2349. Бирор муаммо юз берса, инсон унга бардош бериб, тоқат қилиши учун Аллоҳ қувват бериб қўяди.
«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас» ояти хусусида чуқур мушоҳада.
* Бақара сураси, 286-оят
@arabicuz_matn
2347. Гоҳида ёрдам сўраш жуда қийин бўлади, лекин ундан бошқа чора бўлмайди.
@arabicuz_matn
2345. Пок аёлларни сўкишдан сақланинглар, шунда оналарингиз саломат бўлади.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2343. Ҳасан Басрий ҳамсуҳбатларидан бирини дафн қилиб бўлгач, қабрнинг бир четида турдилар-да, ёнларида турган бир кишига ўгирилиб: «Айтгин-чи, агар мана шу одам дунёга қайтадан келса, нима қилган бўлар эди?», дедилар. У: «Истиғфор айтиб, намоз ўқиб, яхшиликларни кўпайтирар эди», деди. Шунда Ҳасан Басрий: «У фурсатни бой берибди, энди сен бой бериб қўймагин-а?» дедилар.
@arabicuz_matn
2341. Абдурроҳман ибн Абу Лайло айтдилар:
Каъб ибн Ужра мени кўриб қолиб, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимни сенга ҳадя қилайми?» деди. «Ҳа, ҳадя қилинг», дедим. У шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сизга қандай салом айтишни бизга ўргатди. Аммо сизга ва аҳли байтингизга қандай салавот айтайлик?» дедик. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд», деб айтинглар» (Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ёрлақаганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам ёрлақагин. Албатта, Сен мақтовли, улуғ Зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қилгин. Албатта, Сен мақтовли, улуғ Зотсан).
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
2339. Амалинг билан (бирор савоб ишни) эриша олмасанг, ҳеч бўлмаса ниятинг билан эришгин, чунки Аллоҳнинг ҳузурида қалбларнинг ўрни юқоридир.
@arabicuz_matn
2337. Ҳикматга юзлансанг, (яъни ҳар бир ишингни ҳикмат асосига қурсанг,) шаҳват ақлга хизмат қилур. Ҳикматдан юз ўгирсанг, ақл шаҳватга хизмат қилур.
@arabicuz_matn
2335. Неъмат гўзал нарса, шукрни унга тумор қил. Шукр қилинган неъмат завол топмайди, нонкўрлик қилинган неъмат узоққа бормайди.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2333. Оила аъзоларимга: «Сўзга чиқишимдан олдин устимга қаҳва тўкилиб кетди» деб, ўша ноқулай вазият ҳақида гапириб бераётган эдим, барчалари: «Кейин нима бўлди?» деб сўрашди. Фақат онам: «Бирор озор етмадими?» дедилар.
@arabicuz_matn
2331. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни (яхшилик сўрашни) худди Қуръондан сура ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот шундай дер эдилар: «Бирортангиз бир ишни қасд қилса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг: «Аллоҳумма, инний астахийрука биъилмик, ва астақдирука биқудротик, ва ас`алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва лаа ақдиру, ва таъламу ва лаа аъламу ва анта ъаллаамул ғуйууб. Аллоҳумма, ин кунта таъламу анна ҳаазал амро хойрун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий, ъаажили амрий ва аажилиҳи, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий, сумма баарик лий фийҳи. Ва ин кунта таъламу анна ҳаазал амро шаррун лий фий дийний ва маъааший ва ъаақибати амрий, ъаажили амрий ва аажилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлийал хойро ҳайсу каана, сумма роддиний биҳ» деб, сўнг ҳожатини айтсин» (Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан қодирлик сўрайман ва улуғ фазлингдан сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб қилгин ва осон қилгин, сўнг унда менга баракот бергин. Агар мана шу ишим динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир ва қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози қил).
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
2329. Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссалом ҳақида шундай деган:
«Кўп тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида унинг қорнида қайта тириладиган Кунгача қолиб кетар эди» (Соффат сураси, 143-144-оятлар).
(Юнус алайҳиссалом Аллоҳга кўп тасбеҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди)
Демак, тинчлик-хотиржамликдаги тасбеҳинг фалокатда асқотар экан.
@arabicuz_matn
2327. Бахт-саодат гўзалликда ҳам, бойликда ҳам, куч-қувватда ҳам, соғликда ҳам эмас. Ҳақиқий саодат ушбу нарсалардан оқилона фойдаланишдадир.
Мустафо Маҳмуд.
@arabicuz_matn
2323. Инсон оч бўлса, овқат ейиш билан қорни тўяди. Зикр эса бунинг аксидир. Ҳар гал зикр қилса, қалб эшиги очилиб, зикрга бўлган иштаҳаси ортиб бораверади. Шарти қалбини Аллоҳ томон юзлантириб, Аллоҳнинг сифатларига иймон билан назар солиш, зеро, Аллоҳ –эшитувчи, кўрувчи, билувчи ва кузатувчи Зотдир.
@arabicuz_matn
2321. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
«Бирортангиз ўзига ёқмайдиган туш кўрса, уч марта туфлаб, сўнг «Инний аъуузу бика мин ъамалиш-шайтони ва саййиатил аҳлаам» (Шайтоннинг амалидан ва ёмон тушдан Ўзинг паноҳ бер) деса, унга ҳеч нарса зарар қилмайди».
Ибн Сунний ривояти
@arabicuz_matn
2348. Сен севишганлар (Валентин) кунини нишонлайсанми?
Барча муҳаббатлар устидан ғолиб келувчи Аллоҳ муҳаббати олий муҳаббатдир!
Аллоҳ муҳаббати қалбингдаги барча муҳаббатлар устидан ҳукмрон эмасми?
Агар «ҳа» деб жавоб берсанг, унда нима учун шариатга хилоф бўлган ғойримуслим ва фосиқлар байрамини нишонлаяпсан?
@arabicuz_matn
2346. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда шундай дер эдилар: «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самавати ва Роббул арди, Роббул ъаршил карийм» (Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Робби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг Робби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2344. Шарқ мамлакатларида икки тоифадан бирига дуч келасан.
Бири диний илмлар билан кифояланиб, дунёвий илмни рад қилади.
Иккинчиси эса моддий илм ва моддий воситалар билан кифояланиб, динни инкор қилади.
Бу икки тоифа минтақадаги цивилизация учун фалокатдир. Улар ҳақиқий дин ва ҳақиқий илмнинг маъносини англамаганлардир.
Мустафо Маҳмуд.
@arabicuz_matn
2342. Ҳаёт дарсларидан ҳали кўп ибратли ўгитлар ўрганасан. Кўрган бўлсанг, ўт ўчирувчилар ҳеч қачон оловни олов билан ўчиришмайди.
@arabicuz_matn
2340. Узоқ вақт чўзиб юргандан кўра чиройли рад қилиш гўзалроқдир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2338. Саботли бўлиш мавъизаларга кўп қулоқ солиш эмас, балки ўша мавъизаларга амал қилишдир.
«Ўзларига ваъз қилинган нарсаларни қилганларида эди, ўзларига яхши бўлар, саботлари ҳам мустаҳкам бўлар эди» (Нисо сураси, 66-оят).
@arabicuz_matn
2336. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаат. Ассалааму ъалайка, аййуҳан-Набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассаламу ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ».
(«Саломлар, дуолар ва яхшиликларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Эй Пайғамбар, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳматию баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига ҳам салом бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули деб гувоҳлик бераман»)
Муттафақун алайҳ.
@arabicuz_matn
2334. Ҳимматни кучайтириш ҳалол таом ейиш ва Аллоҳ чизган чегарада туриш билан бўлади. Бунинг учун аспирин эмас, жидду-жаҳд керак.
@arabicuz_matn
2332. Имом Аҳмаддан: «Банда роҳат лаззатини қачон тотади?» деб сўрашди. У зот: «Жаннатга биринчи қадамини қўйганида», дедилар.
Аллоҳим, барчамизни ҳисоб-китобсиз, азобга дучор бўлмаган ҳолда жаннатингга мушарраф қил!
@arabicuz_matn
2328. Кузда тўкилмаган япроқ тенгдошларининг наздида хоин, дарахтнинг наздида вафодор, фаслларнинг наздида эса исёнчидир. Ҳар ким ҳар бир ҳолатни ўз нуқтаи назаридан кўради.
@arabicuz_matn
2326. Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туш кўрганини айтса, «Хойрон роайта ва хойрон йакун» (Яхшилик кўрибсан, яхши бўлади), дер эдилар.
Бошқа ривоятда шундай дейилган: «Хойрон талқоҳу ва шаррон таваққоҳу, хойрон ланаа ва шаррон ъалаа аъдааина, валҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн» (Яхшиликка йўлиқасан, ёмонидан сақланасан. Кўрган тушинг бизнинг фойдамизга, душманнинг зарарига бўлсин. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин), дер эдилар».
Ибн Сунний ривояти
@arabicuz_matn
2324. Кофирлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни каззоб, шоир, сеҳргар, мажнун деб аташганда Аллоҳ у зотни Ўзи ҳимоя қилиб, шундай деган:
«Албатта, Биз Ўзимиз Сизни масхара қилгувчиларга (яъни уларни ҳалок этиш учун) кифоя қилурмиз» (Ҳижр сураси, 95-оят)
@arabicuz_matn
2322. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нарда ўйнаган одам қўлини чўчқанинг гўштига (уриб), қонига бўягандек бўлади», дедилар.
@arabicuz_matn