arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2154. Кечириш ва унутиш:
• Аҳмоқ одам кечирмайди ҳам, унутмайди ҳам.
• Соддадил одам кечиради ва унутиб юборади.
• Ҳаким ва донишманд одам кечиради, аммо унутмайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2152. Одамлар тасбеҳ айтишда тўрт тоифадирлар:
• Тасбеҳ айтмай, ғафлатда қолганлар:
• Ўнлаб тасбеҳ айтувчилар:
• Юзлаб тасбеҳ айтувчилар:
• Минглаб тасбеҳ айтувчилар.
Сиз буларнинг қайси турига кирасиз?

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2150. Юсуфий ақл эгаси ишнинг оқибатига қарайди, Зулайҳоча ҳою ҳавас шу фурсат билангина озиқланади. Ақл Юсуфни гуноҳдан қайтариб қолди, Зулайҳони эса нафси енгиб қўйди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2148. Йиғлама, болажоним! Камбағаллик буюк шахсларни етиштиради!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2146. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафийатин ва сатрин, фа атимма ниъматика ъалаййа ва ъаафийатака ва сатрока фиддунйа вал ахиро» (Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, (айбларим) сатр қилинган ҳолда тонг оттирдим. Дунёю охиратда менга берган неъматингни, офиятингни, сатрингни мукаммал қилиб бер!) деб тонгда уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода айтилган ҳамма нарсани мукаммал қилиб беради», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

06. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг кенг ризқи бўлатуриб қурбонлик қилмаса, бизнинг намозгоҳга яқинлашмасин", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

04. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ҳайит намозидан олдин қурбонлик сўйса, у ўзи учун сўйибди, (яъни, қурбонлиги қабул бўлмайди). Ким ҳайит намозидан кейин қурбонлик сўйса, унинг қурбонлиги мукаммал бўлиб, мусулмонлар суннатига етишибди", дедилар.
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

02. Икки ҳайит кунлари такбир айтиш мустаҳабдир. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққандан бошлаб то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса арафа кунининг бомдодидан бошлаб ташриқ кунининг охиригача (асрдан кейингача) айтилади.
«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».
(Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳ улуғдир! Аллоҳга ҳамд бўлсин!)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

14. Зулҳижжанинг ўн кунлиги:
– Бу кунларда яхшиликлар кўпайтириб берилади.
– Бу кунларда дуолар ижобат бўлади.
– Бу кунларда илоҳий файз‑футуҳ бўлади.
– Бу кунларда ҳалокатга олиб борувчи гуноҳлардан озод қилинади.
– Бу кунлар олий ҳиммат эгалари учун фойдани қўлга киритиш мавсусидир.
– Мазкур кунда "Субҳоналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни кўп айтиб, гуноҳ ва ёмонликлардан батамом тўхтаб, тавба қилишни йўлга қўйинг. Умр, ғафлат ва шаҳватга берилиш билан ўтиб кетмасин. Афсус ва надомат фойда бермайдиган кунда пушаймон бўлиб қолманг!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12. Ушбу зулҳижжанинг ўн кунлигида яхшилик қилиб қолинг. Чунки у тез келиб кетувчи меҳмон, сояси енгил, совғаси кўп, жўнаб қолиши тез кунлар бўлиб, дунё кунларининг энг афзалидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

10. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта Аллоҳ таоло само аҳлига арафотда турганлар билан фахрланиб: "Бандаларимни кўриб қўйинглар! Улар сочлари тўзғиган, чангга ботган ҳолда (ернинг ҳар томонидан) Мен томон келишган", деб айтади.
Ибн Хузайма, Байҳақий ва Ибн Ҳиббон ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

8. Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

6. Арафа кунидаги дуони эслаб қўйинглар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.
Маъноси: “Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар-бир нарсага Қодирдир”.
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

4. Пайшанба кунги арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2. Солиҳ салафлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан қанча орзу‑умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган. Рамазон ойидаги қадр кеча қайси кунлиги аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ бизга аниқ хабар бериб қўйган. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми?
Агар арафа кунининг оқшомида ўзинг билан ўзинг холи қолиш имкони бўлса, яъни холи қолиб дуо қилиш имкони бўлса уни амалга ошир. У аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралигидадир.
Солиҳлардан бири: Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим", деб айтди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2153. Бахтли ҳаётни хоҳлайсанми?
Марҳамат:
• Намозни ўз вақтида адо қил:
• Қуръонни доим ёнингда турадиган дўст қилиб ол:
• Ота-онангга яхшилик қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2151. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонгда ва кеч кирганда: «Роббийаллоҳ, таваккалту ъалайҳи. Лаа илааҳа иллаа ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Маа шаааллоҳу каана ва маа лам йаша – лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳаато бикулли шайин ъилман» (Роббим Аллоҳдир. Унга таваккал қилдим. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Ўзига таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У хоҳлаган нарса бўлади, У хоҳламаган нарса бўлмайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани илми билан иҳота қилган Зотдир) деб, сўнг (шу ҳолатида) вафот этса, жаннатга киради».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2149. Силаи раҳм диёрларни обод қилиб, умрларни зиёда қилур, гарчи уни қилган одам яхшилардан бўлмаса ҳам.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2147. Фарзандларингизни ёшлик пайтидан бошлаб ибодатга, зикрга ва кунлик вирдларни (вазифаларни) ўқишга одатлантиринглар. Ким бир нарсани одат қилиб улғайса, қариганида ҳам ўша нарса одат бўлиб қолади.
Яхши мевалар олиш учун уруғликни эътиборсиз қолдирманг!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қурбонлик дуоси

اللهم إِنَّ صَلَوتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ ومَمَاتِي للهِ رَبِّ العَالَمِينَ، لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهمَّ تقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَّةَ. بِسْمِ اللهِ وَاللهُ أكبرُ، اللهُمَّ هَذَا مِنْكَ وَلَكَ، اللهُمَّ تَقَبَّلْ هَذِهِ الأُضْحِيَةَ مِنِّي أَوْ مِنْ فُلاَنٍ.

Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията.
Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар. Аллоҳумма ҳаза минка ва лака Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията минний.
Маъноси; Аллоҳим менинг намозим ва ибодатим, тириклигим ва ўлимлигим, барча оламнинг ҳожаси булган Аллох учундир. Аллоҳнинг тенги ва шериги йуқдир.
Аллоҳим бу қурбонликни қабул айла.
Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу сендан ва сенинг учундир. Аллоҳим, бу қурбонликни мендан қабул этгин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

05. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита шохдор, ола қўчқорни ўз қўллари билан сўйдилар. Тасмия ва такбир айтдилар, оёқларини уларнинг ёнбошига қўйдилар».
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

03. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ким қурбонлик терисини сотса, демак у қурбонлик қилмабди", дедилар.
Имом Ҳоким ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

01. Қурбонлик кунлари яқинлашиб келаётгани муносабати билан ЭСЛАТМА!
Мусулмон биродарим, муслима синглим!
Қурбонликка сўйиладиган жониворларни масхаралайдиган сурат, изоҳ, латифа ёки ёзувларни тарқатишдан эҳтиёт бўлинг. Зеро, қурбонлик Аллоҳ таолонинг шиорларидан биридир.
Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда шундай деган:
«Ана шундай. Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбнинг тақвосидандир» (Ҳаж сураси, 32‑оят).
Изоҳ: «Шиорлар» деб таржима қилинган cўз оятда «шаъааир» деб келган. У «шаъийра» сўзининг кўплик шакли бўлиб, шиор, нишон, белги, аломат маъноларини билдиради. Бу сўз Аллоҳ таолога нисбат берилиб, «шаъааируллоҳ» (Аллоҳнинг шиорлари) дейилса, Аллоҳнинг дини, Ислом шон-шавкатининг аломати бўлган ибодатлар кўзда тутилади. Хусусан, ушбу ояти каримада бу сўз тагида қурбонликка сўйиладиган жониворлар кўзда тутилмоқда.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

13. "(Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам" (Фажр сураси, 2‑оят).
– Бу шундай улуғ кунларки, Аллоҳ таоло у билан қасам ичган.
– У умр кунларининг энг афзали.
– У маълум ва машҳур кунлардан.
– Шундай улуғ кунларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам солиҳ амал қилиб қолишга тарғиб қилганлар.
– Шундай улуғ кунларки, у кунларда ҳаж амали бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда арафа куни бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда қурбонлик бор.
– Шундай улуғ кунларки, унда ибодатларнинг онаси ўрин олган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11. Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб такбир айтишар, одамлар ҳам улар айтишганидек такбир айтар эди.
Имом Бухорий ривояти.
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар валиллаҳил ҳамд.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

9. Арафа кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!
Аллоҳим! Бизларни, ота‑оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

7. Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

5. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунидаги рўза хусусида сўралди. Шунда у зот: “Ўтган йил ва қолган йилдаги (гуноҳлар учун) каффоратдир”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

3. Абу Қатодадан ривоят қилинади:
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан", деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1. Икки ой олдин "Саноқли кунлар бўлмиш Рамазон" хайр деяётган эдик.
Бир‑икки кунда "Маълум кунлар бўлган Зулҳижжанинг ўн кунлиги" марҳабо деб кутиб оламиз. Ким Рамазонда яхшиликларни ўтказиб юборган бўлса, келаётган маълум кунларда чиройли амалларни қилиб олсин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал