2290. Қуш қандай учган, ҳаволарга қандай кўтарилган бўлса, худди шундай ерга қўнади.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2288. Ҳаётнинг барча кўринишларида менга таълим берган нарса шуки, сукут қилиб жим турган тил энг етук тил экан.
@arabicuz_matn
2286. Оиша онамиз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар, шундай дер эдилар: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, астағфирука лизамбий ва ас`алука роҳматак. Аллоҳумма, зидний ъилман ва лаа тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва ҳаб лий милладунка роҳма, иннака антал Ваҳҳааб» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳим, Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этаман. Сендан гуноҳларимга мағфиратингни ва раҳматингни сўрайман. Аллоҳим, илмимни зиёда қил, ҳидоятга солганингдан кейин қалбимни оғдирма. Ҳузурингдан менга раҳмат бер, албатта, Сен кўплаб ато этгувчисан).
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2284. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, оғзингни муаттар қил!
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!
@arabicuz_matn
2282. Масжид одоблари:
1. Телефонни ўчириш.
2. Пойафзални ўтиш ва кириш жойларидан четроққа қўйиш.
3. Тозаликка риоя қилиш.
4. Жимлик сақлаш.
5. Масжиддан намозхонларини сиқиб қўймаган ҳолда чиқиш.
6. Хушбўй сепиб олиш.
7. Покиза, масжидга муносиб кийимда бўлиш.
@arabicuz_matn
2278. Ютуқларинг сени кеккайишга ундаса, демак ҳақиқий ютуққа эришмабсан. Муваффақиятсизлик азму қарорингни ва шижоатингни оширса, демак ҳақиқий муваффақиятсизликка учрамабсан.
@arabicuz_matn
2276. Оиша розияллоҳу анҳо ҳам ухламоқчи бўлсалар, «Аллоҳумма инний асалука руйа солиҳатан, содиқатан ғойро казибаҳ, нафиъатан ғойро зорроҳ» (Аллоҳим, Сендан ёлғон эмас, ростгўй туш, зарарли эмас, фойдали, солиҳ туш сўрайман) дер эдилар ва шундан сўнг ҳеч бир сўз гапирмас эдилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2274. Бир кишига: «Нима учун намоз ўқимайсан?» десам, «Аллоҳга дуо қилинг, менга ҳидоят берсин», деди. У ишига кетаётган эди, «Ишга бормай қўявер», дедим. «Нимага?» деди у. «Мен сен учун ризқ сўраб, Аллоҳга дуо қиламан», дедим.
@arabicuz_matn
2272. Кучли бўлай десанг, дарахт каби секин ўсгин, аммо қўзиқорин каби бўлма, чунки у тўсатдан пайдо бўлиб қолади, аммо узоқ қолмайди.
@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
2270. Омади келган тулки омад юз ўгирган шердан ғолиб келади.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
@
arabic.uz (matnli kanal)
2268. Ҳаёт бир мактаб, одамлар – савол, кунлар эса жавоблардир.
@arabicuz_matn
@
arabic.uz (matnli kanal)
2266. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқуга ёнбошласалар: «Аллоҳумма, бисмика Роббий вазоъту жамбий, фағфирлий занбий» (Аллоҳим, Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим, гуноҳларимни кечир) дер эдилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
@
2289. Ошиқ ва мутаассиб билан тортиша кўрма, чунки биринчисининг қалби кўр, иккинчисининг эса ақли ёпиқдир.
@arabicuz_matn
2287. Неъматларнинг хикмати:
Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди:
– Соғлик ҳам синовдир.
– Бойлик ҳам синовдир.
– Гўзаллик ҳам синовдир.
– Мулк ҳам синовдир.
– Амал ва мансаб ҳам синовдир.
– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.
– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.
Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган:
«Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси, 40-оят).
Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!
(Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят).
@arabicuz_matn
2285. Тошлоқ ерда экин кўкармаганидек, қаттиқ қалбларга ҳикмат таъсир қилмайди.
@arabicuz_matn
2283. Гоҳида хафаликнинг сабабларини тушунтиргандан кўра ўзингни бахтиёр кўрсатиш осонроқдир.
@arabicuz_matn
2281. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кечаси уйғониб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр, валҳамду лиллааҳ, ва субҳааналлоҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» ёки «Аллоҳуммағфир лий» (Аллоҳим, гуноҳларимни кечир) деса ёки дуо қилса, ижобат бўлади, таҳорат қилса, ўқиган намозлари ҳам қабул қилинади».
Имом Бухорий ва Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2279. Аллоҳ сени тунги таҳажжуд намозини ўқиш бахтига муяссар қилса, таҳажжудни ўқий олмай, ухлаб қолганларга паст назар билан қарамагин.
Аллоҳ, сени (нафл) рўза тутиш бахтига муяссар қилса, рўза тутмаганларга паст назар билан қарамагин. Кўпгина ухлаб қолган ва нафл рўза тутмаганлар борки, улар Аллоҳга сендан кўра яқинроқдир.
Кечани (ибодатда) бедор ўтказиб, сўнг бу қилган ишингдан мақтаниб, кеккайганингдан кўра ухлаб қолиб, надомат чекканинг яхшироқдир, чунки ўз амалига ғурурланиб, кеккайган кишининг амали (Аллоҳнинг даргоҳига) кўтарилмайди!
@arabicuz_matn
2277. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимнинг ҳимоясига муҳтож эмаслар. Лекин ҳар бир киши иймонини мустаҳкамлаш учун у зотни ҳимоя қилишга муҳтождир!
@arabicuz_matn
2273. Гуноҳларга тавба қилишни кечиктиришнинг ўзи ҳам алоҳида бир гуноҳ бўлиб, унинг ўзи ҳам тавбага муҳтождир, чунки тавбани дарҳол қилиш вожибдир.
@arabicuz_matn
2271. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом тўшакларига ётмоқчи бўлсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳумма, амтиъний бисамъий ва басорий, важъалҳумал ваариса минний, вансурний ъалаа ъадуввий ва ариний минҳу са`рий. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва минал жуъи, фаиннаҳу би`саз зожиъ» (Аллоҳим, қулоғим ва кўзимни фойдаланишим учун қолдириб, уларни менга меросхўр қил (яъни ўлгунимча саломат қил), ғанимларимга қарши менга ёрдам бер ва ўч олишни менга кўрсат. Аллоҳим, қарз юкининг енгиб қўйишидан ва очликдан Ўзинг паноҳ бер, чунки очлик ёмон ётиб қоладиган ҳамроҳдир).
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
2269. Насл-насабингга суяниб, тақвони тарк қилма!
Ислом Салмон Форсийнинг қадрини кўкларга кўтариб, шарафли насаб соҳиби бўлган Абу Лаҳабни тубан мушриклар даражасига туширди.
@arabicuz_matn
@
arabic.uz (matnli kanal)
2267. Қалбим солиҳ бўлсин десанг, тилингни тий!
@arabicuz_matn
@