axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси энди Туркий давлатлар ташкилоти даражасига ҳам ташаббус сифатида олиб чиқилмоқда.

Хусусан, бугун – 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат Раҳбарлари иштирокида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари уюштирилади. Хусусан, Озарбайжонда бугун 111 минг 111 та дарахт кўчати ўтқазилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📹 Туркий давлатлар етакчилари Самарқанддаги саммитга йиғилдилар. Президент Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири, Озарбайжон ҳамда Туркия Президентлари билан учрашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

"Ўқитувчи томонидан вояга етмаган қиз зўрлангани ва беҳаё видеоси тарқатилгани" тўғрисида тарқалган хабар юзасидан вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди

Аниқланишича, Бойсун тумани “Деҳиболо” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Қ. туман ИИБга 2022 йил 10 октябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, 17 ёшли қизи Ф.ни қўшниси Н.С. номусига тегиб, унинг яланғоч ҳолатини қўл телефонида видеога олиб танишларига тарқатганлигини билдирган.

Текширув ҳаракатлари натижасига кўра, 2022 йил 25 сентябр куни соат 22 лар чамасида туманинг “Деҳиболо” маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган, тумандаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Н.С. шу маҳаллада яшовчи вояга етмаган 2005 йилда туғилган (17 ёш) Ф. билан маҳалла ҳудудидаги боғда учрашиб, унга нисбатан уятсиз, бузуқ, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар қилиб, ушбу ҳолатни ўзига тегишли уяли телефон аппаратига видеотасвирга олган ва ведеотасвирни орадан 3 кун ўтиб, маҳалла фуқароларининг телеграмм гуруҳига тарқатиб, вояга етмаган Ф.нинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилганлиги аниқланган.

Судга оид тиббий-экспертиза текшируви бўйича, вояга етмаган Ф.га нисбатан зўрлик ишлатилганлиги ва номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш аломатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 2022 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Маълумот учун айрим ижтимоий тармоқ фаоллари журналист ва блогерлардан Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида журналистлар мажбуриятларининг 3-бандида ўз касбида фаолиятни амалга ошириш чоғида ўзи тайёрлаётган материалларни тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириш ва ҳолис ахборот тақдим этиши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаъни ва қадр қимматини ҳурмат қилиши шартлиги белгилаб ўтилганлигидан келиб чиқиб, ҳолатни бўрттириб талқин қилмасликларини, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни унинг рухсатисиз ҳамда ушбу ҳолат юзасидан тергов олди текширув ва тергов ҳаракатлари олиб бораётган органнинг розилигисиз тарқатмасликларини сўраб қоламиз
– дейилади билдирилган расмий муносабатда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Soliq” мобил иловаси имкониятлари мавзусида тақдимот бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида кенгайтирилган тарзда видеоконференцалоқа шаклида “Soliq” мобил иловаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят кенгаши депутатлари, ташкилот, идора, корхона ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги студиялардан масъуллар иштирок этишди.

Тақдимотда вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан “Soliq” мобил иловаси имкониятлари, қулайликлари ва афзалликлари хусусида маълумотлар берилиб, видеоқўлланма ёрдамида мазкур иловани мобил алоқа воситасига ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Тадбир қатнашчиларига мобил иловадаги “Умумий хизматлар”, “Персонал хизматлар” ва “Тўлов хизматлари” бўлимларидаги интерактив хизматлар тўғрисида маълумотлар берилиб, қисқа фурсатларда, ортиқча оворагарчиликларсиз ўзини ўзи банд қилиш, солиқларни тўлаш, иш ҳақи тўғрисида маълумотлар олиш ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтказиш каби хизматларни амалга ошириш имкониятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида иштирокичларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди ва вилоят давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу семинарни меҳнат жамаолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари учун ҳам ташкиллаштирган ҳолда тарғибот тадбирларини ўтказишга келишиб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятида 438 та маҳалланинг инфратузилмаси яхшиланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-408-сон қарорига асосан Республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яхшиланади.

Жумладан, Сурхондарё вилоятининг 438 та маҳалласида 2022-2023 йиллар давомида 532 та тадбир амалга оширилади ва бу учун 423, 2 млрд сўм маблағ йўналтирилади. Жорий, 2022 йилда эса маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 162,2 млрд сўм йўналтиради ва бу борадаги ишлар яқин кунлар ичида бошланади.

Вилоятнинг ҳудудлар кесимида инфратузилмаси яхшиланадиган маҳаллалар сони қуйидагича:

▪️Термиз шаҳар – 23 та маҳалла;
▪️ Ангор тумани – 17 та маҳалла;
▪️ Бандихон тумани – 13 та маҳалла;
▪️ Бойсун тумани – 23 та маҳалла;
▪️ Денов тумани – 55 та маҳалла;
▪️Жарқўрғон тумани – 50 та маҳалла;
▪️Қизириқ тумани – 15 та маҳалла;
▪️Қумқўрон тумани – 44 та маҳалла;
▪️Музработ тумани – 23 та маҳалла;
▪️Олтинсой тумани – 25 та маҳалла;
▪️Сариосиё тумани – 40 та маҳалла;
▪️Термиз тумани – 12 та маҳалла;
▪️Узун тумани – 38 та маҳалла;
▪️Шеробод тумани – 26 та маҳалла;
▪️Шўрчи тумани – 34 та маҳалла.

Ушбу маҳаллаларда 2022-2023 йиллар давомида:
▫️ ички йўллар таъмири учун 207 та объектда;
▫️ичимлик суви таъминоти учун 194 та объектда;
▫️оқова сув таъминотини яхшилаш учун 2 та объектда;
▫️электр энергияси таъминоти 58 та объектда;
▫️газ таъминотини яхшилаш учун 8 та объектда;
▫️умумтаълим мактаблари учун 8 та объектда;
▫️мактабгача таълим ташкилотлари учун 6 та объектда;
▫️спорт йўналишидаги 2 та объектда;
▫️бошқа йўналишлардаги 47 та объектда жами 423,2 млрд сўмлик ишлар амалга ошириш кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақти эълон қилинди.

“Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудлар кесимида автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақтини ҳам эълон қилди. Унга кўра, Сурхондарё вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида соат 19:00 дан 6:00 гача чекловлар амал қилади.

“... Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.

Ҳурматли истеъмолчилар, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”
– дейилади “Ўзтрансгаз” АЖ хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси давом этмоқда

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 2 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 3-банди ижросини таъминлаш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тингланиб, хато ва камчиликларга изоҳ ҳамда депутатлар саволларига жавоб олинди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-241-сонли қарорининг ижроси тўғрисида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ахбороти эшитилиб, депутатлар томонидан саволларга жавоб олинмоқда.

Жонли эфир: https://youtu.be/YJ-Guo389nM

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

You Tube каналга уланиш:
https://youtu.be/YJ-Guo389nM

Telegram | Facebook | Instagram | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🟢 Жонли эфир

🗣Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бошланди

Айни дамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда.

Сессия ишида йигирма учта масала кўриб чиқилиши белгиланган. Сессиянинг кун тартиби ҳамда иш регламенти билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг: https://bit.ly/3ElxCmz

Сессия ишини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениесининг жонли эфири орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

▶️Жонли эфирни кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
🗣 https://youtu.be/YJ-Guo389nM

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини жонли эфирда кузатиб боринг ва изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🗺Сурхондарё вилоятида 17 ta Қишлоқ хўжалиги ерларини 30 йилга ижарага олинг

🗄 Ангор туманидан 1 та (кўриш)
🗄 Бандихон туманидан 1 та (кўриш)
🗄 Музработ туманидан 2 та (кўриш)
🗄 Кумкургон туманидан 5 та (кўриш)
🗄 Термиз туманидан 1 та (кўриш)
🗄 Шеробод туманидан 5 та (кўриш)
🗄 Шўрчи туманидан 2 та (кўриш)

☎️ 71 202 21 11
📞99 203 00 30 (Сурхондарё вилоят вакили)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига марҳамат!

Жорий йилнинг 14-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз фаолиятини бошлайди.

Ярмаркада экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўргазмалари ва ишлаб чиқариш лойиҳа таклифлари ҳамда саноат кооперациясини янада ривожлантириш мақсадида тақдимотлар намойиш этилади.

Шунингдек, кўргазмада намойиш этилган ва импорт қилинаётган маҳсулотлар намуналарини тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш бўйича B2B шаклида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорлик битимлари тузиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперация портали мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

📞Мурожаат учун телефонлар: (71) 210-01-16; (99) 301-50-75

Барча тадбиркор ва маҳаллий саноат корхоналарини Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига таклиф этамиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📈 Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 4,9 % га ошди

🏢 Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Сурхондарёда ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 25 314,3 млрд. сўмни ташкил этган.

☑️Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда вилоятда ЯҲМ 4,9 % га ўсганлигини кўрсатмоқда.

📈ЯҲМ дефлятор индекси 2021 йилнинг шу давридаги нархларга нисбатан 112,3 % ни ташкил қилди.

☁️ Республика ЯИМнинг шаклланишида Сурхондарё вилоятининг қўшган ҳиссаси 4,0 % га етди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Сурхондарёда Термиз халқаро савдо маркази очилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Узун тумани ҳокимлиги девонхона бўлими етакчи мутахассиси;

— Термиз тумани ҳокимлиги бош юристконсульти;

— Бойсун тумани мактабгача таълим бўлими Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш буйича мутахассиси;

— Музработ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ҳудудий ер тузувичи етакчи мутахассиси;

— Денов туман Қурилиш бўлими шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектор - Архитектори;

— Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Бош ҳуқуқий маслаҳатчиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Техник назорат бош мутахассиси;

— Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Девонхона мудири;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Бандихон маданият бўлими мудири;

— Агроинспекциянинг Сариосиё туман бўлими Чорвачилик, насилчилик ишини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори;

— Агроиснпекциянинг Узун туман бўлими Шўъба катта инспектори;

— Агроинспекциянинг Шеробод туман бўлими Инспектори;

— Шеробод туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими Бош мутахассиси;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 17 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Меҳр дафтари”га киритилган 41 нафар йигит-қизга ноутбуклар топширилди

Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда “Меҳр дафтари” платформасига киритилган, 41 нафар кўмакка муҳтож йигит-қизларнинг ҳохиш-истакларига асосан ноутбуклар топширилди.

Болаларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тақдим этилган мазкур жиҳозлар вилоят ҳокимлиги, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Халқ таълими бошқармаси масъуллари иштирокида топширилди.

Маълумот ўрнида вилоятда “Меҳр дафтари”га 497 нафар ўғил-қизлар киритилган бўлиб, бундан аввал ҳам жамғарма томонидан платформага киритилганларнинг 4 нафарига соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам, 60 нафар йигит-қизларга 30 дона ноутбук ва 30 дона тикув дастгоҳлари топширилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда куз таровати

Юртимиз зумрад қиш даракчиси – оппоқ қор билан қопланган бир пайтда Сурхондарё вилоятининг тоғли Сариосиё туманида мафтункор куз фасли нафаси эсмоқда. Тоғ қўйни, бепоён даштлар куз ёмғиридан сармаст бўлмоқда.

📍 https://uza.uz/posts/423535

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📍Туркий давлатлар етакчилари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюрди.

Бу ерда олий мартабали меҳмонларнинг ташрифи шарафига Ўзбекистон Президенти номидан қабул маросими ўтказилди.

🔹Туркий миллатларнинг қадим маданияти, умумий анъана ва қадриятларини ўзида мужассам этган концерт дастури намойиш этилди.

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Президентининг фармони билан Туркия Президенти «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Мазкур нуфузли орден бу йил Президентимиз таклифига кўра таъсис этилди. Бу мукофот билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари тақдирланади.

Режеп Таййип Эрдоғанга мукофотни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

«Бу орденни халқларимиз ўртасидаги азалий ва абадий қардошликнинг, ҳамма соҳада ривожланиб бораётган муносабатларимизнинг кучли рамзи сифатида қабул қиламан. Ўз номимдан ва миллатим номидан бу юксак эътибор учун Ўзбекистон Президенти ва халқига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман», — деди Режеп Таййип Эрдоған.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

"Мастер режа" ишлаб чиқиш бўйича энг яхши таклиф учун танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 548-Ф-сонли фармойишининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Ўзбекистон, Тупроққўрғон, Дўстлик, Шодлик, Боғзор, Маърифат”, Бойсун туманидаги “Омонхона” қишлоғи ҳамда Сариосиё тумани “Сангардак” маҳалласи массиви ва унга туташ ҳудуддаги маҳаллаларни ривожлантириш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжинеринг компанияси буюртмачилигида ҳудудларни ривожлантиришнинг ягона консепцияси – “Мастер-режа”ни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар соҳаси ривожланган мамлакатларнинг консалтинг, архитектура ва лойиҳа компаниялари экспертлари билан “Мастер-режа”ларни ишлаб чиқиш бўйича истисно тариқасида энг яхши таклифларни танлаш мақсадида танлов эълон қилади.

📝 Батафсил

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

«Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз»

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 2022 йилнинг 13 ноябрь куни мамлакатимизнинг 15 та шаҳрида «Янги нафас» спорт мусобақаси бўлиб ўтади.

Тадбир 50 мингга яқин қатнашчи иштирокида «Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз» шиори остида ўтказилиши режалаштирилган.

Югуриш мусобақалари Термиз шаҳрида 13 ноябрь куни соат 9:00 да “Сурхон” спорт мажмуасидан старт олади ва “Болажон” боғида жойлашган катта байроқгача бўлган 3 км масофада давом этади.

Мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимида таниқли спортчилар ва санъаткорлар иштирокида шоу концерт томошалари ҳамда мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Барчани «Янги нафас» спорт мусобақасига таклиф этамиз!

Соғлом ҳаётни танланг ва сафимизда бўлинг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳар бир Давлат хизматчисининг мажбуриятидир!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали, Адлия бошқармаси ҳамда Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Давлат фуқаролик хизматчиси – қонунлар нигоҳида” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарни ташкил этишдан асосий мақсад – вилоятда давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарларининг назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда салоҳиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

📁 https://surxondaryo.uz/1180

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси жонли эфирда намойиш этилмоқда

Сессия кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала юзасидан вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг маърузаси тингланди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 2 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 3-банди ижросини таъминлаш бўйича “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи эшитилмоқда.

Маълумот ўрнида сессия кун тартибида йигирма учта масала кўриб чиқилиб, тегишли тартибда қарор қабул қилинади.

▶️Жонли эфир: https://youtu.be/YJ-Guo389nM

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

You Tube каналга уланиш:
https://bit.ly/3GgMbWd
Telegram | Facebook | Instagram | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Эртага Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси видеоконференцалоқа тарзида 2022 йил 10 ноябрь куни соат 9:00да ўтказилади.

🗣Сессия ишини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениесининг жонли эфири орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

🟢Жонли эфирни кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
▶️ https://bit.ly/3ML7Zhh

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини жонли эфирда кузатиб боринг ва изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🗺Сурхондарё вилояти бўйича 6380 та ер участкаларини е-auksion савдо платформасида сотиб олинг!

🗄 1 470 та Деҳқон хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🗄 4 801 та Тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
🗄 17 та Қишлоқ хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🗄 6 та Кўп қаватли уй-жой қуриш учун (кўриш)
🗄 69 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
🗄 8 та та Эркин иқтисодий зоналари учун ерлар (кўриш)
🗄 4 та Янги Ўзбекистон массивлари учун ерлар (кўриш)
🗄 2 та Янги Ўзбекистон массивларида хизмат кўрсатиш жойлари учун (кўриш)
🗄 1 та Халқаро йўллар бўйидаги хизмат кўрсатиш жойлари учун ер (кўриш)
🗄 1 та Нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун ерлар (кўриш)
🗄 1 та Бўш ерлар (кўриш)

🟡 Видео қўлланма

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📍Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди.

10-11 ноябрь
кунлари бу ерда яна бир нуфузли халқаро анжуман — Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Тадбир олдидан, анъанадагидек, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

Мазкур нишон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланади.

Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари мукофотланиши мумкин.

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов иштирокида қарийб 6 соат давом этган Тадбиркорлар қабули якунига етди

Вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ташкилот ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этган қабулда 168 нафар тадбиркорнинг 200 та турли масаладаги мурожаатлари тингланди.

Учрашувда қабул қилинган мурожаатларнинг 130 таси жойида ижобий ҳал этилди. Ижроси қўшимча муддат ва ўрганиш талаб қиладиган 70 та мурожаат масъул ижрочиларга йўналтирилиб, ижроси назорат олинди.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими сектор раҳбарлари ва масъуллар билан биргаликда тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглашга доим тайёр эеанлиги, уларнинг қонуний фаолиятлари доимо давлат томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

📝 Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган Тадбиркорлар қабулида иштирок этиш истаги бўлган тадбиркорлар 📞 76 225 12 37, 90 645 53 80, 94 201 64 00 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими тадбиркорларнинг таклиф, шикоят ва мурожаатларини тингламоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида «Тадбиркорлар қабули»да иштирок этиш истагини билдирган хусусий сектор вакилларининг мурожаатларини тинглаш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш учун навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” бўлиб ўтмоқда.

📁 https://surxondaryo.uz/1174

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Ҳурматли Музработ тумани аҳолиси!

❔ Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

✅ Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.

📌Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.

Мурожаат учун:
📞 (76) 223-43-91, (76) 223-45-57

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиёнинг тоғли Деҳбодом қишлоғида куз манзаралари

Тоғ ён бағирларида жойлашган Деҳбодом қишлоғида куз ва қиш фасли бошқа ҳудудларга қараганда эртароқ келади. Баргларини тўкиб, қишки уйқуга тайёрланаёган дарахтлар пурвиқор тоғлар билан ажиб манзара касб этган.

Шаҳар шовқинлари-ю, осмонўпар биноларидан олисдаги табиат манзараларидан завқ олинг.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал