arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2408. Пурмаъно сўзлар:
Гоҳида кимларгадир орқангни ўгириб оласан. Тўғри, сен буни мағрурлик, такаббурлик ёки заифлик сабабли қилмайсан. Балки, қадимгилар айтганидек, «Жоҳилнинг муолажаси ўзини жоҳилликка солишдир», деган гапга амал қиласан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2406. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Агар султондан ёки бошқа бирор кишидан қўрқсанг, «Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул ҳакийм. Субҳааналлоҳи Роббис-самааваатис-сабъи ва Роббил ъаршил ъазийм, лаа илааҳа иллаа анта ъазза жаарука ва жалла санааук» (Ҳаким ва ҳалим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Етти осмон ва улуғ аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, Сенинг ҳимоянг азиз, саноинг улуғдир) деб айт».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2404. Гуноҳлар кўпайгач, қалблар қотади. Қалблар қотгач, кўз ёши қурийди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2402. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» деб нидо қилади. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Кейин Жаброил осмон аҳли ичида: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сиз ҳам уни яхши кўринг!» деб нидо қилади. Шунда осмон аҳли ҳам уни яхши кўрадилар. Сўнгра унинг мақбуллиги ерга индирилади».
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2400. Сени инсофга чақирмасларидан аввал ўзингни инсофга чақир.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2398. Биринчи офат:
Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят).
Иккинчи офат:
Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси, 32-оят).
Учинчи офат:
Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят).

@arabic_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2396. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Али, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қийин аҳволга тушиб қолсанг, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2394. Ҳақиқий фақиҳ – дунёда зоҳид, охиратга ошиқ, дини хусусида кўзини катта очган, Роббининг ибодатида бардавом, ўзидан юқоридагиларни иғво қилмайдиган, ўзидан пастдагиларни масхараламайдиган ва Аллоҳ ўргатган илм учун ҳақ талаб этмайдиган кишидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2392. Ортингдан эргашувчилар кўплигини кўриш учун ортингга қарама, балки йўлинг тўғрилигини кўриш учун олдингга қара!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2390. Аҳнаф ибн Қайс айтди:
«Одобнинг аввали тилдир. Амалсиз сўзда, саховатсиз бойликда, вафосиз ростликда, тақвосиз фиқҳда, ниятсиз садақада хайр (яхшилик) йўқ».
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2388. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Тушимда жаннатни кўрибман. Бир қорининг тиловатини эшитиб, «Бу ким?» десам, «Ҳориса ибн Нўъмон», дейишди». Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшилик мана шундайдир, яхшилик мана шундайдир, Ҳориса одамлар орасида онасига энг кўп яхшилик қилувчилардан эди», дедилар.
Имом Насаий ва Аҳмад ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2386. Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан қўрққан кишиларга: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазатиш-шайатийни ва ан йаҳзуруни» (Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтон васваса қилиб, менинг ёнимда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман) дейишни ўргатар эдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2384. Одамларни ҳурмат қилишим уларга муҳтож эканимни англатмайди. Ҳурмат қилишим – менга диним ўргатган, тарбиям берган асоснинг маҳсулидир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2382. Аллоҳга яқинлашганингда бахт-саодатни қидирмай қўяқол, чунки у пайтда бахт-саодатнинг ўзи сени қидириб юрган бўлади!

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2407. Нима учун маййит дунёга қайтса, айнан садақани танлайди?
Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: «Ва бирингизга ўлим келиб, «Роббим, қанийди менинг ўлимимни яқин муддатга ортга сурсанг, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг» (Мунофиқун сураси, 10 оят).
Нима учун маййит «Агар дунёга қайтсам, умра қиламан», «Намоз ўқийман» ёки «Рўза тутаман», демайди?
Чунки аҳли илмларнинг айтишича, инсон вафот этгач, айнан садақанинг асари қолганини кўради. Шунинг учун садақани кўпайтиринглар, чунки мўмин одам Қиёмат куни садақасининг сояси остида бўлади. Марҳумларнинг номидан ҳам садақа қилаверинглар, чунки улар дунёга қайтиб, садақа қилиш ва солиҳ амалларни бажаришни орзу қилишяпти. Уларнинг орзуларини амалга оширинглар, фарзандларингизни ҳам шу нарсага одатлантиринглар, садақа улашинглар!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2405. Мусибат пайтида сабр қилиш неъматларнинг энг улуғидир.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2403. Пурмаъно сўзлар:
Мени билмаган ҳолда гапириб, менга зулм қилишди... Аллоҳ менинг гуноҳларим ўчирилишини хоҳлади. Уларга раҳмат!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2401. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавмдан хавфсирасалар, «Аллоҳумма, иннаа нажъалука фий нуҳууриҳим ва наъуузу бика мин шурууриҳим» (Аллоҳим, биз Сени уларга рўпара қўямиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз) дер эдилар.
Абу Довуд ва Насаий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2399. Ғазаб пайтида сўзлашдан тўхта!
Хавф пайтида сусткашликдан тўхта!
Маҳзунликда қарор қабул қилишдан тўхта!
Хиёнат пайтида кўр-кўрона ишонишдан тўхта!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2397. Фитна замонида сени собит, барқарор қилувчи тўрт тамойил бор:

1. Қуръони каримни тадаббур билан ва амал қилган ҳолда тиловат қилиш:
«Сенинг қалбингни у билан собит қилиш учун шундай қилдик» (Фурқон сураси, 32 оят)
(Эй Муҳаммад, Биз сенинг қалбингни Қуръон билан собит қилиш, қувватлаш учун уни бўлак-бўлак ҳолда нозил этдик ва гўзал равишда дона-дона қилиб ўқиб бердик. Қуръон бирданига тушмасдан, бўлак-бўлак бўлиб тушар, ҳар ваҳий келганида Пайғамбаримизнинг қалблари қувватланар, кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшилар эди).

2. Сийрат китоблари ва пайғамбарларнинг қиссаларини мутолаа қилиш:
«Биз қалбингни саботли қилиш учун сенга пайғамбарларнинг барча хабарларини қисса қилиб айтмоқдамиз» (Ҳуд сураси, 120-оят).

3. Олган илмига амал қилиш:
«Улар ўзларига ваъз қилинган нарсаларни қилганларида эди, бу ўзлари учун яхшилик ва саботларини мустаҳкамлаш бўлар эди» (Нисо сураси, 66-оят).

4. Қуйидаги дуони айтиб юриш;
«Бизни тўғри йўлга бошлагин» (Фотиҳа сураси, 6 оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (нафл намозда) саждада: «Йаа муқоллибал қулууб, саббит қолбий ва басорий ъалаа тоъатика» (Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни ва қалб кўзимни тоатингда мустаҳкам қилгин) дер эдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Азиз ва муҳтарам ўқувчилар!
Маълумингизки, www.arabic.uz сайтимизнинг "Ҳикматлар" бўлимида, facebook ва telegram ижтимоий тармоқларининг arabicuz группаларида, Рамазон ойида, рўзага оид араб тилидаги ҳикматларни ўзбек тилига ўгириб, бериб борган эдик. Икки йил мобайнида Рамазон ойида мунтазам равишда ҳар куни бериб борган ҳикматларимиз 280 тага етганида бир китоб шаклига келтириб, "Рўза ва рамазон ойига оид ҳикматлар" номи остида сайтимизнинг кутубхонасига PDF форматида ва андроид тизимининг Play Market магазинига ҳам жойлашни йўлга қўйдик.
Бу китобни рамазон ойи бўлмасада сайтга жойлашимиздан мақсад, гарчи Рамазон ойи тугаган бўлсада, аммо нафл рўзалар тутиш йил мобайнида давом этаверади. Чунки, бу каби нафл рўзаларни Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам тутиб юрганлар.
1. "Арафа" куни (Зулҳижжа ойининг 9-куни рўза тутиш 2 йиллик кичкина гуноҳларга каффорот);
2. "Ошуро" (Муҳаррам ойининг 10-куни рўза тутиш ўтган бир йиллик кичкина гуноҳларга каффорот);
3. "Шаввол ойидан олти кун" рўза тутиш (Рамазон ойи билан қўшилиб, эвазига йил давомида мукаммал рўза тутганлик савоби берилади);
4. "Айёмулбийз – ойдин кечаларнинг кундузларида рўза тутиш (қамарий ойлардан ҳар бирининг 13, 14 ва 15 кунлари рўза тутиш эвазига ҳар бир ойда мукаммал рўза тутганлик савоби берилади);
5. Ҳар ҳафта "душанба ва пайшанба" кунлари рўза тутиш (амаллари ҳусни қабул бўлишига сабаб бўлади);
6. "Кун ора рўза тутиб юриш" (Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом нафл рўзага ўта қизиққанлари учун Пайғамбар Довуд алаҳиссаломнинг рўзалари, бир кун тутиб, бир кун оғиз очиб юрганлар).

Ушбу электрон китобни андроид тизимининг Play Market магазинидан қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингиз учун кўчириб олишингиз мумкин.

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.ramazon.hikmat.AOWPVCAQKYPSAYKN&hl=ru

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2395. Мазах қилишни ташланг, чунки бундан фақатгина гинаю адоватлар қолади.
«Унваанул байан».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2393. Бир киши бир олим зотдан: «Мен ҳам солиҳларданманми?» деб сўради. Олим: «Агар ота-онангнинг ҳаққига дуо қилаётган бўлсанг, демак, солиҳлардансан, чунки ҳадисда: «Ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд», дейилган. Аммо ота-онангнинг ҳаққига дуо қилишни унутсанг, уларни қанчалик унутган бўлсанг, шунчалик солиҳ эмассан», деб жавоб берди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2391. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин», дедилар. Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратда бўладими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Сўнгра «Бу калималарни ўзинглар ҳам айтинглар, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бирор нарса талабида шу калималарни айтса, Аллоҳ унинг хафалигини кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади» деб, сўнг ўша калималарни айтдилар: «Ана ъабдука, ибну ъабдика, ибну амаатика фи қобзотик, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, ас`алука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китаабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав иста`сарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий» (Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Кокилим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки Китобингда нозил қилган ёки яратганларингдан бирортасига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2389. Молик ибн Динор:
«Эй аҳли Қуръонлар! Қуръон қалбларингизга нима экди?» дер эдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2387. Уйнинг чинакам пойдевори цемент ёки тош эмас, балки солиҳа аёлдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2385. Шундай ҳазиллар борки, охирида жиддий бўлиб қайтади.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2383. Қалблар бир-бирига ўхшайди, лекин улар орасидаги фарқ ҳар доим покизалик бўлиб қолаверади.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2381. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор нарса чўчитса, «Ҳуваллоҳ, Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳ» (У Аллоҳдир. Роббим Аллоҳдир, Унинг шериги йўқдир) дер эдилар.
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал