arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2525. Донишмандлардан бири деди: «Юмшоқ сўз кишини севимли қилади. Ҳалим бўлмаган киши афсус чекади, сукут қилган киши саломат бўлади. Ибрат назари билан боққан одам кўради, кўрган одам фаҳмлайди, ҳою-ҳавасга эргашган адашади, ўз фикри билангина ҳисоблашадиган одам тойилади».
«Унванул байан» китобидан

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2523. Надоматлар дарахти…
Абу Яҳё Варроқ шундай деган эканлар: «Ким аъзои баданини шаҳватлар билан рози қилса, қалбига надоматлар дарахтини экибди».

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2521. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб ётган бир аъробийни кўргани кирдилар. Агар касал кўргани кирсалар, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари «Лаа ба`са, тоҳуурун иншааллоҳ» (Зарари йўқ, иншааллоҳ, бу касаллик сени поклайди), дейиш эди.
Имом Бухорий ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2519. Исломни ҳақиқий маъносида тушунган пайтимизда тиббиётда Ибн Сино каби, фалсафада Ибн Рушд каби, риёзиётда Ибн Ҳайсам каби, кимёда Жобир ибн Ҳайён каби, ташриҳда (анатомияда) Ибн Нафис каби етук олимларимиз етишиб чиқди. Ислом бизга шундай нури туҳфа қилдики, биз бутун дунён ўша нурга тўлдириб юбордик.
Мустафо Маҳмуд

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2517. «Бандасига Аллоҳнинг Ўзи кифоя эмасми?!» оятини ўқисанг, барча хавф хатар барҳам топади (Зумар сураси, 36 оят)
«Менга дуо қилинглар! Мен уларни мустажоб қилурман» оятини ўқисанг, барча орзулар қайтадан тикланади (Ғофир сураси, 60 оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2515. Неъматни йўққа чиқаришда зулмдан кўра тезроқ нарса йўқ.
«Унванул байан» китобидан

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2513. Солиҳ салафлардан бири шундай деди: «Ражаб ойи шамолга ўхшайди, шаъбон ойи булутга ўхшайди, Рамазон ойи эса ёмғирга ўхшайди. Ким ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида суғормаса, Рамазон ойида қандай қилиб ҳосил йиғиб олади?».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2511. Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимки «Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир) деса, Робби уни тасдиқлаб, «Мендан бошқа илоҳ йўқ, Мен улуғман», дейди.
Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ» (Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ) деса, Робби: «Мендан бошқа илоҳ йўқ, Менинг шеригим ҳам йўқ», дейди.
Агар банда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, мулк ҳам Уникидир, ҳамд ҳам Унгадир) деса, Робби: «Мен илоҳман, мулк Меники, ҳамд ҳам Мен учун», дейди.
Агар банда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, куч-қувват ҳам фақат Аллоҳ биландир) деса, Робби: «Мен илоҳман, куч-қувват ҳам фақат Мен биландир», дейди.
Ким мана шу калималарни касаллигида айтиб, сўнгра вафот этса, унга дўзах олови тегмайди».
Имом Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2509. Нафснинг розилиги билан ҳузурлансанг, арзимас нарса ҳам сени бахтиёр қилаверади. Аммо ушбу туйғудан маҳрум бўлсанг, дунё матоларининг энг каттаси ҳам сени бахтиёр қила олмайди.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2507. Шаҳватлари қаршисида ожиз қолган гуноҳкор кимсага паст назар билан қарама! Эҳтимол сен тоат ибодатингга мағрур бўлиб ухлаб ётганингда ўша гуноҳкор кимса Аллоҳ олдидаги ҳақларини адо эта олмаганига пушаймон бўлиб, кўз ёши билан ухлаган бўлиши, Аллоҳ таоло эса унинг тавбасини қабул қилган, сенинг ибодатингни эса қабул қилмаган бўлиши мумкин!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2505. Билгилки, нодондан узилиш оқил билан боғланишга тенгдир.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2503. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Набийси, қиёмат куни кофир юз тубан ҳашр қилинадими?» деди. У зот: «Уни дунёда икки оёғида юрғизган Зот қиёмат куни уни юз тубан юрғизишга қодир эмасми?» дедилар».
Муттафақун алайҳ (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2501. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши беморнинг зиёратига келса, «Аллоҳумма, ишфи ъабдака йанкау лака ъадувван ав йамший лака илаа солаатин» (Аллоҳим, душманингга зарба берувчи ёки Сен учун намозга борувчи бандангга шифо бер) десин.
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2499. Муросасоз ва кўнгли очиқ кимсалар кўп нарсага бепарво бўладилар, кўп нарсага кўз юмадилар, кўп марта кечирадилар, лекин жўнаб кетсалар, асло ортга қайтмайдилар!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2497. Солиҳлардан бири шундай деди: «Ким бойлар билан бирга ўтирса, Аллоҳ уни дунё ва ундаги нарсаларга қизиқадиган қилиб қўяди. Ким камбағаллар билан бирга ўтирса, Аллоҳнинг берганига яна ҳам рози бўладиган қилиб қўяди».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2524. Нафс иззати ва ифтихорининг энг олий турларидан бири – одамлар қақшатқич зарба берувчи сўз айтишингни кутиб турган пайтда индамай, табассум қилишингдир…

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2522. Ҳар қанча ўрганмайин, борган сари билмаслигимни англаб боравердим.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2520. (Эй нафс) мени тарк эт, шунда етиб бўлмас юксак мартабаларга эришаман,
чунки улуғ мартабага енгил етиш йўли оғирликда, оғирлик эса енгилликдадир.
Олий мартабаларга осонгина эришишни хоҳлаяпсан,
бас, у ҳолда, асал олдида асаларининг игнасини тотишинг лозим.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2518. Каҳф сурасида келган «раҳмат» сўзи ҳақида бир фикр юритайлик:
«Бу – Роббимнинг раҳматидандир» (98 оят)
«Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур» (16 оят).
«Ва Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир» (58 оят).
«Бас, Робблари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди» (81 оят).
«Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик» (65 оят).
«Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди» (82 оят).
«Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин» (10 оят).
Бу етти раҳмат бир ҳафтага кифоя қилади…

Изоҳ: Жумъа куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги мазкур етти раҳмат Сизга кейинги жумъа кунигача кифоя қилади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2516. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, тобингиз йўқми?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳа», деган эдилар, Жаброил алайҳиссалом: «Бисмиллааҳи урқийка, мин кулли шай`ин йу`зийка, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин, Аллоҳу йашфийка, бисмиллааҳи урқийка» (Аллоҳнинг исми ила сизга дам соламан. Ҳар бир азият берувчи нарсадан, ҳар бир нафснинг ёмонлигидан ёки ҳасад қилувчи кўздан Аллоҳ сизга шифо берсин, Аллоҳнинг исми ила сизга дам соламан) дедилар.
Имом Муслим, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2514. Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор. Энг аввал мана шу нарсани англамоғимиз керак!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2512. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Одамларнинг барчасини рози қила олмайсан, яхшиси ўзинг билан Аллоҳнинг орасини ислоҳ қилгин-да, одамлар(нинг сўзлари)га эътибор берма».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2510. Шоир деди:
«Йўлиқурман шундай кишига албат,
Билурман, у адув, ичда адоват.
Ҳадя қилгум унга қувноқлигимни,
Қалби салим бўлиб ёнимга қайтсин,
Ўлсин ичидаги кину адоват».
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2508. Қуръони каримда чўчқадан бошқа бирор ҳайвоннинг гўшти номи айтилиб ҳаром қилинмаган. «Нима учун бундай, ахир Қуръон нозил бўлган даврда араб диёрларида чўчқа унча кўп бўлмаган-ку?» деб ҳайрон бўлишимиз мумкин. Лекин бугунги кунда ер юзида энг кўп тарқалган овқат чўчқа гўштидан эканини кўриб, бу ҳайрат йўққа чиқади, Қуръони Каримнинг барча замон ва маконларга хос бўлган оламшумул китоб экани аён бўлади…

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2506. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Касалимдан шикоят қилиб, «Роббим, агар ажалим яқинлашган бўлса, мени роҳатлантир! Агар ажалимни кечиктирган бўлсанг, мендан касалликни кўтар. Агар бало келтирган бўлсанг, менга сабр бер», деяётган эдим, олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолиб, «Нима дединг?» деб сўрадилар. Мен айтганларимни такрорладим. У зот оёқлари билан мени туртиб, шундай дедилар: «Йўқ, «Аллоҳумма, ъаафиҳи» ёки «Аллоҳумма, ишфиҳи» (Аллоҳим, офият бер ёки шифо бер), дегин». Ўша кундан кейин ҳеч қачон касал бўлмадим».
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2504. Ушбу бениҳоя гўзал сўзлар ҳақида ҳарфма ҳарф фикр юритинг:
«Аллоҳ бандага ато қилган туҳфанинг энг чўққиси бахт саодат эмас. Зеро, бахт саодат вақтинча ато этилган ҳис туйғу бўлиб, завол топиши мумкин.
Аллоҳ бандага ато қилган туҳфаларнинг энг чўққиси (қазои қадарга) розилик туйғусини тортиқ қилишидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Яқинда Роббинг сенга ато қилади ва сен бахтли бўлурсан», демади, балки «Яқинда Роббинг сенга ато қилади ва сен рози бўлурсан», деди (Зуҳо сураси, 5 оят).
Аллоҳ барчамизнинг қалбимизга розилик ато этсин.
Аллоҳим! Бизга қазои қадарнинг энг гўзалини, бахтнинг энг мукаммалини, ишларни енгилини, тушунчаларнинг энг кенгини, дунё ҳожатларини энг енгили ва яхшисини насиб этгин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2502. Бир киши гуноҳлари кўплигидан умидсизликка тушиб, бир шайхнинг олдига келди ва ундан: «Улкан гуноҳларим бўлса ҳам Роббим тавбамни қабул қиладими?» деб сўради. Шайх шундай деди: «Шўринг қурсин! У Зот орқа ўгириб кетганларни (тавба қилишга) чорлайди ю, тавбага юзланганларнинг тавбасини қабул этмасинми? Аллоҳга қайтишда, У Зотга тавба қилишда иккиланма, гарчи гуноҳларинг маълум даражага етган бўлса ҳам! Ноумид бўлишдан сақлан, чунки ноумидлик шайтондандир. Ахир Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, турли гуноҳ-маъсиятлар қилиб) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!» деган ку?!» (Зумар сураси, 53 оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2500. Ёмонлик қилишга бўлган қувватинг яхшилик қилишга бўлган қувватингдан кучли бўлмасин. Бахилликка интилишинг саховатга интилишингдан тез бўлмасин.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2498. Бир киши Абу Дардога: «Менга насиҳат қилинг», деди. У зот: «Барча сирлар, яширин нарсалар ошкор бўладиган Кунни унутма», дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2496. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким касал кўргани борса, агар беморнинг ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: «Ас`алуллоҳал ъазийм, Роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака» деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади» (Улуғ Аллоҳдан, буюк аршнинг Роббидан сенга шифо беришини сўрайман).
Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бу киши Собит розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиб ўқийдиган дуолар билан дам солайми?» деб, қуйидагиларни айтдилар: «Аллоҳумма, Роббан-наас, музҳибал ба`с! Ишфи, анта Шаафий, лаа шаафия иллаа анта, шифаа`ан лаа йуғодиру сақома» (Аллоҳим, эй инсонларнинг Робби, қийинчиликларни кетказувчи! Шифо бер, Шифо берувчи Ўзингсан! Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ, бирорта касаллик қолдирмайдиган шифо бер!)
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал