arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2806. Муоз ибн Зуҳра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилсалар, «Алҳамду лиллааҳиллазий аъаананий фасумту, ва розақоний фаафторту» (Аллоҳга ҳамд бўлсин. У менга ёрдам берди, рўза тутдим. Менга ризқ берди, ифтор қилдим) дер эдилар.
Ибн Сунний ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2804. Германияда энг катта маош оладиганлар ўқитувчилар экан. Судья, доктор ва инженерлар ҳам ўқитувчилар каби маошларини кўтаришни канцлердан талаб қилишганда, у буни кескин рад этиб, «Таълим берган устозингизга сизларни қандай тенглаштираман?» деб жавоб берган экан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2802. Ҳақиқий орзу-ҳавас нималигини биласизми?
«Эҳ, кошкийди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам» (Наба сураси, 40 оят).
«Эҳ, кошкийди ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам»! (Фажр сураси, 24 оят).
«Эҳ, қанийди (номаи аъмол) китобим берилмаса эди!» (Ал-Ҳаққо сураси, 25 оят).
«Қанийди фалончини дўст тутмаган бўлсам» (Фурқон сураси, 28 оят).
«Кошкийди бизлар ҳам Аллоҳга итоат этганимизда, Пайғамбарга итоат этганимизда» (Аҳзоб сураси, 66 оят).
«Кошкийди мен ҳам ўшалар билан бирга бўлиб, улуғ зафарга эришсам» (Нисо сураси, 73 оят).
Модомики тирик эканмиз, ушбу орзу-умидларни ҳозироқ идрок қилмоғимиз даркор.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2800. Сир сақлаб билмасга айтмагин сирлар,
Чунки зарари бор унга айтишнинг,
Эй дўст, кўрганмидинг қадрини ҳеч бор,
Ичида ҳеч нарса турмас идишнинг.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2798. «Ислом дини тарқалиш, барча дин, миллат ва йўналишлардан устун бўлиш учун келгандир. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. У сен билан ҳам, сенсиз ҳам тарқалаверади».
Аҳмад Дийдот

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2796. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза инсонни шаҳватдан тўсади. Бирортангиз рўза тутса, нолойиқ сўзлар айтиб, жоҳиллик қилмасин. Бирор киши уни уришса ёки сўкса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч тоифанинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтордан олдинги дуоси, одил имомнинг дуоси, мазлумнинг дуоси».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очганларида: «Заҳабаз-замаа, вабталлатил-урууқ, ва сабатал ажр, иншааллоҳу таъаала» (Чанқоқлик кетди, томирлар ҳўлланди, Аллоҳ хоҳласа, ажрлар собит бўлди) дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2794. Мутаассиб одамнинг ақли кўз қорачиғига ўхшайди, ёруғлик, нур тушган сари торайиб боради.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2792. Қонун баъзи жиноятларга жазо бермаслиги мумкин, аммо вақт уларга оғир жазо беради. Ишонмасангиз, ана, зулм қилганлардан сўранг…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2790. Амр ибн Ос шундай деди: «Қалб – сир сақланадиган идишдир, лаб унинг қулфи, тил эса унинг қалитидир. Ҳар бир инсон сирининг калитини сақласин».
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2788. Дуо қилаётганингда вақтинг тиғиз бўлса, аммо қалбинг эҳтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўраб дуо қилавер! Аллоҳ сени афв қилса, ҳожатларинг сўрамасанг ҳам раво бўлаверади.
«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, кариймун, туҳиббул афва! Фаъфу ъаннаа» (Аллоҳим, Сен афв қилувчи, карамли Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан. Бизни афв этгин)
Оиша розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бугун Лайлатул қадр эканини билсам, нима дейин?» деб сўрадилар, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний» (Аллоҳим, Сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қилгин) дегин», дедилар.
Имом Термизий, Насаий, Ибн Можа ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2786. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ойни кўрсалар, «Ҳилаалу хойрин ва рушдин, ҳилаалу хойрин ва рушдин, ҳилаалу хойрин ва рушдин. Ааманту биллааҳиллазий холақока» (Яхшилик ва ҳидоят ойи, яхшилик ва ҳидоят ойи, яхшилик ва ҳидоят ойи (бўлсин) деб уч марта айтиб, сўнгра: «Алҳамду лиллааҳиллазий заҳаба биш-шаҳри казаа ва жаа`а биш-шаҳри казаа» (Сени яратган Аллоҳга иймон келтирдим. У ойни кетказиб, бу ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин) дер эдилар.
Абу Довуд ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2784. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қурт-қумурска емайдиган, ўғри ўғирлай олмайдиган хазина бўлгинг келса, садақа қил!» дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2782. Ҳаромни топиш жуда осон бўлган замонда яшаётган бўлсанг, билиб қўйки, Аллоҳдан қўрқишнинг савоби жуда катта замонда яшаётган экансан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2780. Ҳолатини яхшиламоқчи бўлган одам ҳийлага чирой беришдан тўхтайди.
«Ўзининг яхши ҳолатига суяниб колган одам чиройли тадбирдан тўхтаб қолади, яъни унда ўсиш бўлмайди».
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2778. Ҳаёт ўлимдан сўради: «Нима учун одамлар мени яхши кўради, сени эса ёмон кўради?»
Ўлим деди: «Чунки сен гўзал ёлғонсан, мен эса аччиқ ҳақиқатман».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2805. Оқилнинг гумони жоҳилнинг ишончидан яхшидир. Оқибати мақталадиган кам нарса оқибати ёмонланадиган кўп нарсадан яхшидир.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2803. Қуръон ўқишни тарк қилманг!!!
«Қуръонни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар» тоифасидан бўлмадингизми, лоақал «(Ўзингизни қийнамай, Қуръондан) муяссар бўлганича ўқийверинглар» тоифасидан бўлинг! (Бақара сураси, 121-оят, Муззаммил сураси, 20 оят)
Унинг ҳам, бунинг ҳам имкони бўлмаса, «Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутинглар ва жим туринглар» тоифасидан бўлинг! (Аъроф сураси, 204 оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2801. Муоз ибн Зуҳра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилганларида «Аллоҳумма, лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва ризқинг билан ифтор қилдим) дер эдилар».
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2799. Мутакаббирга такаббурлик қилиш айни тавозеъдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2797. Бир кишига насиҳат қилсанг у, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?» деса, унга қуйидагича жавоб бер:
«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг, «Одамларнинг кўпчилиги билмайди», «Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», «Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди» деган оятларни топасан.
«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг, «Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир», «Уларнинг кўпчилиги жоҳиллардир», «Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир», «Уларнинг кўпчилиги ақл ишлатмайдиганлардир», «Уларнинг кўпчилиги эшитмайдиганлардир», деган оятларни топасан.
Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:
«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ сураси, 13 оят).
«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд сураси, 40 оят).
«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа сураси, 13 оят).
Кўпчилик ҳар доим ҳам ҳақнинг меъёри, ўлчови бўлавермайди».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2795. Улуғлигимизни сақлаш учун пулларимизни хорлаймиз (сарфлаб юборамиз).
Пулини хор тутган кишигина обрўсини сақлаб қолади.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2793. Бир куни Молик ибн Динорнинг уйига ўғри тушди. Тушишга тушди-ю, қўлга илинарли бирор нарса топа олмади. Қараса, Молик намоз ўқиётган экан. Молик салом бергач, ўғрига қараб: «Сен бу ерга дунёнинг матоҳини излаб келиб, топмадинг... Охиратинг учун матоҳинг етарлими?!» деди. Бу сўзлар ўғрига қаттиқ таъсир қилди. У лом-мим дея олмай қолди. Молик ўғрига ваъз-насиҳат қилган эди, у йиғлаб юборди... Бироздан сўнг икковлари биргаликда намозга боришди. Масжиддаги одамлар улуғ олим билан машҳур ўғрибошини бирга кўриб, Моликка савол назари билан қарашди. У: «Ўғри бизнинг молимизни ўғрилашга келган эди, биз унинг қалбини ўғирлаб қўйдик», деди.
Ҳақиқий қалб ана шундай бўлади!
Аллоҳим! Қалбларимизни дининг ва тоатингда собитқадам қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2791. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Янги ой чиққанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлимдан ушлаб, «Зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрагин», дедилар».
Ибн Сунний ривояти
Зайёд Номирий розияллоҳу анҳу қилган ривоятда шундай дейилган: «Ражаб ойи келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, баарик ланаа фии ражаба, ва шаъбаана ва баллиғнаа Ромазон» (Аллоҳим, ражаб ва шаъбонни баракотли қилгин ва бизни Рамазонга етказгин) дердилар».
«Ҳулятул авлиё»да ривоят қилинган

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2789. Инсон қайси босқичда бўлмасин, бошидан ўтказган оғир кунлари ва йўлдаги тойилишлардан сабоқ олиб, ҳаётини янгидан бошлашга доим имкон бор.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2787. Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги фикрлар
• Ҳар кеча кам бўлса ҳам садақа қилгин, чунки садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан;
• Рамазоннинг охирги кунидаги кечаларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқигин, чунки шу намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан;
• Рамазоннинг охирги кунида уч марта Ихлос сурасини ўқигин, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни Қуръон тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қилгин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2785. Бахил бой сахий камбағалдан ҳам камбағалроқдир.


«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2783. Хотиржамликда ҳамма бир хил бўлади, қийинчилик келиб қолганда эса фарқлар билиниб қолади.
Ибн Холдун

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2781. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳу акбар! Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайнаа бил амни вал иймаани вас-салаама, вал ислаами ват-тавфииқи ли маа туҳиббу ва тарзо. Роббунаа ва Роббукаллоҳ» (Аллоҳ улуғдир! Аллоҳим, бизга бу ойни омонлик, иймон, саломатлик, ислом, тавфиқ ойи қилгин, Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган ой қилгин. (Эй ҳилол!) Менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳдир) дер эдилар.
Дораимий ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2779. Энг қийин имтиҳон қабр имтиҳонидир. Бу имтиҳондан йиқилганлар жаҳаннамга қулайдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2777. «Аллоҳ кимни хор қилиб қўйса, уни азиз қилувчи бўлмас» (Ҳаж сураси, 18 оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал