2090. Насиҳат қилиш осон, насиҳатни қабул қилиш қийин. Чунки ҳою-ҳавасга муккасидан кетган одам учун насиҳат дори ичган хастанинг димоғида ҳосил бўладиган тахир таъмдан ҳам аччиқ бўлади. (Насиҳатдан баҳраланган) бахтли инсонга эса Аллоҳнинг инояти тезда етиб келади. Бу иноятдан маҳрум кимсалар ҳою-ҳавас денгизларига ғарқдир.
@arabicuz_matn
2088. Араб юртларида пазандалик ҳамда туш таъбирлари ҳақидаги китоблар энг кўп сотилар экан. Бу эса нуқул овқатланиб, сўнг ухлайдиган уммат эканимизга далилдир.
Низор Қаббоний
@arabicuz_matn
2086. Абдураҳмон ибн Абу Бакра отаcига шундай деди: «Отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта: «Аллоҳумма, ъаафиний фий баданий! Аллоҳумма, ъаафиний фий самъий! Аллоҳумма, ъаафиний фий басорий! Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал куфри вал фақр! Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин ъазабил қобр, лаа илааҳа илла анта» (Аллоҳим! Баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ), дейсиз-а», дедилар. Шунда Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман. У зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2084. Эҳтиёт бўл!
Ўрмонга киришга қурбинг етса ҳам, ундан чиқишга қурбинг етишига аниқ ишонгандан кейингина унга киргин!
@arabicuz_matn
2082. Ғийбатдан сақланинг!
Ғийбат қанчадан-қанча амалларни фасод қилиб, қанчадан қанча амал қилувчиларнинг ажрини йўққа чиқарган, у туфайли қанчадан-қанча оламлар Роббининг ғазабини келтирган!
@arabicuz_matn
2080. Яхши дўст яхшиликка етаклайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динидадир. Шундай экан, ким билан дўстлашаётганингга қарагин», дедилар.
Абу Довуд ва Термизийлар саҳиҳ иснод ила ривоят қилишган.
(Буни ҳозир «Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтиб бераман» дейишади)
@arabicuz_matn
2078. Шайх Мағомисий айтадилар:
Сув ичаётган қушча олдидан ўтиб қолсанг, Аллоҳнинг розилиги учун уни ҳуркитма. Эҳтимол, жон бўғизга келиб қоладиган кунда Аллоҳ сенга омонлик берар?
Йўлда кетаётганингда олдингдан мушук чиқиб қолса, Аллоҳнинг розилиги учун унга урилиб кетишдан ўзингни эҳтиёт қил. Эҳтимол, Аллоҳ сени ёмон ўлимдан сақлар?
Ортиб қолган овқатни улоқтирмоқчи бўлиб турган бўлсанг, Аллоҳ розилиги учун уни ҳайвонлар, паррандаларга бер. Эҳтимол, Аллоҳ сенга ўзинг ўйламаган томондан ризқ берар?
Ушбу сўзларни бошқаларга ҳам етказмоқчи бўлсанг, бу билан яхшиликни ният қил. Шояд Аллоҳ шу сабабли сени дунё ва охиратдаги муаммолардан халос қилса.
Унутма! Ҳар қанча кичик бўлмасин, яхшилик қилавер, ахир сени қайси яхшилик жаннатга киритишини билмайсан-ку!
@arabicuz_matn
2076. Абу Айёш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Исмоил алайҳисалом авлодидан бир қулни озод қилгандек бўлади ва унга ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлиги ўчирилади, даражаси ўн баробар кўтарилади, кеч киргунича шайтондан ҳимоя қилинади. Шу калималарни кеч кирганида айтса, тонггача шайтондан ҳимояда бўлади».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.
@arabicuz_matn
2074. Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу айтдилар:
Ким ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилса, фойда топибди.
Ким бундан ғафлатда қолса, надоматда қолибди.
Ким оқибатларга қараса, нажот топибди.
Ким ҳавои нафсига итоат қилса, йўлдан адашибди.
Ким ҳалим бўлмаса, афсус чекибди.
Ким сабр қилса, кўп нарса қўлга киритибди.
Ким (Аллоҳдан) қўрқса, раҳмдил бўлибди.
Ким эътиборли бўлса, басират кўзи билан кўрибди.
Ким басират кўзи билан кўрса, англабди.
Ким англаса, билибди.
@arabicuz_matn
2072. Кеккайган одам тоғ чўққисида турган кишига ўхшайди: одамлар унга арзимас, кичик бўлиб кўринади. Аммо унинг ўзи ҳам одамларга у ердан арзимас, кичик бўлиб кўринади.
@arabicuz_matn
2069. Ризқинг келаверади, келаверади…
Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстинг ҳам ризқ. Ризқни мўл-кўл ато қилувчи Аллоҳдек Зотдан мол-дунёдан бошқа нарса сўрамайдиган кимса ҳақиқий бечорадир.
@arabicuz_matn
2067. Дунёда миллионлаб одамларнинг гумроҳликда яшаётганини кўряпсан. Ваҳоланки, Роббинг сени тўғри йўлга бошлаб, мусулмон қилди. Бу шундай неъматки, ҳар қанча яшасанг ҳам шукрини адо қила олмайсан.
@arabicuz_matn
Аллоҳ таолонинг қабз ва басти, яъни ушлаб туриш ва қўйиб юбориш ҳолати зокир бандаларни тарбиялаб, уларга илм ва ҳикмат эшигини очади. Бундай зотларга қабз ҳужум қилса, Аллоҳ таолонинг ҳикмат эшиги орқали ҳужум қилади. Оқибатда хавф-хатар кучайиб, банда Аллоҳ таолонинг улуғлигидан завқ олади. Агар ушбу ҳолат кучайса, Аллоҳнинг лутфу марҳамати билан қалби очилади. Қабз ҳолати ҳужум қилганда банда хавфни ҳис қилса, Аллоҳ унга зарба бермайди, балки тоқати етганича қабз бериб, ортидан қўйиб юбориш ҳолатини беради. Бу сўзлар Аллоҳ билан муомалада тажрибага эга бўлган тақволи, ибодатли соф кишиларга хосдир.
Мўмин киши Аллоҳнинг ушбу исмига қандай алоқада бўлади?
Аллоҳ йўлига даъват қилсак, ўта нозиклик билан иш тутиб, одамларни Аллоҳнинг раҳматидан умидвор қилиш билан бирга Унинг азоби ҳақида ҳам хабар бериш лозим. Аллоҳнинг афви, карами ва ҳалимлигини зикр қилсак, аммо Унинг азоби ҳақида сўзламасак, демак, биз солиҳ ва ҳаким эмас эканмиз. Шунинг учун ҳаққа чорлаган инсон бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васолламга эргашмоғи лозим. Аммо афсуски, баъзилар у зотнинг услубларига хилоф равишда фақат жаҳаннам ҳақида сўзласа, баъзилар фақат жаннату ҳурларни васф қилаверади.
Хулоса шуки, Аллоҳ таоло дунёда бир инсонга икром кўрсатса, уни ва бошқаларни шижоатлантириш учун икром қилган бўлади. Агар У Зот бир инсонни жазоласа, уни ва бошқаларни жиловлаш учун жазолаган бўлади.
@arabicuz_matn
«Ал Қобиз» сўзининг яна бир маъноси – Ерни қабз қилиб, мувозанатда ушлаб турувчидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: «Улар Аллоҳни муносиб қадрламадилар. Ҳолбуки, Ер борлигича Унинг қабзасидадир. Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан покдир, юксакдир» (Зумар сураси, 67 оят).
Маълумки, Ер тухумсимон (эллипс) шаклдаги орбита (фалак) бўйлаб айланади. Ушбу тухумсимон шакл ёпиқ йўналишдир. Бу шаклнинг қисқа ва узун икки томони бор. Агар Ер бу орбитанинг узун томонида бўлса, кичик томонга қараб юзланади, у билан Қуёш орасидаги масофа озаяди. Шунингдек, Ерни Қуёш ҳам ўзи томонга тортиб туради. Аммо Ер Қуёш томонга қараб бораверса, бир сонияда кулга айланиб, йўқ бўлиб кетади. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ерни қабз қилиб, ўз орбитасида ушлаб турувчи ва қўйиб юборувчидир.
«Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишдан ушлаб турур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас. Албатта, У ҳалимдир, мағфиратлидир» (Фотир сураси, 41 оят).
Ернинг ўз йўналишида қолиши Аллоҳнинг азаматига далолат қилувчи мўъжизалардандир. Қандай қилиб Ер узун томондан кичик томонга кўчиб ўтса ҳам омонда қолмоқда? Масофа озайганда Қуёшнинг Ерни тортиш кучи кучаяди. Агар Қуёш Ерни ўзига тортиб олса, Ер бир сонияда кулга айланади, чунки Қуёшнинг марказидаги ҳарорат 20 миллион даражадан ошади. Аммо Ер кичик томондан узун томонга кўчиб ўтганда Қуёшнинг тортиш кучидан қутулиб қолади, чунки масофа узайган сари тортиш кучи ҳам заифлашади. Ана шундай қилиб Аллоҳ таоло Ерни қабз қилади, яъни унинг тезлигини камайтиради. Тезлик камайишидан ҳосил бўлган қувват тортиш кучини камайтиради ва натижада Ер омон қолади.
«Ал Қобиз» сўзининг яна бир маъноси шуки, Аллоҳ таоло мўмин бандаларнинг садақаларини ушлаб туради.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Агар банда покиза нарсадан садақа чиқарса, Аллоҳ унинг ўша садақасини қабул қилади, уни қарамоғига олиб, худди сизлар тойчоқ ёки бўталоқни ўстиргандек ўстиради. Киши бир луқмани садақа қилиб улашса, у Аллоҳнинг ҳузурида ёки измида ўсиб бориб, тоғдек бўлиб кетади. Шундай экан, садақа улашинглар», деб айтилган (Ибн Ҳузайма ривояти).
«Ал Қобиз» сўзининг яна бир маъноси шуки, Аллоҳ банданинг ризқини тутиб туради, аммо уни заифлантириш учун эмас, балки адаб бериш учун ушлаб туради. Демак, Аллоҳ мураббийлик маъносида ризқни бермай, ушлаб туради.
Машина нима учун ишлаб чиқарилган, деб сўрашса, унда юриш учун деб жавоб берамиз. Аммо ундай бўлса нима учун машинада тормоз бор? Ахир тормоз юришга, яъни машинани ишлаб чиқаришдан кўзланган асл мақсадга тўсқинлик қилади-ку? Ахир машина аслида тўхташ учун эмас, юриш учун ишлаб чиқарилган эди-ку? Бироқ, тажриба шуни кўрсатдики, машинанинг ичидаги инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун машинага тормоз ниҳоятда зарур экан. Ўта катта тезликда кетаётган машинанинг тормози ишламай қолса, унинг ичидаги одам фалокатга учраб, ҳалок бўлиши мумкин. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳам ризқни бермай, уни қабз қилиб, ушлаб туриши айнан инсоннинг бахт саодати учун зарур экан. Инсон ўзига етган мусибатларни мана шу зайлда англаса, ҳаёт тажрибаси ошиб, қазои қадарга рози ҳолда яшар эди. Демак, Аллоҳ таоло ризқимизни тутиб турган бўлса, бунинг ҳикматини билган одам бундан фақат хурсанд бўлиши керак экан.
Шу ўринда барчамиз учун зарур бўлган нозик, ҳассос нуқта бор. Аллоҳ таоло Ал-Қобиз сифати билан қалбларни қабз қилади, яъни ушлаб туради ҳамда Ал-Босит сифати билан уларни яна қўйиб юборади. Шунинг учун инсон доимо келажакдан, эртанги кундан хавфу ражо ўртасида бўлади, Аллоҳдан мудом хавф ёки умидда бўлади. Ҳозир бизнинг ризқимиз ушланган ҳолатдами ёки қўйиб юборилган ҳолатдами? Агар буни билмасак, демак, бу мавзуни тушуниб етмаган бўламиз. Мўмин одам доимо ушлаб туриш ва қўйиб юбориш ҳолатида бўлади. Агар Аллоҳ яхши ҳолатни қабз қилиб, ушлаб турган бўлса, ўзимизни танглик ва маҳрумлик ҳолатида ҳис қиламиз.
2089. Ҳақиқий бахт-саодат, ҳақиқий хотиржамлик ва ҳақиқий ҳаётни китобдан топасан.
@arabicuz_matn
2087. Қалбнинг айланиб юрадиган олти ўрни бўлиб, еттинчиси йўқдир. Учтаси тубан, учтаси олийдир.
Тубанлари:
1. Зийнатланадиган дунё.
2. Қўзғатадиган нафс.
3. Васваса қиладиган душман.
Булар руҳиятнинг тубан ўринларидир.
Олийлари:
1. Йўл кўрсатувчи илм.
2. Тўғри йўлга бошлайдиган ақл.
3. Ибодат қилинадиган Илоҳ.
Қалблар мана шу ўринларда айланиб юради.
@arabicuz_matn
2085. Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминнинг иши ажойиб-да! Ҳар ишдан унга яхшилик келаверади. Бу фақат мўминларга хос, бошқаларда ундай эмас. Хурсандчилик етса, шукр қилади ва унинг учун мана шу хайрдир. Ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун хайрдир».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2081. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бирингиз тонг отганда: «Асбаҳнаа, ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма, ас`алука хойро ҳаазал йавми, фатҳаҳу, ва насроҳу, ва нуроҳу, ва барокатаҳу, ва ҳудааҳу. Ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ» (Тонг оттирдик. Дунёнинг мулки ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлгани ҳолда тонг оттирди. Аллоҳим, бу куннинг яхшилигини, унинг фатҳини, ғалабасини, нурини, баракотини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу кундаги ва ундан кейингисидаги ёмонликдан паноҳ тилайман) деб айтсин. Кеч кирганида ҳам худди шундай десин».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2079. Балога гирифтор бўлсанг ёки бошингга ғам-ташвишга тушиб қолса, истиғфорни кўпайтир, чунки балонинг сабабчиси гуноҳдир. Истиғфор ғамни бартараф қилиб, балони аритади.
@arabicuz_matn
2077. Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қабрлар олдида туриб, ўликларга қарата шундай хитоб қилдилар:
«Ассалому алайкум, эй қабристон аҳли! Уйларингизда сизлардан бошқалар яшаяпти, мол-дунёларингиз болаларингиз орасида тақсимлаб бўлинди, хотинларингиз бошқаларга турмушга чиқиб кетишди. Биздаги хабар мана шу, сизларда қандай хабарлар бор?».
@arabicuz_matn
2075. Ҳар гал нафсинг яхши амални тарк қилишга чорласа, ўзингга ўзинг: «Эҳтимол, мана шу амал сабабли жаннатга кирарман?» дегин.
@arabicuz_matn
2073. Фарзанд тарбиясидаги хатоларнинг оқибатлари:
Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими? Демак, сиз уни ҳаддан ташқари қаттиқ ҳисоб-китоб қилиб, тергайсиз.
Фарзандингиз ўзига ишонмайдими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз.
Фарзандингиз ўғирлик қиладими? Демак, сиз унга совғалар, ҳадялар бермас экансиз.
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмайдими? Демак, сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз.
Фарзандингиз доим дарғазабми? Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.
Фарзандингиз бахилми? Демак, сиз у билан шерик, ҳамкор бўлмас экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими? Демак, сиз ҳам қўпол экансиз.
Фарзандингизнинг шахсияти заифми? Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.
Фарзандингиз жонсаракми? Демак, сиз ҳадеб муҳлат қўяверар экансиз.
Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими? Демак, сиз уни бағрингга босиб, қучмас экансиз.
Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими? Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ишга ҳаддан ташқари банд экансиз.
Доктор Ториқ ал-Ҳабибий
@arabicuz_matn
2071. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида шундай дердилар:
«Аллоҳумма, инний аъуузу биважҳикал карийм ва бикалиматикат тааммати мин шарри маа анта аахизум бинаасийа. Аллоҳумма, анта такшифул мағрома вал ма`сам. Аллоҳумма, лаа йуҳзаму жундука ва лаа йухлафу ваъдука, ва лаа йанфаъу залжадди минкал жадд, субҳанака ва биҳамдик» (Аллоҳим, карим важҳинг ила барча калималарингни ўртага қўйиб, пешонадан тутишингга сабаб бўлувчи ёмонликлардан паноҳ тилайман. Аллоҳим, Сен хасорат ва гуноҳларни фош қилувчисан. Аллоҳим, Сенинг лашкаринг енгилмасдир. Сенинг ваъданг хилоф қилинмас. Сенинг буюклигинг олдида бошқа улуғлик фойда бермас. Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этаман).
Абу Довуд ва Насаийлар ривояти.
@arabicuz_matn
2070. Бир киши дорихонага кириб, «Сизларда қалбни юмшатадиган дори борми?» деб сўради. Дори сотувчи унга бир Қуръон берди-да, «Аллоҳ шифо берсин», деди.
@arabicuz_matn
2066. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ва тонг отганда қуйидаги дуоларни айтишни ҳеч тарк қилмас эдилар:
«Аллоҳумма, инний ас`алукал ъаафийата фиддунйа вал аахиро. Аллоҳумма, инний ас`алукал ъафва вал ъаафийата фий дийний, ва дунйайа, ва аҳлий, ва малий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин равъатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий, ва ъан йамийний ва ъан шималий, ва мин фавқий, ва аъуузу биъазоматика ан уғтала мин таҳтий» (Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Аллоҳим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим, авратимни яширгин, хавфларимни омонликка айлантиргин. Аллоҳим, мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан, устимдан муҳофаза қилгин. Остимдан ҳалок қилишингдан Ўзингнинг азаматинг ила паноҳ тилайман).
Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz_matn
Агар инсон мажбуриятларни адо қилишда камчиликка йўл қўйса, ёки бирор гуноҳ содир қилиб, истиқоматдан чиқса, ёки ғийбат қилса, ёки бошқаларнинг обрўсига путур етказиб, тилига эрк берса, ёки бировнинг ҳаққини еса, ёки номашруъ нарсага қараса, ўзини қабз ҳолатида, яъни сиқилган ҳолда ҳис қилади. Бу сиқилиш бугунги дарсимизнинг мавзуси эмас, аммо бу гуноҳ сабабли сиқилишдир. Аммо инсон Аллоҳга итоат қилса ва оқибатда олий даражага юксалса, Аллоҳ уни яхши кўраётганини, қалбига тажаллий қилганини ҳис қилса ҳам, энди ушбу кенглик ҳолатидан тойилиб, одамларга кеккайса, нафсига ғурурланса, миннатга берилса, бунинг ҳам муолажаси қабздир. Бундай одам қабз бўлиб, гапирмай, жим юрганини, сиқилиб, тажанг бўлганини кўрасан. Бундай одам Қуръон ўқийди, аммо ҳеч нарсани ҳис қилмайди. Намозга туради, аммо ҳеч нарсани ҳис қилмайди. Аллоҳни зикр қилгиси келади, аммо ҳеч нарсани ҳис қилмайди. Бу эса ўша банда Аллоҳнинг бандаларини менсимай қўйгани, ғурурга берилгани учун қўлланаётган Раббоний муолажадир. Мана шу ҳолат қабз, яъни ушлаб туриш деб аталади.
Агар биз қабзга муносиб бўлсак, Аллоҳ бизни қабз қилиб ушлайди. Кўзимизга дунёни тор қилиб, малолланишни, ваҳшатни ҳис қилдиради. Агар қабз ҳамда ноумидлик ҳолатига яқинлашсак, қалбимизга тажаллий қилиб, Ўзига яқинлик, унс улфат, сурур ва шодликни ҳис қилдиради. Демак, бу қўйиб юборилган кенглик ҳолати, яъни истиқоматда бўлган пайтимизда ғурурга кетиш, одамлардан ўзимизни баланд тутиш, ужб ва шунга ўхшаш такаббурлик каби иллатлардан йироқ бўл, деб огоҳлантиришдир.
Эй мўминлар! Демак, ҳар биримиз бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга, кенг қўйиб юборишдан қабз қилиб ушлаб туриш ҳолатига ёки қабз қилиб ушлаб туришдан кенг қўйиб юбориш ҳолатига ўзгартириб туриламиз экан, Аллоҳнинг эътибори ва тарбияси остида бўламиз экан. Шунинг учун доим таслим ҳолатида яшайлик.
Бир танишимизнинг цехи бор эди. Бу цехда кийимлар тикиб, 500 дан 1000 тагача улгуржи сотилар эди. Масжидда ишлайдиган бир оддий киши ўша цехга бориб, олти дона кийим сотишларини сўради. Цех эгаси бу сўровни ёқтирмай, «Мен доналаб сотмайман», деди. Ҳалиги киши раҳмат айтиб, узр сўраб, хижолат бўлиб қайтиб кетди. Кейинроқ ўша танишим: «Ўша воқеадан кейин 23 кун ўтди ҳамки, цехимга бирор киши келиб, кийим сотиб олиш учун кирмади. Ҳозирда битта сўраб келишса ҳам жоним билан сотган бўлардим», деди. Бу Аллоҳ томонидан унга адаб бериш учун келган жазо эди. Биргина ўринсиз гапи учун танишимнинг ҳафталаб ризқ йўли тўсилди. Демак, инсон камчиликка йўл қўйса ёки ҳаддидан ошса, қабз ҳолатига дучор бўлади. Аллоҳ унинг амали ва тасарруфини рад этиб, унга тажаллий қилмаганининг далили қабз бўлишдир. Албатта, бу ҳолатни ҳамма ҳам сезавермайди. Бу нарса фақат ҳис ва шуури борларда кузатилади. Масалан, баъзи тарозилар бор, улар каттакон юк машиналарини юки билан бирга торта олади. Бундай тарозининг палласига 20 тонналаб ёки ундан ҳам оғирроқ юклар қўйилади. Бироқ, устига юз кило келадиган юк қўйилса, озгина ҳаракатланиб ҳам қўймайди. Одамларнинг қалби ҳам ана шундай. Баъзиларнинг қалби унча-мунчага қимирламайдиган тарозига ўхшайди. Улар ўзини яратган Робби ҳақида асло фикрлаб кўрмаган бўлади. Бундай ҳис туйғуси йўқ инсонлар бугунги дарсимизнинг мавзуси эмас. Аммо мўмин кишида Аллоҳ ҳақида етарли ҳис туйғу бўлади. Чинакам мўмин намозда турганида қалби ҳеч нарса ҳис қилмаса, дарҳол «Бирор хато қилиб қўйдимми», «Калламга бирор ножўя фикр келдими», «Аллоҳга нисбатан ёмон гумон қилиб қўйдимми», «Бирор кишига ўринсиз гапириб, қалбини синдириб қўйдимми», деб ташвишлана бошлайди.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қалбнинг, яъни нафснинг турли ҳолатларини кўрсатиб ўтган. Масалан, «маломат қилувчи нафс» билан қасам ичган. Мўминнинг нафси маломат қилувчи бўлади, яъни доим ўзини сарҳисоб қилиб, «Бирор ножўя сўз айтиб қўйдинг», «Фалончига фалон нарсани бермадинг», «Фалончининг дилини оғритиб қўйдинг» деб тинмай тергаб туради. Буни халқ ичида виждон азоби дейдилар. Кейинги нафс «хотиржам нафс» бўлиб, сиддиқ ва тақводорларнинг нафсидир. Яна бир нафс эса «ёмонликка кўп ундовчи нафс» бўлиб, гуноҳкорларнинг нафсидир.
21. Ал-Қобиз
«Ал-Қобиз» исми руҳларни қабз қилувчи, хоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи, қалбларни қабз қилувчи деган маъноларни англатади.
Аллоҳнинг ушбу исми саҳиҳ ҳадисларда келган, аммо Қуръони Каримда зикр қилинмаган.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васоллам: «Аллоҳ нарх белгиловчи, руҳларни қабз қилувчи, руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи ва ризқ берувчидир. Мен ҳар бир киши қон ва мол хусусида зулм билан талаб этмаган ҳолда Аллоҳга йўлиқади деб умид қиламан», деганлар» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
«Ал Қобиз» исми «Ал Басит» исмининг аксидир. Ал Қобиз руҳларни қабз қилувчи деган маънодадир. Қабз деб қўлни тўлдириб, ҳовучлаб олинган нарсага айтилади. Ал Басит эса руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи деган маънодадир.
Аллоҳ таоло Ўзининг лутфи ва ҳикмати билан бандаларининг ризқларини тутиб туради. Белгиланган ажал етиб келганда эса Ўзининг амри ва қудрати билан уларнинг руҳларини қабз қилади. Имтиҳон қилиб, синаш учун бир қавмнинг ризқ сабабларини тор, бошқа бир қавмнинг ризқини эса кенг қилади. Биз бандалар уни нима учун тор ёки нима учун кенг қилганининг сабабини билмаймиз. Масалан, баъзи ўлкаларда ёмғир кўп ёғиб, экинлар серҳосил бўлади. Бошқасида эса ёмғир кам ёғиб, қурғоқчилик бўлади, натижада ўсимликлар ва ҳайвонлар қирилиб кетади.
Аллоҳнинг гўзал исмлари ичида ёнма ён, бирга айтиш лозим бўлган исмлар бор. Масалан, Аллоҳ таоло Ал-Қобиздир, яъни ризқларни қабз қилувчидир деб, бу исмнинг ёлғиз ўзини айтмай, балки Аллоҳ ал Қобиз сифати билан ризқларни тор қилувчидир ва ал Басит сифати билан уларни кенг қилувчидир деб, бу икки исмни ёнма ён зикр қилиш лозим. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг аз Зорр (зарар берувчи) исми билан бирга ан Нофеъ (манфаат берувчи) деган исмини ҳам айтиш керак.
Аллоҳ ризқни кенг қилиш учун тор қилади, фойда бериш учун зарар беради, азиз қилиш учун хорлайди десак, демак, тўғри йўлда эканмиз.
Аллоҳ таоло кенглик ва торликни Ўз ҳикматига кўра, бандаларини синаш учун беради. Бу ҳолат ақийдага оид масала бўлгани учун унга иймон келтиришимиз шарт. Маълумки, Ислом аҳкомлари ақийда, ибодат, муомала ва одоблар бобига тааллуқли бўлади. Буларнинг ичида энг хатарлиси ақийда масаласидир. Агар ақийда соғлом бўлса, амал ҳам соғлом бўлади. Амал дуруст бўлса, инсон омонлик, бахтли яшайди. Агар ақийда дуруст бўлмаса, амал хунук бўлади. Амал хунук бўлса, инсон бебахт бўлиб, ҳалокатга йўлиқади. Ақийдадаги хато одоб ва сулукда акс этади. Инсоннинг қабз қилиши ожизлик қабзидир. Аммо Аллоҳ таоло ризқ ва ёмғирларни қабз қилса, адаб бериш юзасидан қабз қилган бўлади. Бунга қуйидаги оят далил бўлади:
«Агар Аллоҳ бандаларининг ризқини кенг қилиб қўйса, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар. Лекин У Зот Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширур. Албатта, У Ўз бандаларидан хабардордир, уларни кўрувчидир» (Шўро сураси, 27 оят).
Демак, ризқ тор ва кенг бўлади. Бундан мақсад бандаларни имтиҳон қилиш, синаш бўлади ёки бошқа бир ҳикматга биноан бўлади. Баъзи бандалар борки, улар фақат бой бўлиб яшашга лойиқ. Агар уларни камбағал қилиб қўйса, динини фасод қилади. Яна бошқа инсонлар борки, улар камбағал бўлиб яшашга лойиқ. Агар уни бой қилиб қўйса, динини фасод қилиб, Аллоҳ кўрсатган йўлдан оғиб кетади.
Юқорида Ал Қобиз сўзи руҳларни қабз қилувчи деган маъно англатишини айтиб ўтдик. «Аллоҳ бир кишининг руҳини қабз қилди» дейилса, демак, уни вафот қилдирди деган маъно келиб чиқади. Айни пайтда бу сўзда «Аллоҳ бир кишининг руҳини кенгликка қўйиб юборди» деган маъно ҳам бор. Ҳар бир инсоннинг олдида чиқиш эшиги бўлиб, бу эшик – ўлим касалидир.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Ҳар бир дарднинг давоси бор», дейилган (Абу Довуд ривояти).
Ёки: «Дард борки, албатта унинг шифоси ҳам бор», дейилган.
Ушбу ҳадисни бемор киши эшитса, қалби шифо топишдан умидворлик туйғусига тўлади. Бу ҳадисни унинг дардига даво топа олмай турган шифокор эшитса, унинг ҳам қалбида шифо топишга ишонч ҳисси пайдо бўлиб, даво қидиришга тушади.