Билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлардан келиб чиқиб, йиғилиш якунида Президентимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоятлар ҳокимларига қатор топшириқлар берди:
🔹икки ой муддатда 300 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш, келгуси йил 1 мартга қадар бундай тиббиёт пунктларини оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада ҳам барпо этиш;
🔹30 та оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларини ташкил этиб, уларни жиҳозлаш, келгуси йилда яна қўшимча 140 та оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларини ташкил этиш;
🔹икки ой муддатда оналар ва болалар саломатлиги бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқиш, унда туғруқ бўлимларининг моддий-техник базасини яхшилаш, туғруқ ўринларини босқичма-босқич кўпайтириш, болаларда туғма нуқсонларни олдини олиш ва эрта аниқлаш, махсус дори воситалари билан таъминлаш, Акушерлик-гинекология, Скрининг ва Репродуктив саломатлик марказларининг ягона вертикал тизимини яратишни назарда тутиш;
🔹хорижий ишлаб чиқарувчилар билан музокара ўтказиб, 640 та тез ёрдам машинасини харид қилиш;
🔹икки ой муддатда барча ихтисослашган марказларда камида 10 тадан янги юқори технологик даволаш усулларини жорий қилиш бўйича дастурни қабул қилиш;
🔹икки ой муддатда тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш бўйича уч йиллик дастурни ишлаб чиқиш, унда 1 минг 117 та тиббиёт муассасини қуриш ва капитал таъмирлаш, 668 тасининг ичимлик суви, иссиқлик тизими ва электр таъминотини яхшилаш, 1 минг 870 тасига 38 мингта янги тиббий жиҳозлар етказиб беришни назарда тутиш топширилди.
Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Давлатимиз раҳбари соҳада қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.
● Бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотлар самарасини ошириш лозимлиги қайд этилиб, оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш топширилди.
● «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида олис ҳудудларда 191 нафар шифокор иш бошлади. Яна 171 та бўш ўринни тўлдириш вазифаси қўйилди.
● Шифохоналарда туғруқ ўринларини кўпайтириш, республика бўйича 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш ишларини тезлаштириш топширилди.
● Тез тиббий ёрдамда чақирувга етиб бориш вақти 3 баробарга, харажатлар 25 фоизга қисқаришига қаратилган Президент қарорларининг ижроси устидан назоратни кучайтиришга кўрсатма берилди.
Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳокимлар, соҳага масъуллар ва ихтисослашган марказлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Улар йил якунига қадар ва келгуси йил учун режаларини ҳам батафсил тушунтирди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президент раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари барча шифокор ва ҳамшираларни, фелдьшер ва санитарларни яқинлашиб келаётган Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.
«Хабарингиз бор, жорий йил март ойида сизлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, барча масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилган эдик.
Бугунги йиғилишимизни ана шу очиқ мулоқотнинг мантиқий давоми, десак, бу ҳам тўғри бўлади», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Репортаж | Сурхондарёда ички хўжалик йўллари таъмирланмоқда
Вилоятда жами 16 170 км автомобиль йўллари мавжуд, шундан, 2843 км умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари, 13 327 км маҳаллий аҳамиятдаги йўллардир.
Жорий йилнинг январ-сентябрь ойлари давомида 409,6 км йўлларда 125,6 млрд. сўмлик йўлсозлик ишлари амалга оширилди.
Шундан:
➖ 50,2 км йўлларда цемент-бетон қопламаси ётқизиш;
➖ 144,9 км йўлларда асфалть-бетон қопламаси ётқизиш;
➖ 214,5 км йўлларда шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятида 81 ta Қишлоқ хўжалиги ерларини 30 йилга ижарага олинг
🗄 Ангор туманидан 5 та (кўриш)
🗄 Бандихон туманидан 6 та (кўриш)
🗄 Бойсун туманидан 1 та (кўриш)
🗄 Музработ туманидан 7 та (кўриш)
🗄 Денов туманидан 3 та (кўриш)
🗄 Кумкургон туманидан 7 та (кўриш)
🗄 Термиз туманидан 3 та (кўриш)
🗄 Шеробод туманидан 48 та (кўриш)
🗄 Шўрчи туманидан 1 та (кўриш)
🗣Савдоларда қатнашиш учун видео қўлланма
"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play
📞 71 202 21 11, 99 203 00 30
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Бандихон туманида 150 ўринли боғча фойдаланишга топширилди
Бандихон туманининг “Обод юрт” маҳалласи ҳудудида 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Таълим ташкилотларининг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллар, нуронийлар ва ота-оналар иштирок этишди.
Туманнинг олис, чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган “Обод юрт” маҳалласида янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган ушбу давлат мактабгача таълим ташкилоти шу ер болажонларининг таълим-тарбияси учун хизмат қилади.
Янги давлат мактабгача таълим ташкилотида 20 та иш ўрни яратилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёлик талабанинг ижодий ишлари дунёнинг нуфузли нашрида чоп этилди
Дунёнинг машҳур олийгоҳларидан бири бўлган Мисрдаги Александрия университети журналининг махсус сонини ўзбек ижодкорларига бағишлади. Ушбу нашрдан юртимизнинг турли ҳудудларида яшовчи олимлар, ёзувчилар, шоирларнинг ижодий ва илмий ишлари ўрин олган.
Термиз Педагогика институти талабаси Азиза Қосимованинг ҳам илмий, ижодий ишлари халқаро тўпламда инглиз, араб тилларида эълон қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ички ишлар органлари ходимлари шарафланди
Сурхондарё вилоятида Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланди.
Осойишталигимиз посбонларининг асосий байрам тадбири Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройи биносида тантанали маросим билан бошланди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, вилоят ички ишлар органлари раҳбар ва ходимлари, фахрийлар ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган фидойи ўғлонларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов тинч, осуда ҳаётимиз қўриқчилари, ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг ишончли ҳимоячиларини касб байрамлари билан самимий табриклади. Мустақиллик йиллари барча соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят масъулиятли ва айни пайтда шарафли йўлни босиб ўтгани ҳақида атрофлича фикр юритди.
Тантанали маросимда самарали хизматлари учун бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлигининг кўкрак нишонлари, пул мукофотлари, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. Вилоят ҳокими ва вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тантанали тадбир санъат усталарининг қизиқарли концерт дастури билан якунланди.
✍️ Батафсил: https://uza.uz/posts/419074
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланмоқда
«Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Сурхондарё вилояти филиали томонидан 2018-2022 йиллар давомида:
➖ 907 та лойиҳа қўллаб-қувватланди;
➖ 153 миллиард 704 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди;
➖ 4,5 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
🌩️Президент Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табриги
Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!
Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, соҳада коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратилган ишларимиз бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади..
Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
✍️ https://president.uz/uz/lists/view/5641
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👮♀️Бугун, 25 октябрь – ички ишлар органлари ходимлари куни.
Шу муносабат билан ички ишлар органларининг барча ходимларини, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий муборакбод этамиз.
Ички ишлар идоралари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида қонун устуворлигини таъминлашда муҳим вазифаларни бажариб келмоқда. Ушбу тизимнинг ислоҳотлар барқарорлигини таъминлашдаги фидокорона ва машаққатли хизматлари юксак эътирофга лойиқ.
Юртимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда энергетика вазири ва вилоят ҳокимлари бажарилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Қайд этилганидек, аҳолини, аввало, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун IV чоракда 21 миллиард киловатт соат, келгуси йил бошида қарийб 22 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига 10 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилиши белгиланган.
Давлатимиз раҳбари бу жараёнда исрофга йўл қўймаслик учун газ қудуқларидан истеъмолчигача бўлган тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича кўрсатма берди.
Табиий газ тармоғидан узоқдаги қишлоқ ва овуллар, ижтимоий объектларга суюлтирилган газ ва кўмир етказиб берилади. Президентимиз қайси ҳудудга яна қўшимча захира керак бўлса, таъминлаб берилишини таъкидлади.
Энергетика вазирлигига аҳолининг энергия манбалари билан таъминланганлик ҳолатини реал вақт тартибида мунтазам назорат қилиб бориш топширилди. Юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда “колл-марказ”лар ва ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолияти муҳим экани қайд этилди.
Энергия манбаларини иқтисод қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Дунёда энергетика соҳасида рўй бераётган муаммолар минтақамизга ҳам таъсир кўрсатаётгани, бундай вазиятда тежамкорлик долзарб экани қайд этилди. Шу боис барча муассасаларда энергия тежовчи технологиялар ўрнатиш, одамларнинг бу борада дахлдорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилишда корхоналарни молиявий соғломлаштириш, тижорат банкларининг барқарорлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Кредитлар эвазига ишга туширилган лойиҳаларни тўлиқ қувватга олиб чиқиб, уларнинг муддати ўтган қарздорлигини камайтиришга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Одамлар бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхшироқ яшашни истайди
Вилоятда шундай қишлоқлар борки, собиқ тузум даврида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам аҳоли тупроқли кўчаларда борига қаноат қилиб яшаган. Лекин, мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот қилиш тизими яратилгач, фуқаролар раҳбарлар олдига “қишда лой, ёзда чанг кўчаларимизни таъмирлаб беринг”, дея талаб қўймоқда. Халқимизнинг бу каби талаб ва эҳтиёжларини қондириш учун вилоятда секторлар, Халқ қабулхоналари, алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида йилнинг 9 ойида ҳашар йўли билан 1 минг 189 километрдан ортиқ тупроқли йўл шағал ётқизилди. Айни пайтда ҳам давом этаётган бу ишлар орқали ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ мурожаатлар сонини камайтиришга, одамларнинг турмушидан розилигига эришилмоқда.
✍️ https://uza.uz/posts/418674
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ҳокимлик соати: Ижро интизоми, аукцион савдолари, давлат активларини хусусийлаштириш ва озиқ-овқат захираси масалалари муҳокама қилинди
✍️ /channel/axborot_xizmati/16808
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!
💨 Президентимиз раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 2 –иловасига мувофиқ “Ҳар бир оила –тадбиркор” давлат дастури доирасида тижорат банклари оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари, экоуй ва автокемпинглар мажмуалари, контейнерли шаҳарча, чодирли лагерларни ташкил этиш ва таъмирлаш учун Сурхондарё вилоятида 2022 йил қуйидаги миқдорда кредит маблағлари ажратади:
🗄135 та меҳмон уйларини ташкил этиш учун уларнинг ҳар бирига 50 млн. сўмгача;
🗄1 та автокемпинг учун камида 5 та мобил уйлари бўлиш шарти билан 3 млрд. сумгача;
🗄11 та хостель ташкил этиш учун хар бир жой ўрни учун 50 млн. сўм, жами 1 млрд. сўмгача;
🗄4 та чодирли лагерлар (кепинглар) мажмуаси барпо этиш учун камида 10 та чодири бўлиши шарти билан 50 млн. сўмгача;
🗄4 та контейнерли шаҳарча ташкил этиш учун камида 5 та контейнердан иборат бўлиши шарти билан 450 млн. сўмгача;
🗄5 та ўтов лагерларини ташкил этиш учун камида 10 та ўтов бўлиши, мустақил электр, сув таъминоти ва қулай замонавий санитария-гигиена шахобчаси бўлиши шарти билан 250 млн. сўмгача;
🗄8 та экоуй мажмуасини барпо этиш учун камида 10 та уй шарти билан 200 млн. сўмагача кредит маблағлари ажратилади.
✔️ Ушбу объектларни экологик тоза қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш жумладан, қуёш, шамол ва мини гидро станцияларни ўрнатиш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳаражатлар сметасига асосан қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.
Бизнесингизни ривожлантириш учун имкониятдан фойдаланинг!
📍 Мурожаат учун манзил: Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси. Матбуот уйи биноси. Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси.
📞 Телефон: 76-223-35-21.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президентимиз муҳокама қилинган масалаларнинг барчаси фақат ва фақат халқимизни рози қилишга қаратилганини таъкидлади.
Шу боис, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида тиббиётни ривожлантиришга муносабат ва ёндашувини тубдан ўзгартириб, бу масала бўйича жиддий бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
«Биз бугунги кунда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айлантирмоқдамиз.
«Инсон – жамият – давлат» деган қоидани ҳаётимизга жорий этмоқдамиз. Бу борада, ҳеч шубҳасиз, тиббиёт ғоят муҳим ўрин тутади. Бу соҳада масаланинг катта-кичиги йўқ. Ҳаммаси бирдек муҳим.
Барча ҳокимлар, бу ерда ўтирган раҳбарлар эшитиб олсин: бир бемор одамни дардига дармон бўлиб, унинг соғлиғини тикласак, ҳаётга қайтарсак, билингки, бу билан бутун оиланинг бахтини, келажагини таъминлаган бўламиз», — деди давлатимиз раҳбари.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент тиббиёт соҳасидаги энг устувор вазифалардан бири малакали тиббий хизматларнинг ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашдан иборатлигини таъкидлади ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.
☑️ Жумладан, жорий йилда янги 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.
Ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида илғор хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилди.
💊 Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга етказилди. Бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми эса ўтган йилга нисбатан 3 баравар оширилди (188 миллиард сўмдан 540 миллиард сўмга).
Шунингдек, 820 та бирламчи тиббиёт муассасасига УЗИ ва ЭКГ ускуналари етказиб берилди. Оилавий поликлиникаларда 19,5 мингта кундузги шифо ўринлари ташкил этилди.
📍 Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилди.
📈 Тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилди. Шунингдек, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.
💰 Умуман, жорий йилда тиббиётга 28 триллион сўм ажратилмоқда ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
#сарҳисоб
Сурхандарё вилоятида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва улар томонидан январ-сентябрь ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил 9 ойи давомида:
➖ 39 минг 144 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди;
➖ 8 минг 666 нафар фуқарога 702,5 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди;
➖ 470 минг 310 бош парранда, қўй, эчки, қуён ва асалари уяси аҳоли хонадонларига тарқатилди.
➖ 1103 нафар фуқарога 3,4 млрд сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.
Тўлиқ маълумотлар билан видеотақдимотда ҳамда қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.
📁 Батафсил маълумотлар учун
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📣 Ҳурматли Бойсун тумани аҳолиси!
❔ Туманингизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида, Сизни ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатингиз борми?
ℹ️ Бугун соат 18:40 да Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган «Халқ билан мулоқот» кўрсатуви орқали туманнинг тўртта сектори раҳбарларига мурожаат қилинг.
🗄Маълумот учун, масъулларнинг телевидение орқали тўғридан-тўғри мулоқотга чиқиши вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган "Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгусидаги аниқ режалар юзасидан Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатувида чиқиш" режасига асосан амалга оширилмоқда.
Мурожаат учун:
📞 (76) 223-43-91, (76) 223-45-57
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Қулай инвестициявий муҳит, имконият ва рағбат: Жарқўрғон тумани мисолида
Жарқўрғон туманида 2022 йил инвестиция дастури доирасида жами 44 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 138 млрд 872 млн сўм бўлиб, шундан 50 млрд 895 млн сўми тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Йил якунига қадар 44 та лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши ҳисобига 385 та янги доимий иш ўринлари яратилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланади
“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–408-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари яхшиланади.
🏢 Ҳокимликлар, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва бошқа буюртмачи ташкилотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.
☑️ Дастурлар доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” жамғармалари орқали молиялаштирилади.
🗒 2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда Дастурларда назарда тутилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлашга йўналтирилади.
✅ Туман (шаҳар) секторлари ва бошқа ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига Дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб боради.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Йиғилишда Президент топшириғига асосан икки йил давомида пухта ишланиб, янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталиб ўтилди.
💼 Бугунги кунда меҳнат ресурслари қарийб 19 миллион кишига етди, корхоналар сони эса сўнгги уч йилда 2 баравар ошди.
✍️ Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўшанда хусусий сектор улуши атиги 21 фоиз бўлган, ҳозир 83 фоиздан ошгани қайд этилди.
❗️Шу боис, янги кодексда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўплаб қулай шароитлар кўзда тутилмоқда. Давлатимиз раҳбари бу муҳим кодексни қабул қилишдан аввал унинг ижросини самарали ташкил қилиш асосий масала экани таъкидланди.
📝 Бўлаётган янгиликларни аҳолига, ҳамма вазирларга, ҳокимларга, 600 мингга яқин корхона раҳбарларига етказиш, тушунтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:
- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;
- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;
- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;
- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;
- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;
- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;
- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёлик 85 ёшли нуроний Чори Жумаев кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиби бўлди
Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида "Бир нуроний - ўн нафар ёшга масъул" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган нуронийлар ўз ҳудудида “Бир нуроний - ўн нафар ёшга масъул” лойиҳаси асосида амалга оширган ишларини намойиш этди.
Иштирокчилар ўзига бириктирилган, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож бўлган ёшлар билан амалга оширган ишлари, уларнинг муаммоларига ечим топиши, ажрим ёқасида турган оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди.
Танловда Сурхондарё вилояти вакили - 85 ёшли нуроний Чори Жумаев биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Самарқанд вилояти номидан қатнашган нурободлик Солижон Худоёров ҳамда учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси вакили Нурмуҳаммад Тилавмуратовга насиб этди. Биринчи ўрин соҳиби 27 миллион сўм, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаганлар 18 миллион сўм ва 9 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Бошқа иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича тақдирланди.
- 65 йилдан буён ёшлар билан ишлайман, - дейди Чори бобо Жумаев. - Бу кўрик-танлов бой тажрибамизни амалиётда қўллаш имконини берди. Термиз шаҳридаги 37 маҳалланинг барчасида фаолият олиб боряпмиз. Ҳозир уюшмаган ёшларга иш топишда кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш учун имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашаётганимиз яхши натижа беряпти. Тарбияси оғир ёшларни турли ёмон одатлардан асраш мақсадида маҳаллаларда таъсирчан тарғибот тадбирлари олиб боряпмиз.
Танлов ташкилотчиларининг таъкидлашича, биринчи марта ўтказилаётган кўрик-танловнинг ижобий тажрибалари барча ҳудудларда амалиётда қўлланилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Юксак мукофот муборак бўлсин!
Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мукофотланганлар орасида қуйидаги сурхондарёлик соҳа фидойиси ҳам бор:
🏅«Содиқ хизматлари учун» медали билан:
▪️ Саидов Одилбек Кудратович – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР
🖌Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарорига асосан:
🗄 Ўралов Сирожиддин Шодмон ўғли Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти;
🗄 Халилов Акрамжон Рустамович Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири этиб тайинланди.
📌 Маълумот ўрнида,
🔒С.Ўралов 1996 йилда Қумкўрғон туманида туғилган. 2018 йилда Термиз давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Ҳозирда ушбу университетнинг иқтисодиёт йўналиши сиртқи таълим шаклида 4- босқичда таҳсил олмоқда. У шу кунгача ушбу котибиятда бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.
🔒А.Халилов 1993 йилда Қизириқ туманида туғилган. 2017 йилда Термиз давлат университетининг информатика ўқитиш методикаси факультетини тамомлаган. Ҳозирда ушбу университетнинг молия йўналиши сиртқи таълим шаклида 4- босқичда таҳсил олмоқда. У шу кунгача ушбу котибиятда бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Деновлик ИИБ ходимлари касб байрамларини янги бинода нишонлайди
Сурхондарё вилояти ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ички ишлар бошқармасининг янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлигининг 18 миллиард 523 миллион сўм бюджетдан ташқари маблағи эвазига бунёд этилган тўрт қаватли бинонинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов, туман ҳокими А.Алламуродов ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органларини халқимизнинг ишончли суянчиғига айлантириш ва ходимларнинг нуфузини ошириб, ўз вазифаларини самарали бажариши учун барча шароитлар яратилаётганини таъкидлади. Тизим ходимларига муносиб меҳнат шароити яратиш ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий – иқтисодий қўллаб қувватлаш юзасидан кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритди.
Денов тумани ички ишлар бошқармасининг янги биносида осойишталигимиз посбонларининг хизмат бурчларини шараф билан адо этиши учун барча шароит яратилган. Тўрт қаватли муҳташам бинода спорт зал, кутубхона, тергов хоналари, адвокатлар учун хоналар, сайёр судларни ўтказиш учун суд зали барпо этилиб, жиҳозланган. Туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда бошқа бўлимлар ҳам учун кенг, ёруғ барча қулайликларга эга хоналар ажратилган.
Тантанали маросимда самарали хизмати учун бир гуруҳ ички ишлар органи ходимлари пул мукофотлари билан тақдирланди. Вилоят ИИБ шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник И.Юсуповга янги бинонинг рамзий калити топширилди.
Тадбир иштирокчилари янги бино ва бу ерда ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
✍️ https://uza.uz/posts/418810
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ҳокимлик соати: Ижро интизоми, аукцион савдолари, давлат активларини хусусийлаштириш ва озиқ-овқат захираси масалалари муҳокама қилинди
Бугун, 24 октябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди. Дастлаб ижро интизоми, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва йиғилиш баёнлари ижроси тўғрисида “Ijro.gov.uz” дастурига киритилган топшириқларнинг бажарилиши аҳволи танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарларига “Ijro.gov.uz” дастурида жорий йил якунига қадар муддати келадиган топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъул бириктириш ҳамда ижроси юзасидан кунлик муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилди.
Вилоят раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида “e-auksion” электрон платформаси орқали ер-майдонларини савдога чиқариш ҳолати таҳлил қилинди.
Режада кўрсатилган ерларни савдога чиқариш бўйича айрим туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилаётган ишлар қониқарсиз экани қайд этилиб, йўл қўйилган камчиликни тузатиш бўйича тегишли топшириқ берилди.
Йиғилишда кун тартибидаги навбатдаги масала, Давлат активларини хусусийлаштириш ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилинди.
Савдога чиқарилмаётган муаммоли объектлар бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли ташкилот ва бошқармалар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилишда сўнгида 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши шаҳар ва туманлар кесимида кўриб чиқилди.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш энг долзарб масалалардан бири сифатида қаралиб, бунинг ижроси ўз вақтида ва сифатли таъминланиши лозимлиги таъкидланди. Асосий турдаги озиқ-овқат захирасини таъминлаш орқали келгусида ички бозорда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлашга эришилиши алоҳида қайд этиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
❤ t.me/axborot_xizmati
🌐Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube 🌐 Web-site
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни
Термизда осoйишталик посбонларига янги спорт мажмуаси туҳфа қилинди.
✍️ https://uza.uz/posts/418438
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Термиз халқаро аэропорти орқали амалга ошириладиган парвозлар вақтинча Қарши халқаро аэропортига кўчирилади
Термиз халқаро аэропорти фаолияти 25 декабргача тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу аэропорт орқали амалга ошириладиган парвозлар Қарши халқаро аэропортига кўчирилади.
Uzbekistan Airways матбуот хизматининг билдиришича, 1 ноябрдан 25 декабрга қадар Uzbekistan Airways’нинг HY-065/066 ва HY-069/070 Тошкент—Термиз—Тошкент, HY-609/610 Термиз—Москва—Термиз, HY-711/712 Термиз—Санкт-Петербург—Термиз авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Қарши халқаро аэропортидан ва янги жадвалга асосан амалга оширилади.
Аэропорт янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ёпилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site