2145. Хулқ-атвор шаробининг ўткирлигини риёзат аралашмаси билан синдир, ақл изорини тақво иплари билан боғла.
@arabicuz_matn
2143. Жоҳиллар уламоларнинг масаласига аралашса, тентаклар сафи мустаҳкамланиб бораверади.
@arabicuz_matn
2141. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, инний ас`алука ъилман нафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан» (Аллоҳим Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман) дер эдилар.
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2139. Ҳақиқий аҳли Қуръонлар – гарчи уни тўлиқ ёд олишмаган бўлса ҳам, Қуръондаги нарсаларни англаб, уларга амал қилувчилардир. Қуръонни ёд олган, аммо уни англамайдиган, унга амал қилмайдиганлар аҳли Қуръонлар эмас, гарчи ҳарфларни камон ўқини териб қўйганидек тизиб қўйса ҳам!
@arabicuz_matn
2137. Қуръондаги икки сура «вайл» сўзи ила бошланган.
«Вайл бўлсин (ўлчов ва тарозидан) уриб қолувчиларга!» (Мутоффифун сураси).
«Вайл бўлсин ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига (дилозорлик қилиб, бировларнинг обрўсини тўкиб юрадиган бўҳтончи, ғийбатчиларга)» (Ҳумаза сураси).
Биринчиси одамларнинг мол-мулкига тегишли, иккинчиси одамларнинг обрўсига тегишли. Шундай экан, бу икки чегарага асло яқинлаша кўрма!
@arabicuz_matn
2135. Ҳаёт тутунларидан диққинафас бўлган пайтингда Қуръон сен учун учинчи ўпка бўлади ва сенга манфаат беради, шифо ато қилади ва даражангни кўтаради.
@arabicuz_matn
2133. Муаммолардан холи йўлни қидирсанг, билгинки, у кўпинча ҳеч қайси маконга олиб бормайди.
@arabicuz_matn
2131. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун: «Йаа ҳаййу, йаа қоййуму, бика астағийс. Фаслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн» (Эй ҳай ва қаййум сифатли Зот, Ўзингдан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ қилгин, мени кўз юмиб очгунчалик ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма) дегин», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2129. Ҳасан ал-Басрийнинг бир қўшниси у зотни ғийбат қилди. У зот бу ҳақда эшитиб қолиб, бозорга бордилар ва хурмонинг энг яхши навидан сотиб олдилар. Уни бир идишга солиб, қўшнилариникига олиб бордилар ва унга: «(Мени ғийбат қилиб,) ўз яхшиликларингни менга ҳадя қилибсан деб эшитдим, эвазига шундан афзалроқ ҳадя топа олмадим», деб айтдилар.
@arabicuz_matn
2127. Ютуқ ва муваффақият шундай зинапояки, унга қўлингни чўнтакка солган ҳолингда кўтарила олмайсан.
@arabicuz_matn
2123. Билганим шу бўлдики, ҳаётда энг муҳим нарса муваффақият эмас экан, энг муҳими муваффақиятга бўлган рағбат экан.
@arabicuz_matn
2121. Муҳаммад ибн Иброҳим отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир сарийяга (ўзлари иштирок этмаган сафарга) юбора туриб, тонгда ва кеч кирганида «Афаҳасибтум аннамаа холақнаакум ъабасан» (Ўйлайсизларки, Биз сизларни беҳуда яратганмизми?!) оятини* ўқишни буюрдилар. Қачон шу оятни ўқисак, ғалаба қилиб, ғаниматларни қўлга киритар эдик».
Ибн Сунний ривояти.
* Мўминлар сураси, 115-оят.
@arabicuz_matn
2119. Ғам-ташвиш ва хафаликнинг иккита сабаби бўлади:
Бири дунёга ружу қўйиш ва унга ҳарис бўлиш.
Иккинчиси яхшилик ва тоатда камчиликка йўл қўйиш.
@arabicuz_matn
2117. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунигача Аллоҳ барча гуноҳларни(нг жазосини) Ўзи хоҳлаган фурсатга кечиктириб туради, аммо ота-онага оқ бўлганлар бундай эмас. Аллоҳ унинг эгасига (уқубатни бу дунёни ўзидаёқ) тезлатади», дедилар.
Имом Ҳоким ва Байҳақий ривояти.
@arabicuz_matn
2144. Шақиқ Балхий айтдилар:
Ибн Муборакка: «Нима учун намоз ўқигани чиққанингизда биз билан ўтирмайсиз?» дейишди. У киши: «Мен саҳоба ва тобеъинлар билан ўтираман, уларни китобларига, асарларига қарайман. Сизлар билан ўтириб нима ҳам қилардим? Сизлар фақат бировларни ғийбат қилиб ўтирасизлар, холос», дедилар.
@arabicuz_matn
2142. Ҳар бир авлод ўзини олдинги авлоддан зийракроқ, кейинги авлоддан донишмандроқ деб ҳисоблайди.
@arabicuz_matn
2140. Муомала либосини кир қилган одам муқарраб бандаларга яқинлаша олмайди.
««Унванул байан»» китобидан.
@arabicuz_matn
2138. Агар бало ва қийинчилик бўлмаганида, Юсуф алайҳиссалом оталарининг қўйнида эркатой, арзанда ўғиллардан бири бўлар эдилар. Лекин қийинчилик сабаб Мисрнинг подшоси бўлдилар. Сабрдан сўнг сизни қандайдир ютуқ кутаётганига аниқ ишонинг. Бу – сабр қилувчилар учун Аллоҳнинг ваъдасидир.
@arabicuz_matn
2136. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга офат етаётганидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонг отганда «Бисмиллааҳи ъалаа нафсий ва аҳлий ва маалий» (Нафсимда, аҳлимда ва молимда Сенинг исминг билан) дегин, шунда сенга ҳеч нарса зарар етказмайди», дея насиҳат қилдилар. Ҳалиги киши шу дуони ўқиган эди, ундан офатлар кўтарилди».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2134. Замон инсонларни овлаяпти.
Мансаб ва мартабалар ақлдан оздириб қўйганлардан бўлма.
Қанчадан-қанча неъматлар озгина тойилиш натижасида йўқ бўлади.
Ҳар бир нарсанинг ўзгаришида сабаблар бўлади.
@arabicuz_matn
2132. Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.
Шайх Муҳаммад Арийфий.
@arabicuz_matn
2130. Муқарраб бандалар бир-бирига тавсия қилган, нажот топувчи бандалар бир-бирига қўлма-қўл етказган энг биринчи нарса, асл инсонлар суянган, оқилларни зийнатлаган энг сара нарса – тақво либоси билан безанмоқ ва бало-уқубатларга шикоятсиз сабр қилмоқдир.
@arabicuz_matn
2128. Арабларда «Бахил бу дунёда камбағаллардек яшаб, охиратда бойлардек ҳисоб-китоб қилинади», деган гап бор.
@arabicuz_matn
2126. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса ва кеч кирса: «Аллоҳумма, ас`алука мин фаж`атил хойри ва аъуузу бика мин фаж`атиш-шарр» (Аллоҳим, Сендан кутилмаган яхшиликларни сўрайман, кутилмаган ёмонликлардан паноҳ тилайман) деган дуони ўқир эдилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
2122. Баъзан ўзинг хоҳлагандек ҳаёт кечириш учун ишлаб олмасанг, келажакда узоқ вақт ўзинг хоҳламагандек ҳаёт кечиришга мажбур бўласан.
@arabicuz_matn
2120. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намозини ўқиган, (Рамазон) ойидаги рўзасини тутган, номусини сақлаган ва эрига итоат қилган аёл жаннатга киради», дедилар.
@arabicuz_matn
2118. Ҳою-ҳавас томирларидан бири ўса бошласа, уни тақво муолажаси билан қирқиш керак. Қирқадиган асбобинг ўтмаслашиб қолса, уни қайрагин, ялтирасин.
@arabicuz_matn
2116. Маъқал ибн Йасор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда уч марта: «Аъуузу биллааҳис-самийъул ъалийм минаш-шайтонир-рожийм» (Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг исми ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман) деб, Ҳашр сурасидан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло унга кеч киргунича саловот айтиб турадиган етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Агар у вафот этса, шаҳид кетади».
Термизий ва Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn