axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

☁️Ўзбекистон мустақиликка эришгандан буён Сурхондарё вилоятига кимлар ҳоким бўлган?

Мустақиллик йилларида вилоятга 13 киши раҳбарлик қилган. Улар:

▪️ Бердиев Ҳаким Эшбоевич (1991-1993);
▪️ Ботир Маҳмудов (1993-1993);
▪️ Норалиев Жўра Норалиевич (1993-2000);
▪️Олимжонов Бахтиёр Мамажонович (2000-2002);
▪️Қодиров Тошмирза Ўроқович (2002-2004);
▪️Эшмуродов Абдулҳаким Хўшбоқович (2004-2008);
▪️Жўраев Туробжон Икромович (2008-2011);
▪️Чориев Нормўмин Омонович (2011-2013);
▪️Жўраев Эшдавлат Турсунович (2013-2014);
▪️Мамараимов Тожимурод Нормуродович (2014-2016);
▪️Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич (2016-2018);
▪️Пўлатов Баҳодир Бахтиёрович (2018-2019);
▫️Боболов Тўра Абдиевич (2019 - ҳ.в.).

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Шавкат Мирзиёев Францияга бошланган расмий ташриф доирасида Париж шаҳрида Франция тараққиёт агентлиги бош директори Реми Риуни қабул қилди.

✍️ Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги, энергетика, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти, банк-молия ва транспорт соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутадиган умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган 2025 йилгача стратегик ҳамкорлик дастурини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Парижга етиб борди.

«Париж-Орли» аэропортида давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция маданият вазири Рима Абдул-Малак ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари етакчи компаниялар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 22 ноябрь кунига мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда янги университет очилди

Таълим инспекциясидан лицензияга эга ТЕРМИЗ ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС УНИВЕРСИТЕТИга ҳужжатлар қабули бошланди.

❇️ Университетда:

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Молия ва молиявий технологиялар
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
Банк иши ва аудити
Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
Бошланғич таълим
Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)
Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)
Мактаб менежменти йўналишлари мавжуд.

🎓 Таълим жараёнлари кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклда олиб борилади.

✅ Хорижий, давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш имконияти ҳам мавжуд.

📝 Ҳужжатлар қабули:
Термиз шаҳар, Боғи шамол МФЙ, Фаровон 1-чи мавзе, 4-б уйlokatsiya

☎️ Телефон: +998 95 412 07 07, +998 90 074 74 74

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

«Тошкент-Термиз» ва «Термиз-Тошкент» ҳамда «Сариосиё-Тошкент» йўналишида 24-26 ноябр кунлари поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида «Алатун — Негуз» темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.

24-25 ноябрь куни 80-сонли «Тошкент — Термиз» поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25-26 ноябрь куни 79-сонли «Термиз — Тошкент» поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови бекор бўлганлиги сабабли 681-сонли «Сариосиё-Тошкент» поездида ҳам 25-26 ноябрь кунлари иккита рейс амалга оширилмайди.

Ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади.

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳудудларида “Яшил макон”лар яратиш ишлари давом этмоқда

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил 20 октябрдан 1 декабрга қадар дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” ўтказилмоқда. Бу борада воҳада ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, яшил ҳудудлар яратиш ишлари изчиллик билан олиб борилаётир.

Куни-кеча Қизириқ туманида туман ҳокимлиги ва вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида 10 мингдан ортиқ тут, мева ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

Қизириқ тумани ҳудудидаги автомобиль йўллари ёқалари бўйлаб дарахт кўчатлари экиш тадбирларида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, унинг шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.

Бугун эса Термиз туманида М-39 халқаро магистрал йўлидан туман марказига кириб борувчи автомобиль йўлининг икки ёни бўйлаб манзарали дарахтлар, жумладан, қарағай ва катальпа кўчатлари экиш тадбирлари амалга оширилди.

Вилоят бўйлаб олиб борилаётган кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” давомида жами 6 млн 5 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Узун тумани Боботоғ ҳудуди аҳолиси билан учрашди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари билан биргаликда Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди ва Боботоғ ҳудудида жойлашган 45-сонли мактаб биносида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1216

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳрида оғир турмуш шароитларида яшаётган оилалар хонадонида бўлди

Биринчи манзил Термиз шаҳри “Маърифат” маҳалласида 28 метр квадрат майдонда 11 киши яшаётган Тохир Жўрақуловнинг хонадони бўлди...

...Шукронанинг даволаниши учун 27 млн сўм маблағ шартнома асосида тўлаб берилади...

... Термиз шаҳри “Меҳробод” маҳалласида 6 сотихли майдонда яшаётган 7 та оила... ... уй-жой қуриш учун аукцион орқали ер майдони олишда ёрдам бериш ҳамда қурилиш материаллари билан таъминланади
...

...синглиси ва укасининг юрагидаги хасталикни даволатишда ёрдам сўради... ...бугуннинг ўзида иккала бемор ҳам шифокорлар назоратига олинди ва даволанишлари учун шарт-шароитлар яратилиши белгиланди...

🔝 https://surxondaryo.uz/1215

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ҳамда ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган савдо ва тайёрлов корхоналари билан учрашув ўтказилди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1214

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

Бугун Давлат байроғи қабул қилинганига 31 йил тўлди. Сана муносабати билан Сурхондарё вилоятида кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун эрта тонгдан Термиз шаҳри кўчалари бўйлаб байроқдор “Автокарвон” маршлари ўтказилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Жарқўрғонда уч авлод вакиллари бирлашди

Бугун Жарқўрғон туманида вилоятимиз шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ўтказилди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1211

🔝 Lotinda o'qish uchun

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза» мавзуидаги биринчи халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати:

«Биз Европа Иттифоқининг минтақамизни боғлайдиган кенг оптик толали йўлаклар барпо этиш, бошқарув ва ижтимоий соҳа, саноат, соғлиқни сақлаш, таълим, молия ва қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар кенг жорий этилишига қаратилган режа ва дастурларини қўллаб-қувватлаймиз.

Бундан ташқари, жаҳон бозорларига чиқиш, глобал интеграция ва ҳамкорлик жараёнларида фаол иштирок этиш учун транспорт йўналишларини диверсификация қилиш минтақамизнинг барча мамлакатлари учун бирдек долзарб вазифа ҳисобланади».

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида тантанали маросимлар ташкил этилмоқда.

Бугун эрта тонгда вилоят марказидаги “Болажон боғи” ҳудудида жойлашган катта байроқ остидаги майдонда тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритилди.

Термиз шаҳри марказий кўчалари бўйлаб ҳарбийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида маршлар ўтказилди.

Жойларда Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🇺🇿 18 ноябрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

Давлат
байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Давлат байроғига ҳурматсизлик қилиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янгиликлар 24 | «Беш ташаббус олимпиадаси»: кураш мусобақаси

Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида «Беш ташаббус» олимпиадаси доирасида ўтказилаётган спортнинг кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кураш мусобақаларида вилоятнинг маҳалла, сектор ва туман (шаҳар) босқичи ғолиблигини қўлга киритган полвонлар вилоят биринчилиги учун гиламга чиқдилар.

Якунда ҳар бир вазн тоифасида ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг диплом, эсдалик совғалари ҳамда республика босқичида иштирок этиш йўлланмалар тантанали топширилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

20 ноябр – Бутунжаҳон бола куни: Термиз шаҳридаги бинолар кўк рангларда ёритилди

БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган. Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда “Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Деклорация”, 1989 йилда “Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенсия” қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган.

Бир неча йилдан буён ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий обектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

Термиз шаҳридаги бинолар ҳам 18-21 ноябрь кунлари сана муносабати билан кўк ранглардаги чироқларда ёритилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️Муҳофаза этиладиган ҳудудларда чорва моллари боқиш, ов қилиш, дарахт кесиш ва ҳудудга рухсатсиз кириш жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги “Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 93-сонли қарорига асосан Сариосиё туманида “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ташкил этилди.

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғига “Узун” давлат ўрмон хўжалигининг “Тамшуш” ва “Зевар” бўлимларига қарашли “Кундай жувоз”, “Усточи беоб”, “Мизот”, “Занбек”, “Зинчоб”, “Киштут”, “Тамархуд”, “Зевар” ҳудудларидан жами 27 минг 851 гектар ер майдони ўтказиб берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунга асосан “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ва унинг атрофидаги муҳофаза этиладиган ҳудудларида чорва моллари боқиш, ов қилиш, дарахт кесиш ва ҳудудга рухсатсиз кириш тақиқланади.

Юқорида қайд этилган қонун бузилиш ҳолатларини содир этган жисмоний ва юридик шаҳсларга қонунда белгиланган тартибди жавобгарлик чоралари қўлланилишини маълум қиламиз.

🔝“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи маъмурияти

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Боботоғда юздан ортиқ Ватан посбони уйли бўлди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги олис Боботоғ массивида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун янгидан барпо этилган учта 5 қаватли ва қайта реконструкция қилиниб, барча шароит яратилган тўртта 2 қаватли 102 оилага мўлжалланган турар-жой биноси ҳамда тикув цехи фойдаланишга топширилди.

https://uza.uz/uz/posts/427721

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Расмий ташрифи давомида томонлар таълим, илм-фан, маданий мерос, фуқаро авиацияси, давлат хизмати ва коррупцияга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликка оид 14 та ҳужжат имзолаши режалаштирилган.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Боботоғ ҳудудида 102 та хонадонли ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди

Боботоғ ҳудудида лойиҳа қиймати 20,5 млрд сўм бўлган “Саодатбону Азиза Термиз” хусусий корхонаси томонидан янгидан қурилган 3 та 5 қаватли ҳамда қайта таъмирланиб, реконструкциядан чиқарилган, замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 4 та 2 қаватли турар жой биноларида жами 102 та хонадон ҳамда тикув цехи қад ростлаган ҳарбий шаҳарча тантанали топширилди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1217

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида “Surxon Cotton Textile Cluster” МЧЖ ҳамда “П.Туропов” ва бошқа 13 нафар фермер хўжаликлари раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида постлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Давлат раҳбари ҳузурида 2020 йил 14 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида замоновий агросаноат кластерини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги 99/VI-22-сонли сессия қарори билан тумандаги жами 25 минг 313 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига олинган ҳамда янги ташкил этилган “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга ажратиб берилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Сурхондарё вилоятида замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 534-сонли қарорига асосан Қизириқ туман ҳокимлиги захирасида бўлган 24 минг 300 гектар ер майдони “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга 25 йил муддатга ижарага берилган.

Мазкур қарордан норози бўлган Қизириқ туманидаги 14 та фермер хўжалиги раҳбарлари ушбу қарорнинг ўзларига тегишли бўлган бандларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилган.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларига асосан уларнинг шикоятлари рад этилган. Кейинчалик ушбу фермер ҳўжалиги раҳбарлари Тошкент туманлараро маъмурий судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция тартибида шикоят қилишган.

Апелляция инстанцияси судининг ҳал қилув қарорига асосан Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда ушбу талабдан воз кечиш ҳақидаги аризаларга асосан ушбу маъмурий иш юритишдан тугатилган.

Шунингдек, Термиз туманлараро маъмурий судининг ажримига асосан 14 нафар фермер ҳўжалиги раҳбарининг Термиз туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан қилган шикоятлари ҳам рад этилган.

Ҳозирда юқорида санаб ўтилган фермер ҳўжалиги раҳбарларининг ерга бўлган ҳуқуқлари бўлмасада, ўзбошимчалик билан “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХКга тегишли ер майдонларига 2023 йил ҳосили учун ғалла экишмоқчи бўлишган ва жорий йилнинг 18 ноябрь куни “SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ ХК ходимлари ва фуқаро О.Т. ва бошқалар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни содир бўлган мазкур ҳолатда келишмовчиликлар очиқдан-очиқ жанжалга айланиб, воқеа иштирокчилари ўзларини трактор тагига ташлаш, бир-бирига ҳамда ўзгаларнинг транспорт воситаларига шикаст етказиш каби ҳаракатларни амалга оширганлар.

Чақирувга асосан воқеа жойига етиб келган ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартибини тиклаб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказганлар. Шунингдек, Қизириқ тумани ИИБ томонидан бирорта воқеа иштирокчиси қамоққа олинмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган муносабатда воқеа иштирокчиларининг барчасини ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ҳамда ички ишлар органлари ходимлари тадбиркорларнинг ёки фермерларнинг иш фаолиятига аралашиш ҳуқуқларига эга эмаслиги, лекин мақсадидан қатъий назар жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ахборот-кутубхона марказида “Кутубхоналар фаолиятининг самарадорлигини ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш” мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди

https://uza.uz/uz/posts/427653

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Расмий муносабат: Жарқўрғон туманидаги 4Р-100б автомобиль йўли 2023 йил 1 чорагида таъмирланиши белгиланган

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси асфальтсиз лойли йўллардан норози бўлиб йўлни тўсиб олишгани айтилмоқда” сарлавҳали видеоматериал юзасидан қуйидагиларни маълум қилинади:

Эълон қилинган ушбу видеоматериалда Жарқўрғон тумани марказига олиб борувчи 4Р-100б автомобиль йўлининг 0-11 км қисми тасвирга олинган бўлиб, автомобиль йўлининг юк кўтариш қобилияти бир ўққа тушадиган тегишли меъёрий оғирликдан оғир бўлган юк автомобилларининг мунтазам равишда ҳаракатланиши оқибатида йўл таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Ҳозирда Жарқўрғон туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бор куч ва воситаларни ишга солган ҳолда биринчи навбатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари аҳоли вакиллари билан учрашиб, 4Р-100б автомобиль йўлининг 0-11 км қисмини таъмирлаш ишлари 2023 йил 1 чорагида амалга оширилиши белгиланганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди.

Аҳолининг норозилигига сабаб бўлган ушбу масала Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиёда икки нафар ёшга янги уй-жойлар калити топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда»ги қарорига асосан жойларда ушбу тоифадаги вояга етган ёшларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

🔝 https://surxondaryo.uz/1213

🔝 Lotinda o'qish

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Уч авлод учрашуви” тадбири тўкин дастурхон атрофида давом этди

Жарқўрғон туманида бўлиб ўтган уч авлод учрашувлари доирасида “Файз” тантаналар саройида нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар учун байрам дастурхони ва милий либослар ҳамда урф-одатларни ўзида мужассам этган кўргазмалар намойиши ташкил этилди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1212

🔝 Lotinda o'qish uchun

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Байроғимиз – мустақилликнинг муқаддас тимсоли

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

🔝https://uza.uz/uz/posts/427186

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Республика ишчи гуруҳи иштирокида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини ўрганиш, корхоналардаги мавжуд қувватларни ошириш, янги қувватларни ишга тушириш орқали ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича Ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

🔝 https://surxondaryo.uz/1210

🔝 Lotinda o'qish uchun

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоятидан сайланган сенаторлар ва бошқа масъуллар вилоят ҳокимлиги студиясидан иштирок этишди.

Ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил 9 ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ҳукуматнинг ҳисоботи эшитилди.

Бундан ташқари, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг атроф муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ялпи мажлисда бир қатор қонунларни ҳам кўриб чиқиш, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари, ҳам сенаторлар муҳокамасида бўлади.

Ялпи мажлис доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарини сайлаш, шунингдек, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳам назарда тутилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янгиликлар 24 | «Бизнес марафон» - Сурхондарёда

Бизнес оламига киришни ният қилганлар учун бизнес тренинглар ва дастурларни ташкил этиб келаётган “Бизнес марафон” лойиҳасининг 3-мавсум тренинглари Термиз шаҳрида ўтказилди.

Термиз шаҳридаги “Санъат” саройида ўтказилган тренингларда вилоятимизнинг кўплаб ёшлари иштирок этишиб, ўзаларига янги мотивация ва ғоялар олишди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

✈️ «Uzbekistan Airways» қишки таътил олдидан талабалар учун чегирма эълон қилди

Авиакомпания фақат талабалар учун 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга эконом-класс учун 50 фоиз чегирма эълон қилди.

Бунинг учун «Uzbekistan Airways Sales» филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига келиб, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиш керак бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал