arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2438. Баъзан хоҳлаган нарсангга эриша олмаганинг ўша хоҳлаган нарсангдан афзал бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2436. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёл, мол-дунё ва фарзанд неъматини ато этганда ўша одам: «Маа шаа`аллоҳ! Лаа қуввата иллаа биллааҳ» (Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Куч-қувват фақат Аллоҳ биландир) деса, бу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2434. Одамларнинг қилган ишини кузатишади.
Одамларнинг ахлоқини танқид қилишади.
Одамларнинг ишларини обдон муҳокама қилишади.
Одамларнинг ниятларини ҳам таҳлил қилишади.
Мана шу каби нарсалар билан умрлари ниҳоясига етади. Уларнинг бирортаси ўзининг ҳаётини эмас, бировларнинг ҳаётини «яшаб» ўтишади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2432. Бир киши дўстига: «Фалон киши сабабли қалбим шод бўлмаяпти!» деди. Шериги шундай деди: «Менинг ҳам қалбим шод бўлмаяпти! Лекин қаердан биласан, эҳтимол, Аллоҳ қалбларимизни тўсиб қўйгандир, шунинг учун солиҳларни яхши кўрмайдиган бўлиб қолгандирмиз?»

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2430. Тириклигида сенга яхшилиги етмаган кишининг ўлимида кўзларинг ёш тўкмайди.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2428. Имомлардан бирига: «Дарёда чўмилишни хоҳласам, юзимни қиблага қаратайми ёки аксинчами?» деб савол беришди. У зот: «Кийимларинг томонга қарат, ўғирлаб кетишмасин», дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2426. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла» (Аллоҳим, Сен енгил қилган нарсагина енгилдир. Сен хоҳласанг, оғирни ҳам енгил қила оласан) дер эдилар.
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2424. Ҳаётингда дўстларингнинг хатоларини ташлаб юбориш учун кичик бир чуқур қазиб қўй! Аммо улардан аразлаб қолганингда бу чуқурга қайтиб қолмаслик учун унинг қаердалигини унутишинг керак.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2422. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Иблис тахтини сув устига қўяди, сўнгра аскарларини жўнатади. Уларнинг энг баланд мавқеълиси – фитнаси каттароғидир. Улардан бири Иблиснинг олдига келиб, «Мен бир кишини хотинидан ажратмагунимча уларнинг олдидан кетмадим» деса, Иблис ўша фитначини ўзига яқинлаштиради ва: «Ҳа, сен (хослардансан)» деб, уни ўзининг жамоасига қўшади».
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2420. Кимки орзусига етиш йўлида сабр этса, эришади. Кимки орзуимга етдим деб, лоқайдлик қилса, эришганини йўққа чиқаради.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2418. Яхшиликнинг афзали учтадир:
Ғазаб пайтида ҳам ростгўй бўлиш, қийинчилик пайтида ҳам сахий бўлиш, азоблашга қурби етса ҳам кечириб юбориш.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2416. Шайтонга йўлиққанда ёки шайтондан қўрққанда айтиладиган зикрлар:
Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 200-оятида шундай деган:
«Сизларни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи, билувчи Зотдир».
Исро сурасининг 45-оятида шундай деган:
«Қуръон қироат қилганингизда сизлар билан охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар ўртасида кўринмас парда қилиб қўямиз (ва улар Қуръонни англай олмаслар)».
Суҳайл ибн Абу Солиҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Отам мени Бану Ҳорисага юбордилар. Ёнимда бир дўстим ҳам бор эди. Бир пайт девор ортидан бир киши дўстимни чақирди. Дўстим деворнинг ёнига борди, лекин ҳеч кимни тополмади. Буни отамга айтиб берган эдим, отам: «Шундай бўлишини билганимда сени юбормас эдим. Лекин бундан кейин шунга ўхшаш бирор овоз эшитсанг, намозга азон айт, чунки Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Намозга азон айтилса, шайтон орқасига қараб қочади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2414. Салаф солиҳлар айтади:
«Ким кўзини (номаҳрамларга қарашдан) тийса, Аллоҳ унинг қалб кўзига нур ато қилади».
Ибн Касир тафсири, 3 жуз, 283 саҳифа.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2412. Керак бўлиб қолсанг, қаердалигингни дарҳол топиб олишади!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2410. Ҳақиқий оқил – замон ғафлатини ғанимат билган, имкон фурсатини ушлаган кишидир.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2437. Бировга яхшилик қилсанг, ҳаққингга дуо қилишини талаб қилма, балки ўша амалингни васила қилиб, Аллоҳга юзлан!
«Шунда (Мусо) икковига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва шундай деди: «Роббим, (даргоҳингдан) мен учун нима яхшилик нозил қилсанг, мен ўшанга муҳтожман» (Қасос сураси, 24-оят)
(Мусо алайҳиссалом ийманиб, ўзларини оломондан четга тортиб турган икки қизнинг ҳайвонларини суғориб бердилар, буни ўзларининг йигитлик бурчи, деб билдилар. «Сояга қайтди», демак, кун иссиқ экан, у зот бундан аввал ҳам сояда ўтирган эканлар. Лекин қийналаётган икки аёлни кўриб, ғоятда чарчаган, ҳориб-толган, очиққан бўлсалар ҳам, туриб бориб, уларга ёрдам бердилар. Сўнг яна соядан жой олдилар. Ёлғиз қолгач, «ёлғизнинг ёри худо» деб, яна Роббул Оламийнга илтижо қилдилар)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2435. Бир донишманд шундай деди: «Кўпгина неъматлар борки, шериги бўлсагина яроқли бўлади: илм тақвосиз, ёдлаш фаҳмсиз, чирой ҳаловатсиз, насаб одобсиз, шодлик тинчликсиз, бойлик қаноатсиз, ижтиҳод тавфиқсиз яроқли бўлмайди».
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2433. Ҳақиқий маҳрумлик – туни билан ҳали WhatsUpга, ҳали Facebookга муккасидан кетиб, кейин бир ракъат намоз билан бўлса ҳам Робби билан холи қолмасликдир.
Ахир туннинг чиройи намоз, сажда ва дуода эмасми? Ахир Роббимиз туннинг охирги учдан бири қолганида (ер осмонига) тушиб, сукунатга барҳам бериб, «Сўровчи борми, ато қиламан!» деб нидо қилади-ку!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2431. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангизнинг тирикчилиги қийинлашиб қолса, нима учун уйидан кўчага чиқаётиб, қуйидаги дуоларни айтмайди: «Бисмиллааҳи ъалаа нафсий ва маалий ва дийний. Аллоҳумма, роддиний биқозоика ва баарик лий фиймаа қуддиро лий ҳатта лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва лаа та`хийро маа ъажжалта» (Жоним, молим ва диним Аллоҳнинг исми ила. Аллоҳим, мени қазои қадарингга рози қилгин, менга тақдир қилган нарсангга баракот бергин, токи Сен кечиктирган нарсанинг тезроқ бўлишини, Сен тезлаштирган нарсанинг кечикишини истамайин).
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2429. Бахт-саодатнинг қоидалари:
Аллоҳ билан бирга бўл!
Ҳеч кимга ҳасад ва адоват қилма!
Ҳар қанча юқорилаб кетсанг ҳам, содда ва оддий ҳаёт кечир!
Балолар қанчалик кўпаймасин, яхшиликка йўйгин!
Миннатсиз, бирор эвазга умид қилмай ҳадя беришни ўрган!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2427. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким (намозда) сафнинг очилиб қолган ерини беркитса, Аллоҳ унинг даражасини кўтариб, унинг учун жаннатда бир уй қуради», дедилар.
Ибн Можа ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2425. Тошлоқ ерда экин кўкармаганидек, қаттиқ қалбларга ҳикмат таъсир қилмайди.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2423. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Биродарингизга айтилган «Жазаакаллоҳу хойрон» (Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин) деган сўзнинг қадрини билгангиз эди, бир-бирингизга уни кўпроқ айтган бўлар эдингиз».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2421. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки киши ўртасида ҳукм қилдилар. Зарарига ҳукм қилинган киши: «Ҳасбийаллоҳу ва ниъмал вакийл», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ожизни маломат қилади. Сен эса кучли бўл. Агар сен ёқтирмайдиган бирор иш содир бўлса, «Ҳасбийаллоҳу ва ниъмал вакийл» (Аллоҳнинг Ўзи менга кифоядир, У Зот қандай яхши вакил!) дегин», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло учун кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир, аммо иккаласида ҳам яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожизлик қилма. Сенга бирор мусибат етса, «Агар ундай қилганимда бундай бўларди», демагин, балки «Аллоҳнинг тақдири, У хоҳлаган нарса бўлади», дегин, чунки «агар» калимаси шайтоннинг амалини очади».
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2419. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом!) Парвардигорингиз асаларига ваҳий қилди (буюрди): «Тоғларга, дарахтларга ва улар (одамлар) қурадиган уйларга ин солгин. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон, қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик – асал чиқур. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бу ишда (яъни шу митти жониворнинг ҳам одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-ибрат бордир (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
(Аллоҳ таолонинг ҳайвонларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериш ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда унга ҳис-туйғу ва илҳомни қўшиб яратгани учун у ўзига топширилган ишни кўпгина ақлли инсонлар ҳам қила олмайдиган аниқлик билан бажаради)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2417. Кечани (беҳуда нарсалар билан) бедор ўтказиш жиноят бўлиб, бунинг учун эрталаб уйғонганингда товон тўлайсан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2415. Ақл, одоб, тафаккур, тажриба ва насаб эгалари билан ҳамсуҳбат бўл.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2413. Киши ўзидан нафрат қила бошлагандагина бошқаларга ҳам нафрат ва ёмон кўриш пайдо бўлади.
Мустафо Маҳмуд.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2411. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиққанларида «Йаа мавлика йавмиддин! Иййаака аъбуду ва иййаака астаъийн» (Эй қиёмат кунининг Подшоҳи, Сенгагина ибодат қиламан, Сендангина ёрдам сўрайман) дедилар. Шунда фаришталарнинг одамларни ерга ётқизиб, олдидан ва орқасидан ураётганини кўрдим».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2409. Ўз жонига зулм қилганлар:
Сени йироқлатган кишига ҳам яқинлашаверишинг яъни, суймаганга ҳам суйкалаверишинг.
Сени ҳурмат қилмайдиган кишига ҳам тавозеъ қилаверишинг;
Танимаган одамингнинг мақтовини ҳам қабул қилаверишинг.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал