2184. Уч нарса энг азиздир:
1. Етишмовчиликда ҳам сахий бўлиш.
2. Холи қолганда ҳам тақво қилиш.
3. Бирор нарса умид қилинган ёки қўрқиладиган кишининг ҳузурида ҳам ҳақ гапни айтиш.
@arabicuz_matn
2182. Роббим! Гуноҳларим кўпайиб кетса, Сенга ҳеч бир зарар бермас. Тоат-ибодатим кўпайиб кетса ҳам, Сенга ҳеч бир манфаат бермас. Сен бутун оламлардан беҳожатсан.
Роббим! Гуноҳларим ҳар қанча улкан бўлмасин, Сенинг афвинг ундан ҳам буюкдир. Хатоларим ҳар қанча кўп бўлмасин, Сенинг марҳаматинг ундан ҳам улкандир.
@arabicuz_matn
2180. Шеър: Кимки, маишатнинг энг олийсини истаса, алдовлари кўп дунё учун у доимо ғамгин ҳолдадир. Бахтиёр ҳаёт кечирмоқни хоҳласанг, ҳозирги ҳолатингдан пастроғига рози бўладиган ҳолда бўл.
@arabicuz_matn
2178. Ҳаётнинг буюклиги йиллар билан эмас, амалга оширилган ишлар билан ўлчанади.
@arabicuz_matn
2176. Қуёш чиққанда айтиладиган зикрлар
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Қуёш чиқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: «Алҳамду лиллааҳиллазий жаллаланал йавма ъаафийатаҳу ва жаа’а биш-шамси мин матлаъиҳаа. Аллоҳумма асбаҳту, ашҳаду лака бимаа шаҳидта биҳи линафсик, ва шаҳидат биҳи малааикатук, ва ҳамалату ъаршик, ва жамийъу холқика аннака анталлоҳу лаа илааҳа илла антал қоиму билқист, лаа илааҳа илла антал ъазийзул ҳакийм. Уктуб шаҳаадатий баъда шаҳаадати малааикатика ва уулил ъилм. Аллоҳумма, антас-салааму ва минкас-салаам, ва илайкас-салаам. Ас`алука йаа зал жалаали вал икроми ан тастажийба ланаа даъватанаа ва ан ту`тийанаа роғбатанаа ва ан туғнийанаа ъамман ағнайтаҳу ъаннаа мин холқик. Аллоҳумма, аслиҳ лий дийнийаллазий ҳува ъисмату амрий, ва аслиҳ лий дунйаайаллатий фийҳаа маъийшатий, ва аслиҳ лий аахиротийаллатий илайҳа мунқолабий».
(Маъно: Бугун бизга буюк офият берган ва қуёшни ўз чиқадиган томонидан келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, тонг оттирдим ва Ўзингга гувоҳлик берган нарсангга, фаришталаринг, аршингни кўтариб турувчилар ва бутун махлуқотлар гувоҳлик берган нарсаларга гувоҳлик бераман. Албатта, Сен Аллоҳсан, Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ. Одиллик билан турувчи зотсан. Азиз ва ҳаким сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ. Фаришталаринг ва илм эгаларининг шаҳодатларидан кейин менинг шаҳодатимни ҳам ёзиб қўйгин. Аллоҳим, Сен «Салом» сифатли Зотсан. Салом Сендандир, Салом Сенга қайтажакдир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сендан дуоларимизнинг ижобат бўлишини, рағбатларимизнинг ҳосил бўлишини ва махлуқларингнинг беҳожатлари қатори бизларни ҳам беҳожат қилишингини сўрайман. Аллоҳим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ қил, яшайдиган дунёимни ислоҳ қил ва қайтар жойим бўлган охиратимни ҳам ислоҳ қил)
Ибн Сунний ривоят қилганлар.
@arabicuz_matn
2174. Аёл киши гулга ўхшайди! Унинг маданияти ўша гулнинг муаттар ҳиди, унинг иффат ва ҳаёси эса ўша гулнинг тиконларидир. Бу иккиси бўлмаса, у сунъий гулга айланиб қолади.
@arabicuz
2172. Инкор қилинади деб қўрққанинг учунгина олий ахлоқингдан чекинма! Баъзилар инкор қилса ҳам, кўпчилик сени олқишлайди, балки сен билан фахрланишади.
@arabicuz
2170. Кунлар мен билан сулҳ тузган деб ўйлаган одам мажнундир. Бутун эътиборини мол тўплашга қаратган одам ғамгиндир. Одамларнинг мақтовига учган одам фитналангандир.
@arabicuz_matn
2168. Аҳволимизга ҳайронман!
Ухлашдан олдин камида 40 дақиқа телефон ўйнаймиз, аммо уч минут сарфланадиган, ўқиган кишини шафоат қилиб, қабр азобидан сақлайдиган Таборак (Мулк) сурасини ўқишга вақт топмаймиз.
«Уйқудан олдин Мулк сурасини ўқишга тарғиб» китобидан
@arabicuz_matn
2166. Талқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдига келиб, «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча калима эшитганман. У зот «Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди», деганлар. У дуо қуйидагича: «Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа илла анта, ъалайка таваккалту ва анта Роббул ъаршил ъазийм. Маа шаа`аллоҳу каана ва маа лам йаша` – лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳил ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳаато бикулли шай`ин ъилман. Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли дааббатин анта aахизун бинaсийатиҳа, инна Роббий ъалаа сиротим мустақийм» (Аллоҳим, Ўзинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ўзингга таваккул қилдим. Сен улуғ аршнинг Роббисан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Куч ва қувват фақат улуғ ва олий Аллоҳ биландир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир. Аллоҳим, нафсимнинг ёмонлигидан ва Сен пешонасидан тутадиган ҳар бир жониворнинг ёмонлигидан Ўзингнинг паноҳингни тилайман. Албатта, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир, Роббим).
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2162. Эр-хотинлик – эркакнинг аёлдаги гўзалликларга ошиқ бўлиши дегани эмас. Балки бу хотиржамлик, одоб ва ижтимоий асосга қурилган уйни барпо қилишдир!
Эр-хотинлик – Аллоҳга иймон келтириш, Аллоҳнинг ҳидоятига мувофиқ яшаш, Унинг калимасини олий қилиб, рисолатини бошқаларга етказиш дегани ҳамдир!
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@arabicuz_matn
2160. Инсонларнинг энг ақли ноқиси ўзидан пастларга зулм қиладиганидир. Кечиришга энг лойиқ одам жазолашга қудрати етган одамдир.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz_matn
2158. «Ундаги (Ердаги) барча жонзот фонийдир» (Роҳман сураси, 26-оят)
@arabicuz_matn
2156. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абу Замзамдек бўла олмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ҳар тонг отганида: «Аллоҳумма инний қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, нафсимни, обрўйимни Ўзингга топширдим) дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2183. Масжидга ўзинг тик туриб бориб турмасанг, бир куни сени у ерга ётқизиб олиб боришади.
@arabicuz_matn
2181. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқишини кузатишга бир кишини тайинлар эдилар. Ўша одам қуёш чиққанини айтса, «Алҳамду лиллаҳиллазий ваҳаба ланаа ҳаазал йавма ва ақоланаа фийҳи мин асаротинаа» (бизга бу кунни ато этган ва хатоларимизни афв этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин) деб айтардилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2179. «Отам ундай, отам бундай», деган одам ҳақиқий мард эмас. «Ўзим шу даражага етишдим», деган одам ҳақиқий марддир.
@arabicuz_matn
2177. Бир ҳаким зотга: «Эй ҳаким зотлар! Нима учун сизлар ўзингизга етган мусибатдан биз маҳзун бўлгандек хафа бўлмайсизлар? Ёки бирор нарсага эришганда биз хурсанд бўлгандек шод бўлмайсизлар?» дейишди. У зот: «Чунки қачондир барча нарса бизни тарк қилади ёки биз уни тарк қиламиз. Йўқ бўлиб кетадиган нарсани маҳкам ушлаш учун асос йўқ», деб жавоб берди.
@arabicuz_matn
2175. Шеър:
(Эй нафс!) Мени тарк эт, шунда етиб бўлмас юксак мартабаларга эришаман, чунки улуғ мартабага енгил етиш йўли оғир, оғирлик эса енгилликдадир. Олий мартабаларга осонгина эришишни хоҳлаяпсанми, у ҳолда асал ёнида асаларининг нинасини тотишинг лозим.
«Унванул байан» китобидан.
@arabicuz
2173. Бугунги кун – кўп ишларни «Эртага қиламан» деб ваъда қилган кунингдир.
Иброҳим Фуқий роҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
2171. Жума тонгида айтиладиган зикрлар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ» (Ҳай ва Қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ, Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан) деб уч марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам Аллоҳ таоло кечириб юборади».
Ибн Сунний ривояти.
Жума куни қуёш чиққандан бошлаб қуёш ботгунгача ижобат соатига йўлиқиш умидида дуо билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ушбу ижобат вақти хусусида турли фикрлар айтилган. Буларнинг энг тўғриси Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган қуйидаги ривоятидир: «У вақт жума куни имом минбарга ўтириши билан намоздан салом бергунгача бўлган пайт оралиғидадир».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
2169. Ҳотам ал-Асомдан: «Ишингизни қандай асосда йўлга қўйгансиз?» деб сўрашди. У киши: «Тўрт хислат устига қурганман» деб, қуйидаги сўзларни айтдилар:
• менга ёзилган ризқни мендан бошқа ея олмаслигини билгач, унинг йўқ бўлишидан қўрқмадим;
• амалимни мендан бошқа киши қилиб олмаслигини билгач, унга машғул бўлдим.
• ўлим тўсатдан келишини билгач, доим ўлим ҳовлисида бўлдим.
• ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг назоратида эканимни билгач, Ундан ҳаё қилдим.
@arabicuz_matn
2167. Ким маъсият қилаётганида Аллоҳдан уялса (ва ундан қайтса), Аллоҳ ҳам банда Унга дуч келган куни уни азоблашдан ҳаё қилади.
@arabicuz_matn
2165. Саодат эшиги фақат ичкаридан очилади, яъни инсон ички дунёсини тўғрилабгина саодатга эришади.
@arabicuz_matn
2163. «Сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса яхшироқ ва боқийдир. Ақл ишлатмайсизларми?» (Қасос сураси, 60-оят)
@arabicuz_matn
2161. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда: «Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2159. Қалбда ғафлат кучайса, бағритошлик ҳам кучаяди. Қалб Аллоҳни зикр қилса, ана шу бағритошлик худди қўрғошин оловда эригани каби эриб битади. Ҳеч нарса қалбнинг қотишини Аллоҳнинг зикричалик эрита олмайди.
@arabicuz_matn
2155. Донишмандлардан бири айтди: «Ҳеч кимни алдамаслик ҳушёрликдандир, ҳеч кимга алданмаслик эса ақлнинг комиллигидандир».
@arabicuz_matn