axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳокимлик соати: Белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган масъуллар ишдан олинди

📁 https://surxondaryo.uz/1173

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёлик шахмат устаси Умида Омонова «Tashkent Open-2022» халқаро турнир ғолиблигини қўлга киритди

Жорий йил 6-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида шахмат бўйича «Tashkent Open-2022» халқаро турнир бўлиб ўтди. Халқаро турнирнинг профессионал аёллар гуруҳида иштирок этган воҳадошимиз Умида Омонова барча рақибларини “ер тишлатиб” турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Умида Омоновага турнир ташкилотчилари томонидан 50 миллион сўм пул мукофоти ва турнирнинг бош соврини “Chevrolet Tracker” автомобили калити тантанали топширилди.

Воҳадошимиз Умида Омоновани ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳокимларига биринчи ўринбосар тайинланди

💼 Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Бўриев Акмал Авазович Термиз шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌 А.Бўриев 1981 йил Бойсун туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент Ахборот технологиялар университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент.

💼 Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Тағоев Мухиддин Сайфидинович Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌 М.Тағоев 1983 йил Бойсун туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.

Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб:

- олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

- кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

- олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

- заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

- 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида байрам тадбирлари, учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиё туманида қурилиш материаллари индустриал зонаси ташкил этилади

Қурилиш материаллари
экспортини 2023 йилда 900 миллион долларга етказиш, ички бозор учун 5 триллион сўмлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга;

✔️ қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун камида 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан “Саноат ипотекаси” дастурини ишлаб чиқиш ва бунга биринчи босқичда 50 миллион доллар ресурс йўналтириш;

✔️ Нукус шаҳри, Булоқбоши, Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Сариосиё, Ўзбекистон туманларида қурилиш материаллари индустриал зоналарини ташкил этиш;

✔️ Испания, Италия ва Туркиянинг етакчи корхоналари билан музокара ўтказиб, Ангренда чинни идишлар ва сантехника буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш;

✔️ келгуси йилда Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида каолиндан кластер усулида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича камида 200 миллион долларлик 10 та лойиҳани ишга тушириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Саноат зоналари инфратузилмасига бу йилда 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида маблағларнинг 40 фоизи ҳам ўзлаштирилмаган.

Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига ҳалигача инфратузилма олиб борилмаган саноат зоналарига шахсан бориб, ишларни охирига етказиш топширилди.

Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.

Агар мис, ПВХ, металл, полипропилен хом ашёларини кўпроқ олиш имконияти яратилса, тадбиркорларимиз экспортни бир неча баробар ошириши мумкин.

Лекин масъул вазирликлар бу масалалар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

Мисол учун, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун йилига 70 минг тонна полипропиленга талаб бор. Бироқ, биржага 2 баробар кам полипропилен қўйилмоқда. Натижада нарх 30 фоизга ошиб, тоннаси 1 минг 800 долларга кўтарилган.

Худди шундай, мебелчиликда ишлатиладиган формалин ички бозорда 260 доллардан сотилаяпти (рақобатчи бозорларга нисбатан 60 долларга қиммат).

Яратилган шароитлар ва маблағ борлигига қарамасдан, масъул вазирликлар ва мутасаддилар бу муаммолар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

1 декабргача ишлаб чиқарувчи ва трейдерлар билан ишлаб, етишмаётган хом ашёни четдан олиб келиш ҳисобига захира яратиш ва график асосида уни биржага қўйиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Афғонистон чегарасида Термиз халқаро савдо маркази очилди. Ҳудудга пресс-тур ташкил этилди.

Аввалроқ Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси тақдимотида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, қатор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий ишбилармон доира вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Тақдимотдан сўнг, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва "Сурхон Саноат Қурилиш" корхонаси ҳамкорлигида тадбир ишчирокчилари учун халқаро савдо марказига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида фаолиятига расман старт берилган иккита савдо блоки ва ундаги савдо дўконлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, қурилиши давом эттирилаётган ишлаб чиқариш майдони, логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари, шунингдек, сунъий сув ҳавзаси бўлган дам олиш масканларининг қурилиши жараёнлари билан танишишди.

