arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2634. Солиҳлардан бири шундай деди: «Ким аҳли оиласи ва фарзандларига ҳақни ўргатмаса, ботилни ўргатувчилар етиб келади».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2632. Энг бахтли одам бўлай десанг, Қуръонни ёд ол, тиловат қил, тингла, тафаккур қил. Мана шу ғам-ташвишни бартараф қилувчи энг улкан муолажадир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2630. Ориятингни ҳимоя қилмасанг, Яратувчидан қўрқмасанг, халойиқдан уялмасанг, ҳоҳлаганингни қилавер.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2628. Қуръон бизга сўзлаган Аллоҳнинг улкан мўъжизаларидан бири инсоннинг тупроқдан яратилганлигидир. Замонавий илм-фаннинг исботлашича, инсон таркиб топган элементларнинг барчаси тупроқда ҳам мавжуд экан. Мана шу ерда Аллоҳ таолонинг бу ҳақдаги сўзи намоён бўлади.
«У Зот сизларни (яъни отангиз Одамни) тупроқдан яратгани, сўнгра сизлар башарга айланиб (ер юзига) таралишларингиз У Зотнинг (илоҳий қудратига далолат қилувчи) оят-аломатларидандир» (Рум сураси, 20 оят).
«(Қасамки), Биз инсонни (яъни Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик» (Мўъминун сураси, 12 оят).

Изоҳ: «Лойнинг мағзи»дан мурод лой, ер жинсидаги барча моддалардир.
Илм-фаннинг исботлашича, лой – тупроқ ва сувдан иборатдир, чунки Аллоҳ таоло бошқа бир оятда инсонни фақат сувдан яратилганлигини айтган. Аллоҳ таоло шундай дейди: «У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодир бўлган Зотдир» (Фурқон сураси, 54 оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2626. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни қабрга қўяётганларида «Бисмиллааҳи ва ъалаа суннати Росулиллааҳ» (Аллоҳнинг исми билан, Расулуллоҳнинг суннатларига мувофиқ) дер эдилар.
Абу Довуд, Термизий, Байҳақийлар ривояти.
(Бошқа ривоятда «ъалаа суннати»нинг ўрнига «ъалаа миллати» ҳам дейилган)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2624. Шу икки дуони асло тарк қилмагин:
«Аллоҳим, мени динда фақиҳ қилгин»
«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан!» (Оли Имрон сураси, 8-оят)
Биринчиси ҳаётингни динга тўлдириб юборади.
Иккинчиси динда мустаҳкам туришга ёрдам беради.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2622. Бу кеча ва кундуз бир¬ бирига киришадиган минтақанинг сурати бўлиб, суратда уларнинг орасини ажратувчи чизиқ кўриниб турибди. Мана шу чизиқ тушган пайтда зулмат билан нурнинг орасида бир бирига киришиш жараёни юзага келади.
Биласизми, ер ўз ўқи атрофида, қуёш қаршисида туриб айланганида кеча ва кундуз бардавом шаклда бир бирига киришади. Ушбу жумбоқли кўриниш хусусида Қуръон ўн тўрт аср олдин хабар берган: «У кечани кундузга киритур, кундузни кечага киритур. У Зот кўкслардаги нарсаларни Билгувчидир» (Ҳадид сураси, 6 оят).
Субҳаналлоҳ!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2620. Агар бу дунёнинг мол-мулкидан катта бир улуш қаршингга келсаю, уни фақат жаҳолат билан қўлга киритиш мумкин бўлса ёки дунёнинг мол-мулкидан орзу қилиб юрганингни бой берсанг ва у ақлингни тамоман ўғирлаб қўйса, булар жаҳолатга рағбатингни қўзғаб қўймасин. Чунки жоҳилнинг бойлиги имкониятлардан, оқилнинг бойлиги эса мажбуриятлардан барпо бўлади. Тайёр имконият бериб қўйилган одам ҳеч қачон имкониятни одоб билан, бор куч-қувватни ишга солиб қўлга киритиш керак деб биладиган кишига тенг бўлмайди. Шунингдек, жоҳилнинг бойлиги мусофир каби кўчишга муштоқ бўлади, оқилнинг бойлиги эса мустаҳкам ришталар билан боғланган яқин қардошга ўхшайди.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)


2618. Олимларнинг таъкидлашича, қуёш ҳар сонияда миллион тонналаб ёқилғи ёқади. Шунга қарамай, у бугунги кунгача ёқилғисини сақлаб қолган ҳолда нурсизланиб бормоқда. Қуръон худди шу нарсага улкан бир оятда ишора қилиб, бизга Қиёмат куни ҳақида сўзлаган: «Қуёш ўралиб (нурсизланиб) қолганида…» (Таквир сураси, 1 оят).
Ушбу оятда Қуёшнинг ниҳояси ҳақида нозик ишора бор. Маълумки, қуёш тўсатдан тўхтаб қолмайди. Бошқа махлуқотлар каби, унинг шуъласи аста-секин пасайиб, нурсизланиб бориб, ниҳоят сўлиб, якун топади. Бу оят илмий мўжизалардандир, чунки даҳрийлар Қуёш абадий, бардавом нур сочади, деб эътиқод қилишади. Қуръон бу илмий ҳақиқатни яқин ўтмишдаги уламолар кашф этишидан анча олдин кашф қилган!
Субҳаналлоҳ!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2616. Тобутни кўрганда: «Субҳаанал ҳаййиллазий лаа йамуут» (Ҳаргиз ўлмайдиган, абадий тирик Зот Аллоҳ покдир), дейиш мустаҳабдир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2614. «Эй мўминлар! Аллоҳнинг сизларга берган неъматини — сизларга (қарши турли гуруҳлардан иборат) қўшинлар келган пайтида Биз уларнинг устига шамол ва сизлар кўрмаган қўшинларни (яъни фаришталарни) юборганимизни эсланглар!» (Аҳзоб сураси, 9 оят)
Кушойишнинг (яъни тушкунликдан очиқликка чиқишнинг) келаётганини кўришинг шарт эмас, кушойиш сенга махфий ҳолда келади, сен уни сезмай қоласан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2612. Тоғли минтақалар хусусида фикр юритадиган бўлсак, ушбу тоғлар яқинида чучук ва мусаффо сув борлигини кўрамиз. Олимлар ҳам энг мусаффо сув тоғлар остида эканини айтишади. Демак, чучук сувлар билан баланд тоғлар орасида алоқа борлиги келиб чиқади. Аллоҳ таолонинг китобида ушбу икки ҳолат орасида нозик боғлиқлик борлиги баён қилинган.
«Яна Биз (ер устида) баланд тоғларни пайдо қилдик ва сизларни (ўша тоғлардан оқиб тушадиган) чучук, тотли сув билан суғордик» (Мурсалат сураси, 27 оят).
Савол: Ушбу оят биз суратда кўриб турган манзарани нозик иборалар билан баён этмаяптими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган саҳро муҳитида бундай манзара бўлмаган ку! Агар Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар бўлмасалар, у зот бу каби илмни қаердан олиб айтганлар?

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2610. Сўнгра шуни билгилки, дунё кўпинча нодонга юзланади, олимдан эса ҳақли равишда юз ўгиради.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2608. Ёш болани гапга солиб, унинг уйидаги сирларни билиб олиш ҳаром қилинган жосуслик бўлиб, мусулмонларнинг айбини қидириш сирасига киради.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2606. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намозида шундай дедилар: «Аллоҳумма, анта Роббуҳаа, ва анта холақтаҳаа, ва анта ҳадайтаҳаа лил ислаам, ва анта қобазта рууҳаҳаа, ва анта аъламу бисирриҳаа ва ъалаанийятиҳаа, жиънаа шуфуъаа’а фағфирлаҳу» (Аллоҳим, Сен унинг Роббисан, Сен уни яратдинг, Сен уни Исломга ҳидоят этдинг ва Сен унинг руҳини олдинг. Унинг сирию ошкорасини Ўзинг биласан. Биз унга шафеъ бўлиб келдик, унинг гуноҳларини кечир).
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2633. Энг яхши ҳадя – ҳадя берилаётган кишида йўқ бўлган нарсадир. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳга бериладиган энг яхши ҳадя – ожизликни изҳор қилишдир, чунки Аллоҳнинг ҳузурида ожизлик йўқдир!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2631. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг навбатимдаги кеча охирида Бақийъ қабристонига чиқиб, шундай дер эдилар: «Ассалааму ъалайкум, дааро қовмин му`минийн! Ва атаакум маа тууъадуун, ғодан муажжалууна ва иннаа иншааллоҳу бикум лааҳиқуун! Аллоҳуммағфир лиаҳли Бақийъил ғорқод» (Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар ҳовлиси! Сизларга ваъда қилинган нарса келди, иншааллоҳ, эртага кечикиб бўлса ҳам, сизларга йўлиқамиз. Аллоҳим, Бақийъ ғарқад қабристонидагиларни мағфират қилгин)
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2629. Иблисдан: «Сен намоён бўладиган энг хатарли иш нима?» деб сўрадим. У шундай деди: «Бизнинг асосий ишимиз одамларга Аллоҳ ҳақида хато тушунча беришдир, шундай қилсак, улар Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишади. Мен намоён бўладиган энг гўзал амал – ёш болаларга динни оғир қилиб кўрсатиш, қийин йўл билан дарс беришдир. Биласанми, мактабларингизда ишлашимиз учун жуда кўп имконият яратиб берасизлар».
Аҳмад Баҳжат.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2627. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ҳар бир умматнинг ўз фитнаси бўлган, менинг умматимнинг фитнаси мол дунёдир».
Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2625. Донишмандлардан бири шундай деди: «Энг ҳурматли бойлик яхшиликдир, энг яшнаб ўсадиган экин эҳсондир. Сени ислоҳ қилмайдиган илм залолатдир, сенга фойда бермайдиган мол зарардир».
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2623. Йиғи ҳам керак, лекин у ечим эмас!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2621. Тобутни кўрганда: Абулмаҳосин Равйоний «Баҳр» номли китобларида келтирганларидек,
«Лаа илааҳа иллаллоҳу ҳаййуллазий лаа йамут», деб айтиб, сўнг маййитни яхшилик билан эсланади ва унинг ҳаққига дуо қилинади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2619. Ҳеч қачон:
Буқанинг олд томонидан яқинлаша кўрма.
Эшакнинг орқа томонидан яқинлаша кўрма.
Аҳмоқ ва нодоннинг эса ҳеч қайси томонидан яқинлаша кўрма!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2617. Ёшлар ўзлари хоҳлагандек ҳаёт қуришда иштирок этмаса, бошқалар уларни ўзлари бунёд қилган ҳаётда яшашга мажбур қилишади.
Мустафо Маҳмуд

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2615. Донишмандлардан бири деди: «Киши ақлини ишлатмасдан топган мартабасига ва ҳеч бир фазилатсиз эгаллаган юксак манзилига хурсанд бўлмаслиги керак. Шубҳасиз, жоҳиллиги унинг бу мартабасини йўққа чиқаради, юксак манзилидан туширади. Унинг айблари юзага чиқиб, гуноҳлари кўпайиб, уни мақтовчилар танқидчига, дўстлари душманга айланганидан сўнг у ўз ўрнига тушади, асл қийматига қайтади».
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2613. Ўз нафси билан бўлган курашда енгилган киши барча кураш майдонларида мағлуб бўлади!
Мустафо Маҳмуд

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2611. Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мусулмоннинг жанозасида қуйидаги дуони ўқидилар: «Аллоҳумма, инна Фулаан ибн Фулаан фий зимматик, ва ҳабли живаарик, фа қиҳии фитнатал қобри ва ъазаабан-наар, ва анта аҳлул вафаа вал ҳамд. Аллоҳумма, фағфир лаҳу, варҳамҳу, иннака антал Ғофурур Роҳийм» (Аллоҳим, Фалончининг ўғли Фалончи Сенинг зиммангда ва ҳимоянгдадир. Уни қабр фитнаси ва дўзах азобидан сақлагин. Сен вафо ва ҳамд аҳлисан. Аллоҳим, уни мағфират қил, унга раҳм қил, ахир Сен кечирувчи, раҳмли Зотсан).
Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2609. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш вазн ошиб кетишининг ва кўкрак саратони касаллигининг олдини олишдаги, шунингдек қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлиши билан боғлиқ касалликлардан сақланишдаги энг яхши воситадир. Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутишни шариатга киритганлар. Ушбу набавий суннатга амал қилиш орқали тиббий фойдалар ҳам кўзга ташланмоқда.
Субҳаналлоҳ!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2607. Мусулмонларнинг шон шавкати синиб, кучсизланишига қарамай, Ғарбда Исломга кирувчилар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Бу тушунарсиз ҳолат.
Бунда бир ҳикмат бор!
Аллоҳ Ўз ҳужжатининг мусулмон бўлмаганлардан устунлигини кўрсатиб қўймоқда. Зеро, Аллоҳнинг ҳужжати етукдир!
Ушбу оғир ҳолатда Исломнинг тарқалиши ва унга қизиқувчиларнинг кундан кунга ўсиб бориши ақлга зиддек кўринади. Аммо аслида бу етук ҳужжатдир, заиф қалбларга хотиржамлик улашувчи илоҳий раҳматдир. Гўёки Зот хорланган мусулмонларга: «Мен сизлар билан биргаман, хор бўлманглар, заифлашманглар, аслида сизлар олийсизлар» деяётгандек…
Эй Роббимиз! Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, Ўзинг олийсан!
Доктор Мустафо Маҳмуд

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2605. Нақднинг ози насиянинг кўпидан яхшироқ.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал