👨👩👧👦 Dam olish kunlarida oila va yaqinlar bilan do’konlarimizga tashrif buyuring. Biz har bir kitob uchun 20% chegirma taqdim qilamiz.
📍Manzillarimiz:
“Asaxiy Books” Novza metrosi
Manzil: Muqimiy koʻchasi, 142/1
“Asaxiy Books” Farhod bozori
Manzil: 41.2871646,69.1872334,16z/data=!4m2!3m1!1s0x38ae89f983a69edd:0x427c98bf5dbae658?hl=ru-uz">Lutfiy koʻchasi, 75PP+VV9
“Asaxiy Books” Panorama
Manzil: 41.320328,69.262226,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.320328!4d69.262226">Alisher Navoiy koʻchasi, 11A
Ish vaqti: 09:00 — 22:00
Barchangizni kutamiz 🤗
Barcha muslim va muslimalarni Ramazon Hayiti bilan tabriklaymiz!
🌙 Muborak oyda odatlangan goʻzal amallaringiz siz bilan qolishini hamda ibodatlaringiz qabul boʻlishini tilaymiz. Qalbingiz xotirjam, oilangiz tinch va bilimingiz mustahkam boʻlsin.
Hurmat bilan,
Asaxiy.uz oilasi
🤓 Rus tilini oʻrganishni istagan va oʻrganayotganlar uchun maxsus!
Рахматуллаев Бегзод: Первый шаг к русскому языку
🎶 Ushbu qoʻllanma rus tili xaritasi va yangi metodika asosida ishlab chiqilgan boʻlib, mustaqil ravishda rus tilini oʻrganish imkonini beradi. Faqat kitob bilan cheklanibgina qolmay audio-darslar, onlayn testlar, ovozli chat va vazifalarni tekshirish bonus sifatida taqdim qilinadi.
Sahifa: 232 bet
Narx: 200 000 soʻm
Buyurtma uchun: asaxiy.uz/u/6440c81104e1d
Oʻzbekistonning istalgan hududiga yetkazib beramiz🚘.
#китобдан_парча
Мукаммал мувозанатни коинотнинг катта қисмини ташкил қилган бўшлиққа ўхшатиш мумкин. Ҳатто кўплаб бизнесларни ҳам мукаммал мувозанат билан тавсифласа бўлади. Аммо янги ихтиролар мувозанатдан анча йироқ туради.
Иқтисодий назариялар ташқарисидаги реал ҳаётда бирор компаниянинг муваффақияти бошқалар уддалай олмайдиган ниманидир қила олгани билан белгиланади. Шунинг учун ҳам монополияни патология ёки истисно деб бўлмайди. Монополия ҳар бир бизнеснинг муваффақият шартидир.
Толстойнинг “Анна Каренина” асари “Барча бахтли оилалар бир- бирига ўхшаш, аммо ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиздир” деган сўзлар билан бошланади. Бизнесда эса бунинг акси. Бахтли компаниялар бир-биридан фарқ қилади: уларнинг ҳар бири ўзига хос муаммони ҳал қилиб, монополияга эришади. Бахтиқаро компанияларнинг эса барчаси бир хил: улар рақобатдан қоча олмаган.
💸 Питер Тиль, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин?
🏝 Insonlar hayotini yaxshilab, moliyaviy mustaqil boʻlishga yordam bergan “Latte omili” kitobi haqida OAV va mashhurlar fikri bilan tanishing!
Agar kitobni oʻqishga ikkilanayotgan boʻlsangiz bu postni oʻqishingiz uchun turtki deb qabul qiling😉.
@asaxiybooks
📘 Bir muallifning navbatdagi kitobi sizga yoqishiga ishonamiz!
Ijtimoiy tarmoqlarda biz bilan birga bo‘ling:
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | asaxiy_uz">YouTube | asaxiybooks">TikTok
🥲 Ramazon ham oxirlab qoldi, iftorlikdan saharlikkacha 12% chegirmamiz ham.
Foydalaning 👉 asaxiy.uz/u/643a5e8d39c3c
*do‘konlarimizda 15%gacha chegirma amal qilmoqda.
“Asaxiy Books” Novza metrosi
Ish vaqti: 09:00 — 00:00
Manzil: Muqimiy koʻchasi, 142/1
“Asaxiy Books” Farhod bozori
Ish vaqti: 09:00 — 22:00
Manzil: 41.2871646,69.1872334,16z/data=!4m2!3m1!1s0x38ae89f983a69edd:0x427c98bf5dbae658?hl=ru-uz">Lutfiy koʻchasi, 75PP+VV9
“Asaxiy Books” Panorama
Ish vaqti: 09:00 — 22:00
Manzil: 41.320328,69.262226,16z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.320328!4d69.262226">Alisher Navoiy koʻchasi, 11A
Хонани чанг босган эди. Киан эски чарм диван устидаги елим чойшабни олди. Камзули чўнтагидан қуёшда ранги ўчиб кетган харитани чиқарди. Уни столга тахларини ёзиб, текислади.
— Сенга шуни беришим айтилган. Харитага белгилар қўйилган, шунинг учун тўғри келган жойга ташлаб кетма. Қаерга боришинг кераклигини ўрганиб ол-да, кейин ёқиб юбор.
Дариуш харитани ўрганишга тушиб кетди. Теҳроннинг нотаниш периметри бўйлаб қўлларини юргизди, бетон ва ғиштдан қурилган янги мавзелар харитада семиз бармоқларга ўхшар, тоғлар, чўллар, текисликлар ва қишлоқларга чиқадиган йўлни кўрсатиб турган эди. Харита марказида нишонга олинган Теҳроннинг собиқ полиция бошлиғининг уйи ва иш жойи иккита айлана билан белгиланганди.
— Мана бу СИМ карталар. Ҳеч бирини икки ҳафтадан ортиқ ишлатма. Такси буюртирмайсан, кўчадан тутасан. Бўлди, айтадиганларим шу. Сенга омад.
Дариуш харитадан бошини кўтарди:
— Кетяпсанми? Бўлдими? Қурол- чи? Мени шошилинч олиб кетадиган ҳайдовчи- чи?
— Нима? Улар буни ҳал қилмадими? Бу уларнинг иши-ку.
Дариуш қўли билан столга урди. Ҳавога чанг кўтарилди
— Ҳазилми бу? Биз жонимизни жабборга бериб ишлаяпмиз. Мен ҳаётимни хавфга қўйяпман, сенга эса ҳеч нарсанинг фарқи йўқдек!
Киан сигаретини ёқди. Уни чуқур тортдида, бошини кафтлари орасига қўйди. Шу ҳолда Дариушга деди:
— Биродар, сен қилаётган иш таҳсинга лойиқ. Мен буни қадрлайман. Аммо бу ерда ҳаммаси бошқача. Сенга уқтириб келишган гаплар бу ерга тўғри келмайди. Бизга қанча босим бўлишини биласанми? Катталар куну тун назорат остида бўлади. Сенга тажрибасиз бола жўнатишмаганига шукр қил. Акс ҳолда, қамалиб кетишинг ҳеч гап эмас эди. - У қоғозга рақамлар ёзди. «Педрам дўкон яна очилганини айтиб юборди» дегин. Шуни айтсанг бўлди. Ҳайдовчини ўзим ҳал қиламан. У эшикка етганида яна ортга ўгирилди. Яна бир гап, бу ерда одамлар бизни кўп ҳам ёқтирмаслигини эшитсанг ажабланма. Ҳа айтганча, бу гуруҳнинг биринчи марта аҳмоқлик қилиши эмас. — У бошини силкитганча чиқиб кетди.
Агар икки йил аввал кимдир Дариушга MEX ташкилотига қўшилишини айтганида у бунга кулган бўларди. Дариуш ҳеч қачон сиёсатга қизиқмаган. У инқилоб ҳақидаги гапларни эшитиб катта бўлган бошқа бир қочоқ эронликдан ортиқ нарса билмасди. Виржинияда унинг ҳаёти тинч кечган. Арезуни учратди-ю, ҳаммаси ўзгариб кетди.
У Арезу билан университетда танишган. Дариуш компьютер муҳандислигига ўқиётган эди. Илк суҳбатдаёқ иккови ҳам содир бўлиши муқаррар нарсани ҳис қилишганди.
👂 Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
@asaxiybooks
Kitob ulashyapmiz🎁
“Kitob ulash” loyihasi boshlanganidan xabaringiz bor. Loyiha maqsadi kitob olishga iqtisodiy imkoni yoʻq vatandoshlarimiz bilan saxovatli insonlarni orasida koʻprik boʻlishdir.
📝 Bugungacha 400dan ortiq kitobsevarlar ariza bilan murojaat qilishdi va saxovatli insonlar tomonidan hisob raqamga oʻtkazilgan mablagʻ yordamida arizachilarning bir qismiga kitoblar yetkazildi.
Kitob ixlosmandlari moddiy ehtiyoj sabab mutolaadan toʻxtab qolmasliklari uchun saxiy insonlardan loyihani moliyalashtirishda bardavom boʻlishlarini va bu loyiha haqida iloji boricha koʻproq insonlarga yetkazishlarini soʻrab qolamiz😇.
Maxsus hisob raqam: A280703
Loyiha eʼloni: /channel/asaxiybooks/4990
Ariza berish uchun bot: @asaxiy_kitob_ulash_bot
#яна_сотувда
Саидмурод Давлатов: Қарздан қутулишнинг самарали усули
💁♂️ Ҳеч ким қарзга ботишни орзу қилмайди, ҳеч ким “омадсиз” бўлишни орзу қилмайди. Лекин, омад йўлида ҳар ким шу аҳволга тушиши мумкин. Буни ўзига хос тажриба деб билсак бўлади, худди ҳаётнинг ўзи бизни масъулиятли бўлишга ўргатаётгандек.
Афсуски, бундай ҳолатга тушган кўп инсонлар орзуларидан воз кечиб ортга чекинадилар. Жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бу ҳолат тажриба ва билим етишмаслиги туфайли юз беради.
💵 Пул нима ўзи? Пул - бу, ёки қарз, ёки сизнинг идеал ишчингиз. Бу тангани икки тарафидек гап. Билим ва маҳорат пулни нуқсонсиз ишчига айлантириши мумкин, бу ва қарзларни-бойиб кетиш имкониятига айлантириш ҳақида ушбу китобдан жавоб топишингизга ишонамиз.
Нархи: 85 000 сўм
Буюртма учун: asaxiy.uz/u/643a40d3b1b92
Siyosatga oid oʻzbek tilidagi top kitoblar bilan tanishing va albatta ularni mutolaa qiling🧑🎓.
Ijtimoiy tarmoqlarda biz bilan birga bo‘ling:
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | asaxiy_uz">YouTube | asaxiybooks">TikTok
Sizda hayotingizni oʻzgartirish istagi bor.
Bu ayb emas, balki yutuqdir. Qulay hududdan chiqib turmush tarzingizni oʻzgartirmoqchi boʻlganingiz — yutugʻingiz.
Oʻzgarish muhim jarayon va mehnat, intizom hamda bilim talab qiladi. Biz sizga yoʻlboshchi qilib bir necha yillik amaliy tajriba asosida yozilgan kitoblarni tavsiya qilamiz, sizdan mutolaa va amalda qoʻllash soʻraladi.
Agar oʻzgarish haqida qaroringiz qatʼiy boʻlsa bu kitoblarni oʻqing. Roʻyxat bilan tanishish 👉 asaxiy.uz/u/6437a82102a03
Бизнесда ёқимли адашишлар ҳам бўлиб туради.
Шулардан бири ҳақида айтиб бермоқчиман.
Питер Ҳопкиркнинг «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви китоби»ни илк маротаба Парижда кутубхонада Марказий Осиё бўлимида кўриб қолгандим. Ўшанда китобдан 15 бет ўқиб, манга роса ёққанди. Кейин ҳар куни кутубхонага бориб 2-3 соат эринмасдан ўқийдиган бўлдим. 740 бетлик китоб анча вақт олганди. Лекин, китобни ўқиб роса маза қилдим. Китобда бизнинг яқин ўтмишимиз, ХIХ аср ва ХХ аср бошида Марказий Осиёни эгаллаш учун Россия ва Буюк Британия империяси ўртасида бўлиб ўтган кураш ҳақида гап кетади. Китобда муаллиф жуда содда тильда, қизиқарли қилиб воқеалар ривожини айтиб бергани қойил қолдирган эди. Мен шпионлар билан бирга гўёки Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон бўйлаб сайр қилган эдим.
Китобдан тушунган энг катта ҳақиқатим, халқаро сиёсат дўст бўлмаслиги, ҳаммаси манфаат устида қурилганлиги эди. Шу учун бугун ҳам Ўзбекистон халқаро сиёсатда фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракатланиши кераклигини доим таъкидлайман.
У вақтларда китоб лойиҳаси у ёқда турсин, ҳатто Asaxiy интернет-дўконни яратиш ҳам хаёлда йўқ эди. Францияда ўқиб, ўша ерда қолишни орзу қилиб юрган магистр эдим. Кейинчалик, китобни кўпчиликка тавсия қилиб бошладим.
Ўзбекистонга қайтиб келгач, бир муддат туризмда ишладим. Ҳар сафар туристларга ҳам шу китобни тавсия қилардим ва кейинчалик жуда яхши шарҳлар ва раҳматни қабул қилиб олардим.
«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда китобни шу заҳоти рўйхатга киритдик. Лекин, 740 бетлик тарих ҳақидаги китобни Ўзбекистонда сотиш осон эмаслигини билардик. Лойиҳада одатда 3-4 китобдан биттаси ҳеч қачон фойдага кирмаслигини билиб туриб чиқарилади. Бу китобларга кам одам қизиқсада, ўзбек тилида чиқишини муҳим деб биламиз. Масалан, «Тўртинчи саноат инқилоби», «Ажиб янги дунё» шунақа китоблар сафига киради. «Катта ўйин»га қайтсак, аксига олиб муаллифлик ҳуқуқини харид қилиш қийин бўлди. 3.5 йиллик музокаралардан сўнг ниҳоят Питер Ҳопкирк китобини ўзбек тилида чиқишига рози бўлди.
Шундан кейин ҳам китобни чиқаришда иккиланишда давом этдим. Масаланинг, молиявий томони одамни қийнарди. Нима бўлса бўлди деб илк нашрни чоп этдик. Сотилиш эҳтимолидан қўрқиб, бошқа 600-700 бетлик китоблар каби нархни 75-80 минг қилиб эмас, 65 минг қилиб белгиладик. Нархни пасайтириш учун китобнинг маркетингига ҳам катта харажат қилмасликни маъқул кўрдик.
Лекин, кутилмаганда китоб машҳур бўлиб кетиб, илк нашр сотиб тугатилди. Кеча янги нашрга буюртма бердик. Тўғри, китоб ҳали ўзини молиявий томондан оқламади, ҳали ноль нуқтадаги 10000 нусхага етиши учун бор. Лекин, хаёлан илк нашр ҳам сотиб тугатилишига ишонмаган эдим. Амалда бўлса, илк нашр бир неча ойда сотилиб кетди. Яна китоб ҳақида ажойиб изоҳлар ва раҳматлар ҳам келяпти. Бу биз учун ёқимли сюрприз бўлди.
Айтганча, «Катта ўйин»ни кимлардир маза қилиб ўқиган бўлса, «Яланғоч иқтисодиёт»ни ҳам аниқ ўқисин. Бу ерда ҳам муаллиф ўта мураккаб мавзуни содда ва қизиқарли тильда, жуда кулгили ҳазиллар билан очиб беради. Ўқигач, бир неча йил китоб ҳақида фикрлаб юрасиз.
Hamma-hammaga Hayit ayyomi muborak✨
Shunday ajoyib bayramga Asaxiy oʻziga xos sovgʻa tayyorladi.
Bayram kunlari xohlagan kitobni 20 foizlik chegirma bilan xarid qiling.
www.asaxiy.uz saytimizda kitoblarni tanlang va 20 foiz tejab qoling. Oʻzingiz va bayramga sovgʻa uchun kitob xarid qilishga ajoyib imkoniyat.
Saytga kiring va buyurtma qoldiring. Buyurtmalar Oʻzbekiston boʻylab uyingizgacha yetkaziladi.
Katalog: asaxiy.uz/product/knigi
Biznes yoki startap ochish — tavakkal ish. Bu tavakkal bilim va omadlilar tajribasiga asoslangan boʻlsa muvaffaqiyat qozonish ehtimoli yuqori boʻladi.
Shunday tajribaga ega biznes egalari va startap asoschilarining 5 kitobi muvaffaqiyatli hayotingizga poydevor boʻluvchi koʻnikmalarni ulashadi.
Tavsiya etiluvchi kitoblar:
😶 Baxt yetkazish. Milliard dollarlik internet-doʻkon tarixi
💸 Noldan birga. Startaplar haqida qaydlar yoxud kelajakni qanday qurish mumkin.
😳 Bir varaqli marketing reja
🤯 Stiv Jobs
😹 Samaradorlikning 21 yoʻli
10% chegirma bilan narxi: 295 000 so‘m
Buyurtma va kitoblar haqida maʼlumot uchun: asaxiy.uz/u/643f7b837a2c4
⭐️ Endi qiz farzandingiz uchun ham bor!
“Mening birinchi albomim” — chaqaloq tugʻilishidan 3 yoshigacha boʻlgan davrni qiziqarli suratlarga muhrlash uchun albom eʼlon qilingan edi. Albom faqat koʻk rangda boʻlgani uchun “Qiz bolalar uchun yoʻqmi?” deya murojaat qilishdi.
💕 Talablarga binoan pushti rangli albomni ham sotuvga olib keldik. Buyurtma bering va bolalik xotiralarini saqlab qoling 👉 asaxiy.uz/u/643f820415c56
Albomning ichki koʻrinishi (video) 👉 /channel/asaxiybooks/4947
#яна_сотувда
Аллан Пиз: Тана тили
👫 Китобда руҳшунос Аллан Пиз тадқиқотлари асосида инсон тана аъзоларининг ҳаракати, юз ифодаси новербал мулоқот асоси эканлиги, шахсни англаш, уни идрок этиш тана тилига боғлиқлиги тушунтирилган.
👋 Шу билан бирга суҳбатда макон ва майдонлар, шахсий майдон, кафтлар ва улар ёрдамида узатиладиган маълумотлар, қўл ва панжалар, оёқлар ва тананинг бошқа аъзолари билан боғлиқ имо-ишораларнинг маъноси ҳақида маълумотлар берилган.
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Ғафур Ғулом
Нарх: 35 000 сўм
Саҳифа: 200 бет
Буюртма учун 👉 asaxiy.uz/u/643e1e9027d1b
🔝 Oʻtgan hafta mobaynida kitobxonlarimiz tomonidan eng koʻp tanlangan kitoblar bilan tanishing!
Читать полностью…Frenk Kaupervud – qat’iyatli timsoh.
Teodor Drayzer bilan uning “Sarmoyador” romani orqali tanishdim. Aslida roman nomini o‘zbekchada “Moliyachi” deyishsa to‘g‘riroq bo‘lur edi. Drayzerni o‘qiyotganimda xuddi avvaldan tanish sevimli yozuvchilarimdan birini o‘qiyotgandek his etdim o‘zimni, demak, ushbu adib oldingi klassik yozuvchilarning uslublarini yaxshi o‘zlashtirgan va aftidan kuchli yozuvchi ekanini har bir satrida namoyon eta olgan.
Asarning bosh qahramoni Frenk Aljernon Kaupervud bolaligidan hech qanday qiyinchilik ko‘rmay, to‘qchilikda katta bo‘lgan. Otasi Henri Uortington Kaupervud mo‘jazgina bank xizmatchisi, keyinchalik bank boshqaruvchisi lavozimigacha ko‘tarilgan. Frenk o‘smirligidanoq oilasi va atrofdagilar ta’siri ostida savdogarlik, birja o‘yinlari haqida tasavvurga ega bo‘lgan edi. Kunlardan bir kuni yosh Frenk akvariumdagi qisqichbaqa kalmarni bir necha kun davomida asta-sekin yeb tugatganini guvohi bo‘ladi. Bu voqea, aytish mumkinki fojea uning xotirasida bir umr qoldi va ko‘p narsani tushunishga imkon beradi: hayotda kuchlilar kuchsizlar hisobiga yashaydi. Lekin haqiqatdan ham shundaymi?
Kommunist bo‘lgan Teodor Drayzer kapitalist ruhiyatiga nazar tashlaydi, tabiatdagi hayot uchun bo‘lgan ayovsiz kurashni tabiat qonuni o‘laroq kapitalizmning ham tabiatga muvofiq ekanligini uqdiruvchi tezisni uning mazkur asari yer bilan yakson qilishga qodir bo‘lganmi? Menimcha, ha. Asar boshdan oyoq kapitalizmga nafrat bilan yo‘g‘rilgani seziladi. Balki shuning uchun ham bo‘lsa kerak, roman burjua tanqidchilarining keskin tanqidlariga uchragan ekan va muallifni “dahshatli mubolag‘a”da ayblashgan. Ammo haqiqatdan ham, barcha axloq qoidalarini, insoniy tuyg‘ularni ham bir chetga surib qo‘yib, tinimsiz boylik jamg‘arishga, o‘z xohishlarini faqat pul bilan cheksiz qondirishga urinuvchi hissiz va xudbin odam sifatiga gavdalantirilgan Frenk alal-oqibat bo‘sh va nursiz umr o‘tkazganini, hayotga bo‘lgan muhabbatini ham yo‘qotib qo‘yganini ko‘rgan kitobxon beixtiyor unga achinadi. Drayzer realist yozuvchi sifatida har bir qahramonlarini dostonlardagi kabi faqat yaxshi yoki faqat yomonga ajratmay, ularning murakkab realistik portretlarini mohirlik bilan chizib beradi.
Masalan, o‘zim Frenkning biznes ishidagi sovuqqonligini, tabiatan qat’iyatli ekanini, irodali ekanini, har qanday vaziyatda ham o‘zini yo‘qotmay doim xotirjamlikni saqlashini yoqtirdim va qoyil qoldim, aftidan mualllif ham uning bu fazilatlariga qoyil qoladi. Frenk o‘ljasini soatlab poylab, miq etmay kutib o‘tirib, so‘ng shiddat bilan hujumga o‘tadigan timsohdek taassurot qoldirdi menda. Asarda birja o‘yinlari, maklerlar, bank ishlari, bankrotlik, aksiyalar kabi terminlar uchraydi, shu narsalar haqida ham kitobxonda yaxshigina tasavvur hosil bo‘ladi.
XIX asrda Amerika hayotidagi korrupsioner siyosatchilar, kapitalistlar, faqat o‘zim bo‘lay deydigan shafqatsiz moliya korchalonlari haqida ishonarli bayon etiladi. Asarda sevgi-muhabbat mavzusi ham esdan chiqmagan: Frenkning chindan sevib qolishi va uylanishi, keyinroq esa boshqa o‘zidan anchagina yosh bo‘lgan qizaloqni sevib qolishi va qiz ham uni chin dildan telbalarcha sevishi juda romantik chiqqan. Frenkni hech narsa qaddini bukolmaydi, faqat bir narsa uni g‘oyat dovdiratib qo‘yib ilk bor xo‘ngrab yig‘lashga majbur qiladi, buni asarni o‘qiganda bilasiz. Darvoqea, Frenkning dushmanlaridan biri bo‘lgan bir korchalonning o‘limi ham diqqatga sazovor: uning xo‘ppa semizligi, faqat harakatsiz yashagani sabab qon-tomir kasalligi tufayli vafot etgani ham kommunist yozuvchining bunday hayot tarziga qarshi ekanini, odam mehnat bilan yashashi kerakligini uqdirgandek bo‘ladi.
“Sarmoyador” “Istak” trilogiyasining birinchi kitobi. Qolgan ikki kitobni ham @Asaxiybooks tarjima qilsa juda soz bo‘lar edi. Tarjimaga kelsak, bir necha g‘aliz jumlalarga va imlo xatolariga duch kelganimni aytmasa yomon chiqmagan.
@professor_vonelk
#tez_kunda
Emine Shenlikoʻgʻlu muxlislari uchun tez kunda BEST-BOOK nashriyotidan yangilik!
@asaxiybooks
Diqqat! — Kitobni oʻqimang!
Ha, Oʻqimang bu kitobni, oʻqisangiz barcha ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalaringizni oʻchirib tashlash ehtimolingiz juda yuqori boʻlishi mumkin:) Ayniqsa “teran ish”ning ahamiyati va natijalarini yaxshigina tushunib yetsangiz!
Professor Kel Nyuportning tadqiqotlari, oʻz tajribasida sinab koʻrgan amaliyotlari natijasi oʻlaroq dunyoga kelgan ushbu kitob qaysidir maʼnoda anglashim kerak boʻlgan juda katta bir mavzuni ochiq bayon qildi menimcha. “Teran ish — yaʼni natijasi koʻproq muhim va foydali boʻla oladigan, juda katta eʼtibor va ogʻir aqliy mehnat talab qiladigan faoliyat” va unga diqqatingizni toʻliq jamlay olgan holda ishlay olish qobiliyati — men bu qobiliyatni borgan sari yoʻqotayotganim hamda borgan sari diqqatimni jamlash qiyinlashib borayotganini oʻzim ham payqamay qolgan ekanman.
Kitobda “sayoz ish” va “teran ish”ning farqlari, ularning ahamiyati va natijalari professorlar, dunyo tanigan biznesmenlar hayoti misolida juda chiroyli va sodda tushuntirilgan. Teran ishlash qobiliyati aynan kimlar uchun muhimligi va bunga erishish uchun nimalar qilish va nimalar qilmaslik haqida ham batafsil bayon qilingan.
Kitobni oʻqishni boshlaganimda undagi fikrlar meni toʻlaqonli qamrab oladi deb oʻylamagandim. Ha, kitob haqida juda koʻp ijobiy fikrlar va doʻstlarimdan tavsiyalar eshitgandim. Biroq kitobni oʻzbek tilida oʻqishni boshlaganimni bilgan tanishlarim tarjima u qadar yaxshi boʻlmagani haqida, tushunarsiz tushunchalar mavjudligi haqida ham ogohlantirishdi.
Aynan tarjima haqida fikrimni bayon qilib oʻtishni ham lozim topdim. Chunki Asaxiy Books dan koʻp tarjima kitoblarni olib oʻqiyman, umumiy maʼnoni tushunish qiyin emas, maksimal soddalik va gaplarning qisqaligiga eʼtibor berilgan. Bu ham oʻquvchi uchun tushunarli boʻlishini taʼminlaydigan faktorlardan bir men uchun shaxsan. Asaxiyning tarjima kitoblar faoliyatiga chin dildan davomli boʻlishi va muvaffaqiyatlar tilayman. (Mindset by Sarol S. Dvesk shu kitob tarjimasi haqida ham oʻylab koʻrishlarini soʻrab qolardim Asaxiybooks Firuz Allaev dan)
Gapning indallosi, bu kitob asosan aynan qaysidir soha vakillari uchun deyish qiyin, menimcha hamma uchun muhim. Tavsiya qila olaman oʻqishni, ingliz tilini mukammal bilganlar original oʻqiganlari maʼqulroq.
#book_review #kitobxon_fikri
©️ Aziza Abiyerqulova
Ulug' Podcast да китоблар ҳақида гаплашдик, қатор муаммоларни тушунишга ҳаракат қилдик:
https://youtu.be/9bQ7K8F0WXg
#жума_хариди
🤲 Бугун бомдод ўқидингизми?!
Бомдод намози савоби кўп ва аҳамиятли намоздир. Уни маромида адо этиш ва дангасалик қилмаслик учун бу намоз фазилатини тўлиқ ўрганиш катта ёрдам беради. Бомдод намози ҳақида сизга айнан шу китоб маълумот беради.
📚 Мутолаа қилинг ва бомдод намозига уйғониб улкан савоблар, қалб хотиржамлиги, танадаги енгиллик ва тетиклик ҳамда кун давомида яхши кайфиятга эга бўлинг.
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Ҳилол-нашр
Нарх: 35 000 сўм
Саҳифа: 120 бет (бир-икки кунда ўқиб тугата оласиз)
Китобни олиш учун: asaxiy.uz/u/6438e6cb2b8be
#китоблар_хақида
Ҳанс Рослинг: Factfulness. Дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби - нега у биз ўйлагандан яхшироқ
Telegram | YouTube
Beparvolik — sanʼat, oddiy emas, egallashingiz kerak boʻlgan sanʼat.
👨🎓 Bu sanʼat “Beparvolikning nozik sanʼati” kitobi bilan mukammal oʻrganiladi. Bu kitob sizga motivatsiya bermaydi, balki kamchiliklarni boricha qabul qilish va toʻgʻri yondashishni oʻrgatadi.
Nima uchun aynan shu kitobni oʻqishingiz kerakligini post orqali bilib olishingiz mumkin✅.
@asaxiybooks
#янгилик
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Исмоил : Талабанинг одоблари. Илм сафарига отланган талаба учун 35 тавсия
🧑🎓 Ушбу мўъжазгина китоб буюк мутафаккирлар тўплаган ҳикмат булоқларидан сарчашма бўлиб, ундан толиби илмлар учун таълим йўлида рағбат уйғотувчи ояти карималар-у ҳадиси шарифлар ва яна Ислом уламоларининг тавсиялари ўрин олган. Асарни ўқиган ҳар бир инсон жамият ривожининг асоси бўлган илм сари талпинишига шубҳамиз йўқ.
Муқова: Юмшоқ
Нарх: 35 000 сўм
Саҳифа: 144 бет
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/64363667849c6
@asaxiybooks