2212. Камбағал ва ночор кишилар билан бирга ўтиришда нафс учун даво бор. Бунда айниқса Аллоҳнинг қазои-қадарига исён қилган нафс учун шифо бор.
Читать полностью…2210. Оқил одамнинг фикри бошланган нуқта жоҳил одам фикрининг чўққисидир.
@arabicuz_matn
2208. «Фикр юритмайдиларми?», «Тадаббур қилмайдиларми?», «Ақл юритувчи қавм учун» каби оятлар Қуръонда жуда кўп. Нима учун баъзилар фикрлашдан тўхташни хоҳлашади? Мабодо фикрлагудек бўлсак, ғазаб қилишади…
@arabicuz_matn
2206. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпасини ва кийимларини қоқиб ташласин, чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг: «Бисмика Роббий, вазоъту жамбий, ва бика арфаъуҳу. Ин амсакта нафсий, фарҳамҳаа. Ва ин арсалтаҳаа, фаҳфазҳаа бимаа таҳфазу биҳии ъибаадакас солиҳийн» (Роббим, Сенинг исминг ила ётдим (ёнбошимни қўйдим), Сенинг исминг ила тураман. Руҳимни олсанг, унга раҳм қилгин. Агар уни (ҳаётга) қайтарсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга олгин) деб айтсин».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъуузу»ни ўқиб, сўнг баданларига суртар эдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Яна Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббин-наас»ни ўқиб, қўллари етган жойгача баданларига суртар эдилар. Аввал бошлари, юзлари ва жуссаларининг олд томонидан бошлаб, буни уч мартадан қилардилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Масъуд Ансорий Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бақара сурасининг охирида икки оят борки, ким уларни кечаси ўқиса, ўша кеча офатлардан унга кифоя қилади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2205. Инсон учун ўз айбларини унутиб, биродарининг яширин айбларини тилга олиш қандай хунук иш! Оқил одам ўзида айблар бўла туриб ўзгани айбламайди. Ўзидаги айбларни кўриш унга кифоя қилади.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2203. Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга: «Мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқаман», деди. У зот: «Бир ўзинг, ёлғиз қолганингда ҳам намоз ўқийсанми? Гуноҳ қилиб қўйсанг, истиғфор айтасанми?» дедилар. У киши: «Ҳа», деди. Шунда Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: «Боравер, Аллоҳ сени мунофиқ қилмабди», дедилар.
@arabicuz_matn
2201. Ҳузайфа ва Абу Зарр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига ётсалар, «Бисмикаллоҳумма аҳйаа ва амууту» (Аллоҳим, Сенинг исминг ила тириламан ва ўламан) дер эдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Али розияллоҳу анҳумога: «Тўшакка ётсангиз, ўттиз уч мартадан «Субҳааналлоҳ, алҳамдулиллааҳ, Аллоҳу акбар» деб айтинглар», деб тайинлаганлар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Бошқа ривоятда: «Тасбиҳни ўттиз тўрт марта айтинглар», яна биттасида: «Такбирни ўттиз тўрт марта айтинглар», деганлар.
Али розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан бери уларни айтишни тарк қилганим йўқ», деган эдилар, «Сиффин кечасида ҳам тарк қилмадингизми?» деб сўрашди. «Йўқ», дедилар Али розияллоҳу анҳу.
@arabicuz_matn
2200. Чақимчилик – оловдир, уни қабул қилиш – уятдир. Чақимчиликнинг манбаи тақвонинг камлиги ёки тамаънинг кучлилигидир.
@arabicuz_matn
2198. Одамлар наздида қадр-қимматинг ҳар қанча юқориласа ҳам, ўз назарингда ҳақиқий қадр-қимматинг асл ҳолида қолаверади. Одамлар ҳар қанча алдамасин, сен ўзингни алдама!
@arabicuz_matn
2196. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витр намозидан сўнг салом бергач, «Субҳаанал маликил қуддус» (Малик ва Қуддус сифатли Зотни поклаб ёд этаман) дер эдилар.
Абу Довуд ривояти.
Насаий ва Ибн Суннийнинг ривоятларида «Субҳаанал маликил қуддус»ни уч марта айтганлари ривоят қилинган.
@arabicuz_matn
2194. Солиҳлар айтади:
«Тасаввуфнинг турган-битгани одобдир: ҳар бир вақтнинг одоби бор, ҳар бир ҳолатнинг одоби бор, ҳар бир мақомнинг одоби бор. Ким ана шу вақтларнинг одобини маҳкам тутса, буюклар эришган мақомга эришади. Ким одобларни зое қилса, яқин деб ўйлагани узоқ, мақбул деб ўйлагани мардуддир. Инсоннинг зоҳирдаги одоби яхши бўлса, бу унинг ботиндаги одобининг самараси бўлади».
@arabicuz_matn
2192. Баъзи инсонлар оддийгина муқовали, кўримсиз, аммо мароқли ва бебаҳо китобга ўхшайди. Баъзи кимсаларнинг эса ғилофи чиройли, ялтироқ бўлгани билан мазмуни қуп-қуруқдир.
Ғилофга маҳлиё бўлиб, алданиб қолма!
@arabicuz_matn
2190. Донишмандлардан бири: «Одобсиз ақл қуролсиз ботирга ўхшайди», деган экан.
@arabicuz_matn
2188. Қалам хиёнатидан ёмонроқ нарса йўқ!
Масалан, хиёнат ўқи бир шахс ҳаётини барбод қилади. Хоин қалам эса бутун бир миллатни барбод қилади!
@arabicuz_matn
2186. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозини ўқиб бўлсалар, уйларига кириб, икки ракъат намоз ўқир эдилар, сўнгра: «Йаа муқоллибал қулууби вал-абсор, саббит қулуубанаа ъалаа дийник» (Эй қалб ва кўзларни ўзгартирувчи Зот, қалбимизни динингда собит қил) деб дуо қилардилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2211. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом менга шундай дедилар: «Тўшагингга келсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат ол, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб, «Аллоҳумма, асламту нафсий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжа`ту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, лаа малжа`а ва лаа манжа минка иллаа илайк. Ааманту бикитаабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта» (Аллоҳим, ўзимни Сенга топширдим, ишимни Сенга топширдим. Неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Ўзингга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим) деб айт. (Шу ҳолатда) вафот қилсанг, Ислом фитратида ўласан. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
2209. Ҳузурингда уч тоифа инсон гапираётган бўлса, сўзларини бўлиб, тўхтатиб қўйма:
1. Ота-онанг.
2. Ёш бола.
3. Ғамга ботган одам.
Булар гапираётганда уларнинг қалблари сўзлайди.
@arabicuz_matn
2207. Намозни қазо қилиб, ўз вақтида ўқимайдиганларга насиҳат!
Ўтказиб юборган қазо намозингни ўқиб бўлгач, ортидан икки ракъат нафл намоз ўқиб ол, чунки шайтонни калтак билан эмас, тоат-ибодат билан уриш керак. Шуни доим қилсанг, шайтон икки ракъатдан қўрқиб, намозингга тўғаноқ бўлиб олмайди.
@arabicuz_matn
2204. Ўзинг ҳақингда кўп гапираверма. Очиқ китоблар кишини ўзига тортмайди…
@arabicuz_matn
2202. Одамлар орасида жаҳолат тарқалганини кўргач, мени ҳам жоҳил деб ўйлашсин деб, ўзимни ўқимаган, билимсиз қилиб кўрсатишга ўтдим.
@arabicuz_matn
Азиз ва муҳтарам ўқувчилар!
Аллоҳ таолонинг инояти билан www.arabic.uz сайтимизнинг "Кутубхона" бўлимида сиз азизларга “Мабдаул қироат” (ўқиш асоси) китобининг 1-2-3-қисмларини тақдим қилган эдик. Мана алҳамдулиллаҳ ушбу қўлланма Mp3 форматида телеграмнинг @arabicuz_nahv (nahv-sarf) каналида китобнинг 1 қисмини охиригача, яъни 52 та дарсни овозли ўқиб тугатдик. Мана ҳозир энди мазкур китобнинг 2 қисмини биринчи дарсдан бошладик.
Ушбу китоб таълиф этилганига бир асрдан ошган бўлсада ҳануз бу ўз кучини йўқотгани йўқ. Иншааллоҳ бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.
2199. Тажрибалар китобдан олинмайди, лекин китоблар тажрибалардан фойдаланишда кўмак беради!
@arabicuz_matn
2197. Қуръон бизга ҳаётнинг қадрини ўргатади. Қуръон бўлмаса, дунёнинг ҳеч қандай қадр-қиммати қолмайди, чунки бу дунё охиратдаги абадий ҳаёт учун синов-имтиҳондир. Жаннатга олиб борувчи йўлнинг муҳим нуқталарини олмас экансан, унинг қадрини буткул оёқости қиласан. Демак, Қуръонсиз дунё охиратда азобдан бошқа нарса бермайди.
@arabicuz_matn
2195. Илмнинг камоли ундан фойдаланишда, амалнинг камоли эса уни оз деб билишдадир.
@arabicuz_matn
2193. Одамларнинг гапидан қўрқмайдиган бўлдингми, демак, муваффақият сари биринчи қадамни босибсан!
@arabicuz_matn
2191. Аммора ибн Шубайлдан (раҳматуллоҳи алайҳ) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким шом намозидан кейин ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйий ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ таоло уни субҳгача кафилликка оладиган қўриқчилар юборади, Аллоҳ унга ўнта яхшилик ёзади, ўнта ёмонликни ўчиради ва унга ўнта мўмин қул озод қилганнинг савобини беради».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2189. Бир инсонни синаб кўриб, унинг дўст бўлишга лойиқ эмаслигини билдинг. Энди унинг душман бўлиб қолишидан эҳтиёт бўл!
@arabicuz_matn
2187. Дунёнинг ҳақиқати нима?
Дунё – турфа хил, кўзни қамаштирувчи, ялтироқ, гўзал рангли пуфакчалар бўлиб, сўнгра улар ҳеч нарсага айланади.
@arabicuz_matn