2119. Гап-сўзни кўпайтирганинг сари хатоларинг кўпаяверади. Лекин Аллоҳнинг зикри ундай эмас – зикрни кўпайтирганинг сари хатоларинг ўчирилаверади.
@arabicuz_matn
2317. Наҳл сураси шошқалоқликдан қайтариш билан бошланади:
«Аллоҳнинг амри келди. Унинг тезроқ келишини талаб қилмай қўя қолинг».
Ва сабр қилишга буюриш билан тугалланади:
«Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ биландир».
Шошқалоқликдан сақланиб, сабрни лозим тутгин!
@arabicuz_matn
2315. Одамларнинг энг ёмони узрларни қабул қилмайдиган, хатоларни беркитмайдиган, қоқилишларни кечирмайдиганлардир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2313. Кишининг жавобига эмас, балки берган саволига қараб ҳукм чиқар.
@arabicuz_matn
2311. Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазатиш-шайатийни ва ан йаҳзуруни» (Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман) дейишни ўргатганлар.
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ривояти.
Абдуллоҳ ибн Амр бу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди, агар ҳали ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб, бўйнига илиб қўярди.
@arabicuz_matn
2309. Ишончли одамнинг ҳузурига омонат қўйганимизда у: «Кўз ўнгимда туради, хотиржам бўлинг» деса, кўнглимиз хотиржам бўлади. Шундай экан, оламларнинг Робби бизга қарата: «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан», деганида нимани ҳис қиламиз?
Нақадар буюксан, Аллоҳим!
* Тур сураси, 48-оят
@arabicuz_matn
2307. Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак.
– Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак.
– Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак.
– Яхши кўришни ҳис этиш учун кароҳиятни ҳам билиб кўриш керак.
– Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак.
– Ҳузур-ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак.
Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак. Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр-қимматини ҳис этмаган бўлар эдик.
@arabicuz_matn
Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари!
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сизларга сизларга тажвид илмини осон услуб билан ёдда қолдириш мақсадида тақдим этилаётган ушбу қўлланма муайян қоидаларни ёдлаб, амалда татбиқ қилишингиз учун мўлжалланган. Зеро, Қуръони каримни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан бизларгача қандай етиб келган бўлса, шундай қироат қилиш мусулмоннинг бурч ва масъулиятларидан биридир.
Ҳар бир мусулмон инсон, Қуръонни муқаддас китобим деб билган ҳар бир шахс бу илоҳий каломни ўқиш, гўзал тарзда тиловат қилиш орзусида ва мана шу мақсадда бўлиши табиий ҳол. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг каломини ўқиш, уни ўрганиш инсон зоти учун шараф ва нурдир. Қуръон ўқиш Аллоҳ билан роз айтишиш, У Зотнинг хитобини тинглаш демакдир. Қуръон ўқиш руҳга озуқа бўлади, қалбни мусаффо қилади, тафаккурни чархлайди ва бошқа фазилатлар бахш этади. Ушбу ҳақиқатни яхши англаган буюк аждодларимиз барча илмлардан олдин Қуръон ўқишни ўрганганлар, уни ёд олганлар. Кўплари Қуръонни тўла ҳифз этиб, кейин бошқа илмларни ўрганишга киришганлар. Имом Бухорий, имом Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳазрат Мир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа алломаларимизнинг қайси бирини олманг, барча илмлардан олдин Қуръон ўқишни ўрганишган ва уни ёд олишган. Ушбу маънавий асос уларнинг илм-фан чўққиларини забт этишларида, барча ютуқларида асосий маънавий омил бўлиб хизмат қилган.
Бугун ҳам азиз халқимизнинг Қуръонга бўлган муҳаббати, иштиёқи жуда ҳам баланд. Улар Қуръон ўқишни ўрганишни ва фарзандларига ўргатишни жуда-жуда истайдилар. Авлодим ортимдан тиловат қилиб, ҳаққимга дуо қиладиган бўлсайди, деб орзу қиладилар. Аллоҳга шукрки, бугун бу маънода жуда кўп имкониятлар бор.
Демак, Қуръонни ўрганган одам ҳам, Қуръонни бошқаларга ўргатган одам ҳам энг яхши инсон ҳисобланади. Ана шу эътибордан мўмин мусулмон банда доим Қуръонга нисбатан ё ўргатувчи, ё ўрганувчи бўлиб келган ва мана шу силсила доимо гўзал тарзда амалга ошиб келган.
Ушбу қўлланмада имом Ҳафснинг имом Осимдан қилган ривояти билан чекланилди. Унда алломалардан Холид Азҳарий, Закариё Ансорий, ва Маҳмуд Муҳаммад Абдулмунъимларнинг "Муқаддиматул Жазарийя"га ёзган шарҳлари, Сулаймон Жамзурийнинг "Туҳфатул атфол" номли назмий рисоласи, Муҳаммад Аҳмад Маъбаднинг "Ал Мулаххасул муфид фи илмит тажвид" номли асари ва хусусан, замонамизнинг энг машҳур қироат билимдонларидан Айман Рушдий Сувайднинг "Муқаддиматул Жазарийя" шарҳига бағишланган маърузаларидан фойдаланилди.
Ҳозирги кунга келиб, Қуръон ўрганиш ва ўргатиш услублари янада кенг қулоч ёйди, турли туман воситалар билан бойиди. Ана шу воситалардан бири сўнгги пайтда кенг тарқалиб бораётган халқаро интернет тармоғи ҳисобланади. Компьютер орқали Қуръони Каримнинг ҳарфларини, тажвидини, қироатини ўрганиш, турли ҳофиз қориларнинг қироатини тинглаш ишлари кун сайин ривожланиб бормоқда. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда Қуръони каримнинг баракотидан умидвор бўлган ҳолда бизнинг мухлис кишиларимиз ҳам мана шу соҳада – интернет ва мобил жиҳозлар учун Қуръон таълимини йўлга қўйиш ниятида бел боғлаб, ихлос билан, иймон ¬эътиқод билан, Аллоҳ таолонинг Ўзидан савоб кутган ҳолда иш бошламоқдалар. Аллоҳ таоло бу ишни баракотли, хайрли қилсин, биз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини, Қуръонга буюк бир хизмат бўлишини насиб этган бўлсин.
Аллоҳ таолодан бошланаётган ушбу хайрли ишга барака, осонлик, равонлик тилаб қоламиз. Бу ишни ўзимиз кутгандан кўра кўп марта фойдали, хайрли бўлишини Аллоҳ таолодан илтижо қилиб, дуолар ила сўраб қоламиз!
Сизлар ушбу тажвид дастурини андроид тизимидаги Play Market магазинидан қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингизга юклаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.arabic.tartil
2304. Ёмғирсиз момоқалдироқдан ўт-ўлан ўсмайди. Худди шунингдек, ихлоссиз иш ҳам хайрли самара бермайди.
@arabicuz_matn
2302. Кўпчилик бошқаларнинг ҳаётини ўзининг ҳаётдан афзал деб ўйлайди. Бошқалар эса уларнинг ҳаётини ўзиникидан афзал деб ўйлайди. Бунинг сабаби шуки, биз қаноатнинг ҳақиқий маъносини йўқотиб қўйганмиз. Бахтсизликнинг сири эга бўлган нарсамиздан рози эканимизни унутишимиздадир.
@arabicuz_matn
2300. Ким сенга шикоят қилса, сендан нимадир сўраган бўлади. Ким сен қилган ишни қилмаса, сени айблаган бўлади. Ким ўз гапида сендан бошқага юзланса, сени ҳайдаган бўлади.
@arabicuz
2298. Мен ҳам тупроқдан яратилганман, сен ҳам тупроқдан яратилгансан. Такаббурлик қилиб, кеккайишинг учун тупроқнинг бирор тури ва белгиси бор, деб ўйлайсанми?
@arabicuz
2296. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирингиз кечаси тўшагидан туриб, сўнг яна қайтса, уни изорининг бир тарафи билан уч марта қоқиб юборсин, чунки унда нима борлигини билмайди. Ёнбошлаганда шундай десин: «Бисмикаллоҳумма вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳ, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин родадтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн» (Аллоҳим, Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим ва Сенинг номинг ила тураман. (Уйқудалигимда) нафсимни олсанг, унга раҳм қилгин. Агар уни яна ҳаётга қайтарсанг, солиҳ бандаларингни сақлаганингдек муҳофаза қилгин).
Имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
2294. Ҳотам ал-Асом розияллоҳу анҳу айтади: «Солиҳа аёл диннинг устуни, уйнинг бинокори ва тоат-ибодатда ёрдамчидир».
@arabicuz_matn
2292. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш учун ғазаб қил, лекин у ҳам у зотнинг ахлоқлари билан бўлсин.
@arabicuz_matn
2318. Одам вақтидан унумли фойдалана олса, бу Аллоҳ уни ютуққа эриштирганининг далилидир.
@arabicuz_matn
2316. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилди. У зот шундай дедилар: «Тўшагингга ётсанг, шундай деб айт: «Аллоҳумма, Роббас самааваатис-сабъи ва маа азаллат, ва Роббал ардийна ва маа ақоллат, ва Роббаш-шайаатийна ва маа азаллат, кун лий жаарон мин холқика куллиҳим жамийъан ан йафрута ъалаййа аҳадун минҳум ва ан йабғийа ъалаййа, ъазза жаарука ва жалла санааука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа иллаа анта» (Аллоҳим, эй етти осмон ва уни соялантирадиган нарсаларнинг Робби, ер ва у кўтариб турган нарсаларнинг Робби, шайтон ва у адаштирган нарсаларнинг Робби! Менга бирор киши зўравонлик қилиб, ҳаддан ошмаслиги учун ҳаммасининг устидан Ўзинг ҳимоячи бўл. Сенинг ҳимоянг улуғ, саноинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Фақат Сенгина илоҳдирсан).
Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2314. Тарихни ўрганиб, олган фойдамиз шу бўлдики, инсоният кўпинча тарихнинг ўгитларига қулоқ солмас экан.
@arabicuz_matn
2312. Болаларнинг орзуси бир бўлак ширинликдир. Мана бу болакай эса ўша орзусини сотмоқда!
@arabicuz_matn
2310. Бузругмеҳр деди:
«Энг қувватли ҳайвон ҳам ётишга муҳтож, энг оқила аёл ҳам эрга тегишга муҳтож, энг уддабурон эркак ҳам маслаҳатга муҳтождир».
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2308. Яқинларнинг зарбаси хатарлидир, чунки у яқин масофадан келади.
@arabicuz_matn
2306. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим. У зот: «Аллоҳумма, ғоротин нужууму ва ҳада`атил ъуйууну, ва анта Ҳаййун Қоййум, лаа та`хузука синатун ва лаа навм, йаа ҳаййу, йай қоййум, аҳдий лайлий ва аним ъайний» (Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен эса тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер) дегин», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2305. Дунёдан зуҳд қилиш улуғ роҳатдир, дунёга рағбат қилиш эса улуғ балодир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2303. Бир аъробийдан: «Бу улов сеникими?» деб сўрашди. Аъробий: «Йўқ, у Аллоҳники, фақат менинг қўлимда, холос», деди.
@arabicuz_matn
2301. Имом Моликдан ривоят қилинади:
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ярим кечаси уйғонсалар, «Наматил ъуйууну ва ғоротин нужуум, ва анта Ҳаййун Қоййум» (Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, Сен эса тирик ва қойимсан) дер эдилар.
@arabicuz_matn
2299. Таҳажжуд намози ҳақидаги сўзлар:
Саъийд ибн Мусаййаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Киши таҳажжуд намозини ўқиса, Аллоҳ унинг юзида бир нур пайдо қилади. Уни ҳар бир мусулмон яхши кўриб қолади. Ҳатто уни ҳеч кўрмаган киши ҳам: «Мен бу кишини яхши кўраман», деб қолади».
@arabicuz
2297. «(Қасамки,) Биз (Одам алайҳиссаломни) инсонни лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни (барча инсонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги (бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт «кийдирдик», сўнгра (унга жон киргизиб, аввалги томчи сув – нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Энг Гўзал Яратгувчи (яъни йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотли, Буюкдир».
(Муъминун сураси, 12-14-оятлар).
Изоҳ: Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами ила аниқ-равшан қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк Яратгувчи — Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур жараённи бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.
@arabicuz
2295. Ўзини хокисор тутган ҳурмат қилинади, ҳурмат талаб қилган эса хорланади.
@arabicuz_matn
2291. Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар, «Лаа илааҳа иллаллоҳу вааҳидул қоҳҳаар, Роббус-самааваати вал арди ва маа байнаҳума, ал-ъазийзул ғоффаар» (Қаҳҳор сифатли яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У еру осмон ва унинг орасидаги бор нарсаларнинг Робби бўлган азиз ва ғаффор сифатли Зотдир) дер эдилар».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn