arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2115. Банданинг тўғри йўлда бўлиши, тавозеси, дунёга қизиқмаслиги ёки Аллоҳнинг китобини ёд олганлиги ёки Аллоҳнинг бандаларига насиҳатгўй бўлиши ибратланадиган ҳолат эмас. Ҳақиқий ибрат – Аллоҳдан бошқалар билмайдиган, фақат Аллоҳгина биладиган ҳолатда, инсон ёлғиз, холи қолганида нима ишлар қилишидир. Иймон мана шу нуқтада имтиҳон қилинади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2113. Саудиянинг Япониядаги элчихонасида уюштирилган кечки зиёфатга бориш учун таксига ўтирдим. Шофёр инглиз тилини билмагани учун қўлимизга йўл харитасини берди ва йўлсанарни (километр ҳисоблагични) ишлатди-да, йўлга тушди. Лекин бироз ўтгач, йўлни адаштириб қўйди. Шунда у харитага қаради-ю, ажойиб бир иш қилди. Бундай бўлишини асло кутмаган эдим. Қарангки, у йўлни адаштириб қўйганини билгач, энди керагидан ортиқ вақт кетишини билиб, йўлсанарни тўхтатиб қўйди. Ҳа, ишонаверинг, омонат юзасидан, қўшимча пул ҳисобламаслиги учун шундай қилди.
Энди ушбу тажрибани баъзи исломий ўлкаларга солиштириб кўринг. Агар ҳайдовчи чет эллик эканингизни билса, дарров нархни ошириб қўяди.
Аҳмад Шуқайрий.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2111. Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи азза ва жалла, валҳамду лиллааҳи вал кибрийаау вал ъазомату лиллааҳи вал холқу вал`амру вал-лайлу ван-наҳару ва маа сакана фийҳимаа лиллааҳи таъалаа. Аллоҳуммажъал аввала ҳаазан-наҳаари солааҳан ва авсотоҳу нажаҳан ва аахироҳу фалаҳан, йаа арҳамар-роҳимийн!» (Тонг отди, ўзимиз ҳам, бутун борлиқ ҳам Аллоҳникидир. Ҳамд, кибриё, улуғлик, яратиш, буюриш, тун ва кун ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларнинг барчаси Аллоҳникидир. Аллоҳим, бу куннинг аввалини ислоҳ, ўртасини нажот, охирини ютуқ қил, эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси) дер эдилар».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ассалому алайкум ҳурматли www.arabic.uz сайтининг ўқувчилари!
Биз веб сайтимизнинг ҳикматлар сахифасини TELEGRAM ижтимоий тармоғида @arabicuz_bot манзилида /hikmat ва /ramazon командаларини ўрнатган эдик. Энди юқоридаги буйруқларга кўшимча /hikmat_rasm командасидан фойдаланишингиз мумкин.
Аллоҳ Ўзи муваффақ қилсин!
Қуйидаги линк орқали телеграмдаги ботга боғланинг: /channel/arabicuz_bot

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2109. Ичимизда нимадир қичқирса-ю, уни ҳеч ким эшитмаса – энг оғир қичқириқ мана шудир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2107. Зайтунни сиқсангиз, мусаффо ёғ тортиқ қилади. Меваларни сиқсангиз, лаззатли шарбатлар тортиқ қилади. Демак, ҳаёт машаққатларини ҳис қилсанг ва у ғам-ташвишлари билан сенга босим қилиб, қалбингни сиқса, асло ғамгин бўлма! Чунки Аллоҳ ажр-савобга эришишинг учун сендаги энг ёқимли нарсаларни юзага чиқаришни хоҳламоқда. Шундай экан, сабрдан ёрдам ол!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зулҳижжа ойини кўрсангиз, бирингиз қурбонлик қилишни хоҳласа, сочини ва тирноқларини олмай турсин».
Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Қурбонлик сўйишни ният қилган одам Зулҳижжа ойи кирган кундан бошлаб то қурбонлик қилингунча соч ва тирноқларини олдирмай туриши керак. Зеро, бу пайтда соч-тирноқ олдириш макруҳдир. Қурбонлик қилганда инсоннинг кўпроқ аъзоси иштирок қилсин, қиёматда Аллоҳ таоло қурбонлик туфайли дўзахдан озод қилганда кўпроқ аъзоси озод бўлсин, деган ният билан Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида соч-тирноқлар олмай турилади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми ёки зулҳижжанинг биринчи ўн куними?
Рамазоннинг охирги ўн куни кеча жиҳатидан афзалдир, чунки унда Қадр кечаси бор. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни эса кундуз жиҳатидан афзалдир, чунки унда арафа куни ва қурбонлик куни бор.
Иккови ҳам энг афзал кунлардир. Мана шу аҳли илмнинг, муҳаққиқларнинг наздидаги афзалликдир.
Аллоҳ мададкоримиз бўлсин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2104. Нима эксанг, шуни ўрасан:
Яхшилик эксанг, дўстларни йиғиб оласан.
Тавозеъ эксанг, эҳтиром йиғиб оласан.
Қатъият эксанг, розилик йиғиб оласан.
Тақдирлаш эксанг, эътибор йиғиб оласан.
Ижтиҳод эксанг, ютуқ йиғиб оласан.
Иймон эксанг, хотиржамлик йиғиб оласан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2102. Баъзан Аллоҳнинг иродаси ноаниқ бўлиб кўриниши мумкин, лекин у доим сенинг фойдангга бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2100. Доктор Иброҳим Фуқий роҳимаҳуллоҳнинг ажойиб сўзларидан:
• Қаламни йўқотдингми, энди дафтаринг ҳам йўқ.
• Дафтаринг йўқми, энди шаҳодатинг (аттестат) йўқ.
• Шаҳодатинг йўқми, энди сенга иш ҳам йўқ.
• Ишинг йўқми, энди пулинг ҳам йўқ.
• Пулинг йўқми, емишинг ҳам йўқ.
• Емишинг йўқми, демак заифсан.
• Заиф қолдингми, энди ваҳшийлашасан.
• Ваҳший қолдингми, энди муҳаббат йўқ.
• Муҳаббат йўқми, оила қуриш ҳам йўқ.
• Оила йўқми, болалар ҳам йўқ.
• Болалар йўқми, демак ёлғизсан.
• Якка қолдингми, ноумид бўласан.
• Ноумид бўлдингми, касал бўласан.
• Касал қолдингми, ўласан.
Шундай экан, ҳушёр бўл, қаламингни йўқотма!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2098. Ким тўғри йўлда юрса, муродига етади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2096. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларидан бири ривоят қилади:
У зот бизларга тонг отганда: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата илла биллааҳ, маа шаа`аллоҳу каана, ва маа лам йаша` – лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳаато бикулли шай`ин ъилма» (Аллоҳни ҳамди билан поклайман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилган) дейишни ўргатар эдилар. Чунки тонг отганда бу калималарни айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганда айтса, тонг отгунча муҳофаза этилади.
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2094. Ким Аллоҳнинг зикри билан, Уни бир деб билиш билан ҳамда Унга истиғфор айтиб, тоат қилиш билан бу дунёда шайтонини азобламаса, шайтони уни охиратда дўзах азоби билан жазолайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2092. Ишламасдан ютуққа эришаман деб ўйлаган одам худди уруғ сепмай, йиғим-теримни кутиб турган кишига ўхшайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2114. Инсон қачон вафот қилса ҳам, икки намознинг орасида ўлади. Бири – ҳозир адо қилаётган намози, иккинчиси – ундан кейинги намоз. Шундай экан, намоз ўқиётганингда шу ўқиётган намозинг энг охиргиси бўлиши мумкинлигини ўйла, шунда кўпроқ хушуъ қиласан!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2112. Сен билан юрган ҳар бир кишини ҳам дўст деяверилмайди. Уларнинг баъзилари эҳтиёж тушганда сени излаб қолишади. Кўпчилиги кўнгилхушлик учун ўртоқлашишади. Аммо кўпинча жиддий (ёрдам керак) пайтда сени сотиб юборишади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

#24-ovozli hikmat_Mp4

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2110. Интернетда кимгадир видео, мусиқа ёки сурат жўнатишдан олдин қуйидаги оятни эслаб қўй:
«Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар* билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Уйдириб юрган нарсалари ҳақида қиёмат куни албатта сўралурлар» (Анкабут сураси, 13-оят).

* Ушбу оятда «юк» деганда гуноҳ назарда тутилган. Бундай кимсалар ўз гуноҳлари юкини кўтарадилар ва шу билан бирга иғволари билан ўзлари йўлдан урган одамларнинг гуноҳларини ҳам кўтарурлар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинг гуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2108. Ҳасанга: «Жуда кўп йиғлайсиз-а?» дейишди. У зот: «Менга эътибор бермай, дўзахга улоқтиришларидан қўрқаман», дедилар-да: «Баъзи қавмларни гуноҳларнинг кечирилиши алдаб қўйиб, ҳатто дунёдан тавбасиз ўтишади ва: «Мен Роббим хусусида яхши гумондаман», дейишади. Бу киши ёлғон айтибди. Яхши гумонда бўлса, амални чиройли қилган бўлар эди», дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2106. Абдуллоҳ ибн Абзо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асбаҳнаа ъалаа фитротил Ислаам, ва калиматил ихлаас, ва дийни набиййинаа Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам, ва миллати Иброҳийма ҳанийфан, муслиман. Ва маа ана минал мушрикийн» (Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимасида ва Ислом фитратида тонг оттирдик) дер эдилар.
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати:
– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган.
– Бу кунлар маълум ва машҳурдир, Аллоҳ унинг зикрини шариатга киритган.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бу кунларни кунларнинг энг афзали деб гувоҳлик берганлар.
– Унда арафа куни бор.
– Унда қурбонлик куни бор.
– Ибодатларнинг подшоҳи унда мужассамдир!
Бу кунларда маҳбуб бўлган амаллар:
– Ҳаж ва умрани адо қилиш.
– Рўза тутиш.
– Кўп намоз ўқиш.
– Такбир («Аллоҳу акбар»), таҳмид («Алҳамдулиллаҳ»), таҳлил («Лаа илааҳа иллаллоҳ») ва бошқа зикрларни айтиш.
– Садақа.
– Қуръон тиловати.
– Ота-онага яхшилик қилиш.
– Силаи раҳм.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2105. Бировларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашмагин. Эҳтимол, бу ўйинда ғолиб бўларсан, лекин атрофингдаги кишиларни йўқотиб, улардан умрбод маҳрум бўласан!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2103. Қуръон – бу ҳаётдир!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Ким Аллоҳни қанчалик севишини билмоқчи бўлса, ўзининг Қуръонга муносабатини кўрсин. Ким Қуръонни яхши кўрса, демак, у Аллоҳни яхши кўради, чунки Қуръон Аллоҳнинг каломидир».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2101. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган экан. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Эй Абу Умома, намоз вақтидан бошқа пайтда масжидда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ғам ва қарз мени шу аҳволга солиб қўйди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга бир дуони ўргатайми? Уларни айтиб юрсанг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этади. Тонг отганда ва кеч кирганда: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъуузу бика минал ъажзи вал касал, ва аъуузу бика минал жубни вал бухл, ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир рижаал» (Аллоҳим, ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарз юкидан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ бер) деб юргин», дедилар.
Абу Умома: «Шундан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларига амал қилдим. Аллоҳ ғам-ғуссамни кетказиб, қарздан халос этди», дер эди.
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2099. Аҳмад ибн Ҳарб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Эллик йилдан бери Аллоҳга ибодат қиламан. Аммо уч нарсани тарк қилмагунимча ибодатнинг ҳаловатини топа олмадим:
– одамларнинг рози қилишни тарк этгач ҳақни сўзлашга журъат қила олдим.
– фосиқлар билан суҳбатни тарк қилгач, солиҳлар суҳбатини топдим.
– дунё ҳаловатини тарк қилгач, охират ҳаловатини топдим.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2097. Фазилатли аёл ёпиқ китобга ўхшайди. Бу китобни уни ўз ҳаётига шерик қилган эркакгина ўқий олади.
Анис Мансур.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2095. Мен ўқиган энг гўзал нукталар:
– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Охирги сўз ўлимдир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.
«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2093. Сукутнинг турлари:
1. Олдингда турган кишига гапириш манфаат бермаслигига кўзинг етса, айниқса у кекса одам бўлса, бундай сукут «эҳтиром» дейилади.
2. Сен учун азиз бир кишининг эътиборини муҳим нарсага қаратмоқчи бўлсанг-у, у сенга беътибор бўлса, бундай пайтдаги сукут «алам» дейилади.
3. Бир киши сенга озор етказса, ёлғиз йиғлаш учун кетганингдаги сукут «қаҳр» дейилади.
4. Қалбинг заифлашиб, муаммони кўтара олмагандаги сукут «бўғилиш» дейилади.
5. Қаршингдаги киши озор берувчи сўзлар айтгандаги сукут «қувват» дейилади, чунки ғазабини тийишга кучи етган одам чинакам кучлидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2091. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда: «Фасубҳааналлоҳи ҳийна тумсууна ва ҳийна тусбиҳуун. Ва лаҳул ҳамду фис-самавати вал арди ва ъашиййан ва ҳийна тузҳирун. Йухрижул ҳаййа минал маййит, ва йухрижул маййита минал ҳайй, ва йуҳйил ардо баъда мавтиҳаа ва казаалика тухрожун»* («Кеч кираётганда, тонг отаётганда, оқшомда ва туш пайти Аллоҳга тасбеҳ айтинглар. Осмонлару ердаги ҳамду санолар У Зотгадир. У ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқарур. Ва ўлик ерни тирилтирур. Сизлар ҳам мана шундай тирилтирилурсизлар» деса, шу куни йўқотган нарсаларини топибди. Ким буларни кечки пайт айтса, тунда йўқотган нарсаларини топибди».
Абу Довуд ривояти
* Рум сураси, 17-19-оятлар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал