arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2687. Рўза Исломнинг тўртинчи рукнидир. Намоз эса иккинчи рукнидир. Намозни тарк қилган ҳолингда тутган рўзанг билан фахрлана кўрма…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2685. Донишмандлардан бири айтди: «Назари энг ўткир инсон ўзининг гуноҳларини кўра оладиган, ўзининг айбларидан воқиф бўлган одамдир».
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2683. Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатларидан:
Йигит: «Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган», деди. Шунда мен: «Шунинг учун намоз ўқимайсанми?» десам, «Ҳа», деди. Мен: «Унда нима учун овқат еяпсан?» дедим. «Нима учун емай?!» деди у ҳайрон бўлиб. Мен: «Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор», дедим. «Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!» деди. Мен: «Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?» дедим.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2681. Икки ҳайит кунлари такбир айтиш мустаҳабдир. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққандан бошлаб то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса арафа кунининг бомдодидан бошлаб ташриқ кунининг охиригача (асрдан кейингача) айтилади.
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
(Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳга ҳамд бўлсин!)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2680. Яхшилигини ўзидан қизғанган киши бошқага ҳам яхшилик қилмайди. Ким ҳиммат даражаларида кўтарилса, одамларнинг наздида улуғлашади.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2678. Баъзиларнинг «Кўз тегиши ҳақ», деган ҳақиқатга келтирган иймони «Аллоҳ энг яхши муҳофаза қилгувчидир» деган ҳақиқатга келтирган иймонидан кучлироқ бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2676. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни масжидга кирсалар, эшикнинг кесакисидан ушлаб, «Аллоҳуммажъалний авжаҳа ман таважжаҳа илайк, ва ақроба ман тақорроба илайк, ва афзола ман са`алака ва роғиба илайк» (Аллоҳим, мени Сенга юзланувчиларнинг юзланувчироғи, Сенга яқин бўлувчиларнинг яқинроғи, Сендан сўровчи ва Сенга рағбат қилувчиларнинг афзалроғи қилгин) дер эдилар».
Ибн Сунний ривояти
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким жума намозидан кейин «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ» ва «Қул аъуузу бироббин-наас» сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло кейинги жумагача уни ёмонликдан сақлайди».
Ибн Сунний ривояти
Жума намозидан кейин Аллоҳни кўп зикр қилиш мустаҳабдир. Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 10-оятида шундай дейди:
«Намоз адо қилингач эса, ер юзига тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилинглар, шояд нажот топсангиз».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2674. Аллоҳ таоло: «Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман», деб марҳамат қилган.
Ушбу оят ҳақида бироз тўхталгин, шошилма! Агар бу оятни қалбингга жо қила олсанг, икки лабинг (зикр қилаверганидан нами қолмай) қуриб қолур.
Аҳмад Ийсо Маъсаровий

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2672. Дунё ҳақида айтилган сўзлар:
Ким дунёни охиратнинг йўли деб билса, ундан ҳузурланади ва у охиратда ҳузурланишига ҳам сабаб бўлади. Ким дунёни қимматбаҳо ғанимат деб эътиқод қилса, унда озор чекади ва у охиратда аламда қолишига сабаб бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2670. Ўзи бахтли бўлатуриб, биродарлари у туфайли бахтсиз бўлган, ўзи саломат бўлиб, қўшнилари унинг ёмонлигидан саломат бўлмаган одам энг пасткаш инсондир.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2668. Солиҳ салафлардан биририга «Аллоҳдан қўрқ!» деб айтилса, Аллоҳ таолодан қўрққанидан йиғлаб юборар эди. Бизга «Аллоҳдан қўрқ!» дейишса, ҳайрон бўлиб, «Биз нима қилибмиз?» деймиз!
Солиҳ салафлар бутунлай бошқача олам бўлишган!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2666. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийъ қабристонига келиб, шундай дедилар: «Ассалааму ъалайкум, даро қовмин му`минийн! Антум ланаа фаротун ва иннаа бикум лааҳиқуун! Аллоҳумма, лаа таҳримнаа ажроҳум ва лаа тузилланаа баъдаҳум» (Ассалому алайкум, мўмин қавмлар диёри! Сизлар биздан олдин кетдингиз, биз ҳам сизларга қўшилурмиз. Аллоҳим, бизни уларнинг ажридан маҳрум қилма ва улардан кейин бизни адаштирма)
Ибн Сунний ривояти.
Қабрларни зиёрат этган одам кўп Қуръон ўқиб, зикрлар айтиб, қабристондаги бошқа мусулмонларни ҳам дуо қилиши мустаҳабдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2664. Биласизми?
Фаҳш ва беҳаё фильмларни томоша қилишга одатланиб қолиш мия ҳужайраларини барбод қилади. Яланғоч аёлларга қараш миянинг қарор қабул қилишга масъул бўлган ҳужайраларига талафот етказади. Фаҳш фильмлар томоша қилиш хотирани заифлаштиради, соғлом қарор қабул қилишга салбий таъсир кўрсатади, нафс ва жасадга муаммо туғдиради.
Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза(йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган «ҳунар»лардан Хабардордир!» (Нур сураси, 30-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2662. Ортидан дўзах келадиган лаззатда яхшилик йўқдир!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2660. Сен бировга яхшилик қилсанг, буни яширгин. Биров сенга яхшилик қилса, буни ошкор қилгин.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2686. «Аллоҳу акбар кабийро, валҳамду лиллаҳи касийро, ва субҳааналлоҳи букротан ва асийла. Лаа илааҳа иллаллоҳ ва лаа наъбуду илла иййааҳу мухлисийна лаҳуд-дийна ва лав кариҳал каафирун. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, содақо ваъдаҳ, ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳ! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (Аллоҳ улуғларнинг улуғидир, Унга кўп ҳамдлар бўлсин. Эртаю кеч Аллоҳни поклаб ёд этурман. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг Ўзигагина, Унинг динида холис бўлиб ибодат қиламиз, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам. Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир) деб айтиш ҳам яхшидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2684. Қуръонни фақат таъзия маросимларида ўқишга, эшитишга одатланиб қолганмиз. Шунинг учун зеҳнимизда Қуръон қайғу-аламга, ғам ғуссага боғлиқ нарса экан, деган тушунча жойлашиб олган. Ушбу Қуръон ўликлар эмас, тирикларнинг китоби эканини қачон англаб етамиз, билмадим…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2682. Ибн Жавзий айтадилар:
Рўза ёппасига овқатдан тийилиш эмас. Ҳақиқий рўза – аъзоларни гуноҳлардан тийишдир: тилни беҳуда гап-сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировга озор беришдан тийиш ва оёқни ножўя жойлар томон босишдан тийишдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

arabic.uz hikmatlar kanaliga ulaning

https://t.me/joinchat/AAAAADu5t7Z37MhhvVoqpA

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2679. Ака ёки уканинг жуфти ҳалоли оилангизнинг файзига яна бир қўшимчадир. Биз уларни худди ўз опа сингилларимиздек муҳофаза қилмоғимиз даркор. Зеро, улар оиламизнинг бир аъзоси бўлиш учун ўз уйини, оиласини ташлаб келиб, янги оламга, янги муҳитга мослашиб яшамоқда. Келинлар – жиянларимизнинг онаси, ака-укаларимизнинг ярмидир.

Изоҳ: Инсон оила кўриб, турмуш қурганда мукаммал шахсга айланади. Шунинг учун бу ерда умр йўлдошларимизни ярим дейилмоқда.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2677. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Одамлардан энг аввал кўтариладиган нарса хушуъдир».
Имом Табароний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2675. Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тораяди. Ким мол-дунёни арзимас билса, орзулари у томон келаверади. Ким молини эҳсон қилса, улуғ бўлади, ким обрўсини эҳсон қилса, хор бўлади.
«Унваанул байаан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2673. Дўстлигида содиқ бўлган дўст билан дўстлашгин.
Ҳақиқий садоқат дўстнинг содиқлигидадир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2671. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким жума куни тонгда, бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ» (Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан), деб уч марта айтса, гуноҳи денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2669. Қалбингни ғам босиб, диққинафас бўлаверсанг, аммо бунинг сабабини билмасанг, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» («Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»), деб айтгин. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръонда ушбу оятдан кейин: «Шунда Биз уни (Юнус алайҳиссаломнинг дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз», деб айтган (Анбиё сураси, 88 оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2667. Тобеъинлардан бири бетоб бўлиб қолди. Онаси у кишини кўргани келган эди, бетоб ётган одам кийимларини кийиб, ҳеч нарса бўлмагандек ҳушёр тортиб қолди, аммо онаси чиқиб кетганидан кейин эса ҳушидан кетиб йиқилди. У кишига: «Онангизнинг ёнларида ҳеч нарса бўлмаган эди. Энди нима бўлди?» дейишди. У киши: «Фарзандларнинг оҳ воҳ тортиши оналар қалбига озор беради», деб жавоб берди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2665. Улуғларни менсимаган одам ўзининг асли пастлигини билдириб қўйган бўлади. Аҳмоққа ёндашган одам ақли заифлигини ошкор қилган бўлади. Ҳадеб ҳажв қилаверган кишининг қадри тушади, ман этилган ишни қилган кимса хунук сўзлар билан эсга олинади.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2663. Муваффақиятни қўлга киритиш учун ютуққа бўлган рағбат муваффақиятсизликка учрашдаги хавфдан каттароқ бўлиши керак!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2661. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга чиқсалар, шундай дейишни ўргатар эдилар: «Ассалааму ъалайкум, аҳлад-дийари минал муминийн! Ва иннаа иншааллоҳу бикум лалааҳиқуун! Асалуллоҳа ланаа ва лакумул ъаафийа» (Ассалому алайкум, мўминлар диёри аҳли! Иншааллоҳ, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз. Ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият сўрайман)
Имом Муслим ривояти.
Насаий ва Ибн Можаларнинг ривоятида «Антум лана фаротун ва наҳну лакум табаъун» (Сизлар биздан олдин ўтдингиз. Бизлар эса сизларга эргашувчимиз) лафзи зиёда қилинган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2659. Олимларнинг хабар беришича, ўргимчакнинг ипларини 40 фоизгача чўзса ҳам узилмас экан. Энг мустаҳкам пўлат ип ҳам узунлигининг 8 фоизидан ортиқ чўзила олмайди. Ўргимчакнинг иплари шу қадар нозик бўлса ҳам, ундан ўргимчак уй қуради. Лекин бу уй жуда нимжон бўлиб, бироз эсган шамол ёки об ҳаводаги омиллар сабаб ҳам бузилиб кетаверади. Шунинг учун бу уй мустаҳкам бўлмайди, жуда беқарор бўлади. Қуйидаги оятда даҳрийни энг нозик уй бўлмиш ўргимчак уйига ўхшатишда илоҳий ташбеҳ кўзга ташланади:
«Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни лозим тутган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун нимжон) уй қуриб олган (ва ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Ваҳоланки энг нимжон уй ўргимчак уясидир. Қанийди улар билсалар… (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)».
(Анкабут сураси, 41 оят)

Ушбу ҳақиқат қаршисида «Субҳаналлоҳ!» дейишдан ўзга чора йўқ!

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал