶️https://youtu.be/-K1nH_E8GSM

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

You Tube каналга уланиш:
https://bit.ly/3GgMbWd
Telegram | Facebook | Instagram | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🟢Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси жонли эфирда намойиш этилмоқда

Сессия ишини Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб бормоқда. Шунингдек, сессияда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақалаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сонли Қонунининг ижроси юзасидан вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъулларининг ҳисоботлари эшитилмоқда.

Маълумот ўрнида сессия кун тартибида ўн олтита масала кўриб чиқилиб, тегишли тартибда қарор қабул қилинади.

▶️Жонли эфир: https://youtu.be/-K1nH_E8GSM

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

You Tube каналга уланиш:
https://bit.ly/3GgMbWd
Telegram | Facebook | Instagram | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🔔 Эртага Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

📣 Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси видеоконференцалоқа тарзида 2022 йил 25 ноябрь куни соат 9:00 да ўтказилади.

📁Сессия ишида ўн олтита масала кўриб чиқилиши белгиланган. Сессиянинг кун тартиби ҳамда иш регламенти билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://bit.ly/3iaYZqI

🔝Сессия ишини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениесининг жонли эфири орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

🟢Жонли эфирни кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
▶️ https://bit.ly/3ML7Zhh

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини жонли эфирда кузатиб боринг ва изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️Эслатма: 1 декабрдан қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари ҳисоблаш тартиби кучга киради

Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:

〰️〰️〰️
🧮 ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

❌ ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

📉 муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов: ““Яшил макон” лойиҳаси ижроси эртанги мусаффо табиат ва тоза ҳаво манбаидир”

Вилоят ҳокими раҳбарлигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди...

...Вилоят раҳбари бу борада масъулиятсизликка йўл қўяётган Жарқўрғон, Шўрчи, Шеробод туманлари ҳокимларининг масалага алоқадор ўринбосарларининг бу борадаги фаолиятини танқид қилди...

Жорий йил январь-ноябрь ойлари давомида мева-сабзавот экспорти 102,6 фоизга бажарилган бўлсада, саноат маҳсулотлари экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши 51,3 фоиз...

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1222

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳокимлар ва ёшлар иштирокида ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда

Термиз туманида жойлашган Жанубий оператив қўмондонлиги тасаруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, ҳудудлардан 100 дан ошиқ "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда "Темир дафтар"да турган оилалар фарзандлари иштирокидаги ўқув йиғинлари бошланди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1221

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🔹Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг 9 та энг йирик музейларидан 300 дан ортиқ экспонат жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан 2023 йил 4 июнь кунига қадар илк бор Францияда кенг халқаро жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.

Кўргазмадан Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейларидан келтирилган тўқимачилик буюмлари, либос ва пойабзаллар, бош кийим тўпламлари, шунингдек, Туркистон авангарди йўналишига мансуб 24 та мўйқалам асари ўрин олган. Тайёргарлик доирасида 89 та заргарлик буюмлари реставрация қилинди.

Президентлар учун кўргазма бўйлаб экскурсия ўтказилди, экспонатлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.

〰️〰️〰️
🔹Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, «Париж-Орли» аэропортида олий мартабали меҳмонни Франция ҳукумати вакиллари кузатиб қўйди.

〰️〰️〰️
🔹Шавкат Мирзиёев Францияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Махсус репортаж | Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Сурхондарё вилоятида олиб борилаётган ишлар таҳлили Сариосиё тумани мисолида

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳрида оғир турмуш шароитларида яшаётган оилалар хонадонида бўлди

Хонадонларга ташриф чоғида бир қатор муаммоларга ечим изланди, беморларга даволаниши учун маблағ ва шароитлар яратиладиган, ёлғиз ва уй-жойсиз оналарга арзонлаштирилган уй-жой олишлари учун бошланғич тўловлар тўлаб бериладиган бўлди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг пиёда юриб хонадонма-хонадон кириши натижасида кўпгина муаммолар ўзининг ижобий ечимини топадиган бўлди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятида 973 мингдан ортиқ қорамол боқилмоқда

🏢 Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига, вилоятнинг барча тоифадаги хўжаликларида:

🐄 йирик шохли қорамол - 973,4 минг бош;

🐏 майда шохли мол (қўй ва эчкилар) - 2 493,2 минг бош;

🐎 отлар - 15 минг 145 бош;

🐓 парранда - 4 991,8 минг бошни ташкил этмоқда.

2022 йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида вилоятда тирик вазнда 146,3 минг тонна гўшт, 598,6 минг тонна сут, 391,0 млн дона тухум етиштирилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янги кўприк фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг “Қишлоқбозор” ва “Чуқуркўл” маҳаллаларини боғловчи, сел тошқини оқибатида яроқсиз ҳолга келган кўприк янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Куни-кеча кўприкнинг тантали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Нуроний отахонлар кўприкни очиб берувчи рамзий тасмаларни кесишиб, унинг биринчи фойдаланувчилари бўлишди.

Шеробод тумани ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, ҳудуддаги 30 минг нафар фуқаронинг кўп йиллик орзуси бўлган мазкур кўприкнинг узунлиги 90 метрни, эни эса 9 метрни ташкил этади. Янги кўприк 10 тоннагача юк кўтариш қувватига эга.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд 97 млн сўмни ташкил этиб, қурилиш ишлари “Хўшбоқ Али Ангор” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилди.

Тадбирда сўз олган нуронийлар янги қурилган кўприк халққа узоқ йиллар мобайнида самарали хизмат қилишини сўраб дуо қилишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Ангор тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ҳудудий ер тузувчи етакчи мутахассиси;

— Шўрчи тумани ҳокимияти Оилавий, маънавий - ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассиси;

— Қизириқ тумани тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси 1- тоифали мутахассиси;

— Шеробод туман ҳокимлиги Бош юрисконсульти;

— Шеробод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ер тузиш бўйича муҳандиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Агроинспекциянинг Музрабод туман бўлими Катта инспектори;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассис Ангор туманига;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Денов туман бўлими давлат инспектори;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Агроном инспектор Сариосиё туманига;

— Агроинспекциянинг Қумқўрғон туман бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси Саноат соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш ёналишларини таҳлил қилиш бЎлими бошлиғи ўринбосари;

— Узун туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими Бош мутахассиси;

— Термиз шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими 1-тоифали мутахассиси;

— Музработ туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими Бош мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шўрчи тумани бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“ орқали давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси Бош мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шўрчи тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Шўрчи туман қурилиш бўлими бош режаларни амалга тадбиқ этиш ва объектларни жойлаштириш масаласи бўйича архитектори;

— Термиз туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармаси Лойха ва Пудрат ташкилотлари фоалиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;

— Сариосиё тумани халқ таълими бўлими бош бухгалтери;

— Бойсун давлат ўрмон хўжалиги иқтисодчиси;

— Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Кадрлар бўйича инспектори;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 4 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Эълон!!!

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашуви эртага, 26 ноябрь куни соат 9:00 дан бошлаб Жарқўрғон тумани "Қумқишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, соат 13:00 дан бошлаб Қумқўрғон тумани "Чаёнтепа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсунда “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилмоқда

Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳалласида 7,7 гектар майдонда 10 та 5 қаватли турар жой биноларидан иборат 200 хонадонли “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилмоқда.

Йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳа ҳудудида, шунингдек, янги мактаб, мактабгача таълим, поликлиника, маҳалла гузари, савдо нуталари ҳамда бошқа зарур инфратузилма объектлари ҳам барпо этилади.

Бу ҳақда батафсил "Sevimli" телеканалининг “Zamon” информацион дастури лавҳасида танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термизда ҳокимлар, раҳбарлар ва ёшлар иштирокида ўқув-йиғини ташкил этилди

Ҳар қандай мамлакат тараққиётини мудофаа қудратисиз тасаввур этиб бўлмайди. Барча соҳалардаги барқарор ривожланиш натижасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масаласи мужассам.

Шу боис, Президент раҳбарлигида Қуролли Кучлар тизимини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат хокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари (ўринбосарлари) ҳамда Ёш Ватанпарварлар йиғинини ана шундай тадбирлар сирасига киритиш мумкин.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Фото: Луврдаги «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди

Париждаги кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда. Бу эса Ўзбекистонни бутун дунёга танитишда катта ҳисса қўшади.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🟢 Жонли эфир

🗣Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бошланди

Айни дамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда.

Сессия ишида ўн олтита масала кўриб чиқилиши белгиланган. Сессиянинг кун тартиби ҳамда иш регламенти билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://bit.ly/3iaYZqI

Сессия ишини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениесининг жонли эфири орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

▶️Жонли эфирни кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
🗣 https://youtu.be/-K1nH_E8GSM

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини жонли эфирда кузатиб боринг ва изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Фотогалерия: Ҳокимлар ва ёшлар ҳарбий ҳаётда

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, ҳудудлардан 100 нафардан ортиқ ёшлар Жанубий оператив қўмондонлиги тасаруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида йиғинда иштирок этишмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Махсус репортаж | Лимончилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари

Ўзининг жазирама иқлим шароити билан цитрус, субтропик ва тропик ўсимликлар селекциясига жуда қўл келувчи жанубий воҳа, Сурхондарё вилоятида лимончилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари Денов, Сариосиё, Термиз ва Қумқўрғон туманлари мисолида

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термизда ҳокимлар, раҳбарлар ва ёшлар иштирокида ўқув-йиғини ўтказилмоқда

🔝 https://uza.uz/posts/428672

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятида яшил ҳудудлар ташкил этиш ишлари давом этмоқда

Вилоятда “Долзарб 40 кунлик” давомида 6 млн 5 минг дона кузги дарахт ва бута кўчатлари экиш режа қилинган. Вилоятнинг ҳар бир ҳудудида, маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда, хусусан аҳоли хонадонларда кўчат экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сариосиё туманида “Табиатни яшил маконга айлантирамиз” шиори остида кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1220

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

— Жарқўрғон тумани мактабгача таълим бўлими Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Шеробод тумани бўлими бошлиғи;

— Узун туман ирригация бўлими Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспечирлик хизмати шубаси мудири;

— Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Юристконсулти;

— Узун туман Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ- овқат махсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази Бош бухгалтери;

— Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси Шеробод тумани бўйича бош инспектори;

— Шўрчи тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ҳудудий ер тузувчилар Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Бандихон туман Ўсимликлар карантини инспектори;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Музработ туман бўлимига Ўсимликлар карантини инспектори;

— Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Девонхона мудири;

— Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Техник назорат бош мутахассиси;

— Агроинспекциянинг Сурхондарё вилояти Молия-хўжалик бўлими Бош мутахассиси;

— Узун тумани мактабгача таълим бўлими Ахборот технологиялари бўйича мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 1 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Шеробод туман ҳокимлиги “Олтинвоҳа” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини та’минлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси;

— Шеробод туман оила ва хотин-қизлар бўлими Навбур маҳалласи хотин-қизлар фаоли;

— Шеробод туман оила ва хотин-қизлар бўлими Тароқли маҳалласи хотин-қизлар фаоли;

— Ёшлар ишлари агентлиги Шеробод тумани бўлими "Оқтепа" МФЙ ёшлар етакчиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Шеробод тумани бўлими "Катта хаёт" МФЙ Ёшлар етакчиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Жарқўрғон тумани бўлими "Офтобқўрғон" маҳалласи ёшлар етакчиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Жарқўрғон тумани бўлими "Жарқўрғон минораси"маҳалласи ёшлар етакчиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Ангор тумани бўлими Наврўз мфй Ёшлар етакчиси;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 25 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Эммануэль Макрон Елисей саройида Шавкат Мирзиёевни кутиб олди

Маълумот учун, Елисей саройи – Франция Президентларининг қароргоҳи. Ушбу сарой аввал ҳукумат биноси сифатида ишлатилган. 1848 йилга келиб Луи-Наполеон Бонапарт бошчилигидаги расмий ҳукумат қароргоҳи мақомини олган.

Сарой ўз даври талабларига мос равишда қурилган. У классик меъморчиликнинг ёрқин намунасидир. Уч қаватли марказий бино ҳар томондан ёпиқ ярим думалоқ ҳовли билан ажралиб туради. Қарама-қарши томонда парк мавжуд.

Сайёҳлар учун Президент саройига доимий кириш имконияти йўқ. Мазкур бинонинг меҳмонхоналарида Франция Президенти хорижий давлатлар раҳбарлари ва вакилларини, элчиларни ҳамда бошқа расмийларни қабул қилади.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёлик бир гуруҳ нуронийлар Самарқанд шаҳрига йўл олишди

Вилоятда узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, давлат ва жамият ривожи учун ўзининг муносиб хиссасини қўшган, ҳозирда нафақада кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ нуронийларни Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳатга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний соҳа вакиллари ҳамда “Термиз” округи дала-ўқув майдонида йиғинда иштирок этаётган шаҳар ва туманлар ҳокимлари қатнашишди.

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1219

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал