arabic.uz (matnli kanal)
2265. Ким ўзига берилган ҳадяни қайтарса, тубанлиги ошибди.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
@
arabic.uz (matnli kanal)
2263. Аллоҳнинг хоҳлагани узлат, яъни одамлардан четлашиш бўлганида эди, биз оналаримизнинг қорнидан чиқмай, ўша ерда узлатда қолган бўлар эдик. Бироқ бизга одамлар ичида аралашиб юриш буюрилган. Одамлардан четда юриб айтган гўзал сўзларимиз ҳеч кимга етиб бормайди.
Мустафо Маҳмуд.
@arabicuz_matn
@
arabic.uz (matnli kanal)
2261. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга бирор калима ўргатинг, уни эрталаб ва кечқурун айтиб юрай», деганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаганингда «Аллоҳумма, фаатирос-самавати вал ард, ъаалимал ғойби ваш-шаҳаада, Робба кулли шай`ин ва малийкаҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта, аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтони ва ширкиҳ» (Эй еру осмонни бор қилган, ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билувчи, ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳи бўлган Аллоҳим! Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Ўзингнинг паноҳингни тилайман) деб айтгин».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
@
2260. Улуғ зотларнинг энг чиройли хислатларидан бири пасткашга жавоб беришни тарк қилишдир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2258. Бомдод намозини ўқиш учун масжидга кирсанг-у, намозхонларни оз бўлса, билиб қўйки, Аллоҳ сени бандалари орасидан танлабди.
Бомдод намозини жамоатда ўқийдиганларга олқишлар бўлсин, чунки улар Аллоҳнинг кафолатидадирлар!
@arabicuz_matn
2256. Ибн Умар розияллоҳу анҳу бир кишига шундай деди: «Тўшакка ётаётганингда: «Аллоҳумма, анта холақта нафсий ва анта татаваффааҳаа, лака мамаатуҳаа ва маҳйааҳаа, ин аҳйайтаҳаа фаҳфазҳаа, ва ин аматтаҳаа, фағфир лаҳаа. Аллоҳумма, инний ас`алукал ъаафийа» (Аллоҳим, мени Ўзинг яратдинг, уни ўлдирувчи ҳам Ўзингсан. Унинг ҳаёти ҳам, мамоти ҳам Сенинг қўлингда. Агар уни тирик қўйсанг, муҳофаза қилгин. Агар ўлдирсанг, мағфират қилгин. Аллоҳим, Сендан офият сўрайман) деб айтгин, мен бу дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2254. Бир нарса умринг бўйи давом этишини хоҳласанг, бу ҳақда ҳеч кимга айтма!
@arabicuz_matn
2252. Ғазаб пайтида айтган сўзинг тўғри бўлиши мумкин, лекин барибир хато йўл билан айтилган бўлади.
@arabicuz_matn
2248. Ҳар бир нарсанинг хотимаси бор. Мана шуни аввалдан билмоғимиз даркор.
@arabicuz_matn
2246. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тўшагига ётаётган пайтда: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳ» деб уч марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича ёки юлдузлар ададича ёки бир-бирига жипс қумлар сонича ёки дунё кунларининг ададича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечиради».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2242. Фикрингни олти яшар болага тушунтира олмасанг, демак, ўзинг ҳали ўша нарсани тушунмабсан!
@arabicuz_matn
arabic.uz (matnli kanal)
2264. Шайх Шаъровийнинг сўзларидан:
Қўлга киритганинг эмас, фойдалана олганинг ризқдир. Кўп мол-дунё топасан, лекин ундан на бировга нафақа қиласан, ўзинг на фойдаланасан. Демак, у сенинг эмас, бошқаларнинг ризқи экан. Сен унга қўриқчисан, холос – бир тийинини ҳам ишлатмай эгасига элтиб берасан.
@arabicuz_matn
@
arabic.uz (matnli kanal)
2262. Энг буюк сабр – нафсга қарши турилгандаги сабрдир.
@arabicuz_matn
@
2259. Билган нарсангни содда қилиб тушунтира олмаётган бўлсанг, демак, ўзинг ҳали у нарсани яхши тушунмабсан.
@arabicuz_matn
2257. Иброҳим Фуқий айтадилар:
Ўзига ишонган одам бировларнинг мақтовига муҳтож бўлмайди. Одамларнинг мақтовига учдими, демак, у ўзининг қадр-қиммати хусусида шубҳада экан.
@arabicuz_matn
2255. Ҳасад темирнинг зангига ўхшайди, уни еб тугатмагунча кетмайди.
@arabicuz_matn
2253. Бир куни (мусулмон бўлмасларидан аввал) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш мақсадида йўлга тушган эдилар. Ҳозир эса у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн этилган ҳолда ётибдилар. Сен ҳам ҳеч бир кишидан умидингни узма. Ҳамма ҳам бир кун ўзгаради. Эҳтимол, у сенинг қўлингда яхши томонга ўзгариб қолар?
@arabicuz_matn
2251. Саҳобалардан бири айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдим, бир саҳобий келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, шу кеча мени чаён чақиб олиб, тонг отгунча ухлаганим йўқ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кеч кирганда: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит тааммати мин шарри маа холақ» (Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) десанг, иншааллоҳ, ҳеч нарса зарар бермайди».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2249. Кишининг одамлар сезмайдиган, ички ғаламислиги унинг ёмон хотима топишига сабаб бўлади.
@arabicuz_matn
2247. Модомики инсон жасади кифоя қилгудек сув ва таомга муҳтож экан, унинг руҳи ҳам иймон ва маърифат хусусида кифоя қилгудек озуқага муҳтождир.
@arabicuz_matn
2245. Рўза таннинг соғлиги, тунги намоз эса кундузнинг кўркидир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2243. Ҳасан Басрий айтдилар:
«Мўмин кишининг эзгулиги кўпайган сари, хавфи ҳам зиёдалашиб, ҳатто «Энди мен нажот топмасам керак», дейди. Фосиқ эса: «Менга ўхшаганлар кўп-ку?» дейди».
@arabicuz_matn
2241. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётишга шайлансалар, «Алҳамду лиллааҳиллаазий кафааний ва авааний ва атъаманий ва сақоний валлазий манна ъалаййа фа афзола валлазий аътоний фа ажзала. Алҳамду лиллааҳи ъалаа кулли ҳаал. Аллоҳумма, Робба кулли шайин ва малийкаҳу ва илааҳа кулли шайин, аъуузу бика минан-наар», дер эдилар» (Менга кифоя қилгудек нарса ва маскан берган, мени едирган, ичирган ва менга афзал нарсаларни бериб, тўкис қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, эй ҳар бир нарсанинг Робби, молики ва ҳар бир нарсанинг илоҳи! Дўзахдан паноҳ тилайман)
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn