Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.
#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ алломалар, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби шоир ва мутафаккирлар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиб ва олимлар ўзларининг машҳур илмий кашфиётларини, ўлмас бадиий асарларини айнан сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.
Бизнинг томирларимизда ана шундай улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Эндиги муҳим вазифамиз – мана шундай фарзандларимиз орасидан янги авлод Берунийларини, Ибн Сино ва Улуғбекларини, Хоразмий ва Фарғонийларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат.
Бу йўналишда “Беруний издошлари”, “Мирзо Улуғбек ворислари”, “Алишер Навоий давомчилари” каби кўрик-танловлар ўтказиб, ғолибларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
—
Шавкат Мирзиёев:
Все мы хорошо знаем и гордимся тем фактом, что великие ученые, такие как Абу Райхан Беруни, Мирзо Улугбек, поэты и мыслители, такие как Алишер Навои, Бобур Мирзо, писатели и ученые просветительского движения, такие как Абдулла Авлони, Фитрат, Абдулла Кадыри, создали свои знаменитые научные открытия и бессмертные произведения искусства тогда, когда они были в вашем возрасте.
Поскольку кровь таких великих предков течет в наших жилах, священный долг всех нас - быть достойными их преемниками, стремиться к благородным целям так, как это делали они.
Наша следующая важная задача - воспитать новое поколение Беруни, Ибн Сина и Улугбеков, Хорезми и Фергани.
В этом направлении будет создана система проведения и поощрения победителей конкурсов «Последователи Беруни», «Наследники Мирзо Улугбека», «Преемники Алишера Навои».
Facebook|Instagram|Twitter
Илмий кадрлар аттестацияси натижалари муҳокама қилинди
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Биология фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуида тадбир ташкил этилди.
Мамлакатимизда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни биологиянинг турли соҳаларида қўллаш орқали юқори самарали биотехнологик тадқиқотларни жаҳон талаблари асосида ривожлантириш ҳамда олинган илмий натижаларни қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармацевтика, атроф-муҳит муҳофазаси ва шу кабиларга татбиқ этиш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://oak.uz/pages/6781
Новости 24 | Конференция «Деятельность пресс-служб: главные критерии - открытость, оперативность и объективность»
#23june #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбарияти ва талабгорлар ДИҚҚАТИГА!
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирларни самарали амалга ошириш, илмий салоҳият ва унинг сифат таркибини мустаҳкамлаш ҳамда талабгорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ОТМ/ИТМ ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар раҳбариятига ўзаро ҳамкорликда (а) меҳнат қонунчилигига тўла мувофиқ ҳолда таътил шароитида ходимлар меҳнатини ташкил этган, (б) коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича жорий қилинган карантин талаблари ва (в) низомларда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этган, шунингдек (г) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнига таъсир қилмаган ҳолда жорий йилнинг сентябригача бўлган даврда диссертациялар химоясини ва малакавий имтиҳонларни ўрнатилган тартибда, жумладан онлайн (масофавий) шаклда ташкил этиш тавсия этилади.
Батафсил: https://oak.uz/pages/6621
#Live
Олийгоҳларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади
🔰Энди ҳар бир кафедранинг фаолияти илмий салоҳият даражаси ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади.
🔸Ҳар йили 1,5 мингта мутахассислик кафедраларининг бир нафардан ёш олимларини нуфузли хорижий олийгоҳларга стажировкага юбориш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸Ректорлар томонидан кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилиб, уларнинг ўзига даромад топиши учун барча шароитлар яратиб берилади.
👉 @eduuz
#Live
⚡️Айни дамда Президентимиз раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
▪️Ўтган 3 йилда Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сони 65 тадан 117 тага кўпайди, қабул 3 баробарга ортди (66 мингтадан 181 мингтага). ОТМларга 2017 йилда 729 мингта ҳужжат топширилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 миллионга етди.
✔️Ҳозирги кунда 26 та хорижий олийгоҳлар филиаллари ташкил этилиб, 100 тадан ортиқ етакчи олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та мутахассислик бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда.
Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 баробарга оширилди (3 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача).
〰️〰️〰️〰️
👉 @eduuz
Президент матбуот хизматининг яна бир янги лойиҳаси - "Менинг ҳикоям". Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.
—
В новом проекте пресс-службы Президента - "Менинг ҳикоям" ("Моя история") - юноши и девушки, включенные в "Молодежную тетрадь", расскажут о том, как эта инициатива помогла им изменить жизнь к лучшему.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ўзбекистон 24" радиоси: ОАК томонидан 2021 йил 28 май куни Миллий матбуот марказида ташкил этилган Матбуот анжуманидан тайёрланган хабар
Читать полностью…Янгиликлар 24 | География фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар аттестацияси натижалари
#30may #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. Журналистларни Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклаб, ўтган ҳафтада бўлган тадбир ва воқеалар тўғрисида маълумот берди.
Жорий ҳафтада коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар, қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши режалаштирилгани таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Ушбу аудиофайлга жойланган интервью 2021 йил 24 апрель куни соат 12.30 да «Ўзбекистон» радиосининг «Кун мавзуси» эшиттириши орқали эфирга берилди.
Читать полностью…Ахборот 24 | Ўзбекистон ва ХХР етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
#29apr #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Матбуот анжумани фармацевтика фанлари соҳасидаги
илмий ютуқларга бағишланди
Бугун Миллий матбуот марказида Олий аттестация комиссияси томонидан “Фармацевтика фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзусида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда қайд этилишича, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон талаблари асосида ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда юқори сифатли, безарар дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, фармацевтика фанлари йўналишидаги илмий тадқиқотларнинг натижа ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда даволашда қўлланиладиган синтетик ва табиий дори воситаларини яратиш ишлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётгани фикримизга далилдир.
Батафсил: http://oak.uz/pages/6330
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун брифингда давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Бошланган ҳафтага режалаштирилган айрим тадбирлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.
Форум ўтаётган Ботаника боғида ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган натижаларини акс эттирувчи кўргазма ва намойишлар кўздан кечирилди.
Давлатимиз раҳбари ёшларнинг ютуқлари билан танишди. Улар билан суҳбатлашиб, ўқиш ва изланишларига муваффақиятлар тилади.
Президент нутқ сўзлаб, барча йигит-қизларни 30 июнь – Ёшлар куни билан табриклади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Форум молодежи и студентов Узбекистана.
В Ботаническом саду, где проходят мероприятия форума, организованы выставки и демонстрации достижений молодежи в области науки, техники, литературы и искусства.
Глава государства ознакомился с достижениями молодежи. Побеседовав с юношами и девушками, пожелал им успехов в учебе и исследованиях.
Затем Президент выступил с поздравительной речью в честь 30 июня - Дня молодежи.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #nutq
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Биология фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари
Мамлакатимизда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни биологиянинг турли соҳаларида қўллаш ҳисобига юқори самарали биотехнологик тадқиқотларни жаҳон талаблари асосида ривожлантириш ҳамда олинган илмий натижаларни қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармацевтика, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқаларга тадбиқ этиш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги тўрт йил давомида мазкур фан йўналишида 254 нафар талабгор илмий даражаларда тасдиқланган. Ушбу диссертация тадқиқотлари орқали, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган:
Батафсил: https://oak.uz/pages/6764
Янгиликлар 24 | «Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон» мавзусида миллий конференция
#23june #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
56 та ҳужжат тўғридан-тўғри тан олинди ва нострификация қилинди
Маълумки, 2020 йил 29 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғpисида” ПФ-6097-сонли Фармони эълон қилинди. Унда илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий-инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билимга эга ва мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий инфратузилмани модернизация қилиш ишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.
Батафсил: https://oak.uz/pages/6580
#Live
🔘 Йиғилишда ОТМ раҳбарлари учун бундан кейинги фаолиятларида олий таълим тизимини яхшилаш бўйича
4 устувор вазифа белгилаб берилди:
➖ олийгоҳлар кенгашларининг бошқарувдаги ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш;
➖ таълим бериш жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўзини устида ишлаши учун муҳит ва шароитни яратиш;
➖ олийгоҳлар илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш;
➖ профессор ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
〰️〰️〰️〰️
👉 @eduuz
Шерзод Асадов Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Facebook|Instagram|Twitter
Илмий кенгашларнинг илмий котиблари учун ишчи семинар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини низомлар талаблари асосида ташкил қилиш, илмий даражалар беришда талабларнинг ягоналигини таъминлаш, фаолиятда ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилоқда.
Батафсил: https://oak.uz/pages/6473
"Ўзбекистон 24" радиоси: ОАК томонидан 2021 йил 28 май куни Миллий матбуот марказида ташкил этилган Матбуот анжуманидан тайёрланган хабар
Читать полностью…Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги илмий ишлар натижалари қониқарлими?
Миллий матбуот марказида география фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуман иштирокчиларининг таъкидлашича, мамлакатимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги муаммолар ечими юзасидан 2020 йилда 4 нафар талабгор фан доктори ва 17 нафари география фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаларида тасдиқланди.
Батафсил: http://oak.uz/pages/6428
Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
#29apr #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Дориларни яратишда уларнинг зарарсизлиги муҳим
Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Фармацевтика фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.
Маълумки, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон талаблари асосида ривожлантириш баробарида ушбу жараёнда юқори сифатли, безарар дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил: http://oak.uz/pages/6339
2021 йил 11 апрелда Kun.uz интернет ресурсида Умиджон Aхунжонов томонидан эълон қилинган “Сифатсиз олимлар тайёрлашда давом этамизми? Илм соҳасида тузатилиши лозим бўлган жабҳалар ҳақида” номли мақолага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг
МУНОСАБАТИ
Мамлакатимизда бугунги кунда янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида таълим ва илм-фан соҳаларини тубдан ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини жаҳон андозалари даражасида ташкил этиш, олимларни, айниқса, иқтидорли ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида салоҳиятли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада, жумладан, илмий тадқиқот ва инновациялар бўйича фаолиятни самарали ташкил этишга йўналтирилган 3 та қонун қабул қилингани, докторантурага қабул квоталари сезиларли даражада оширилгани, олий таълим муассасалари сони 69 тадан (2015) 132 тага етказилгани ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи камида 4 баробарга ортгани, жаҳон андозаларига мувофиқ ҳолда илмий лабораториялар барпо этилаётгани кабиларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
2021 йил 11 апрелда “Kun.uz” интернет ресурсида Умиджон Aхунжоновнинг “Сифатсиз олимлар тайёрлашда давом этамизми? Илм соҳасида тузатилиши лозим бўлган жабҳалар ҳақида” номли мақоласи эълон қилинди. Лекин, афсуски, мақолада олий малакали илмий кадрлар аттестациясига оид фикрлар асоссиз бўлиб, улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу борада соҳада амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ва илмий жамоатчилик билан бамаслаҳат амалга оширилиши режалаштирилган ўзгаришлар эътиборга олинмаган.
Батафсил: http://oak.uz/pages/6289