2238. Аллоҳга ишонч дегани шуки, ўзингдаги энг қадрли нарсани қўлдан бой берасан-да, табассум қилган ҳолда: «Аллоҳ тақдирга битгани шу экан, Аллоҳ нимани хоҳласа, шу бўлади», деб айтасан!
@arabicuz_matn
2236. Абу Зуҳайр Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом кечаси ўринларига ётсалар, «Бисмиллааҳи вазоъту жамбий. Аллоҳуммағфир занбий ва ахсиъ шайтоний ва фукка риҳааний важъалний фин надиййил аълаа» (Аллоҳнинг исми ила ёнбошимни қўйдим. Аллоҳим, гуноҳларимни кечир, шайтонимни ҳайда, гаровдаги нарсаларимни халос қил ва мени олий жамоалар (фаришталар) мажлисида қил) дер эдилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2234. Ушбу умматдан бўлган бир одам ўзи ҳақ йўлда бўлмаса-ю, ўзини ҳақ йўлдаман деб ўйласа, уни Ўзинг ҳақ йўлга қайтаргин, Аллоҳим!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал.
@arabicuz_matn
2232. Бахтли яшашни хоҳласанг, ҳар нарсани таҳлил қилаверма! Олмос тошни таҳлил қилганлар охири унинг асли кўмир эканини топишди-ку!
@arabicuz_matn
2230. Ёмон фарзанд ўтганларни қоралайди ва шарафни хароб қилади.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2226. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида шундай дер эдилар: «Аллоҳумма, инний аъуузу биважҳикал карийм, ва бикалимаатикат тааммати мин шарри маа анта аахизум бинаасийатиҳ. Аллоҳумма, анта такшифул мағрома вал ма`сам. Аллоҳумма, лаа йуҳзаму жундука ва лаа йухлафу ваъдука ва лаа йанфаъу зал-жадди минкал жадд, субҳаанака ва биҳамдик» (Аллоҳим, карим важҳинг ила барча калималарингни ўртага қўйиб, Сен пешонасидан ушлайдиган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сен хасорат ва гуноҳларни фош қилувчисан. Аллоҳим, Сенинг лашкаринг асло енгилмасдир. Сенинг ваъданг хилоф қилинмас. Сенинг буюклигинг олдида бошқа улуғлик фойда бермас. Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман).
Абу Довуд ва Насаий ривояти.
@arabicuz_matn
2224. Қабиҳ нафсинг устидан ғалаба қозонишинг душманларинг устидан ғолиб келишингдан муҳимроқдир.
@arabicuz_matn
2222. Шундай ҳақиқатлар борки, уларни инкор қилишнинг имкони йўқ...
Намозсиз роҳат йўқ, ота-онага яхшиликсиз барака йўқ, Қуръон тиловатисиз қалб шодлиги йўқ.
@arabicuz_matn
2218. Аллоҳнинг неъматларини ҳис қилиб, унга шукрона айтиш пайғамбарларга, Аллоҳнинг солиҳ бандаларига хос хусусиятлардандир.
@arabicuz
2216. Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётмоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини чаккаларининг тагига қўйиб, «Аллоҳумма, қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак» (Аллоҳим, бандаларингни қайта тирилтирадиган Кунингдаги азобингдан сақла) деб уч марта айтар эдилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
2214. «Профессор», «фан доктори», «бош муҳандис», «катта ўқитувчи» каби бу дунёнинг унвон ва мақомларига эътиборимиз жуда баланд. Аммо «рўзадорлар», «тунни намозда ўтказувчилар», «итоатлилар», «садақа берувчилар», «рукуъ қилувчилар» ва «зикр қилувчилар» каби охиратнинг унвонларини қўлга киритиш учун нима тайёргарлик кўрдик?
Фикр юритишга арзийдиган савол эмасми бу?
Азиз ва муҳтарам ўқувчилар!
Аллоҳ таолонинг инояти билан www.arabic.uz сайтимизнинг "Кутубхона" бўлимида сиз азизларга “Мабдаул қироат” (ўқиш асоси) китобининг 1-2-3-қисмларини тақдим қилган эдик. Мана алҳамдулиллаҳ ушбу қўлланма овозли, Mp3 форматида www.arabic.uz сайтимизнинг бош бўлимида китобнинг 1 қисмини охиригача, яъни 52 та дарсни ўқиб тугатдик.
Уни қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингизга юклаб олиб, фойдаланинг.
http://arabic.uz/kutubxona/1526-mabdaul-qiroat.html
2237. Биз инсонлар касаллик ҳамда қазои қадар қаршисида ожизмиз. Модомики ўзимизга фойда келтириб, зарарни дафъ қилишга қурбимиз етмас экан, қуйидаги дуони ўқишимиз керак: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули ъаафиятика ва фаж‘ати ниқматика ва жамийъи сухтик» (Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан, берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман)
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2235. Мусибатга куйиниб, бесабрлик қилишнинг ўзи яна бир мусибатдир.
«Унваанул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2233. Шайтондан узоқлашишни хоҳлайсанми? Унда қуйидаги оятни ўқи: «Роббим, Сендан шайтонларнинг васвасасидан паноҳ беришингни сўрайман! Роббим, уларнинг ёнимга (яқин) келишларидан паноҳ беришингни сўрайман», деб айт» (Муъминун сураси, 97-98-оятлар).
@arabicuz_matn
2231. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётадиган бўлсалар, «Алҳамду лиллааҳиллаазий атъаманаа ва сақона ва кафаана ва аваана факам мимман лаа кафийа лаҳу ва лаа му`вий» (Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ) дер эдилар.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2229. Йўлингдан адашиб, тўғри йўлни қидираётганингда қуйидаги оятни эсга ол: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Исро сураси, 9-оят)
@arabicuz_matn
2227. Одамлар бошингдаги жароҳатни кўришади, лекин сен сезаётган оғриқни ҳис қилишмайди.
@arabicuz_matn
2223. Хузуъ ва хушуъ қилувчилар кимлар?
Хушуъ қилувчилар – Аллоҳга итоат қиладиган, ҳаром нарсалардан ўзини тийган, қадарга сабр қиладиганлардир.
Шайх Шаъровий.
@arabicuz_matn
2221. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳумма, Роббас-самавати ва Роббал арзи ва Роббал ъаршил ъазийм! Роббанаа ва Робба кулли шайин! Фалиқул ҳабби ван-наваа, муназзилут-Тавроти вал Инжийли вал Қуръан! Аъуузу бика мин шарри кулли зий шаррин анта аахизун бинасийатиҳ. Антал аввалу, фа лайса қоблака шайун, ва антал аахиру, фа лайса баъдака шайун, ва антаз-зоҳиру, фа лайса фавқока шайун, ва антал батину, фа лайса дуунака шай`ун. Иқзи ъаннад-дайна вағнинаа минал фақр!» (Осмонларнинг Робби, ернинг Робби, улуғ аршнинг Робби бўлмиш Аллоҳим! Эй бизнинг ва ҳамма нарсанинг Робби! Эй уруғ-данакларни ёрувчи, Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи Зот! Сен пешонасидан ушлайдиган ҳар бир ёмонлик соҳибининг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Сен Аввалсан, Сендан олдин ҳеч нарса йўқ. Ва Сен Охирсан, Сендан кейин ҳеч нарса йўқ. Сен зоҳирсан, Сенинг устингда ҳеч нарса йўқ. Сен ботинсан, Сенинг пастингда ҳеч нарса йўқ. Қарзларимиздан халос қил, камбағалликдан беҳожат қил)
Имом Муслим, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz_matn
2219. Балиқ ўлса, сувнинг юзасига чиқиб қолади. Шундай экан, бу дунёнинг юзасига чиқиб қолган кишилар сени алдаб қўймасин!
@arabicuz
2217. Ростгўйлик шижоатга, шижоат ишончга, ишонч эса илм-маърифатга муҳтождир.
@arabicuz