axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

🗺Сурхондарё вилояти бўйича 4618 та тадбиркорлик учун ер участкаларини е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларда иштирок этиб, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг.

🔷 Олтинсой туманидан 131 та (кўриш)
🔷 Ангор туманидан 168 та (кўриш)
🔷 Бандихон туманидан 267 та (кўриш)
🔷 Бойсун туманидан 255 та (кўриш)
🔷 Музработ туманидан 358 та (кўриш)
🔷 Денов туманидан 446 та (кўриш)
🔷 Жарқўрғон туманидан 299 та (кўриш)
🔷 Қумқўрғон туманидан 448 та (кўриш)
🔷 Қизириқ туманидан 343 та (кўриш)
🔷 Сариосиё туманидан 157 та (кўриш)
🔷 Термиз туманидан 965 та (кўриш)
🔷 Узун туманидан 276 та (кўриш)
🔷 Шеробод туманидан 341 та (кўриш)
🔷 Шўрчи туманидан 152 та (кўриш)
🔷 Термиз шаҳридан 12 та (кўриш)

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!

ЮКЛАБ ОЛИНГ.
⬇️App Store ⬇️Google Play

🟡 Видео кўлланма

☎️ 71 202 21 11
📞99 203 00 30 (Сурхондарё вилоят вакили)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳокимлик соати: Сурхондарё вилоятида 2022-2023 йилларда 438 та маҳалланинг инфратузилмаси янада яхшиланади

Бугун, 14 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди. Ижро интизоми, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларининг вилоятдаги ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Ижро интизомига риоя қилмаган, муддати келган топшириқлар ижросини муддатида тизимга бириктирмаган масъуллар қаттиқ танқид қилиниб, вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарларига йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва ижро бўйича ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Вилоятда “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида жорий йил 20 октябрдан 1 декабргача “Долзарб 40 кунлик” давомида 6 млн. 5 минг дона кузги манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Экилган дарахт кўчатларини ҳисобга олиш, масъул бириктириш ва келгусида парваришини назорат қилиб бориш учун махсус платформа ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда ушбу платформага киритилган ва экилган дарахтлар сони режага нисбатан кам эканлиги қайд этилди.

“Долзарб 40 кунлик” якунига ҳам оз муддат қолганлигини инобатга олиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича шаҳар ва туманлар ҳамда секторларга вилоят ташкилотларидан масъуллар бириктирилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-408-сон қарорига асосан Республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яхшиланади.

Йиғилишда ушбу ишларни вилоятда сифатли ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Сурхондарё вилоятининг 438 та маҳалласида 2022-2023 йиллар давомида 532 та тадбир амалга оширилади ва бу учун 423, 2 млрд сўм маблағ йўналтирилади. Жорий, 2022 йилда эса маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 162,2 млрд сўм йўналтиради ва бу борадаги ишлар яқин кунлар ичида бошланади.

Мазкур ишларни сифатли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди ва вилоят ҳокими масъулларга ҳар бир маҳаллада ишларни ўз муддатида амалга оширишни, аҳоли амалга оширилаётган ўзгаришларни ўз ҳаётида хис этишлари лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда, шунингдек, 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ўтган муҳокама йиғилишларида берилган вазифалар ижроси шаҳар ва туманлар кесимида кўриб чиқилди.

Ушбу масала доимий кун тартибида бўлиши, унинг ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган масъуллар қаттиқ жазоланиши ҳамда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш устувор вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида вилоятда экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши, шаҳар ва туманлар кесимида белгиланган прогноз-режаларнинг ижроси муҳокама қилинди. Бу борада олиб борилаётган ишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда экспортни кўпайтириш, экспортёрлар ва экспортбоп маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда тиббиёт ходимлари шарафланди

Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Шу муносабат билан бугун вилоят ҳокимлигида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тиббиёт ходимлари байрами муносабати билан давлатимиз раҳбари фармони асосида соҳанинг бир гуруҳ фидойи ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида 4 нафар сурхондарёлик соҳа фидойилари ҳам бор.

Вилоят ҳокими ушбу давлат мукофоти соҳибларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг ташаккурномалари билан мукофотланган тиббиёт ходимларига қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсалик совғалари билан тақдирланишди.

Шундан сўнг, байрам тадбирлари Термиз шаҳридаги “Азизбек” тантаналар саройида давом эди. Унда шифокорлар, ҳамширалар ҳамда маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.

Тантанали тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда “Янги нафас” югуриш спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Бугун мамлакатимизнинг 15 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз» шиори остида «Янги нафас» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасидан “Болажон” боғида жойлашган катта байроқгача бўлган 3 км масофада ўтказилган марафонда сурхондарёлик давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар, нуронийлар, ёшлар ҳамда параспортчилардан иборат 4 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Старт чизиғида ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Тўра Боболов тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклаб, марафон иштирокчиларига омад тилади.

Шундан сўнг, оммавий югуриш мусобақасига старт берилди. Мусобақа иштирокчилари вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг кузатувида финиш чизиғига етиб борди.

“Болажон” боғида жойлашган катта байроқ остидаги майдонда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан катта байрам тадбирлари ҳамда “Янги нафас” марофони ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилди.

Мусобақа ғолибларига медал, диплом ва қимматбаҳо совғаларни вилоят ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар тантанали топширишди.

Байрам тадбирида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ёшларнинг ўйин-кулгуларига уланди.

Тадбирлар оммавий ахборот воситаларида, хусусан, “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Энергетика вазирлиги баёноти

Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда

Кунлар кескин совий бошлагандан сўнг истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби ҳам ортиб бормоқда. Шунингдек, совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг ҳам кескин пасайиши кузатилмоқда.

Бунинг натижасида, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи айрим иссиқлик электр стансияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келмоқда.

Шундай ҳолларда, электр энергиясини ишлаб чиқариш обектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстансияларда юкламаларнинг ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.

Худди шунингдек, айрим ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларида табиий газ босимининг пасайиши ҳам кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда барча ёқилғи-энергетика обектларида махсус навбатчилик штаблари ташкил этилган бўлиб, мутахассислар томонидан юзага келган ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўраган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш ҳамда энергия ресурслари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, имкон қадар ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларини эслатиб ўтамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр
сўраймиз - дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Шерободда сайёр қабул: 200 хўжаликнинг оқова сув таъминоти яхшиланади

Вилоят ҳокимининг аҳоли билан учрашуви куннинг иккинчи ярмида Шеробод тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими 37 нафар фуқаронинг бандлик, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалаларга оид 52 та мурожаатини қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 15 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Шеробод тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи Очил Чориев Оқкўприк қишлоғидаги 200 та хўжаликнинг оқова сув таъминотини яхшилаш учун йўл остидан қувур ётқизилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Вилоят ҳокими масъулларга зарур маблағларни ажратиб, оқова сув таъминотини яхшилаш масаласини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи Гавҳар Шоназарованинг 2 марта инсульт олиб ётиб қолган отаси Зиёбиддин Шоназаровга ногиронлик аравачаси ажратиш масаласидаги мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этганлиги сабабли, масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Фуқаролар мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, қонуний мурожаатларнинг ечимини топиш мақсадида вилоят ҳокимининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз шаҳри воҳанинг сара полвонларини чорлайди

«Беш ташаббус» олимпиадаси доирасида ўтказилаётган спортнинг кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг вилоят босқичи жорий йил 14 ноябрь куни Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт аренасида ўтказилади.

Вилоятнинг 723 та маҳалласидан сараланган полвонлар беллашадиган кураш мусобақаларига барча ихлосмандларни таклиф этамиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Муаммо, мурожаат ва ечим

Вилоят ҳокимининг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Бойсун туманида бўлиб ўтди. Туманнинг “Бошработ” маҳалласи ҳудудидаги 35-сонли мактаб биносида бўлиб ўтган учрашувда вилоят раҳбари томонидан 58 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 74 та мурожаати тингланди. Бу мурожаатларнинг 25 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулга келган “Бошработ” маҳалласида яшовчи фуқаро Панжи Аҳмедовнинг оёқ суяги емирилишидан ҳамда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Исмоил Раҳимовнинг буйрак етишмовчилиги касаллигидан шифо топиши учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати зарур маблағ ажратилиши билан қаноатлантириладиган бўлди. Шунингдек, оилавий шароити оғирлигини, даволаниш учун имконияти етмаётганлигини билдирган Гулноза Бегимқулова ҳамда Фотима Боқиевага ҳам соғлигини тиклаши учун моддий ёрдам бериладиган бўлди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига беморларнинг даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатиш бўйича вазифалар юкланди.

Бошработлик яна бир фуқаро Халил Зойировнинг маҳалла ички кўчаларини ёритиш масаласидаги мурожаати юзасидан ички кўчаларга қуёш панеллари ўрнатиб берилиши бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ўзининг иш жойини Қумқўрғон туманидан Бойсун туманига кўчириш масаласида келган фуқаро Маҳбуба Давлатованинг мурожаати ҳам ҳал этилиб, унинг иш жойи ўзига яқин бўлган ҳудудга кўчириб бериладиган бўлди.

Қолган 49 та масаладаги мурожаат ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларига табриги

«Бугунги мураккаб ва шиддатли давр корхона ва ташкилотларда ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш тизимини янада кучайтиришни тақозо этмоқда ва сиз, азизлар бу борада ҳар томонлама фаоллик кўрсатасиз, деб ишонаман…

«… Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган, инсон қадри ва унинг шаънини улуғлашга қаратилган халқпарвар сиёсатнинг амалий намоёни сифатида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига меҳнаткашлар байрами, умумхалқ байрами мақомини бериш ва ушбу кунни дам олиш куни деб белгилашни таклиф этаман…»

… Ўз олдимизга қўйган улкан ва эзгу вазифаларни амалга ошириш, “Эл азиз, инсон азиз” деган олижаноб ғояни юртимиздаги ҳар бир корхона ва ташкилотда қарор топтириш, меҳнатни фаровонлик ва бахт манбаига айлантириш кўп жиҳатдан касаба уюшмалари ва уларнинг самарали фаолиятига ҳам боғлиқдир»

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёнинг олис ҳудудларида ўқувчиларнинг мактабга қатнаши учун автомобиллар ажратилди

Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабларига «Дамас» русумли автомашиналари берилди.

Ушбу автотранспорт воситалари вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга ташиш учун хизмат қилади. Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғил-қизлар барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнашади. Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалларининг фаолияти тугатилди.

📝https://xs.uz/uzkr/87833

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф қилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

👉 Рўйхатдан ўтиш учун

👉 Батафсил маълумот олиш

☎️ Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Ташқи меҳнат миграция агентлиги Сурхондарё вилоят филиали
Манзил: Термиз ш. Маржон кўчаси 2 уй
+99876-222-45-22
+99890-247-86-63 (Telegram учун)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Туркий давлатлар ташкилоти даражасидаги ташаббусга айланди

Саммитнинг асосий тадбирларидан кейин, туркий давлатлар етакчилари Регистон майдонига ташриф буюрди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрия етакчилари мажмуа боғига кўчатлар экди.

Маросим ушбу давлатлар пойтахтлари ва мамлакатимиз ҳудудларида видеоалоқа орқали кўрсатилди. У ерларда ҳам минглаб кўчатлар экилди. Шу тариқа, дарахтзорларни кўпайтириш ҳаракати халқаро миқёс касб этди.

Сурхондарё вилоятидаги тадбирлар Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” ҳиёбонида ташкил этилди. Термиз шаҳрида ўтказилган кўчат ўтқазиш тадбирларида вилоят ҳокими Тўра Боболов, секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда давомида 1 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Тадбирлар, шунингдек, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️11 ноябрь — Ўзбекистонда «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига табрик йўллади. Табрикда давлатимиз раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Самарқанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш натижалари бўйича Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг Самарқанд декларацияси қабул қилинди.

Бундан ташқари, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби лавозимига Кубаничбек Омуралиев номзодини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📝Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқи

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

2022 йилда энг кўп бодринг Сурхондарёдан экспорт қилинди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида хорижга 4,5 млн долларга тенг 6,5 минг тонна бодринг экспорт қилинган.

✅ 2022 йилда энг кўп бодринг экспорт қилинган давлатлар:

🔷 Қозоғистон – 4 минг тонна
🔷 Қирғиз Р. – 1,4 минг тонна
🔷 Россия – 1,2 минг тонна
🔷 Тожикистон – 44 тонна

✅ 2022 йилда хорижга энг кўп бодринг экспорт қилган ҳудудлар:

🔹 Сурхондарё вилояти – 2,3 минг тонна
🔹 Aндижон вилояти – 972 тонна
🔹 Хоразм вилояти – 883 тонна
🔹 Наманган вилояти – 516 тонна

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Жанубда марофон ёшу-кексани ягона мақсад йўлида бирлаштирди

📝https://uza.uz/posts/425283

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Денов туманида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади

Сурхондарё вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Денов туманида фавқулодда вазиятларни олдини олиш давлат тизими хизматлари иштирокида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарлигида сел сув тошқинлари, зилзила ва ёнғинлар содир бўлганда фавқулодда вазиятларни олдини олиш мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилади.

Бундан кўзланган мақсад содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда туман ФВДТ хизматларининг ҳаракат қилишга тайёрлигини амалда ўрганиш ва билим кўникмаларини янада ошириш, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таьминлашдан иборат.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Сурхондарёда хурмо экспорти қизғин давом этмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣Ҳурматли Термиз шаҳри фуқаролари ва меҳмонлари!

❗️Давлат байроғи куни муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябрь куни Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасидан “Болажон” боғида жойлашган катта байроқгача бўлган 3 км масофада “Янги нафас” югуриш спорт мусобақаси ўтказилади.

⛔️ Тадбир муносабати билан соат 09:00 дан 15:00 гача А.Навоий кўчасининг "Сурхон-Арена" спорт мажмуаси ёнидаги чорраҳагача бўлган ҳамда А.Навоий ва Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳадан “Болажон” боғи чорраҳасигача бўлган қисми вақтинча ёпилади.

🙏Ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табриги

«Ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва савобли ишга бағишлаб, одамларнинг дардига дармон бўлишни муқаддас бурч деб билган тиббиёт ходимларининг шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзийди, албатта.

…тиббиёт соҳасини ривожлантириш жараёнида, аввало, бу борадаги мавжуд муносабат ва ёндашувларни тубдан ўзгартириб, “инсон – жамият – давлат” тамойилини ҳаётга жорий этиш устувор масала бўлиб қолмоқда.

Шу мақсадда тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга алоҳида аҳамият қаратмоқдамиз.

Хусусан, биргина 2022 йилда жойларда 100 дан зиёд оилавий шифокорлик пункти, поликлиникалар ҳамда олис ва чекка ҳудудларда 1000 дан ортиқ маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди. Натижада қўшимча равишда яна 3,5 миллион аҳолини бирламчи тиббий хизмат билан қамраб олишга эришилди»

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсун туманининг "Бошработ" маҳалласи ҳудудидаги 35-сонли мактаб биносида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

💐 Сурхондарёлик бир гуруҳ тиббиёт ходимлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирландилар

🌩️ Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Унга кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Ана шундай фидойи ва жонкуяр инсонлар қаторида сурхондарёлик мазкур соҳа ходимлари ҳам бор:

🏅 II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Кахарова Дилором
- Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неонатология бўлими шифокори;

🏅 II даражали «Саломатлик» ордени билан
Арипова Матлуба Нартураевна
- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори;

🏅 «Шуҳрат» медали билан
Шарипов Рустам Абдурахимович
- Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасининг «Дарбанд» ҳудудий тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси;
Холбоев Улуғбек Бобоярович - Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими мудири.

👏 Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган воҳадошларимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Эълон!!!

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашуви эртага, 12 ноябрь куни соат 9:00 дан бошлаб Бойсун тумани "Бошработ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, соат 14:00 дан бошлаб Шеробод тумани "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда бугун 250 минг донадан зиёд кўчат экилди

📝https://uza.uz/posts/424861

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Транспорт бошқармаси хабари!

✈️Хабарингиз бор, Термиз халқаро аэропортида реконструкция ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли вақтинча фаолияти тўхтатилган.

🚔🚈 Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Сурхондарё филиали томонидан йўловчилар учун бир қанча қулайликлар яратилди.

🚆 Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Сурхондарё филиали тасарруфида 18 дона вагон мавжуд бўлиб, шундан 3 таси капитал таъмирланган ҳамда 18 кишига мўлжалланган люкс вагон қўшилди. Шунингдек, келгуси хафтада яна 2 дона вагон қўшилиши режалаштирилмоқда.

🚇 Душанбе-Тошкент-Душанбе ҳалқаро поездлар ҳафтанинг душанба кунида қатнови йўлга қўйилган.

🚊 Термиз-Тошкент йўналиши орқали 415 нафар йўловчи манзилига етказилмоқда.

🚉 Термиз-Андижон йўналиши бўйича ҳафтада 2 маратоба поездлар ҳаракати йўлга қўйилган бўлиб, 470-480 нафар йўловчига хизмат кўрсатилмоқда.

🔰 Бундан ташқари кекса ёшдаги йўловчилар учун яна бир қулайлик!

Мамлакатимизда “Ноябр ойи – Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан барча маҳаллий йўналишларда чипталарга 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун 10 фоизга чегирмалар белгиланди.

☑️Чегирмалар 2022 йил 1 ноябрдан 30 ноябргача ҳаракатланадиган маҳаллий йўналишларда амал қилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги Регистон майдони ёнидаги хиёбонда дарахт экдилар. Дарахт экиш маросими Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Венгрия пойтахтларида, мамлакатимиз ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

✍️ Йиғилиш иштирокчилари Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити декларацияси ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.
〰️〰️〰️


Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг раиси сифатида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Туркий дунёнинг олий орденини топширди.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров буюк адиб Чингиз Айтматовга берилган Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни қабул қилиб олди.

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Ўзбекистонда тасаввуф тарихи ва Сўфи Оллоёрнинг тасаввуф таълимоти” мавзусида Республика ўқув семинари ўтказилди

Сурхоннинг улуғвор тоғлари бағрида жойлашган катта Вахшивор қишлоғидан зиёратчиларнинг қадами узилмайди. Бу гўшада тасаввуф адабиётининг йирик намоёндаси, мусулмон оламининг улуғ алломаси Сўфи Оллоёр мангу қўним топган.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда тасаввуф тарихи ва Сўфи Оллоёрнинг тасаввуф таълимоти” мавзусида Олтинсой туманида Республика ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Ш.Умаров, Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази илмий бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори М.Жониев, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети, филология фанлари доктори, доцент М.Абдуллаев, Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Ж.Чўтматов каби илмий-тадқиқотчи ва фалсафа докторлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққан тарихчи профессор ва докторлар ўз маърузаларида Ўзбекистонда тасаввуф тарихи ва Сўфи Оллоёрнинг тасаввуф таълимоти ҳақида маълумот ва ахборотлар беришди.

Тадбир давомида Муҳаббат Абрайқулова томонидан ижро этилган чанқовуз куйлари барча иштирокчиларга манзур бўлди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Самарқанда шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал