2658. Умар розияллоҳу анҳунинг сўзларидан:
«Ҳикмат ёшга боғлиқ бўлмайди. У Аллоҳнинг туҳфаси бўлиб, хоҳлаган кишисига бераверади».
@arabicuz_matn
2656. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристондан чиқаётганда шундай дейишни ўргатар эдилар: «Ассалааму ъалайкум, аҳлад-дийаари минал муминийн! Ва иннаа иншааллоҳу бикум лааҳиқуун, асалуллоҳа ланаа ва лакумул ъаафийа» (Ассалому алайкум, мўминлар диёри аҳли! Иншааллоҳ, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз. Ўзимизга ҳам, сизларга ҳам офият сўрайман)
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q
2655. Самимий дўстинг маломат қилмасидан аввал, нафратини ичига яшириб юрган душманинг мазаммат қилмасидан аввал хунук феълларинг, ёмон сўзларинг учун ўзингни ўзинг маломат қил.
«Унванул байан» китобидан
@arabicuz_matn
2653. Ижтимоий зулмнинг энг ёмони – тарбияси ёмон ўғилга солиҳа келин қидиришдир.
@arabicuz_matn
2651. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳли қабристонидан ўтаётиб шундай дедилар: «Ассалааму ъалайкум, йаа аҳлал қубуур! Йағфируллоҳу ланаа ва лакум. Антум салафунаа, ва наҳну бил асар» (Ассалому алайкум, эй аҳли қабр! Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин. Сизлар биздан олдин кетдинглар, бизлар изингиздан етиб оламиз)
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2650. Ношукрликка одатланиш эҳсонни кесади.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2648. Салафлардан бири шундай деди: «Бир маконда Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилсанг, то ўша ерда тоат қилмагунингча у ердан кетмагин, шунда ўша жой зарарингга гувоҳ бўлганидек, фойдангга ҳам гувоҳ бўлади».
«Ана ўша Кунда Парвардигорингиз унга (Ерга) ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли у ўз хабарларини сўзлар!» (Залзала сураси, 4 5 оятлар)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ернинг хабарлари нима эканлиги ҳақида шундай дедилар: «Ернинг хабарлари — ҳар бир эркагу аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчасини Аллоҳ таолонинг ҳузурида сўзлаб, гувоҳлик беришидир».
@arabicuz_matn
2646. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга чиқиб, шундай дер эдилар: «Ассалааму ъалайкум, дааро қовмин му`минийна ва иннаа иншааллоҳу бикум лааҳиқуун» (Ассалому алайкум, мўмин қавмлар диёри! Аллоҳ хоҳласа, бизлар ҳам сизларга қўшиламиз)
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz_matn
2645. Одамларнинг энг афзали – ўзининг айбини кўрадиган, бошқаларнинг айбини кўрмайдиганлардир.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2643. Рамазон ойининг ўғрилари:
– Телевизор.
– Телефон.
– Бозорлар.
– Тунни чақимчилик ва шунга ўхшаш нарсалар билан бедор ўтказиш.
@arabicuz
2641. Бугунги олимларнинг тадқиқотларида кашф қилинишича, ҳаммадан ажралиб, ёлғиз яшаган чумоли барвақт вафот этади, ҳаёти ҳам изтиробда ўтади. Бундан ташқари, ҳайвонот оламида ҳаммадан ажралиб яшаш касаллик ҳисобланади. Ҳатто инсоният оламида ҳам узлатда, яъни одамлардан ажралиб яшаган киши барвақт вафот топади. Аксинча, ижтимоий ҳаётни севган киши узоқ яшайди. Шунинг учун олимлар узлатнинг хатаридан огоҳ этадилар.
Субҳаналлоҳ!
Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги сўзларида бизни худди шу нарсадан огоҳ қилганлар:
«Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мўминнинг савоби одамларга аралашмай, уларнинг озорларига сабр қилмаган кишининг савобидан улканроқдир».
Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
2640. Қариндошлик ришталари боғлангандан кейинги узилиш, меҳрибонликдан кейинги жафо, дўстликдан кейинги душманлик нақадар ёмон!
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2638. Кўзни (номаҳрамларга қаратишдан) тийиш орқали қалб кучли ва шод бўлади. Номаҳрамларга назар солиш орқали қалб заифлашиб, маҳзун бўлади.
@arabicuz
2636. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қабрларни зиёрат қилганимда нима дейин?» деб сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ассалааму ъалаа аҳлид-дийаари минал муъминийна вал муслимийн! Ва йарҳамуллоҳул мустақдимийна минкум ва миннаа валмустаъ`хирийн! Ва иннаа иншааллоҳу бикум лааҳиқуун», дегин» (Мўмин-мусулмонлар диёри аҳлига салом бўлсин! Аллоҳ сизлардан ва бизлардан олдин ўтганларга ва кейин келадиганларга раҳм қилсин. Иншааллоҳ, биз ҳам сизларга йўлиқурмиз)
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
2657. Ота онага яхшилик қилиш бир қисса бўлиб, у ҳикояни сен ёзасан, фарзандларинг уни сенга айтиб юришади.
@arabicuz_matn
#Эълон
Билимсизликнинг шифоси савол
Азизлар!
Маълумингизким, каналимизда Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг «Билимсизликнинг шифоси – савол» китобининг биринчи қисмидан олинган савол-жавоблар бериб борилаётган эди. Эндиликда ушбу китобнинг иккинчи қисмидан олинган савол-жавобларнинг матни ва овозли ёзувларини беришни бошлаймиз.
Марҳамат, савол-жавоблардан баҳраманд бўлиб, билимларимизни оширишда давом этамиз!
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар.
Шундан кейин мен қачон бирор оғир иш бошимга тушса, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта ижобатини кўрдим».
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни Аҳзоб масжиди ҳам дейилади.
Батафсил
«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк
Ассалому алайкум, ҳурматли канал аъзолари.
arabic.uz канали сиз азизларга ҳар куни ҳикмат улашиб келмоқда.
Сизлар учун каналдан ташқари @arabicuz_bot номли телеграм боти ҳам ишлаб турибди. Мазкур ботга 3500 дан зиёд ҳикмат киритилган бўлиб, ундан исталганини ихтиёрий вақтда ўқишингиз мумкин. Яқин кунларда бу ботга яна янги функция қўшилди. Энди сиз маълум мавзуга оид ҳикматлар ҳам ўқишингиз мумкин. Бунинг учун ботга /izla буйруғидан сўнг қидираётган мавзуни ёзишингиз мумкин. Мисол учун /izlaҚуръон. Мазкур буйруқ орқали Қуръонга оид ҳикматларнинг тартиб рақамлари акс этади. Мазкур ҳикматлар ичидан ихтиёрийсини кўришингиз мумкин.
/mavzu буйруғидан сўнг қидирилаётган мавзуни киритсангиз, мисол учун, /mavzuҚуръон, бунда Қуръонга оид ҳикматлар ичидан тасодифий бир ҳикмат сизга юборилади.
Эслатма: қидирилаётган мавзуни лотинда ҳам, кириллда ҳам қидирсангиз бўлади. /izla Qur’on ёки /izlaҚуръон
Аллоҳ таоло барчамизга манфаатли илм ато этсин, ўқиётган ҳикматларимиз икки дунё саодатига сабаб бўлсин.
arabic.uz жамоаси
2654. Эркак эркакларнинг ёмонлигини билгани учун хотинини рашк қилади. Хотин аёлларнинг макр-ҳийлаcини билгани учун эрини рашк қилади.
@arabicuz_matn
2652. Қисса:
«Бир хотиннинг эри жуда кўп сафар қиларди. Шунинг учун у эри ва фарзандларининг фитнага тушиб қолишидан қўрқар эди. Бир куни эри унга: «Ғалати ишлар бўляпти. Масалан, ҳаром нарсаларга қараш, номаҳрамлар билан гаплашиш ёки шунга ўхшаш шариат ман қилган нарсалардан мени нимадир тўсяпти», деди.
Бошқа куни катта ўғли келиб, «Ойижон! Менга нима деб дуо қиляпсиз? Курсдошларим билан қизлар коллежига борсам, юрагим сиқилиб, қайтгим келади. Курсдошларим қизларнинг телефон рақамини беришса, ўша қизлар билан телефонда гаплашганимда юрагим шунақанги сиқиладики, гапни тугатмагунимча ёзилмайди. Ёлғиз ўзим интернетда ўтирсам ҳам, нимадир мени ҳаромга қарашдан тўсади», деди.
Шунда она ҳар намоз кетидан қуйидаги дуони ўқишини айтди: «Аллоҳумма, инний аставдиъука дийний ва амаанатий ва зурриятий ва завжий, ва қолбий ва қолби зурриййатий ва қолби завжий ва самъиҳим ва абсориҳим ва жамииъи жаваариҳим» (Аллоҳим! Динимни, омонатимни, фарзандларимни, эримни, қалбимни, фарзандларимнинг қалбини, эримнинг қалбини, уларнинг қулоғини, кўзларини ва барча аъзоларини Ўзингга топширдим).
@arabicuz_matn
Таълим, фан ва маданият ишлари бўйича Ислом ташкилоти бош директори Абдулазиз Усмон Тувейжри мусулмон мамлакатлар бошқарув тизимида ва мактаб дастурида араб тилига сезиларли даражада катта эътибор қаратишлари кераклигини айтди. Бу ҳақда golosislama сайтида хабар берилди.
Шунингдек у: “Ташкилот мактаб таълими йўналишидаги раҳбарлар ва экспертлар, жумладан маъмурий саҳада, маданият йўналишида, бошқарувда ҳамда илмий тадқиқот тизимида араб тилининг ролига катта эътибор қаратиши зарур”, деди.
Тувейжрининг таъкидлашича, бугунги кунда араб тилида сўзлашмайдиган давлатларда бу тилга бўлган эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Унинг сўзларига кўра, араб тилида сўзлашувчи давлатлар глобаллашув даврида араб тилининг маданиятни сақлаб қолишдаги муҳимлик даражасини ёдда тутиши даркор.
Азон.уз сайтидан олинди.
2649. Ҳавода сузиб юрган ушбу кичик булутнинг вазнини билмаймиз. Лекин ҳисоб-китоблар унинг вазни 500 минг килограммдан ортиқ эканини кўрсатди. У жуда ҳам оғир, лекин бошимиз устида енгилгина сузиб бормоқда. Илмий ҳақиқат шуни таъкидлайдики, ўша оғир булут биз тасаввур қилгандан кўра анчагина кўпдир. Қуръони Карим ушбу ҳақиқат ҳақида ўн тўрт аср олдин хабар берган:
«У шундай Зотки, (момақалдироқдан) қўрққан ва (ёмғир ёғишидан) умидвор бўлган ҳолингизда сизларга чақмоқни кўргизур ва вазмин булутларни пайдо қилур» (Раъд сураси, 12 оят).
@arabicuz_matn
Бугун халқаро араб тили куни
http://islaminstitut.uz/?p=1973
Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFDiVOdQbzUqVwPS5Q
2644. Ботининг, яъни ички дунёинг покиза бўлса, Аллоҳ билмаган томонингдан нур ато қилади. Одамлар сени билмаган томонингдан яхши кўриб қолишади. Дуо ва талабларинг билмаган томонингдан ижобат бўла бошлайди.
Қалбларимизни розилигинг билан поклагин, Аллоҳим!
@arabicuz
2642. Илгари қўлга киритмаган нарсангга эришиш учун илгари қилмаган ишларингни қил!
@arabicuz
2639. Мол дунё бойларнинг камчигини яшириб туради. Камбағаллик эса камбағалларнинг фазилатини ёпиб туради.
Али ибн Абу Толиб.
@arabicuz
2637. Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар. Аллоҳ таоло тунги уйқунинг аҳамиятли экани ҳамда роҳатбаҳш ва намунали уйқуга восита экани, тунги уйқу инсон учун гўё либос бўлиб, уни нафс ва танадаги муаммолардан ҳимояловчи эканига ишора қилган:
«У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 47 оят).
@arabicuz
2635. Ким бошлиқ бўлишни хоҳласа, сиёсатнинг ғам-аламларига сабр қилсин.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn