Ахборот 24 | Сурхондарё аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш жараёнлари
Вилоятнинг 1,7 млн аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган мега лойиҳа доирасида Сариосиё туманидаги “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳригача бўлган 386,1 км масофада металл қувурлар ётқизиш ишлари амалга оширилади.
Вилоятнинг 10 та туманида сиғими 1 000, 10 000 ва 20 000 метр куб бўлган сув йиғиш резервуарлари барпо этиш режалаштирилган бўлиб, шундан, Сариосиё туманида сиғими 10 000 метр куб бўлган резервуар қурилиши якунланди. Денов туманида шу каби 20 000 метр куб сиғимга эга яна бир резервуарни барпо этиш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, сув омборидан келаётган сув 4 босқичда замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишланади. Айни шу мақсадда Сариосиё туманида суткасига 200 минг метр куб сувни тозаловчи иншоот қуриш ишлари олиб борилмоқда
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
❗️ Сурхондарёнинг 4 та туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Республиканинг тоғли ҳудудларида 18—22 ноябрь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида хавф ҳақида огоҳлантириш берилди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Абдулла Орипов” бадиий фильмидаги бош ролни сурхондарёлик шоир ижро этаяпти
“Абдулла Орипов” тўлиқ метражли бадиий-публицистик фильмининг постановкачи режиссёри Музаффар Эркинов ушбу картинадаги бош ролга нима сабабдан профессионал актёр эмас, балки шоир Шодмонқул Салом танланганини тушунтириб берди:
– Бир неча маротаба синовлар ўтказдик, роса ҳаракат қилдик актёрлардан танлашга, лекин, тўғрисини айтаман, шоир Шодмонқул Саломдан бошқа Абдулла Ориповга ўхшайдиган одам тополмадик. Бироқ съёмка жараёнларининг учинчи-тўртинчи кунларига бориб бу инсонга ўзим ҳам ҳайрон қола бошладим – ижронинг табиийлиги, образни ич-ичидан ҳис қилишига. Чунки Шодмонқул Салом нафақат шоир, балки Абдулла аканинг ёнларида анча йилдан бери шогирд бўлиб юрган инсон. Абдулла аканинг қарашлари, гапиришлари, туришлари – ҳамма нарсани билади...
Шоир Шодмонқул Салом 1980 йилда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. 2003 йилда Термиз Давлат университетини тамомлаган. “Чағониён”, “Туркистон”, “Китоб дунёси” газеталари, “Саодат” журналида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Юрак иқлими”, “Кўнгил китоби”, “Борлигини билганлар”, “Шеър сайёраси” шеърий тўпламлари ва “Оққапчиғай тўлқинлари” насрий китоби чоп этилган.
Фильмни суратга олиш жараёнлари Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири туғилиб ўсган Косон тумани Некўз қишлоғи ва Тошкент вилоятида амалга оширилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
17 ноябрь – Халқаро талабалар куни
👨🎓👩🏻🎓 17 ноябрь – Халқаро талабалар куни муносабати билан вилоятимиздаги 7 та олий таълим муассасаларида таълим олаётган 39 мингдан ортиқ талабаларни чин дилдан табриклаймиз.
🏢 Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021/2022 ўқув йили бошига Вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 39 909 тани ташкил этган.
Шундан:
🧑🎓Талаба йигитлар – 20 301 минг нафар;
👩🏻🎓Талаба қизлар – 19 608 минг нафар.
📌Маълумот ўрнида, вилоятимиздаги таълим олётган талабаларнинг 37 мингдан ортиғи 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
— Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;
— Музработ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;
— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;
— Шўрчи туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;
— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;
— Шеробод туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;
— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Ресурс солиқлари ҳисобини юритиш ва назорат шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;
— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;
— Узун туман давлат солиқ инспекцияси Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул);
— Қизириқ туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;
— Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;
— Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;
— Музработ туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 24 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоятда 2022 йил 9 ойи давомида 137,0 минг тонна мева етиштирилди
🏢 Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида, Сурхондарё вилояти бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 137,0 минг тонна мева ишлаб чиқарилди.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 14,9 фоизга кўп.
2022 йил 9 ойи давомида ҳудудлар бўйича мева етиштириш:
🔸 Шеробод тумани – 21 931 тонна;
🔸 Денов тумани – 21 088 тонна;
🔸 Бойсун тумани – 13 408 тонна;
🔸 Сариосиё тумани – 13 354 тонна;
🔸 Олтинсой тумани – 11 100 тонна;
🔸 Қумқўрғон тумани – 10 659 тонна;
🔸 Жарқўрғон тумани – 7 798 тонна;
🔸 Шўрчи тумани – 7 447 тонна;
🔸 Музработ тумани – 6 268 тонна;
🔸 Термиз тумани – 5 942 тонна;
🔸 Узун тумани – 5 824 тонна;
🔸 Ангор тумани – 5 696 тонна;
🔸 Қизириқ тумани – 3 586 тонна;
🔸 Бандихон тумани – 2 615 тонна;
🔸 Термиз шаҳрида 328 тонна қайд етилди.
Маълумот ўрнида, етиштирилган меванинг 67,0 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллиштириш бўйича биринчи ўринбосари;
— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси;
— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишини ташкиллаштириш бўлими бош мутахассиси;
— Денов туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо масалалари мажмуаси Етакчи мутахассиси;
— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Қизириқ туманига инспектори;
— Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
— Бойсун тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Худудий ер тузувчи етакчи мутахассиси;
— Шўрчи туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлими Бош мутахассиси;
— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Карантин лабораторияси Етакчи мутахассис гербологи;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Бош бухгалтери;
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Денов тумани бўлими Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси Етакчи инспектори;
— Агроинспекциянинг Музрабод туман бўлими Катта инспектори;
— Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ҳуқуқшуноси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;
— Агроинспекциянинг Термиз тумани бўлими Катта инспектори;
— Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи;
— Қумқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
— Термиз шаҳар ҳокими ёрдамчиси;
— Узун туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Бош хисобчиси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метерология бўлими бошлиғи;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўлими Бош мутахассиси;
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 24 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📈 Энг кўп мева-сабзавот Қозоғистонга экспорт қилинган
📁 Сурхондарё вилоятининг мева-сабзавот экспорти 2022 йил январь-сентябрь ойлари ҳолатига, 79 831,3 минг АҚШ долларини ташкил қилди ва мева-сабзавот маҳсулотлари жами экспортнинг 48,1 фоизини ташкил этди.
🏢 Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2022 йил 9 ойи якунларига кўра мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг қиймати бўйича энг катта ҳажми;
🇰🇿 Қозоғистон - 35,6 фоиз;
🇵🇰 Покистон - 28,2 фоиз;
🇦🇫 Афғонистон - 13.2 фоиз;
🇷🇺 Россия Федерациясига 11,7 фоизи тўғри келади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Тафсилот | Аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланади
“Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарёнинг 11 та тумани ва Термиз шаҳридаги 1 млн 700 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи мега лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар тафсилоти
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
⚡️ “Бизнес марафон” лойиҳаси Термиз шаҳрида
🏛 Бизнес оламига киришни ният қилганлар учун бизнес тренинглар ва дастурларни ташкил этиб келаётган “Бизнес марафон” лойиҳасининг 3-мавуми юртимизнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.
📍 Лойиҳанинг вилоятимиздаги тренинглари жорий йил 17 ноябрь куни соат 10:00 да Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да бўлиб ўтади!
🔝 Бизнес марафонда иштирок этиш учун телеграмдаги t.me/biznesmarafon_bot орқали рўйхатдан ўтинг.
Қатнашиш мутлақо бепул!
✅ Шошилинг! Ўз бизнесингизни бугундан бошланг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Меҳр дафтари”даги 24 нафар қизларга кўмак кўрсатилди
Ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда қолмайди. Давлат ўз фуқаролари учун қайғуриши ва кўмак кўрсатиши зарур. Бу сўзлар бугунги кунда Янги Ўзбекистоннинг бош мақсадига айланган “Инсон қадри учун” тамойилининг амалий ифодасидир.
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган, кўмакка муҳтож етим болаларни рўйхатга олиш ва манзилли кўмак кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилган эди. Мазкур платформага бугунги кунда вилоятдаги 497 нафар йигит-қизлар киритилган бўлиб, уларга манзилли кўмак кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, шу кунгача мазкур жамғарма томонидан 106 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турли жиҳоз ва воситалар ҳамда соғлигини тиклаш учун моддий ёрдамлар ажратилган эди.
Бугун вилоят ҳокимлиги ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда платформага киритилган 24 нафар қизларнинг хоҳиш истаклари ҳамда эхтиёжини инобатга олган ҳолда тикув дастгоҳлари топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
💼 Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмоқда
Қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлади. Ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Ойлик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиш ва унинг талабларига риоя қилиш – ўз фойдамизга хизмат қилишини унутмайлик!
Азиз воҳадошлар! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!
Унутманг, хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда вилоят судлари масъулиятини ошириш, жиноят ишини айблов хулосаси ва ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Судьялар олий мактабини тубдан ислоҳ қилиш, туман ва вилоят судлари учун мол-мулк, оила, солиқ, меҳнат муносабатларига ихтисослашган судьялар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Судьялар ҳамжамиятининг ваколатларини кучайтириш, судьялар сонини босқичма-босқич кўпайтириш таклифи маъқулланди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.
Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Таъкидлаш лозимки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисодиёт фанлари номзоди Саида Мирзиёева кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари, 2020 йилдан бугунги тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларини эгаллаган.
Унинг фаолияти давомида сўз эркинлигини таъминлаш, вазирлик ва идораларнинг очиқлик сиёсати, матбуот хизматларини жорий этиш, маданият соҳасини ривожлантириш ва гендер тенглик масалалари бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз инновацион тумани ҳудудида «Jeonbuk Technopark» филиалини очиш таклиф этилди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш ва Молия вазирликлари ҳамда "UzTest" ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларидан иборат делегациясининг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида “Jeonbuk” технопарки расмийлари билан музокаралар ўтказилди.
🔝 https://surxondaryo.uz/1209
🔝 Lotinda o'qish uchun
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши талаб этилади
Вилоят ҳокимлигида “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мазмуни ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини кенг тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида видеоконфренцалоқа шаклида ўқув-семинари ўтказилди.
🔝 https://surxondaryo.uz/1208
🔝 Lotinda o'qish uchun
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ахборот 24 | Сурхондарёда «Тиббиёт кластери» ташкил қилинмоқда
Лойиҳа қиймати 78 млрд. 669 млн. 336 минг сўм бўлган ушбу «Тиббиёт кластери» 9 қаватли бинода замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган 300 ўринли тиббиёт маркази, 450 ўринли ўқув хоналари ва конфренциялар залини ўз ичига олади.
«Тиббиёт кластери»нинг ишга туширилиши натижасида фуқароларнинг даволаниш ва юқори технологик тиббий муолажаларни олиш учун узоқ ҳудудларга боришининг олди олинади. Бунинг натижасида йилига 14 млрд. 355 млн. сўм маблағ тежалади.
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
— Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;
— Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул 0,5);
— Ангор туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;
— Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;
— Жарқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими бошлиғи;
— Олтинсой туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;
— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Олтинсой туман давлат солиқ инспекцияси Бош ҳисобчиси;
— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (1-секторга масъул 0,5);
— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;
— Бандихон туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;
— Термиз туман давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси;
— Сариосиё туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2022 йил 24 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Таҳлил, танқид ва натижалар сарҳисоби – кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, “дафтарлар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, муаммоли кредитларни сўндириш ҳамда экспорт ва бюджет прогноз режаларининг бажарилиши юзасидан танқидий видеоселектор ўтказди.
🔝 https://surxondaryo.uz/1207
🔝 Lotinda o'qish uchun
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бойсунда ўқитувчи ва вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлган Бойсун туманидаги ўқитувчи ва вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Муҳокама йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, халқ таълими бошқармаси, Бойсун тумани ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, жумладан, мактаб директорлари, диний соҳа вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда вилоят ҳокими ушбу ҳолатни умуман кечириб бўлмас, миллий ғурур ва менталитетимизга мутлақо зид дея баҳолади. “Ўқитувчи” дея айтилаётган фуқаронинг вояга етмаган қизга нисбатан қилган ушбу ҳатти-ҳаракати, ҳолатни тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоққа чиқариб юбориши энг бориб турган разилликдир, деб таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, фойдаланувчиларнинг нафратини уйғотган ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда жиноят иши қўзғатилганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.
Муҳокама йиғилишида сўзга чиққан жамоатчилик фаоллари, масъуллар ҳамда диний соҳа вакиллари ушбу ҳолатни қаттиқ қоралаб, бу каби ҳолатларнинг келгусида такрорланишининг олдини олиш учун ёшлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, уларга миллий ғурур ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш лозимлигини қайд этишди.
Вилоят ҳокими масъулларга бу каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш, ёшларни маънавиятли ва маърифатли қилиб тарбиялаш мақсадида тарғибот тадбирларини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🔝Акбар Ташкулов Ўзбекистон адлия вазири бўлди
Президент фармони билан Акбар Джурабаевич Ташкулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди.
Акбар Ташкулов муқаддам адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда, 2017 йилдан адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У 2021 йилдан буён Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаётганди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Брифинг | Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидированинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича вилоят хотин-қизларига мурожаати
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Япония давлатига ишга таклиф этади
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Япония давлатида қишлоқ хўжалиги, қарияларни парваришлаш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаш истагидаги 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқароларни япон тили курсларига таклиф қилади!
✅ Агар сиз ишсиз бўлсангиз, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида курсларда бепул ўқишингиз мумкин!
Дарслар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади ва ўқиш муддати 6 ойни ташкил этади. Курсларни муваффақиятли тамомлаган фуқароларга Н4 даражадаги сертификатлар берилади.
✅ Ўқишни якунлаб, япон тилини Н4 даражада ўзлаштирган тингловчилар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан танлов асосида ташкиллаштирилган тарзда кунчиқар мамлакатига ишга юборилади (ўртача ойлик иш хақи 1200 – 1600 АҚШ доллари) .
Боғланиш учун телефон рақамлар:
Ишга марҳамат мономаркази +998 97 846 83 23;
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Сурхондарё ҳудудий филиали +998 76 222 45 22.
Шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги боғланиш рақамлари:
🔹 Термиз шаҳар - +99890 377 15 15;
🔹 Ангор тумани - +99888 808 21 71;
🔹 Бандихон тумани - +99897 244 85 52;
🔹 Бойсун тумани - +99899 717 76 82;
🔹 Денов тумани - +99899 555 52 82;
🔹 Жарқўрғон тумани - +99894 514 42 42;
🔹 Қизириқ тумани - +99833 075 03 29;
🔹 Қумқўрғон тумани - +99891 233 01 24;
🔹 Музработ тумани - +99893 796 67 35;
🔹 Олтинсой тумани - +99891 589 81 55;
🔹 Сариосиё тумани - +99891 517 28 28;
🔹 Термиз тумани - +99893 638 35 80;
🔹 Узун тумани - +99888 350 10 65;
🔹 Шеробод тумани - +99899 064 23 96;
🔹 Шўрчи тумани - +99890 568 76 80.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалариа агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятидаги янги ташкил этилган корхоналар сони 3 762 тани ташкил этди
🏢 Вилоят статистика бошқармаси берган маълумотга кўра, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига, Сурхондарё вилояти бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 32 777 тани ташкил этди.
🔻 Шундан:
▪️ Фаолият кўрсатаётган корхоналар - 30 769 та;
▪️ Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар - 5 698 та;
▪️ Қўшма корхоналар - 148 та;
▪️ Хорижий корхоналар - 467 та;
▪️ Масъулияти чекланган жамиятлар - 13 375 тани ташкил этди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган иккинчи Бутунжаҳон конференцияси очилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Конференция дунёда 2030 йилга қадар мактабгача таълим соҳасига оид сиёсатни белгилаб олиш ва бу борадаги халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Унда ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле, 150 га яқин мамлакатдан вазирлар ва вакиллар, халқаро ташкилотлар мутасаддилари қатнашмоқда.
«Биз мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб биламиз. Боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни, деб ҳисоблаймиз», — деди Президент.
Конференция турли мавзулардаги шўъба йиғилишлари билан давом этди. Анжуман якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади.
⏺Батафсил
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📣 Ҳурматли Сариосиё тумани аҳолиси!
❔ Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?
⏺ Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.
📝 Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.
Мурожаат учун:
📞 (76) 223-43-91, (76) 223-45-57
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Заргарлик соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари тингланди
Бугун Термиз шаҳридаги “Заргарлик маркази"да вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳамда Республика Марказий банк Раисининг ўринбосари Бобир Абубакиров заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашди.
📝https://surxondaryo.uz/1204
✔️ Lotinda o'qish uchun
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Шўрчилик 26 нафар аёлга субсидия асосида жиҳозлар топширилди
Аёллар бандлигини таъминлаш, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун шарт-шароит яратиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда йўлга қўйилган “дафтарлар” ишсиз, кўмакка муҳтож фуқароларни аниқлаш, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш воситаси бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун Шўрчи туманида “Аёллар дафтари”га киритилган, ишсиз бўлган 26 нафар хотин-қизларга навбатдаги кўмак кўрсатилди. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жойлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида духовка-печлар топширилди.
Ишсиз бўлганлигим сабабли уйда ўтирар эдим. Давлатимизнинг биз аёлларга қаратаётган эътибори сабаб уйда ўтирган ҳолда ишлаш имкониятига эга бўлдик. Эндиликда менга ажратилган духовкадан уйда фойдаланиб, ўзим учун, қўни-қўшни, маҳалла учун турли ширинлик ва пишириқлар пишириб, даромад топишим мумкин – дейди “Шалдироқ” маҳалласида яшовчи Гулчеҳра Атамуродова.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида субсидия асосида жиҳозлар ажратиш ишлари навбат билан давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🗺Сурхондарё вилояти бўйича 5882 та ер участкаларини е-auksion савдо платформасида сотиб олинг!
🗄 1 100 та Деҳқон хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🗄 4 618 та Тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
🗄 15 та Қишлоқ хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🗄 6 та Кўп қаватли уй-жой қуриш учун (кўриш)
🗄 61 та Ёшлар саноат зоналари учун (кўриш)
🗄 67 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
🗄 8 та та Эркин иқтисодий зоналари учун ерлар (кўриш)
🗄 4 та Янги Ўзбекистон массивлари учун ерлар (кўриш)
🗄 2 та Янги Ўзбекистон массивларида хизмат кўрсатиш жойлари учун (кўриш)
🗄 1 та Нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун ерлар (кўриш)
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site