Сурхондарёнинг узум етиштириш салоҳияти: Денов тумани мисолида
Вилоятда 1 100 та фермер хўжаликлари томонидан 10 790 гектар майдонда узум етиштирилади.
Вилоятда жорий йилда етиштирилган 6 045 тонна узум 4 миллион 86 минг долларга дунёнинг 10 га яқин давлатларига экспорт қилинди.
Воҳада узумни қайта ишлаш ҳам яхши йўлга қўйилган бўлиб, 12 500 тонна қувватга эга 9 та корхона фаолият юритмоқда.
2023 йилда вилоятда яна 7 134 гектар токзорлар барпо етиш режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан «дафтарлар»га киритилган фуқароларга субсидиялар ажратилди
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг июнь-октябрь ойлари давомида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"даги ишсиз, кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган жами 1399 нафар фуқарога 4,7 млрд сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.
Шундан, 100 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, 1 нафар фуқарога суғориш воситаси, 825 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарурий асбоб-ускуналар етказиб берилди, 254 нафар фуқарога Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киришлари ҳамда 219 нафарига “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун субсидия маблағлари ажратилди.
Хусусан, 27-29 октябрь кунлари вилоятнинг Жарқўрғон, Сариосиё ва Музработ туманларида 65 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув дастгоҳлари топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бандихонлик фуқароларнинг мурожаатлари тингланди
Вилоят ҳокими Тўра Боболов куннинг иккинчи ярмида сайёр қабулларни Бандихон туманида давом эттирди.
Бандихон тумани “Чинор” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими 63 нафар фуқаронинг 74 та масаладаги мурожаатларини қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 22 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.
Жумладан, “Бирдамлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Комил Эргашевнинг 1 км сув қувури тортиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати вилоят ҳокими томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабулга бир эмас икки масаласининг ҳал бўлишига умид билан келган Зулайҳо Бобомуродованинг иккала мурожаати ҳам ижобий ечим топди. Эндиликда у яшайдиган “Обод турмуш” маҳалласи Тинчлик кўчасига 2 км ичимлик суви қувури тортилади ва кўчанинг 1 км тупроқ йўллари тошланади.
Шунингдек, Қумқўрғонлик спорт мураббийси Ибрагим Маматраимовнинг шогирди Роҳатой Банатованинг жорий йил 1-2 декабрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориб-келиш харажатлари учун 15 млн сўм маблағ ажратишни сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди.
Фуқаролар мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, қонуний мурожаатларнинг ечимини топиш мақсадида вилоят ҳокимининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
«Xonsaroy-music» лойиҳаси Сурхондарёда!
Миллий ва мумтоз мусиқа санъати анъаналарини асраб-авайлаш, ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлашга қаратилган «Xonsaroy-music» лойиҳаси юртимизнинг барча ҳудуларида ўзининг шоу-концерт дастурларини намойиш этмоқда.
Ўзбекистонда машҳур санъаткор ва таниқли блогерлар иштирокида ўтказилаётган «Xonsaroy-music» шоу-концертлари жорий йил 30-31 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида ёш иқтидорларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида мусиқий кастинглар бўлиб ўтади. Кастингда 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ҳаваскор ва профессионал хонандалар иштирок этишлари мумкин.
Кастинг ғолибларига:
1-ўрин учун – «Xon Saroy»дан 2 хонали уй, автомобиль, пул мукофоти ва «XON SAROY MEDIA» компанияси билан узоқ йиллик шартнома;
2- ва 3-ўрин учун – пул мукофоти ва «XON SAROY MEDIA» компанияси билан узоқ йиллик шартнома тақдим этилади.
Мурожаатлар учун телефон - +99890 911 90 09
Тадбирлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:
30 октябрь – Бойсун туманидаги ёшлар маданият маркази биносида;
31 октябрь – Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтади.
Барчани шоу-концерт дастурларига таклиф этамиз.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёдаги қатор иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш давом этмоқда
🍅 Термиз туманида 100 гектар майдонга эга “Голд агро фреш” МЧЖ иссиқхона мажмуасида 1,5 мингдан ортиқ ишчи-ходим томонидан йилига 10 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Бу ерда парваришланаётган бодринг ва помидор юртимиз бозорларида анча харидоргир, хорижий давлатларга ҳам кўп миқдорда экспорт қилинади.
🥒 “Сурхон Жануб Экспорт” МЧЖ иссиқхона хўжалигининг 10 гектар ер майдонида етиштирилаётган серҳосил ва экспортбоп навли бодринглар ҳам ўз таъми ва хушхўрлиги билан ажралиб туради. 300 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилаётган мазкур иссиқхонада йил якунигача 5 млн долларлик 1800 тонна маҳсулотнинг экспорт қилиниши режалаштирилган.
🫑 Денов туманидаги “Муқимовлар” оилавий корхонасининг ҳам ҳудудда иш ўрни ва экспортни таъминлашда муносиб ҳиссаси бор. 2 гектар ер майдонига эга замонавий иссиқхонада 45 нафар ишчи томонидан етиштирилаётган булғор қалампири ички бозордан ташқари қўшни Тожикистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида 15 та шаҳарда бир вақтда Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
➖ Мусобақалар 13 ноябрь куни бир вақтда Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади;
➖ Тошкент шаҳрида мусобақалар “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” парклари ва “Humo Arena” муз саройи ҳудудида ўтказилади;
➖ Юртимиз бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” ягона шиори остида бирлашади;
➖ Мусобақанинг ягона масофа узунлиги 3 км.ни ташкил қилади. Тажрибали югурувчилар учун 12 км узунликдаги масофа киритилган бўлиб, унинг маршрути “Янги Ўзбекистон” паркида ўтади;
➖ Мусобақада ногиронлиги бўлган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай иштирок этиши таъминланади;
➖ Мусобақа доирасида ҳар бир шаҳарда концерт – кўнгилочар тадбирлар, Давлат байроғи кунига бағишлаб оммавий флешмоблар ташкил этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ахборот 24 | Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Республика бахши, оқин ва жировларнинг фестивали
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🗺Сурхондарё вилоятидаги 90 та давлат активларини 3 ойдан 3 йилгача бўлган муддатларда бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!
🗄Олтинсой тумани 2 ta (кўриш)
🗄 Ангор туманидан 1 та (кўриш)
🗄 Бандихон туманидан 2 та (кўриш)
🗄 Бойсун туманидан 6 та (кўриш)
🗄 Музработ туманидан 10 тa (кўриш)
🗄 Денов туманидан 6 та (кўриш)
🗄 Жарқўрғон туманидан 6 та (кўриш)
🗄 Қумқўрғон туманидан 5 та (кўриш)
🗄 Қизириқ туманидан 8 та (кўриш)
🗄 Сариосиё туманидан 3 та (кўриш)
🗄 Термиз туманидан 9 та (кўриш)
🗄 Узун туманида 1 та (кўриш)
🗄 Шеробод туманидан 11 та (кўриш)
🗄 Шўрчи туманидан 6 та (кўриш)
🗄 Термиз шаҳардан 14 та (кўриш)
🗣Савдоларда қатнашиш учун видео қўлланма
"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play
📞 71 202 21 11, 99 203 00 30
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи" саммитидаги нутқидан
"Биз афғон халқига доимий равишда гуманитар ёрдам кўрсатиб келаяпмиз. Ҳатто энг мураккаб даврда ҳам электр энергияси, нефт ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни тўхтатганимиз йўқ. Афғонистонга мамлакатимиз орқали ўтадиган транзит юклари узлуксиз амалга оширилди.
Бизни қиш келиши билан Афғонистондаги гуманитар вазиятнинг кескинлашуви қаттиқ безовта қилмоқда. Гап у ерда яшаётган, ижтимоий кафолатлардан маҳрум бўлган миллионлаб одамларнинг оғир аҳволи ҳақида бормоқда. Ушбу комплекс муаммони мамлакатнинг амалдаги ҳокимияти ҳам, қўшни давлатлар ҳам мустақил равишда ҳал қила олмайди.
Бу ерда бутун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва ҳақиқий кўмаги зарур. Биз, шунингдек, Термиз чегара шаҳримиздаги логистика ва таълим хабларининг салоҳиятидан фойдаланишда европалик шерикларимиз билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз".
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
«Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизга ташриф буюрган Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
❗️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий харакатларда қўлланилаётган эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлиги ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади.
Шу муносабат билан, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
/channel/hudud_inform
Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимоти жаҳон ОАВ нигоҳида
«Россия24» телеканалида Тошкент шаҳридаги “Tashkent City Congress Hall”да ўтказилган Термиз “Интермекс” Халқаро савдо маркази тақдимоти тафсилотларига бағишланган лавҳа эфирга узатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган тақдимот тадбирида 800 га яқин тадбиркорлар, хусусан, 150 нафар хорижий ишбилармон доира вакиллари, банклар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз шаҳрида бахши, оқин ва жиров ижрочиларининг республика фестивали ўтказилади!
Бахшичилик санъати йўналишида бахши, оқин ва жиров ижрочиларининг республика фестивали 27-29 октябрь кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтади.
Фестивалда юртимизнинг барча ҳудудларидан бахши, оқин ва жиров ижрочилари иштирок этишади.
Ўзбек миллий бахшичилик оҳангларидан баҳраманд бўлиш учун барча сурхондарёликлар ва воҳамиз меҳмонларини ушбу фестивалга таклиф этамиз.
Фестивалнинг асосий тадбирлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида бўлиб ўтади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилади
“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–409-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2022 йил июль–сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.
🗓 2023 молия йилидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.
➡️ Шунингдек, ҳокимликлар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
🔰Қарорга кўра:
▫️туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми – ҳар йили февраль–март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь–июль ойларида;
▫️“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Махсус репортаж | Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар
Ёшлар – мамлакат келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим қатлам ҳисобланади. Бугунги кунда юртимизда йигит-қизларнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, илғор ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг чекка ва олис ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёда миллий қадриятлар тараннуми
💬 https://uza.uz/posts/420764
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Фестивал ғолиблари аниқланди
Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида уч кун давом этган бахшичилик санъати йўналишида бахши, оқин ва жиров ижрочиларининг республика фестивали якунланди.
Фестиваль доирасида ташкил этилган бахши, оқин ва жировларнинг республика кўрик-танловида умумжамоа ҳисобида олий ўрин Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига насиб этди. Биринчи ўринни Сурхондарё вилояти, иккинчи ўринни Хоразм вилояти ва учинчи ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси қўлга киритди.
Танловнинг яккахон йўналишлари ғолиблари:
🥇-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси вакили Азамат Элмуратов, Қашқадарё вакили Зиёдулла Аҳмедов ва Сурхондарё вакили Равшан Маматмуродов;
🥈-ўрин – Тошкент шаҳри вакили Расулбек Абдураҳмонов, Сурхондарё вакили Зулхумор Шерназарова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси вакили Сафаргул Баширова;
🥉-ўрин – Хоразм вилояти вакили Химоят Сариев, Қашқадарё вакили Муҳаммади Даминов, Қорақалпоғистон вакили Улдавлет Серсенбаева, Сурхондарё вакили Хамза Холбоев эгаллади.
Ғолиблар диплом, фестиваль статуэткаси ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, “Энг яхши достон ижрочиси”, “Энг яхши терма ижрочиси”, “Ёш достон ижрочиси”, “Энг яхши жиров ижроси” каби йўналишлар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.
Кўрик-танловнинг тантанали тақдирлаш маросими санъат усталари, бахши, оқин ва жировларнинг қизиқарли концерт дастури билан якунланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоят ҳокими фестиваль иштирокчилари билан учрашди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида бахшичилик санъати йўналишида бахши, оқин ва жиров ижрочиларининг республика фестивали бўлиб ўтди.
Уч кун давом этган фестивалда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 га яқин бахши, оқин ва жиров ижрочилари ўз санъатини намойиш этиб, халқимиз ақлу-заковати билан яратилган достон ва термаларни жўшиб куйлади. Буюк аждодларимизнинг кўп асрлик ҳаёт тажрибалари, эзгу орзу-интилиш ва юксак фазилатларини ўзида мужассам этган боқий меросимиз кенг тарғиб қилинди. Фестивал доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашишди ҳамда уста ижрочилар томонидан маҳорат дарслари ўтилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов миллий қадриятларимиз куйчилари билан учрашиб, дилдан суҳбат қилди. Президентимиз ташаббуси билан бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга қаратилаётган эътиборини таъкидлаб, кўрик-танлов қатнашчиларига омад тилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокими Тўра Боболов Олтинсойлик фуқаролар билан учрашди
Олтинсой тумани “Бибизайнаб” маҳалласи ҳудудида жойлашган 7-сонли мактабда вилоят раҳбари ҳудуддаги фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда 56 нафар фуқаро 81 та турли масалалардаги муаммолари билан вилоят раҳбарига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 26 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Қабулда иштирок этган Олтинсой тумани “Халқобод” маҳалласида яшовчи Ражаб Тошбоев ўғли Амрилло Тошбоевнинг соғлигини тиклаши учун ёрдам сўради. Тўрт нафар фарзанднинг отаси бўлган 42 ёшли беморга жигар кўчириш амалиётини ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туманнинг “Бибизайнаб” маҳалласидаги иккита кўчада электр тармоқлари қўлбола тортилгани, электр энергияси тез-тез ўчиши бўйича маҳалланинг бир гуруҳ аёллари томонидан қилинган мурожаат ҳам жойида ижобий ҳал этилди. Ушбу масалани зудлик билан ўрганиб, янги электр тармоқларини замонавий электр симлар билан тортиш ва бетон устунлар ўрнатиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда мурожаат қилган фуқароларнинг 55 та масаласи ижроси муддат ва маблағ талаб қилганлиги сабабли қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш учун масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Махсус репортаж | Обод бўлаётган манзиллар: Денов тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2022 йилларда Сурхондарё вилояти Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманда 505 та лойиҳанинг манзилли дастури тасдиқланган ва дастур ижроси учун 3 трлн 35 млрд 631 млн сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.
Туманда жорий йилда:
➖ Саноат соҳасида умумий қиймати 33 млрд 965 млн сўм бўлган 14 та лойиҳа ишга туширилди ва 129 та иш ўрни яратилди;
➖ Қишлоқ хўжалиги соҳасида 11 та лойиҳанинг амалга оширилиши ҳисобига 70 нафар ишсизлар банд қилинди;
➖ Хизмат кўрсатиш соҳасида 114 млрд 389 млн сўмлик 22 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, бунинг натижасида 167 та янги иш ўринлари яратилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз туманида автомобиль бозори ишга тушди
Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида «Complex technical services» МЧЖ томонидан қурилаётган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг биринчи босқичи ишга туширилди.
Лойиҳа қиймати 90 миллиард сўм бўлган замонавий автомобиль бозори ва эҳтиёт қисмлари савдо комплексининг ушбу босқичида “Termiz avto bozori” ўз фаолиятини бошлади ва 50 та янги иш ўринлари яратилди. Комплекс тўлиқ қувватда иш бошлагач қўшимча 450 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Эътиборлиси, бундан аввал автомобиль бозори фақатгина вилоятнинг шимолий қисми ҳисобланган Денов туманида ҳафтанинг бир кунида (якшанба) фаолият олиб борарди. Бу эса вилоят маркази ва вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги фуқароларга қийинчилик туғдирарди. Очилиш маросимида иштирок этган мутасаддилар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бозорнинг мазкур ҳудудда ишга туширилиши ушбу қийинчиликларга барҳам берганлигини таъкидлашди.
Лойиҳанинг кейинги босқичини амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📣 Ҳурматли Денов тумани аҳолиси!
❔ Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?
🟢 Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.
🗄Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.
Мурожаат учун:
📞 (76) 223-43-91, (76) 223-45-57
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Хитой Термиз ва Наманганда бизнесни аутсорсинг қилиш марказини ташкил этишга кўмаклашади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 ҳафталиги доирасида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Унда Ўзбекистоннинг Термиз ва Наманган шаҳарларида бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш учун иккита марказни (БПО марказларини) яратиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
БПО марказларини биргаликда очиш лойиҳаси АКТ вазирлиги ва Huawei ўртасида 2022 йил март ойида Барселонада эришилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликнинг давоми, Huawei ва IТ Парк ўртасида 2022 йил январь ойида имзоланган меморандумда белгиланган режаларни амалга оширишдир.
Марказлар ақлли қурилмалар экотизимлари, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланади.
Тўра Боболов Тошкентдаги ҳовлисини 750 минг долларга сотгани хабар берилди. Масъуллар буни рад этмоқда.
Батафсил — http://dy.uz/DYwd6
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига етиб борди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Остонада биринчи «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатлари ва Евроиттифоқ ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
✈️ Сариосиё аэропортида авиақатновлар тикланади
🌩️Президентнинг “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:
➖ ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;
➖ Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;
➖ авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёда 145 нафар хотин-қизларга субсидия асосида ўзини ўзи банд қилиши учун жиҳозлар топширилди
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жойлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган навбатдаги 145 нафар хотин-қизларга тикув дастгоҳлари бепул тарқатилди.
Эндиликда тикув дастгоҳлари берилган хотин-қизлар бепул курсларда ўқитилади ва ўз фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашилади. Бу эса уларнинг уйда ўтирган ҳолда ўзларини банд қилишлари ва оиласига қўшимча даромад олиб киришларига имкон яратади.
Вилоятда бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёга саёҳат
Бойсуннинг қизил канионларини кўрганмисиз? (+видео)
🎥 https://youtu.be/eKqoThVRUNs
📍 https://uza.uz/posts/419496
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site