2604. Уч нарса сабрдандир:
1. Мусибатинг ҳақида гапираверма.
2. Азиятингни изҳор қилаверма.
3. Ўзингни оқлайверма.
Суфён Саврий.
@arabicuz_matn
2602. Ушбу суратда электрон микроскоп орқали тери устидаги миллиардлаб бактерияларни кўриб турибсиз. Бактерияларнинг бир неча турлари бор. Аммо ажабланарлиси шуки, ҳатто шу кўзга кўринмас зарраларнинг ҳам ўзига хос микроби бор экан. Олимлар ушбу бактерияларнинг ривожланишини, турли физиологик ўзгаришлар натижасида бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб, шакли ўзгаришини аниқлашди. Шундан келиб чиқиб, нима учун Аллоҳ бизни ҳар намоз олдидан таҳорат қилишга амр этганининг ҳикматларидан бирини англагандек бўламиз. Зеро, сув ва таҳорат таъсири остида уларнинг сони ниҳоятда камайиб, зарар берувчи ҳолатидан манфаат берувчи ҳолатига ўтар экан.
Роббимиз бу ҳақда: «Аллоҳ ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севади», деган (Тавба сураси, 108 оят).
Субҳаналлоҳ!
@arabicuz_matn
2550. Душманларим қийналсин деган одам шараф ва улуғликни зиёда қилсин.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2548. Намоздаги хушуънинг калити намоздан бошқа пайт ҳам зикрни кўпайтиришдир!
@arabicuz_matn
2546. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашиб қолган пайт эди. Олдиларида бир косада сув бор эди. Унга қўлларини солиб, сувини юзларига суртдилар ва «Аллоҳумма, аъинний ъалаа ғомаротил мавти ва сакаротил мавт» (Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер) дедилар».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти.
@arabicuz_matn
2544. «Улар ширин сўзга ҳидоят қилинурлар» (Ҳаж сураси, 24 оят)
Ширин ва ёқимли сўзли бўлиш ҳидоятнинг турларидан экан. Сўконғичлик ёки бузуқтиллик эса ҳидоятдан маҳрумлик экан. Бундай кимсалар ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қиламиз.
@arabicuz
2542. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким одамлар истамаган ҳолда уларнинг гапига қулоқ тутса, қиёмат куни қулоғига қалай қуйилади».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
2539. Охир-оқибат ҳеч ким сенинг чиройинг ёки бойлигингни эсламайди. Сен қолдирган ҳақиқий нарса уларнинг ақли ва қалбида қолдирган изинг ва таъсирингдир. Эҳтимол, ўша қолдирган изинг оламшумул бўлмас, лекин уларнинг хотирасида ўчмас из бўлиб муҳрланиб қолади…
@arabicuz_matn
2537. Фаҳмламайдиган кишига тушунтиргандан кўра харсангтошни ўрнидан силжитиш осонроқ.
Али ибн Абу Толиб.
@arabicuz_matn
2535. Ахлоқнинг кенглиги ризқнинг хазиналаридир.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2533. Ҳаром нарса денгиз сувига ўхшайди. Уни ҳар қанча ичмагин, чанқоғинг ортиб бораверади.
@arabicuz_matn
2531. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Касал бўлган пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга паноҳ тилардилар. Бир куни: «Бисмиллааҳир роҳманир роҳийм. Уъийзука биллааҳил аҳадис-сомад, аллазий лам йалид ва лам йулад, ва лам йакуллаҳу куфуван аҳад. Мин шарри маа тажиду» (Ягона, беҳожат, туғмаган ва туғилмаган, ҳеч бир тенги йўқ Аллоҳдан сенга етадиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) деб менга паноҳ тиладилар. Буни айтиб бўлганларидан кейин ўринларидан туриб: «Эй Усмон, мана шу калималар билан паноҳ тила, бундан бошқаси билан бу қадар паноҳ тилай олмайсан», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2529. Дуоларнинг афзали:
«Аллоҳим! Сендан Ўзингга яқинлаштирадиган унс улфат сўрайман!»
Мўмин одам учун ушбу дуодан тўрт нарса ҳосил бўлади:
«1. Қавм қариндошларсиз ҳам азизлик.
2. Талаб этмаса ҳам илм.
3. Мол дунёсиз бойлик.
4. Жамоасиз хушчақчақлик.
@arabicuz_matn
2527. Ухлашдан олдин ўзингга ўзинг савол бериб, нима учун яратилганинг, нима учун яшаётганинг, энди қилмоқчи бўлган ишларинг, нифоқ аралашмаган соф ишларинг, заифлигинг ва кучинг ҳақида баҳс қилиб, ўзингдан сўрагин. Қиладиган ишларингни танқиддан холи бўлган ойна остига қўйгин. Чуқур тафаккур қилиб, кимлигингни, ҳақиқатингни кашф қил!
@arabicuz_matn
2601. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниг жанозада ўқиган дуоларини ёдлаб олдим. У зот шундай деган эдилар: «Аллоҳуммағфир лаҳу, варҳамҳу, ва аъфиҳу, ваъфу анҳу, ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу, вағсилҳу бил мааи вас-салжи вал барод, ва наққиҳи минал хотойаа камаа наққойтас-савбал абйадо минад-данас, ва абдилҳу даарон хойрон мин даариҳи, ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи, ва завжан хойрон мин завжиҳи, ва адхилҳул жанната ва аъизҳу мин ъазаабил қобри ва мин ъазаабин-наар» (Аллоҳим, уни мағфират қил, унга раҳм қил, уни офиятда қил ва авф этгин. Тушадиган ерини мукаррам, кирадиган ерини кенг қилгин. Уни сув, қор, дўл билан ювгин. Оқ кийимни кирдан тоза қилганинг каби, уни ҳам хатолардан поклагин. Унга ўз ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, ўз аҳлидан яхшироқ аҳл, ўз жуфтидан яхшироқ жуфт бергин. Уни жаннатга киргизгин, қабр ва дўзах азобидан сақлагин).
Ўшанда «Қанийди ўша маййит мен бўлсам» деб юборганман».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2549. Одамларга кўп аралашаверишдан ёмон дўстлар пайдо бўлади. Одамови бўлишдан адоват келиб чиқади. Демак, шу иккисининг ўртасида бўлинг.
Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz_matn
2547. Ким Аллоҳ ато қилган неъматлар ҳақида тафаккур қилиб, сўнг шукр айтишдаги камчилиги ҳақида ўйласа, (Аллоҳдан яна неъмат) сўрашдан ҳаё қилади.
@arabicuz_matn
2545. Мол-дунёга етишни орзу қилган одам қўрқинчу даҳшатлар маркабига миниб олсин.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2543. «Намоз ўқиган ҳолда вафот топибди…»
«Сажда қилган ҳолида жон таслим қилибди…»
«Рўзадор ҳолида ўлиб қолибди...»
Бундай ҳодисалар ўз-ўзидан бўлди деб ўйлайсизми?
Ким қандай ҳаёт кечирса, шу алфозда вафот этади…
Тавба тазарруъга шошилинглар!
Аллоҳдан ўзим ва сизлар учун гўзал хотима сўрайман…
@arabicuz
2541. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангизга зарар етса, ўлимни орзу қилмасин. Агар ҳеч иложи бўлмаса, «Аллоҳумма, аҳйиний маа каанатил ҳайаату хойрон лий, ва таваффаний изаа каанатил вафаату хойрон лий» (Аллоҳим, мен учун яшаганим яхши бўлса, мени тирик қолдир. Мен учун ўлганим яхши бўлса, мени ўлдир) десин».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@arabicuz
2540. Фазилатлар ҳосил қилиш қийинчиликларга бардош бериш билан бўлади.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2538. Машиналари бузилиб қолса ҳам, «кўз теккан!»…
Оилавий муаммо пайдо бўлса ҳам, «кўз теккан!»…
Фарзандлари бемор бўлиб қолса ҳам, «кўз теккан!»…
Тижоратлари юришмаса ҳам «кўз теккан!»…
Аслида улар гуноҳ-маъсиятларга ботган кимсалардир. Мусибатларнинг асл сабаби гуноҳлар экани бирортасининг хаёлига келмайди.
@arabicuz_matn
2536. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча касалликларга, хусусан, иситма чиққанда «Бисмиллааҳил кабийр, наъуузу биллааҳил ъазийм, мин шарри ъирқин наъъаар, ва мин шарри ҳаррин-наар» (Буюк Аллоҳнинг исми ила: Улуғ Аллоҳдан томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ёмонидан ва дўзах оловининг ёмонлигидан паноҳ тилайман) дейишни ўргатар эдилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2534. Замахшарий айтдилар:
«Тумов бўлган одам атиргул ҳидидан бебаҳра бўлганидек, аҳмоқ ҳам ҳикмат лаззатидан ҳузурлана олмайди.
@arabicuz_matn
2532. Баъзи кимсалар уламолар ҳузурида таълим олмасдан, китоб ўқиш орқали илм ўрганишар эди. Кунларнинг бирида шундай кимсалардан бири: «Қора седана барча дардга шифодир» деган иборани ўқиб қолди. Аммо китобда «седана» (الحبة) сўзи хато ҳолда (الحية) «илон» деб ёзилиб қолган эди. Шунинг учун бу бечора «Қора илон барча дардга шифодир» деб ўқиб олиб, қора илон қидира бошлади. Уни топиб, ушлаган эди, илон уни чақиб ўлдирди.
Устозсиз илм ўрганиш – тўғри йўлдан тойилиш демакдир.
@arabicuz_matn
2530. Қадр-қиммат топишга рағбатинг бўлса, ҳаромдан тийил.
«Унванул байан» китобидан
@arabicuz_matn
2528. Кимга зикр қилувчи тил ато қилинса, демак, унга жаннат неъматларидан бири бериб қўйилган экан. Зикр соҳиби абадий неъматдадир. Неъматдалиги шундаки, уларга нафас олиш илҳом этилганидек, тасбеҳ ва ҳамд айтиш илҳом қилингандир.
Аллоҳим! Бизларни ҳам зикр аҳлидан қилгин!
@arabicuz_matn
2526. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени касаллигимда кўргани кириб: «Эй Салмон, «Шафаллоҳу сақомак, ва ғофаро занбак, ва ъаафаака фий дийника ва жисмика ила муддати ажалик» (Аллоҳ сенга шифо берсин, гуноҳингни кечирсин, ажалинг келгунича жисминг ва динингни офиятда қилсин) дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий иситмалаб ётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани кириб: «Бу касаллик гуноҳларга каффорат бўлади, поклайди», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касални зиёрат қилиш унинг пешонасига қўлни қўйиш ёки унинг қўлини ушлаб, аҳволи нечук эканини сўраш билан мукаммал бўлади», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Ибн Суннийнинг ривоятида: «Касал кўришнинг мукаммаллиги касалга қўлни қўйиб туриб, «Яхши ётиб турдингми?» ёки «Кунинг яхши ўтдими?» деб айтишдир», дейилган.
@arabicuz_matn