axborot_xizmati | Неотсортированное

Telegram-канал axborot_xizmati - Surxondaryo viloyati hokimligi

11159

Surxondaryo viloyati hokimining rasmiy axborot kanali Web site: http://surxondaryo.uz/ Facebook: https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz @surxondaryouz_bot

Подписаться на канал

Surxondaryo viloyati hokimligi

📊 Вилоятимизда доимий аҳоли сони қанча?

🏢 Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октабрь ҳолатига, вилоятимизнинг доимий аҳолиси 2 789 278 кишини ташкил этмоқда.

Шундан;
🏘 Шаҳар жойларда – 1 010 990 киши
🏡 Қишлоқ жойларда – 1 778 288 киши
🤵 Эркаклар сони – 1 410 499 киши
👰 Аёллар сони – 1 378 779 киши

Вилоятимиз ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

🔸 Денов тумани – 407 084 киши
🔸 Қумқўрғон тумани – 247 647 киши
🔸 Жарқўрғон тумани – 230 650 киши
🔸 Шўрчи тумани – 221 599 киши
🔸 Сариосиё тумани – 221 126 киши
🔸 Шеробод тумани – 204 989 киши
🔸 Термиз шаҳри – 194 394 киши
🔸 Олтинсой тумани – 186 877 киши
🔸 Узун тумани – 182 236 киши
🔸 Музработ тумани – 149 457 киши
🔸 Ангор тумани – 139 559 киши
🔸 Бойсун тумани – 121 306 киши
🔸 Қизириқ тумани – 120 594 киши
🔸 Термиз тумани – 81 584 киши
🔸 Бандихон тумани – 80 176 киши

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

"Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар: раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизими ва жамоадаги ижтимоий муҳитга таъсир қилувчи омиллар ҳақида тўхталди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

🟢 Ўқув соатини томоша қилиш

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Ҳурматли Бандихон тумани аҳолиси!

❔ Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

✅ Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.

📌Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.

Мурожаат учун:
📞 (76) 223-43-91, (76) 223-45-57

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Тикувчилик курсларини тамомлаган хотин-қизларга субсидия асосида тикув дастгоҳлари берилди

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида жиҳозлар билан таъминлаш, уларнинг ўқиши ва касб ўрганишлари учун харажатларни қоплаб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Куни-кеча Денов туманида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ва туман хокимлиги томонидан 27 нафар ишсиз аёлларга тикув дастгоҳлари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари билан субсидия асосида берилди.

Шунингдек, бугун Шеробод туманида вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан тикувчилик курсларида ўқитилган 52 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари субсидия асосида берилди. Туман ҳокимлиги ва марказ раҳбарлари иштирок этган тадбирда хотин-қизларга берилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Янги тизим хотин-қизларнинг дунё қарашини ўзгартирди

Сурхондарё вилоятида 1 миллион 360 мингдан ортиқ хотин-қиз яшайди. Жамиятимиз гултожларининг 1 миллион 65 минг нафари қишлоқларда истиқомат қилади. 721 минг 600 нафари меҳнатга лаёқатли. Уларнинг 444 минг 800 нафари иқтисодий фаол хотин-қизлар бўлиб, 130 минг 100 нафари расмий, 252 минг 400 нафари норасмий секторда иш билан банд.

🔖 https://uza.uz/posts/421900

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

⚡️ Иссиқхона хўжаликларига ажратилган кредитларда имтиёзли давр 5 йилга узайтирилади

“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–413-сон, 02.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади.

↗️ Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатлари умумий ҳисобда 14 йил этиб белгиланади ва имтиёзли давр 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

🗓 Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

☑️ Бунда мазкур кредитлар Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ажратилган бюджет ссудаси ҳисобидан молиялаштирилади.

📌Иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги банк кредитлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) ажратилади.

➡️ Ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари иссиқхоналарда ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади.

⚠️ Иссиқхона хўжаликларига табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ахборот 24 | Сурхондарёнинг Шўрчи туманида ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

Сурхондарё вилоятининг 1,7 млн. аҳолисини марказлаштирилган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан магистрал сув таъминоти тармоғини ётқизиш мега лойиҳасини амалга ошириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Шу кунга қадар Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларида жами 55,1 км магистрал, 25,5 км ички ичимлик суви узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят прокурори ташаббуси билан сариосиёлик 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, вояга етмаганлар ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун эрталаб хабар берганимиздек, вилоят прокурори ташаббуси билан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Сариосиё туманида 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилди.

Суннат тўйлари ўтказилган болалар учун туман прокуратурасида эртак қаҳрамонлари билан учрашув, уларнинг яқинлари учун “Сарвар” тўйхонасида базм дастурхони ҳамда тадбир сўнгида “Ёшлар боғи”да сайр, кинотеатрда севимли мультфильмлар намойишлари ташкил этилди.

Шунингдек, болажонларга тўй совғалари, велосипедлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сариосиё ва Денов туманларида 112 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Сариосиё ва Денов туманларида 112 нафар болажонларнинг суннат тўйи ўтказилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Сариосиё туманида вилоят ҳамда туман 2-сектор раҳбарлари ташаббуси билан 52 нафар болажонларнинг суннат тўйлари «Ёшлар боғи»да кенг шодиёналар билан ўтказилди. Улар учун боғ ҳудудидаги кинотеатрда мултфилм намойиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.

Денов туманидаги «Ўзбегим» тантаналар саройида «Меҳр 2020-Денов» хайрия жамғармаси томонидан 60 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ҳамда 30 нафар қизларнинг ақиқа маросимлари ўтказиб берилди. Тадбирда иштирок этган туман мутасаддилари суннат тўйлари ва ақиқа маросимлари ўтказилган ўғил-қизларга ҳомийларнинг совғаларини топширишди.

Telegram | Facebook | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Иссиқхоналарда газ таъминоти етарлими?

Сурхондарё вилояти қишин-ёзин сархил озиқ-овқат маҳсулоти етиштириш учун қулай муҳитга эга. Бу имкониятдан оқилона фойдаланаётган тадбиркорлар йирик иссиқхона барпо этиб, куз-қиш мавсумида ҳам турли зироат парваришлашнинг ҳадисини олган.

Воҳада кейинги йилларда 16 та замонавий йирик иссиқхона бунёд этилиб, турли озиқ-овқат маҳсулотлари парваришланаётгани ҳам бунга яққол далилдир. Воҳамизда сўнгги йилларда барпо этилган йирик иссиқхоналарнинг 14 таси табиий газ таъминотидан фойдаланади. Чунки кўмир, солярка каби муқобил ёқилғиларнинг ҳеч бири газнинг ўрнини босмайди. Бунинг сабаби табиий газдан фойдаланиш маҳсулотнинг сифатли ва экспортбоп етилишини таъминлайди.

https://uza.uz/uz/posts/issiqxonalarda-gaz-taminoti-etarlimi_421246

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Эълон!

Бугун Жарқўрғон тумани тўртта сектор раҳбари ҳам иштирок этиши белгиланган йиғилиш бошқа кунга қолдирилганлиги сабабли, Жарқўрғон тумани масъуллари билан ўтказилиши белгиланган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви ўз вақтида, яъни соат 18:40 да бўлиб ўтади ва тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Кодекснинг асосий вазифалари

✅ Ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқининг давлат кафолатларини белгилаш;
✅ Иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;

✅ Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;

✅ Ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

✅ Меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🏗 Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф аэропорти қайта тикланди

Ўзбекистон Афғонистондаги Мозори-Шариф аэропортини тиклаш бўйича техник ёрдам лойиҳасини якунлади. Ишлар аэронавигация ва метеорология жиҳозларини таъмирлаш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ҳамда аэропортнинг электр таъминотини тиклашдан иборат эди.

Афғон томони вакиллари биродарлик риштасини мустаҳкамлашга асосланган мазкур ташаббусни Ўзбекистон томонидан қўшни мамлакатлар билан дўстона, ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатнинг мантиқий давоми, дея қабул қилинишини таъкидладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

🌱 Янгиликлар 24 | «Яшил макон»: «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари

Сурхондарё вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор кўчат экиш мавсумида 10 миллион 57 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Айни кунларда ҳам воҳамизда кўчат экиш жараёнлари қизғин паллада.

Жорий йил кузги кўчат экиш мавсумида вилоят ҳудудида иқлим шароитидан келиб чиқиб 6 миллион 5 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экилади. Вилоятда 35 миллиондан ортиқ кўчат захираси мавжуд.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

⚡️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

🌩️ “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

✔️ Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.

📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.

✔️ Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:

▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Эълон!

Бугун соат 18:40 да Бандихон тумани тўртта сектор раҳбари билан ўтказилиши белгиланган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Бандихон тумани сектор раҳбарлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотнинг ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

❗️ “Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология маркази бош директорининг хабар беришича, жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон ва Музробот туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Маълумот учун, сел оқимлари 85% ҳолатда жала ёғиши, 4 % ҳолатда тоғ қорларининг эриши, 1,3 % ҳолатда тоғ сув ҳавзалари, сув омборлари, музлаган сув ҳавзаларининг ўпирилиши натижасида юзага келиши мумкин.

‼️ Сел оқимларида ҳудудида фақат қочиб қутилиш мумкин, сел оқими жуда тез шаклланиши сабабли, турли баландликлар, тепаликлар ёки дарахтларга чиқиб сақланиш мумкин. Унинг давомийлиги 3-5 соатгача етиши мумкин.

📞 Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Дақиқа | Сурхондарё вилояти

"Тўпаланг" сув омбори
дан вилоят аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мега лойиҳа доирасида жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар 80,6 км узунликдаги металл қувурлар ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Режага кўра 10 та резервуар ҳамда 1 та босимни сўндириш иншооти қурилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда 5 та резервуар ва босимни сўндириш иншоотида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ёшлар ишлари агентлиги Термиз тумани бўлими "М.Эштемиров" МФЙ ёшлар етакчиси;

— Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими Феруз маҳалласи хотин-қизлар фаоли;

— Сариосиё туман оила ва хотин-қизлар бўлими Карш маҳалласи хотин-қизлар фаоли;

— Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Бош бухгалтери;

— Ёшлар ишлари агентлиги Ангор тумани бўлими Наврўз маҳалласи Ёшлар етакчиси;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 7 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсун дарахтлари кузнинг олтин рангларига бурканди

Ўзининг ажиб табиати, кўркам тоғлари, сирлари очилмаган ғорлари-ю, кўп асрлик чинорлари ҳамда зилол булоқ сувлари билан машҳур бўлган Бойсунда куз фасли ўзининг ҳақиқий ҳукмронлигини кўрсатмоқда.

Қиш уйқуси олдидан дарахт ва буталар кузнинг олтин рангларига бурканиб, баргларини тўкмоқда.

Бойсун тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан тақдим қилинган кузнинг ажиб мўжизалари акс этган фотосуратларни томоша қилиб, завқ олинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президентнинг II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларига мурожаати эълон қилинди:

«Сиз, азизларни Буюк ипак йўлининг муҳим чорраҳаси бўлган қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида II Ўзбекистон халқаро иқтисодий форумининг очилиши билан чин қалбимдан самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Бу йилги анжуманнинг асосий мулоқот мавзуси «Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш» масаласига бағишлангани бежиз эмас».

🔖 Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Денов туманида “Оналар “Яшил макон” учун умуммиллий лойиҳаси” ўтказилди

Бугун Денов туманида “Яшил макон” умумиллий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида дарахат ва гул кўчатларини экиш бўйича “Оналар “Яшил макон” учун умуммиллий лойиҳаси” акцияси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, Денов тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов ҳамда деновлик бир гуруҳ фаол аёллар, маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Акция доирасида йўл ёқалари бўйлаб манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтказилди, мавжуд кўчатлар ораларига ишлов берилди ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида дарахт, бута ва гул кўчатларини ўтказиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

— Жарқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш бўйича етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси Бошюрисконсульти;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими Бош мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббиёт хизмат сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи;

— Ёшлар ишлари агентлиги Бандихон тумани бўлими Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрликни ривожлантириш бўйича Бош мутахассиси;

— Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Кадастр Агентлиги давлат муассасаси шаклида Республика Аэрогеодезия маркази Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмаси Юристконсулти;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ўсимликлар клиникалари фаолияти мониторинги бўйича Бош мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шўрчи тумани бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри“ орқали давлат ижтимоий хизматларини ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси Бош мутахассиси;

— Шўрчи туман ирригация бўлими Фойдаланиш ва таъмирлашни ташкил этиш бўйича муҳандиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Шерабод туман қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

— Агроинспекциянинг Музрабод туман бўлими Катта инспектори;

— Қизириқ тумани тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси 1- тоифали мутахассиси;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз ва Шўрчи туманларида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан навбатдаги субсидиялар топширилди

Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ҳокимликлар томонидан аҳолига кўмак кўрсатиш, уларнинг тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидиялар ажратиш ишлари давом этмоқда.

Куни-кеча Термиз туманида «дафтарлар»да турган, банд бўлмаган 34 нафар аёлларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тикув дастгоҳлари топширилди. Уларга ўз тикувчилик фаолиятларини бошлашларига кўмак кўрсатилиши, бепул курсларда ўқиб, тикувчиликни щрганишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Бугун бошқарма томонидан Шўрчи туманида 41 нафар уста ҳунарманднинг “Ҳунармандлар” уюшмасига аъзолик бадали субсидия асосида тўлаб берилганлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди. Эндиликда улар уюшма аъзоси сифатида ҳунармандларга берилган имтиёзлар ёрдамида фаолиятларини янада ривожлантиришлари мумкин бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ фуқароларнинг биометрик паспортларини идентификацион ID карталарга алмаштирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шунинг учун фуқаролардан муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда идентификацион ID карталарга алмаштиришларини сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Эълон!

Бугун соат 18:40 да Жарқўрғон тумани тўртта сектор раҳбари билан ўтказилиши белгиланган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви маълум сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилганлигини маълум қиламиз.

Жарқўрғон тумани сектор раҳбарлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотнинг ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

📣 Ҳурматли Жарқўрғон тумани аҳолиси!

❔ Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?

✅ Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.

📌Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.

Мурожаат учун:
📞 (76) 223-43-91, (76) 223-45-57

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Термиз туманида экстремал шароитларда яшовчанлик бўйича йиғин ташкил этилди

Термиз туманида жойлашган “Учкўл” соҳилида Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси аъзолари ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида экстремал шароитларда яшовчанлик бўйича ўқув-услубий йиғин ташкил этилди.

70 нафарга яқин овчи ва ҳарбий хизматчилар иштирок этган йиғинда дастлаб, дала чодирлари тикланди ҳамда ҳарбий қурол-аслаҳалар ва ов учун мўлжалланган қуроллар кўргазмаси ташкил этилди. Унда ҳар бир қуролнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди.

Йиғин давомида:
▫️Турли хил ҳайвонларни тутиш учун қопқонлар ва улардан фойдаланиш;
▫️ Экстремал шароитларда олов ёқиш;
▫️ Экстремал шароитда шахсий таркиб жойда жойлашув ва ниқоблаш;
▫️  Экстремал шароитда сув топиш ва сақлаш ҳамда филтрлаш;
▫️ Экстремал шароитларда балиқ ва сув жонзотларини овлаш;
▫️ Спорт қуроли (ТОС-8) дан аниқликка отиш;
▫️ Силлиқ стволлли қуролдан стент отиш;
▫️ Ҳар хил шароитларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
▫️ Ҳар хил шароитларда овқат ва сув топиш (қўлга киритилган ўлжадан овқат тайёрлаш);
▫️ Ёввойи ҳайвонларнинг овозини ўхшатиш ва изини аниқлаш йўналишларида беллашувлар ўтказилди.

Беллашувлар натижасига кўра, Ангор тумани овчилари ва ҳарбий хизматчилар фахрли биринчи, Термиз тумани вакиллари иккинчи ҳамда Шеробод тумани овчилари учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Якунда маҳоратли овчилар, ҳарбийлар ҳамда фаол ёшларга қўмондонлик томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

📈 Сўнгги беш йилда юртимизда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

🧮 Шу боис энергия ишлаб чиқариш изчил ривожлантирилмоқда, бунга қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ сарфини ҳисоблаш тизими ҳам тартибга келтирилди.

✔️ Эндиги муҳим вазифа — бу неъматни қадрлаб, тежаб, ўз ўрнида фойдаланиш. Тақдимотда мутасаддилар бу борадаги таклифларни баён этди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…

Surxondaryo viloyati hokimligi

Махсус репортаж | Халқ манфаатлари барча нарсадан устун

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Читать полностью…
Подписаться на канал