Тошкент шаҳар Олмазор тумани Себзор дахасида жойлашган "Имом ат-Термизий" жоме масжидининг расмий канали ! ! ! Саволлар ва таклифлар учун қуйидаги манзиларга мурожат қилишингиз мумкин🔻 📞 +998909762556 📞 +998712304508 @at_Termiziy_masjidi_bot
#эслатма
Тушкунлик сабаблари:
– Диндан узоқлашиш.
– гуноҳ-маъсиятга ботиш.
– Аллоҳга таваккул қилмаслик.
– ҳеч қандай мақсадсиз яшаш.
– бекорчилик.
– илмга қизиқмаслик, китоб ўқимаслик.
– касаллик, қарздорлик, муваффақиятсизлик.
– камбағаллик.
– келажак ҳақида ёмон ўй-хаёллар таъсирига тушиб қолиш.
– дунёга муккадан кетиш, орзу-ҳавасларга берилиш.
– худбинлик (фақат ўзини ўйлаш).
– жисмоний ҳаракатнинг камлиги...
Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидан:
Эй болам! Ким тоқатидан юқори нарсани кўтарса, ожиз қолади.
– Ким ўзига бино қўйиб, ўзидан кетса, ҳалок бўлади.
– Ким одамларга такаббурлик қилса, хор бўлади.
– Ким маслаҳат қилмаса, надомат чекади.
– Ким уламолар билан бирга ўтирса, илм ҳосил қилади.
– Кимнинг сўзи озайса, омонда бўлади.
“Эй қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни Сенинг тоатингга йўналтир!”
Сарвари коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилганлар:
اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا علَى طَاعَتِكَ
Ўқилиши: "Аллоҳумма мусоррифал қулуби сорриф қулубана ъала тоъатик.
Маъноси: “Эй қалбларни йўналтирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни Сенинг тоатингга йўналтир!” (Муслим, 17)
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
@attermiziyuz
✨🌙 Энг яқин инсонларим! Кириб келган Жума айёми муборак бўлсин!✨🌙
Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!💥💥💥💥💥
🍃🌹🍃💞🍃❤️🍃💞🍃🌹🍃
🕊🕊🌺🕊🕊🌼🕊🕊🌺🕊🕊
🌟Яқинларга улашинг🌟
👉 @attermiziyuz
Намоз_Вақтлари
Имом ат-Термизий жоме масжиди намоз вақтлари!
Яқинларингизга юборинг...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@Attermiziyuz
#Ҳадис
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳаё ҳамиша яхшилик олиб келади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Ҳаёнинг ҳаммаси хайрлидир», дейилган.
@attermiziyuz
🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!
🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
@attermiziyuz
🕋 Э Р Т А Г А Ж У М А 🕋
🌹 Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌹 Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌹 Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌹 Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.
🌹 Аллоҳумма солли аълаа Саййидина Муҳаммад
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
. 人 ★* 。 • ˚* 🌟
. ( ) * 🌙JUMA ★
.┃∩┃ MUBORAK
.┃ ┃ ★ * * *˛•
.┃ ┃ * * •★ 。•˚˛*
.┃ ┃ •˛˚˛ 人 •˛˚ *
.┃ ┃ . . .-.'''"''''"''.-. . .
.┃ ┃ (_(_(_(_( )_)_)_)_)
.┃ ┃ ┃∩∩∩∩∩∩ ┃
.┃ ┃ ┃∩∩∩∩∩∩ ┃
.┃ ┃ ┃□□□□□□ ┃
---------------------------------
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
@attermiziyuz
Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.
1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.
Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани
2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга
3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани
5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни
6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узр сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга
7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.
@attermiziyuz
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
@attermiziyuz
Намоз_Вақтлари
Имом ат-Термизий жоме масжиди намоз вақтлари!
Яқинларингизга юборинг...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@Attermiziyuz
Ё РОББИЙ!
Бу тонгни раҳмату марҳаматингдан насибадор бўлган ҳолда, гуноҳлари мағфират қилинган, жаҳаннамдан озод бўлган бандаларинг қаторида қарши олишимизни насиб айла!
Улуғ кунларнинг фазлидан, дуоларимизнинг шарофатидан ота-оналаримизни, аҳлимиз, зурриётларимиз, ёру биродарларимиз, қавму қариндошларимиз, жамийки мўмин-мусулмонларни афву мағфират қилгин, икки дунёда саодатмандлардан бўлишлигимизни таъминла, Райён жаннатингдан жой эҳсон эт, энг олий мартаба – Жамолингни кўришга мушарраф айла!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!
Гўзал отган тонг муборак! Аллоҳим, кунингизга файзу баракот ато қилсин!
@attermiziyuz
Қуръон қироатига бериладиган ажр
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим”. Муслим ривояти.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки, “Алиф” битта ҳарф, “Лам” битта ҳарф, “Мим” битта ҳарфдир”.
Термизий ривояти.
Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади. Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз.
Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омин!
🔎 @attermiziyuz ✔️
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш.
2. Кўп ухлаш.
3. Кўп ейиш.
Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам.
2. Хафалик.
3. Очлик.
4. Бедорлик.
Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон.
2. Беҳаёлик.
3. Илмсизлик билан кўп савол бериш.
4. Кўп гуноҳ қилиш.
Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво.
2. Вафодорлик.
3. Саховат.
4. Мурувват.
Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз.
2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш.
3. Садақа беришга одатланиш.
4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.
Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйқу.
2. Камнамозлик.
3. Дангасалик.
4. Хиёнат.
Гуноҳ қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро)
2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон)
3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)
© Мубашшир Аҳмад
✅❗️Бу маълумотни имкин борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик!!! Аллоҳ рози бўлсин!
@attermiziyuz
🌸•🌹🍃 Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз? 🍃🌹•🌸
💐•🌹Аллоҳ сизга
💐•🌹сўнмас иймон,
💐•🌹гўзал ахлоқ,
💐•🌹шукр этгувчи қалб,
💐•🌹зикр этувчи тил,
💐•🌹хайрли умр,
💐•🌹дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.
🌺•🌹Хонадонингизга тинчлик,
🌺•🌹рузгорингизга барака,
🌺•🌹ишларингизга омад,
🌺•🌹чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🌺•🌹Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!
🌹•🌸🍃 ХАЙРЛИ ТОНГ 🍃🌸•🌹
@attermiziyuz
#Ҳадиси_шариф.
وَعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم – " تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَ الْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ والذُّنُوبَ كَمَا يِتْفِى الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَ الذََّهَّبِ وَ الْفِضَّةِ وَ لَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ" (سنن الترمذى).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳажжи мабрурнинг савоби фақат жаннатдир”, - деганлар.
Имом Термизий ривоят қилган.
@attermiziyuz
Жума кунида суннат бўлган амаллар:
1. Ғусл қилмоқ,
2. Масжидга эрта бормоқ,
3. Мисвок,
4. Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ,
5. Масжидга пиёда бормоқ,
6. Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ,
7. Хутбага жим қулоқ солмоқ,
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ,
9. Каҳф сурасини ўқимоқ.
@attermiziyuz
🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!
🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹
@attermiziyuz
🕋 Э Р Т А Г А Ж У М А 🕋
🌹 Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌹 Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌹 Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌹 Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.
🌹 Аллоҳумма солли аълаа Саййидина Муҳаммад
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
. 人 ★* 。 • ˚* 🌟
. ( ) * 🌙JUMA ★
.┃∩┃ MUBORAK
.┃ ┃ ★ * * *˛•
.┃ ┃ * * •★ 。•˚˛*
.┃ ┃ •˛˚˛ 人 •˛˚ *
.┃ ┃ . . .-.'''"''''"''.-. . .
.┃ ┃ (_(_(_(_( )_)_)_)_)
.┃ ┃ ┃∩∩∩∩∩∩ ┃
.┃ ┃ ┃∩∩∩∩∩∩ ┃
.┃ ┃ ┃□□□□□□ ┃
---------------------------------
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
@attermiziyuz
МУЛОҲАЗА
СУКУТ - фалсафанинг содда кўриниши...
ЁЛҒОН - сармоясиз чек...
САФСАТА - асли бўлмаган, аҳмоқларнинг рўйхатидаги сўз...
УМР - эркакларда йиғиш, аёлларда совуриш жараёни...
БАХИЛ - мол-дунё тўплаб, бошқаси келиб, уни сарфлаб юбориши учун асраб ўтирадиган шахс...
САНЪАТКОР - хаёлотни воқеъликка айлантириш учун энг сўнгги уринишини сарфлайдиган киши...
ТАВАККАЛЧИ - бировнинг чўнтагидаги нарсага эга чиқиш учун, ўзининг ҳамёнидагини сарфловчи кимса...
ҲАЙРАТ - худди, электрон жиҳозининг ўзимиз сезмаган ҳолда ток юборишига ўхшайди...
КЎЧА ДАРВОЗАСИ - икки аёл учрашиб, учинчисини ғийбат қиладиган жой...
РОСТГЎЙЛИК - инсонлар орасида истеъмолга киритиш мушкул бўлган камёб пул бирлиги...
АЁЛ - радио эшиттириш станциясини очилишига олиб келган биринчи тадқиқот...
ВИЖДОН - бизни кўриб турган Зот мавжудлигини айтиб турувчи овоз...
КАМТАРЛИК - бу инсонларни сен ҳақингда, ўзинг истагандек гапирадиган қилиб қўйишни билишинг...
КЕЧИРИМЛИЛИК - севгингга нолойиқ инсонларга марҳаматли бўлиш демак...
ҲИКМАТ - бошқалар камчиликларингни билиб қолишига йўл қўймаслик...
КИТОБ - хонадондаги энг гўзал жиҳоздир, гарчи ўқилмаса ҳам...
ПУЛ - портловчи моддага ўхшайди, уни эҳтиёткорлик билан тажрибали инсон қўлига бермоқ лозим...
ҒУРУР - эркакларга берилган кичик инъом. Ғурурли кимсанинг алоҳида белгиси: бошқалар ҳақида умуман гапирмаслик...
ШУКР - синовларга ҳам, худди неъматларга каби шукр қилиш...
ҲАЁТ - замонлар оша йўловчиси камайиб борадиган поезд...
🔎 @attermiziyuz ✔️
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
@attermiziyuz
✅ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ
❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.
❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.
📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.
🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.
✅Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar
🟢Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.
🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
✅Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.
✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.
❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, ҳоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.
🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
Juma Muborak
Umom at-Termiziy jome masjidi imom noibi Ibrohimjon domla qiroati
Imom at-Termiziy jom masjidi imom xatibi Ustoz Is’hoqjon domla hatm qur’on duosi
@attermiziyuz
#эслатма
САЛОВАТ АЙТИШНИ КЎПАЙТИРАМИЗ!
🌿🌷🌿🌿🌷🌿🌿🌷🌿🌿🌷
Биродарингни нимани қасд қилганини фаҳмламаган бўлсанг...
Ундан тушунтириб беришини сўра...
Шайтонни сенга таржимон бўлишига қўйма...
🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар,бас ким шундай қилса,мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти).
"Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад".
🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿
ЖУМА КУНИНГИЗ МУБОРАК
☪ Яқинларингизга ҳам улашинг 🔻
@attermiziyuz
#улуғлар_насихати
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар:
Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1.Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.
Яна улар шундай насиҳат қилганлар:
Сенга озор берадиган нарсадан четда бўл.
Ўзинг учун шундай солиҳ бир дўст танлагинки, бундай дўст камдан кам учрайдиган бўлсин.
Ишингни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил!
@attermiziyuz
Ассалому алайкум рахматуллоху ва баракатуху Бугун 24-май куни имом ат-Термизий жоме масжидида совук сув булмаслиги сабабли масжид тахоратхонаси ёпик бўлади. Ҳурматли намозхон биродарлар шуни инобатга олган ҳолда масжидга тахорат билан келишингизни илтимос қилиб қоламиз…
@attermiziyuz
#Алҳамдулиллаҳ_дегин
Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунён бир кўрсам» дейди.
Кар одам «Қани энди товушларни эшитсам» дейди.
Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди.
Соқов одам эса гапиришга зор. Сен эса ҳам кўрасан, ҳам эшитасан, ҳам юрасан, ҳам гапирасан. Шундай экан, «Алҳамдулиллааҳ!» дегин…
•┈┈┈🍃🌸🌹🌸🍃┈┈┈•
@attermiziyuz
Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:
- Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!
- Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!
- Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!
- Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!
- Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!
- Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!
- Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!
- Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!
️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
📲Манзилимиз:
👇👇👇
@attermiziyuz