Тадбир давомида масъуллар ҳар бир объект бўйича атрофлича маълумотлар беришиб, халқаро савдо маркази ҳудудида яратиладиган шарт-шароитлар, тадбиркорлар учун имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🗺Сурхондарё вилояти бўйича 4578 та тадбиркорлик учун ер участкаларини е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларда иштирок этиб, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг.

🔷 Олтинсой туманидан 132 та (кўриш)
🔷 Ангор туманидан 168 та (кўриш)
🔷 Бандихон туманидан 242 та (кўриш)
🔷 Бойсун туманидан 239 та (кўриш)
🔷 Музработ туманидан 346 та (кўриш)
🔷 Денов туманидан 455 та (кўриш)
🔷 Жарқўрғон туманидан 348 та (кўриш)
🔷 Қумқўрғон туманидан 397 та (кўриш)
🔷 Қизириқ туманидан 337 та (кўриш)
🔷 Сариосиё туманидан 157 та (кўриш)
🔷 Термиз туманидан 965 та (кўриш)
🔷 Узун туманидан 246 та (кўриш)
🔷 Шеробод туманидан 384 та (кўриш)
🔷 Шўрчи туманидан 151 та (кўриш)
🔷 Термиз шаҳридан 11 та (кўриш)

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!

ЮКЛАБ ОЛИНГ.
⬇️App Store ⬇️Google Play

🟡 Видео кўлланма

☎️ 71 202 21 11
📞99 203 00 30 (Сурхондарё вилоят вакили)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида етиштирилган анорлар хорижга экспорт қилинмоқда

Мамлакатимиздаги мавжуд анорзорларнинг учдан бир қисми Сурхондарё вилоятида жойлашган. Вилоятнинг биргина Шеробод туманида 1 минг 521 гектар аҳоли хонадонларида, 3 минг 551 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида анорзорлар мавжуд.

Ҳар йили вилоятда етиштирилган анорнинг 50 фоизи дунёнинг 10 га яқин давлатларига экспорт қилинади. Бундан ташқари вилоятда 2021 йилда 6 минг тонна анорни қадоқлаш ва 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий корхона фаолияти йўлга қўйилди.

Воҳада келгуси йил баҳор мавсумида яна 3 минг 114 гектар анор боғлари ташкил этилади. Шундан 1 минг 655 гектари Шеробод тумани хиссасига тўғри келади.

Шунингдек, Шеробод анорчилиги тажрибасини вилоятнинг бошқа туманларида, жумладан, Бандихон, Қизириқ ҳамда Музработ туманларида жорий қилиш мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари

Термиз шаҳрида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Термиз давлат университети билан ҳамкорликда "Яшил маконга менинг хиссам" шиори остида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янгиликлар 24 | Ишчи гуруҳнинг Сурхондарё вилоятидаги ўрганишлари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Касаба уюшмалари ходимлари шарафланди

Сурхондарё вилоятида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрамини кенг нишонлаш юзасидан тегишли режалар белгилаб олинди. Унга мувофиқ жойларда маънавий-маърифий, саховат тадбирлари ўтказилади.

Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган тадбир ҳам ана шу санага бағишланди. Унда вилоят ҳокими Т. Боболов, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси ўринбосари Т. Бозоров, вилоят секторлари ва бошқарма, муассасалар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар, уюшма ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

💬 https://uza.uz/posts/422499

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиёда куз манзаралари

Ўзининг пурвиқор тоғлари, туристик масканлари ҳамда зилол сувлари билан машҳур бўлган Сариосиё туманида кечаги ёмғирдан сўнг кузнинг олтин ранларига бурганган дарахт барглари ҳақиқий чиройини янада очди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати кузнинг гўзаллигини акс эттирган фотосуратларни эълон қилди.

Буюк мусаввир бўлган табиат манзараларидан завқланинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўра Боболов жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди

Бойсун туманида Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва Дзюдо бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 82 та давлат спортчилари ўртасида ўзининг чинакам спорт устаси эканини намойиш этиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтарган Музаффарбек Тўрабоевни қизғин табриклади.

Вилоят раҳбари ўз табриги якунида Музаффарбек Тўрабоевга 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритиб, олимпиада ўйинлари чемпиони бўлишида омад тилади.

Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоевга вилоят ҳокими томонидан қорабайир зотли от ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари чемпионнинг уйида бўлиб, Музаффарбекнинг отаси, жаҳон чемпиони Тоштемир Муҳаммадиев ҳамда унинг онасига уч чемпион фарзандни тарбиялагани учун миннатдорчилик билдирди, Эсдалик совғаларини топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

“Термиз халқаро савдо маркази”даги дўконларни маҳаллий ва хорижлик ишбилармонларга сотиш бошланди

📍https://uza.uz/posts/423406

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Шўрчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

💼 Шўрчи тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Бегматов Собиржон Абдихалиқович Шўрчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌 С.Бегматов 1975 йил Шўрчи туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент келгуси йилда экспортни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилиши, бундан буён тармоқларга субсидиялар экспорт ҳажмига қараб бериладиган тизим яратилишини таъкидлади.

Бугунги йиғилишдаги топшириқлар ижроси натижасида ҳудудий саноатни ривожлантиришга қўшимча 300 миллион доллар ва 350 миллиард сўм маблағ ажратилиши қайд этилди.

Айтилган марраларга эришилса, келгуси йилда қўшимча 2 миллиард доллар экспорт ҳажмлари таъминланади.

Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари бундан самарали фойдаланиб, 2023 йилда 8,2 миллиард долларлик ҳудудий саноат маҳсулотлари экспортини таъминлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятининг қайси ҳудудида энг кўп гўшт етиштирилди?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида вилоят бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 146,3 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўз навбатида 2021 йилнинг январь-сентябрь ойига нисбатан 4,5 фоизга кўп.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида гўшт ишлаб чиқариш ҳудудлар кесимида қуйидагича:

🔸 Денов – 27 174 тонна;
🔸 Қумқўрғон – 14 530 тонна;
🔸 Жарқўрғон – 14 189 тонна;
🔸 Сариосиё – 11 475 тонна;
🔸 Шеробод – 11 115 тонна;
🔸 Бойсун – 10 272 тонна;
🔸 Музработ – 9 198 тонна;
🔸 Узун – 9 123 тонна;
🔸 Шўрчи – 8 130 тонна;
🔸 Қизириқ – 7 580 тонна;
🔸 Ангор – 7 490 тонна;
🔸 Термиз – 6 252 тонна;
🔸 Бандихон – 4 677 тонна;
🔸 Олтинсой – 4 494 тонна;
🔸 Термиз ш. – 570 тонна қайд етилди.

Маълумот ўрнида, воҳада ишлаб чиқарилган гўшт умумий ҳажмининг 92,1 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мебелсозликда келгуси йилда маҳсулот ҳажмини 5 триллион сўмга, экспортни 50 миллион долларга етказиш зарур.

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, уларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ушбу вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда маҳаллалар атрофида мебель саноат марказларини ташкил қилишга кўрсатма берилди. Шунингдек:

● келгуси йилда 250 та мебелчилик лойиҳасини ишга тушириб, 10 мингта янги иш ўрни яратиш;

● 15 та мебелсозлик саноат зоналари инфратузилмасига 55 миллиард сўм ажратиш;

● мебелсозликка берилган божхона имтиёзлари муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тўқимачиликда кейинги йилда ички бозорга қўшимча 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 4,3 миллиард долларга етказиш топширилди. Бунинг учун:

▫️ Европа, Туркия, Миср, Марокашга газлама, трикотаж мато экспортига транспорт харажатлари 2024 йил 1 январгача 70 фоиз қоплаб берилади;

▫️ камида 50 хил турдаги янги текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастури тасдиқланади;

▫️ янги турдаги тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 100 миллион доллар, гиламчилик учун 50 миллион доллар йўналтирилади;

▫️ тўқимачилик индустриал зоналари инфратузилмасига 200 миллиард сўм йўналтирилади;

▫️ йил якунига қадар Туркия, Эрон, Бельгиядан технология ва мутахассислар (дизайнер ва технолог) олиб келинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёдаги мураккаб вазият, транспорт-логистика ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар, энергоресурслар билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизга ҳам таъсир қилаётгани таъкидланди.

Жаҳон молия бозорларидаги ўзгаришлар таъсирида четдан жалб қилинадиган ресурслар нархи ошаётгани қайд этилди.

Шу боис, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар бу қийин шароитда имконият излаши, бор салоҳиятни ишлатиши, таклиф ва ташаббус кўрсатиши кераклиги, келгуси йилга ўзига аниқ режа ва масъулият олиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди. Лекин 65 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш 1,6 триллион сўмга камайган.

Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш қисқарган тармоқлардаги корхоналарга айланма маблағи, солиғи, транспортига ёрдам бериб, тўла қувватга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

е-auksion савдо платформаси орқали Сурхондарё вилоятидаги 1259 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг.

🔷 Олтинсой туманидан 76 та (кўриш)
🔷 Ангор туманидан 74 та (кўриш)
🔷 Бандихон туманидан 7 та (кўриш)
🔷 Бойсун туманидан 72 та (кўриш)
🔷 Музработ туманидан 71 та (кўриш)
🔷 Денов туманидан 263 та (кўриш)
🔷 Жарқўрғон туманидан 77 та (кўриш)
🔷 Қумқўрғон туманидан 91 та (кўриш)
🔷 Қизириқ туманидан 74 та (кўриш)
🔷 Сариосиё туманидан 128 та (кўриш)
🔷 Узун туманидан 90 та (кўриш)
🔷 Термиз туманидан 57 та (кўриш)
🔷 Шеробод туманидан 77 та (кўриш)
🔷 Шўрчи туманидан 94 та (кўриш)
🔷 Термиз шахридан 8 та (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

Термиз шаҳрида Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Анвар Орипов, қатор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижлик тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Орипов Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар, бу ерда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Термиз халқаро савдо маркази фаолиятини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон ҳамда Афғонистон ўртасида товар ва хизматларнинг эркин алмашинувини таъминлашга қаратилган қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлиб, халқаро савдо маркази Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасига яқин жойда жойлашган. Лойиҳанинг умумий майдони 260 000 кв. метрни ташкил этади.

Ушбу лойиҳа доирасида 4000 дан ортиқ дўкон, ишлаб чиқариш майдони, экспорт-импорт операциялари бўйича логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари, шунингдек, сунъий сув ҳавзаси бўлган кенг кўламли дам олиш масканлари барпо этилмоқда.

Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида хизмат кўрсатиш, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа бир қатор инфратузилма обектлари ташкил этилган.

Шунингдек, тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Термиз халқаро савдо маркази – INTERMEX ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда Афғонистон ва бошқа қўшни давлатлар фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз махсус режим жорий этилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсунда Музаффарбек Тўрабоевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва Дзюдо бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 82 та давлат спортчилари ўртасида ўзининг чинакам спорт устаси эканини намойиш этиб, мамлакатимиз байроғини баланд кўтарган Музаффарбек Тўрабоевни қизғин табриклади.

Вилоят ҳокими Музаффарбек Тўрабоевга қорабайир зотли от совға қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги иккита туман ДСИга янги бошлиқлар тайинланди

🖊 Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан:

🔸 Саттаров Рахматилла Мухамадиевич Жарқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси;

🔸 Абдуллаев Исмоил Холмўминович Қизириқ тумани ДСИ давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг сайёр қабули Сариосиё туманида давом этди

Вилоят ҳокимининг учрашуви куннинг иккинчи ярмида Сариосиё тумани “Галабутта” маҳалласи ҳудудида жойлашган "Бўстон" маданият марказида давом этди.

Учрашувда вилоят ҳокими 65 нафар фуқаронинг бандлик, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, имтиёзли кредит ажратиш, ижтимоий таъминот каби турли масалаларга оид 87 та мурожаатини қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 29 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Сариосиё тумани “Дийдор” маҳалласида яшовчи Асадулло Эшов ҳудуд фуқаролари номидан вилоят раҳбарига мурожаат қилиб, эскириб қолган сув минорасини янгилашда амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг мурожаатини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича вилоят ва туман масъулларига тегишли вазифалар юклатилди. Шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Муборак Раҳимованинг бандлигини таъминлаш масаласидаги мурожаати ҳам ижобий ечим топди.

– Ўзим тикувчиликка қизиқаман, лекин ўз тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиш учун жиҳозларим йўқ эди. Бугун вилоятимиз ҳокими бизнинг туманимизда сайёр қабул ўтказаётганини эшитиб, мурожаат билан келдим ва менга тикув дастгоҳи ажратиб берадиган бўлди. Рости масалам бу қадар тез ҳал бўлишини кутмагандим – дейди Муборак Раҳимова, – биз аёлларни қўллаб-қувватлаётган Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман.

Бундан ташқари сайёр қабулда “Афросиёб” маҳалласи ҳудудидан ногиронлиги бўлган шахслар учун намунавий лойиҳалар асосида қурилган 12 та хонадонни газлаштириш масаласида мурожаат қилган 1-гуруҳ ногирони Марҳабо Сатторова ва бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди. Масъулларга қисқа муддатда мазкур 12 та хонадонни табиий газ тармоғига улаш бўйича топшириқ берилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 58 таси қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этганлиги сабабли, масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Тўра Боболов узунлик фуқаролар билан учрашди

Узун тумани "Хатиб Қаҳрамон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-мактаб биносида вилоят раҳбари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 88 нафар фуқаро 103 та турли масалалардаги муаммолари билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 31 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Қабулда иштирок этган Узун тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Лайло Каримова уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг яшаш шароити ва мавжуд имкониятлари тўғрисида масъуллардан маълумот олингач, марожаатни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, Узун тумани “Қизил Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони, ёлғиз она Наргиза Азизова муддатли ҳарбий хизматдан қайтган фарзандининг ишга жойлаштирилишида ёрдам сўради. Мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, Узун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига ёнғин ҳавфсизлиги йўналишига ишга тавсия қилинди. Бундан ташқари, фуқаро вилоят ҳокимининг аввалги сайёр қабулларида ҳам соғлигини тиклаш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилганлигини айтиб, ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Сайёр қабулда мурожаат қилинган 72 та масала ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Денов туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг биноси қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди

Куни-кеча Денов тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг биноси замонавий типда қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Тантанали тадбирда Денов тумани ҳокими, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, туман масъуллари ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

Янгиланган бинода бўлим ходимлари учун барча шарт-шароитлар, жумладан, спорт зал, ётоқхона, ошхона, синф хона, ювиниш хонаси, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда спорт майдончалари мужассамдир.

Тадбирда сўз олганлар барча қулайликларга эга бўлган янгиланган бино қутқарувчиларнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатини ошириш ва аҳолига тезкор хизмат кўрсатишларига замин яратишини таъкидладилар.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📢 Эълон!!!

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашуви эртага, 5 ноябрь куни соат 9:00 дан бошлаб Узун тумани "Хатиб Қаҳрамон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 18-мактаб биносида, соат 14:00 дан бошлаб Сариосиё тумани "Галабутта" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги маданият уйида бўлиб ўтади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал