2380. Илм – кўтарилиш қийин бўлган тоғдир, бироқ у қулаш осон бўлган қиялик.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2376. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, нажот топади. У калима – биродарим Юнус алайҳиссаломнинг (балиқнинг қорнига тушиб қолганида) зулматларда туриб, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлиб қолдим) деб қилган дуосидир» (Анбиё сураси, 87-оят).
Ибн Сунний ривояти.
Саъднинг ривоятида шундай дейилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида Роббига қилган дуосини – «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»ни айтиб, дуо қилса, дуоси ижобат бўлади», дедилар.
Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2370. Иқтидори ва фазилатлари билан қувонган одам мусибатлар билан безовта бўлади.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz
2368. Бало-офат сени поклик томон етаклаяптими? Демак, у неъматдир.
Неъмат сени туғён ва саркашлик томон етаклаяптими? Демак, у ғазабдир».
Мустафо Маҳмуд.
@arabicuz
2366. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик пайтларида «Аллоҳумма, роҳматака аржу, фа лаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин ва аслиҳ лий ша`ний куллаҳу, лаа илааҳа иллаа анта» (Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Кўз очиб юмгунча ҳам мени ўз ҳолимга топшириб қўйма, барча ишларимни ислоҳ қил. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ) дер эдилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
2364. Кўп одамларга ҳайрон қоласан…
Ўзининг гуноҳига тааллуқли иш бўлса, «Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи раҳмли Зот» дея бонг уришади. Бошқаларнинг гуноҳига тааллуқли бўлса, «Аллоҳ азоби қаттиқ Зот» дея асослаб берадилар.
Илтимос, инсоният устидан шахсий нуқтаи назарингиз билан ҳукм чиқарманг!
@arabicuz_matn
2362. Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад.
– кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди.
– очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди.
– ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди.
@arabicuz_matn
2359. Ютуққа эришганлар билан қолганларнинг орасидаги фарқ кучнинг камлигида ёки илм-маърифатнинг озлигида эмас, балки ироданинг ноқислигидадир.
@arabicuz_matn
2357. Яхши одамлар бир нарсадан озор чекиб, ранжишса, индамасдан сукут қиладилар.
@arabicuz_matn
2355. Ким сахий бўлса, ҳукмрон ва улуғ бўлади. Ким бахил бўлса, разил ва хор бўлади.
@arabicuz_matn
2353. Аллоҳим, бизларни Қуръон одоби, Қуръон муҳаббати, Қуръон фазилати, Қуръон нури, Қуръон сакинати, Қуръон давоси, Қуръон шифоси, Қуръон илми, Қуръон тушунчаси ва Қуръон нажотидан баҳраманд қил!
@arabicuz_matn
2351. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бирор иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга машаққат ёки маҳзунлик келтирса, у зот: «Йаа ҳаййу, йа қоййуму, бироҳматика астағийс» (Эй ҳайй ва қаййум сифатли Зот, Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман) дер эдилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2379. «Биз қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларга итоат қилма» (Каҳф сураси, 28-оят).
Оятда «тилини» эмас, «қалбини» дейиляпти, чунки ғафлатнинг ўрни қалбдир. Қанчадан қанча тилида зикр, аммо қалби беэътибор кимсалар бор!
Аллоҳдан хушуъли қалб ва зикрли тил сўраймиз!
@arabicuz_matn
2377. Солиҳа аёлнинг беш хусусияти бор:
1. Дин ва гўзал хулқ соҳиби.
2. Эрига итоатли.
3. Эрининг мол-мулкини сақловчи.
4. Яхшилик йўлида эрига кўмаклашувчи.
5. Фарзандларини ахлоқли қилиб тарбия қилувчи.
@arabicuz_matn
2373. Уйқунинг кўплиги қалбни ўлдиради, баданни оғирлаштиради, вақтни зое қилади, ғафлат ва дангасаликни кўпайтиради. Луқмон ўғилларига: «Ошқозон тўлса, фикр ухлайди, ҳикмат тилсиз қолади ва аъзолар ибодатдан узоқлашади», дедилар.
@arabicuz_matn
2371. Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Қийинчилик пайтларида айтиладиган калималарни сенга ўргатайми? «Аллоҳ, Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шай`а», дегин» (Аллоҳдир, Роббим Аллоҳдир, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман).
Абу Довуд, Ибн Можа ривояти.
@arabicuz_matn
2369. Бахт-саодатнинг сири орзу қилган нарсамизда эмас, боримизга қаноат қилишдадир, чунки инсонда орзунинг ниҳояси йўқ!
@arabicuz
2367. Яҳё ибн Муоз айтдилар:
«Сенда мўминнинг уч насибаси бўлсин:
Фойда бермадингми, зарар ҳам берма.
Хурсанд қилмадингми, ғамга ҳам ботирма.
Мақтамадингми, ёмонламагин ҳам».
«Илм ва ҳикматлар мажмуаси» номли китобдан.
@arabicuz
2365. Ҳикоя қилинишича, бир киши халифа Маъмун ҳузурида бўлиб, унга чиройли гаплар гапирибди. Шунда Маъмун ундан: «Кимнинг ўғлисан?» деб сўрабди. «Одобнинг ўғлиман, эй мўминларнинг амири!» дебди у. «Насабинг жуда олий экан», дебди экан Маъмун.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2363. Ёмон гумон шундай касалликки, барча гўзал нарсани барбод қилади.
@arabicuz_matn
2360. Ҳар бир фазилатга, ҳар бир қонунга восита одобдир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2358. Агар қалбингда бағритошлик, баданингда мадорсизлик, ризқингда тангликни ҳис қилсанг, билгики, тилинг бефойда гапларга кўп шўнғибди.
@arabicuz_matn
2356. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бирор иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хафалик олиб келса, у зот бошларини осмонга кўтариб, «Субҳааналлоҳил ъазийм», дер эдилар, дуо қилмоқчи бўлсалар, «Йаа ҳайй, йаа қоййум» дер эдилар».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2354. Ҳақиқат икки кишига – уни гапирадиган ва уни тушунадиган кишига муҳтождир.
@arabicuz_matn
2352. Камбағаллар бахт-саодатни ўша мол-мулкда деб ўйлашади. Бой-бадавлат кишилар эса бахт-саодат қидириб, мол-мулк сарфлашяпти.
@arabicuz_matn
2350. Кимки биродарларига рағбат кўрсатмаса, зиёнга йўлиқади.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn