arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2717. Аллоҳ сенга мол-дунё ато қилиб, сўнг садақа қилишингга рағбат беради. Сўнгра уни қабул қилиб олиш учун бир камбағални сенга рўпара қилади. Кейин сендан ўша садақангни қабул этади. Сўнгра камбағалга берганинг учун ризқингга барака ато этади.
Эй Пок Роббимиз, мунчалар карамли бўлмасанг!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2715. Акангга итоат қил, агар у сенга осийлик қилган бўлса ҳам. Алоқа ришталарини боғла, агар у сенга жафо қилган бўлса ҳам.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2713. Юсуф сураси менга ўргатган нарсалар:
– Бемор одам шифо топади;
– Узоқ вақт йўқ бўлиб кетган одам қайтиб келади;
– Маҳзун бўлган одам бир кун шод ҳам бўлиши;
– Аллоҳнинг изни билан ғам-алам кўтарилади;
– Қийинчилик билан бирга осонлик ҳам бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2711. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёмғир ёғмаётганидан шикоят қилишганида, у зот намозгоҳга бир минбар қўйишни буюрдилар ва у ерга чиқишга ваъда бердилар. Қуёш кўрина бошлаганда у ерга чиқиб, минбарга ўтирдилар, Аллоҳга такбир ва ҳамд айтдилар, сўнг: «Сизлар диёрингиз қуриб, ёмғир кечикканидан шикоят қиляпсизлар. Аллоҳ таоло сизларга дуо қилишни буюриб, уни ижобат этишни ваъда қилган», дедилар. Сўнг шундай дуо қилдилар:
«Алҳамдулиллааҳи Роббил ъааламийн, Ар-Роҳманир-Роҳийм, Маалики йавмид-дийн. Лаа илааҳа иллаллоҳу, йафъалу маа йурийд. Аллоҳумма, анталлоҳу лаа илааҳа илла антал ғониййу ва наҳнул фуқороу, анзил ъалайнал-ғойса важъал маа анзалта ланаа қувватан ва балағон илаа ҳийн» (Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Раҳмондир, Раҳимдир, Қиёмат кунининг подшосидир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У Зот хоҳлаган нарсасини қилади. Аллоҳим, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сен бойсан, бизлар камбағалмиз. Бизга ёмғир ёғдиргин, ёмғирингни бизга қувват қилгин, уни узоқ вақтга етадиган қилгин).
Сўнгра қўлларини кўтариб, дуода бардавом бўлдилар, ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринди. Сўнгра одамларга орқаларини қилиб, ридоларини яхшилаб тузатиб олдилар-да, қўлларини кўтарган ҳолда одамларга юзландилар ва тушиб, икки ракъат намоз ўқидилар. Шунда Аллоҳ таоло булутларни келтирди, момоқалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Сўнгра Аллоҳнинг изни билан ёмғир ёғди. Масжидларига етмай туриб, сел оқа бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг уйларига шошаётганларини кўриб, кулиб юбордилар, ҳатто тишлари кўриниб кетди. Кейин шундай дедилар: «Ашҳаду анналлоҳа ъалаа кулли шайин қодийр, ва анний ъабдуллоҳи ва росуулуҳ» (Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир ва мен Аллоҳнинг бадаси ва Расулидирман).
Абу Довуд ривояти
Истисқо намози ҳайит намозига ўхшаб ўқилади ва шу тарзда хутба қилинади. Унда Аллоҳга такбир, ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилади. Иложи борича кўп истиғфор айтилади ва қуйидаги оят ўқилади:
«Истағфируу Роббакум, иннаҳу каана Ғоффааро, йурсилис-самаа ъалайкум мидроро» (Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У Зот ғоятда мағфиратлидир. Шунда устингизга осмондан ёмғир юборади, Нуҳ сураси, 10–11-оятлар).
Умар розияллоҳу анҳу ёмғир сўрасалар, дуоларининг аксари истиғфор бўлар эди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2709. Тадқиқот натижаларига кўра, рўза юрак ва артериосклероз касалликлари учун муолажа экан. Мунтазам тартибда рўза тутиб юрган кишининг юраги фаол, иши тартибли бўлиб, узоқ умр кўришига сабаб бўлади. Агар рўза давомида Қуръон эшитишга машғул бўлинса, рўза тутиш юқорида зикр қилинган артериосклероз касаллиги учун ҳам яхши муолажадир. Мана шу ҳолда бардавом бўлинса, Аллоҳнинг изни ила кўплаб касалликларга шифо бўлади.
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, тақволи бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби, сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди», деб марҳамат қилган (Бақара сураси, 183 оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2707. Рамазонда аёлларнинг ажри нақадар улкан бўлмаса!!!
Улар учун рўза тутиш ажри, хонадон юмушларидаги ажр ва рўзадорни ифтор қилдиришдаги ажр бор экан!
Аллоҳим! Заифаларга раҳм қил ва Ўзинг уларнинг чанқоқларига барҳам бер!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2705. Тилга эгалик қилиш ва эҳсон қилиш ҳақиқий фазилатдир.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2703. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ таоло: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман», деди. Рўза сақловчидир. Қай бирингиз рўзадор бўлса, фаҳш гапирмасин, бақир-чақир қилмасин. Кимдир у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордирки, иккисини ҳам яшагай: ифтор қилганда хурсанд бўлгай ва Роббига етишганда рўзаси ила хурсанд бўлгай».
Имом Бухорий ривояти
Эътибор беринг! Аллоҳ таоло: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман», демоқда. Баъзи шориҳларнинг айтишларича, рўзадорга қанча савоб беришни Ўзим биламан дейишига сабаб шуки, рўзага бериладиган савобнинг миқдорини инсоннинг ақли қамрай олмас экан, чунки у бу дунёга сиғмас экан.
«Рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир» дейилган сўзга ҳам эътибор беринг. Аллоҳ рўзадорни ҳимоясига олиб, ҳиди туфайли рўзадорни малол кўрадиганлардан муҳофаза қилмоқда. Валлоҳу аълам!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2701. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам Бавок деган жойдан келиб, шундай дедилар: «Аллоҳумма! Асқинаа ғойсан муғийсан, мариййан, сарийъан, нофиъан, ғойро зоррин, ъаажилан, ғойро аажилин» (Аллоҳим! Бизга ёқимли, тез, фойдали, зарарсиз, кечикмайдиган ёмғирни ёғдириб, у билан бизни сероб қил). Шунда ёмғир ёғди.
Абу Довуд ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2699. Бугун кечқурун қаерга борасан?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва у зотнинг асҳоблари рўза тутишса, масжидда ўтириб, «Рўзамизни поклаймиз!» дейишар эди. Булар қаерда-ю, ойнаижаҳон олдида ёки ғийбат ва номақбул мажлисларда ўтириб олганлар қаерда…

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2697. Ибн Сирин бойликларининг катта миқдоридан маҳрум бўлганларида: «Қирқ йилдан бери кутилган жазо энди келди», дедилар. Шунда атрофдагилар: «У қанақа гуноҳ эди?» деб сўрашди. Шунда Ибн Сирин: «Бир кишига: «Эй камбағал!» деган эдим», дедилар.
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарини айбласа, то ўзи ҳам (ўша айблаган нарсага) амал қилмагунича ўлмайди», деганлар.
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2695. Кўриб қўйган чора-тадбирингга ишониб, ўзбошимчалик қилмагин ва бошлиғингга беписанд бўлмагил. Энг гўзал афв – қудратли бўлатуриб кечиришдир, энг гўзал яхшилик – қашшоқ бўла туриб эҳсон қилишдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2693. Рамазонда Аллоҳ таоло нимани хоҳлайди-ю, сунъий йўлдош телеканаллари нимани хоҳлайди?
Жавоб қуйидаги оятда:
«Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилишни истайди, ҳою ҳавасга берилган кимсалар эса (ҳақ йўлдан) бутунлай оғиб кетишингизни истайдилар» (Нисо сураси, 27 оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2691. Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган калималарнинг яхшиси: «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир», дейишдир».
Имом Термизий ривоят қилганлар.
Имом Моликнинг «Муватто»ларида эса: «Дуоларнинг афзали арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарларнинг айтган калималарининг афзали «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ»дир», деб келган.
Имом Молик ривоят қилганлар.
Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу арафа куни бир тиланчининг одамлардан тиланиб юргани кўриб, «Эй бечора, шундай кунда Аллоҳдан бошқадан ҳам нарса сўрайсанми?» деган эканлар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2689. Асмаъий айтади:
«Саҳрода 120 ёшга кирган бир қарияни кўрдим. Ундан шу ёшда ҳам тетиклигининг сабабини сўрасам, «Ҳасадни тарк қилган эдим, жасад омон қолди», деди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2716. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қаттиқ шамол турса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний ас`алука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳи ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳи» (Аллоҳим, Сендан унинг яхшилик бўлишини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлик бўлишидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман) дер эдилар.
Имом Муслим ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2714. Солиҳ салафларнинг биридан мурувват ҳақида сўрашди. У зот: «Очиқчасига қилинганда уялиб қоладиган амални яширинча ҳам қилмаслик», дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2712. Рамазон ойи жуда қисқадир, шунинг учун (ибодатдаги) нуқсонни кўтара олмайди. У жуда тез ўтиб кетади, шунинг учун мадорсизликни қабул қилмайди. Унинг учун қилинган ҳиммат ҳақиқий ҳиммат бўлиб, у саноқли кунлардир. «Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2710. Бир донишманд айтди: «Ишончли киши суюклидир, амин киши дўстликка лойиқдир».
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2708. Тилсиз одам Аллоҳнинг китобини тиловат қилишни, қулоғи оғир одам уни эшитишни, кўзи ожиз одам унга қараб ўқишни орзу қилади. Бу неъматлар бекаму кўст қилиб берилган биз ғофилларни эса уяли телефонларимиз ҳалокат сари олиб бормоқда!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2706. Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қурғоқчиликда) ёмғир сўрасалар, шундай дуо қилар эдилар:
«Аллоҳумма! Исқи ъибаадака ва баҳааимака, ваншур роҳматака ва аҳйи баладакал маййита» (Аллоҳим, бандаларингни, жонзотларингни суғоргин, раҳматингни ёйин ва ўлик шаҳарларингни тирилтиргин).
Абу Довуд ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2704. «Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Бақара сураси, 195-оят)
Одамлар билмаяпти деб, қилган яхшилигингга асло қайғурма!
Ерда сени тақдирлайдиган йўқ бўлса, юқорида сени олқишлайдиган Зот бор!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2702. Каҳф сурасини ўқиб, шунга ишонч ҳосил қилдимки, асҳобул Каҳфни 309 йил вафот қилдириб, сўнгра тирилтирган Аллоҳ ушбу умматни ҳам, бизнинг ғафлат уйқумиз ҳар қанча чўзилмасин, албатта тирилтиришга Қодирдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2700. Шоир деди:
Барча гуноҳларни кечирар Аллоҳ,
Мадад берса сенга ихлосу иймон.
Ҳар қандай синиқни ямар Аллоҳ, лек
Дин қаноти синса, йўқ унга имкон.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2698. Олим (шифобахш) қайнарбулоққа ўхшайди. Узоқдагилар у томон ошиқадилар, яқиндагилар эса ундан юз ўгирадилар.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2696. Қурғоқчилик келганда инсон ўзини хор тутиб, хузуъ билан Аллоҳга кўп истиғфор, зикр ва дуо қилади. Бундай пайтда ўқиладиган дуолардан бири:
«Аллоҳумма, асқинаа ғойсан муғийсан, ҳанийъан, марийъан, ғодақан, мужаллилан, саҳҳан, ъамман, тобақан, даиман. Аллоҳумма, ъалаз-зироби ва манаабитиш-шажари ва бутуунил авдийаҳ. Аллоҳумма, иннаа настағфирука, иннака кунта ғоффааро! Фа арсилис-самаа ъалайна мидроро. Аллоҳумма, асқинал ғойса ва лаа тажъалнаа минал-қонитийн. Аллоҳумма, анбит ланаз-заръа ва адирро ланаз-заръа васқинаа мин барокатис-самааи ванбит лана мин барокатил-ард. Аллоҳумма, ирфаъ ъаннал-жаҳда вал-жувъа валъурйа. Вакшиф ъанна минал балааи маа лаа йакшифуҳу ғойрук» (Аллоҳим, бизга ёқимли, фойдали, яхши, унумли, қоплайдиган, шалдираб оқувчи, шомил, кетма-кет ёмғир бер. Аллоҳим, бу ёмғирни теварак-атрофга, дарахтзорларга, водийларга ёғдир. Аллоҳим, Сенга истиғфор айтаман. Албатта, Сен кечирувчи Зотсан. Бизга осмондан мўл ёмғир юбор. Аллоҳим, бизни ёмғир ила суғор, ноумид қилма. Аллоҳим, бизга ўсимликларни ўстир, ёмғирни кўп ёғдир. Бизни осмон баракотларидан сероб қил, ер баракотларидан ўт-ўланларимизни ўстир. Аллоҳим, қийинчилик, очлик, қаҳатчиликни биздан кўтар ва биздан балони олиб ташла, зеро, Сендан бошқа ҳеч ким уни олиб ташлай олмайди».

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2694. Адашиб, айниб кетишдан энг кўп хавф қиладиган одам ҳақ ва ҳидоятда мустаҳкам бўлган кишидир. Зеро, энг тўғри йўлда бўлган зот – Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йаа мусоррифал қулууб! Саббит қолбий ъалаа тоъатик!» («Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни тоатингда мустаҳкам қил»), деб кўп дуо қилар эдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2692. Танбаллик қилиб, кун бўйи ухлаш ёки туни билан телевизор кўриб чиқиш рўза эмас. Кейин эрталаб ишга эриниб бориш ҳам, тажанг бўлиб, одамларга кескин муомала қилиш ҳам рўза эмас. Аллоҳга бундай рўзанинг кераги йўқ. Аллоҳ бундай рўзани қабул қилмайди, уни эгасига қайтариб беради. Бундай «рўзадор»нинг фақат оч қолганию чанқагани қолади, холос…
Доктор Мустафо Маҳмуд.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2690. Фазилатларнинг боши – афзал ишларни бажариш, разолатнинг боши – энг разил ишларни қилишдир. Яхшиларга эҳсон қилиш ихтиёр қилинган нарсанинг чиройидир.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2688. Бу сурат бирор тепалик ёки қишлоқдаги бирор манзилнинг сурати эмас. Бу чумолининг инидир. Ҳа, чумолининг меҳнати орқали бунёд этилган соддагина бир маскандир. Олимлар ушбу масканни инсон бунёд қиладиган масканга ўхшашини аниқлашди. Ушбу маскан чумолилар муҳтож бўладиган озиқ-овқат омбори, ҳаво айланадиган дарчалар (вентиляция тизими), кичкинтойлар учун махсус хона ва дезинфекция воситалари билан жиҳозланган. Шунинг учун Қуръон чумолининг инини «маскан» эмас, «масканлар» деб атаган. Ушбу атама илмий жиҳатдан жуда дақиқ номлаш бўлиб, Қуръоннинг мўъжиза эканига гувоҳлик беради:
«Улар чумолилар водийсига келганларида бир чумоли: «Эй чумолилар! Масканларингга киринглар! Яна Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни бехосдан эзиб юбормасин», деди» (Намл сураси, 18 оят).
Изоҳ: Чумолилар ҳам асалариларга ўхшаб, ажойиб интизомга эга. Ҳали-ҳануз уларнинг жамоат бўлиб яшашларининг сири англанган эмас. Бу оятда чумолиларнинг бир-бирини хавф-хатардан огоҳ этиши ҳақида айтилмоқда.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал