2065. Модомики бошқаларга фойда берадиган нарса ёза олмасанг, ҳеч бўлмаса ўзига манфаат олувчи ўқувчи бўлгин!
@arabicuz_matn
2063. Ривоят қилинишича, Бузругмеҳр (Нўширавоннинг одил вазири) ўзининг «Амсол» номли китобини ёзиб тугатгач, шундай деган экан: «Бу китобни ўқиб, олим бўлган кишига эмас, балки уни ўқиган, лекин олим бўла олмаган кишидан ажабланаман!»
@arabicuz_matn
2061. Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда «Аллоҳумма, маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака, лаа шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш-шукр» (Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин) деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди»
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2060. Тонг билан кушойиш эгизакдир. Тонг зулматдан ёруғликка чиқиш бўлса, кушойиш тангликдан кенгликка чиқишдир.
@arabicuz_matn
2058. Одамлар ортга қараб ўгирилмайдилар, чунки шамол олдинга қараб эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сен ҳам ҳаёт қонунига хилоф иш тутма!
Доктор Оиз Қораний.
@arabicuz_matn
2056. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда ёки кеч кирганда: «Аллоҳумма, инний асбаҳту, ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малааикатака ва жамийъа холқик, аннака анта лаа илааҳа илла анта ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук» (Аллоҳим, мен тонг оттирдим. Сени ва Аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма яратган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва Расулингдир) деса, Аллоҳ таоло унинг танасидан тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким буни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
20. Ал-Алийм.
Алийм – ҳар бир нарсани, бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи Зотдир.
Инсон гапирса, Аллоҳ уни эшитади. Агар у ҳаракатланса, Аллоҳ уни кўради. Агар у бирор нарсани яширса, Аллоҳ уни билади.
«Билингларки, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур» (Анфол сураси, 24 оят).
Аллоҳ ҳар бир инсон билан унинг қалби орасини эгаллаб туради. У Зот қалбингга, хотирангга, ички сирингга ва ботинингга энг яқин Зотдир. У Зот бизга жонтомиримиздан ҳам яқиндир.
«Алийм» сўзи «илм» ўзагидан олинган бўлиб, унинг луғавий маъноларидан бири икки нарса орасидаги мустаҳкам ва собит алоқадир. Тўқима, шак-шубҳалар, гумонли нарсалар илм бўла олмайди. Воқеъликка мувофиқ бўлган нарсагина илмдир. Агар воқеъликка мувофиқ бўлмаса, у илм эмас, жаҳолат бўлади. Инсон бир идиш бўлса, жоҳилнинг идиши бўм бўш эмас, балки хато нарсалар билан тўлган бўлади.
Мўмин одам тавба, ибодат, солиҳ амал, Қуръон тиловати, муҳтожларга таом улашиш, адашганларни тўғри йўлга бошлаш орқали Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлишни истайди. Мўмин шу амалларни қилса, Аллоҳ унга каромат ато этади. Каромат сабабли ўша мўминнинг мушкуллари осон бўлади, ишлари ўнгидан келади, муваффақият, ғалаба, хотиржамлик, шодлик ва омонликни қўлга киритади. Аммо Аллоҳ томонидан мўминга ато этиладиган энг буюк каромат – илм кароматидир.
Масалан, бир боланинг ёши катта одамга: «Амаки, менинг роса пулим кўп», дейди. Ваҳоланки, боғча ёшидаги болакайда битта 200 сўмлик бўлади, холос. Аммо шу гапни давлат идорасидаги мансабдор одам айтса, унда камида 200 миллион сўм бор деб ўйлаймиз. Шундай экан, подшоҳларнинг подшоҳи, еру осмоннинг Робби «Аллоҳ сизларга билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг Сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди» деса, бу неъматнинг ҳисобига етиб бўладими? (Нисо сураси, 113-оят).
Инсон У Зотни таниса, У Зотнинг гўзал исм ва сифатларини ўрганса, дунёга келиши ва унда яшашдан мақсадини билса, бу дунёнинг моҳиятини англаса, дунёдаги энг афзал нарсаларни билса, энг буюк кароматни қўлга киритган бўлади.
Аллоҳ таоло яхши кўрганига ҳам, яхши кўрмаганига ҳам мол-мулк ато қилаверади. Масалан, Фиръавнни яхши кўрмаса ҳам, унга беҳисоб мол-дунё, салтанат ато қилди. Сулаймон алайҳиссаломни яхши кўрса ҳам, унга беҳисоб мол-дунё, салтанат ато қилди. Қорунни ёмон кўрса ҳам, унга мол-дунё ато қилди. Усмон ибн Аффон ва Абдурроҳман ибн Авфларни яхши кўрса ҳам, уларга мол дунё ато қилди.
Аммо Аллоҳ таоло қайси неъматни яхши кўрган бандаларигагина бериб, ёмон кўрган бандаларига бермаган?
«У (Мусо) вояга етиб, (ақли) тўлгач, Биз унга ҳикмат ва билим ато этдик. Гўзал амал қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз» (Қасос сураси, 14 оят).
Ҳар биримиз ўзимизга бир савол бериб кўрайлик: «Аллоҳ менга ато этган нарса кимларнинг насибаси: кучлиларникими, бойларникими ёки пайғамбарларникими?»
Аллоҳнинг илми азалий ва абадийдир. Инсоннинг илми эса азалий ҳам эмас, абадий ҳам эмас. Инсоннинг билмаган нарсаси жуда кўп. Инсон бу нарсаларни бирор сабаб ёк восита билан билиб олади. Аммо бу билим яна қайсидир сабаб ёки восита билан унинг хотирасидан кўтарилиши ҳам мумкин. Аллоҳ таолонинг илми барча нарсани – зоҳирни ҳам, ботинни ҳам, нозик, дақиқ нарсаларни ҳам, улкан, бепоён нарсаларни ҳам, аввални ҳам, охирни ҳам қамраб олади. Аллоҳ таолонинг илми бутунлай бошқачадир. Аллоҳнинг илми бутун олам, бутун борлиқ вужудга келишидан олдин ҳам бўлган. Аллоҳнинг илми бутун борлиқ учун аслдир, асосдир, манбадир. Башариятнинг илми эса борлиқдан кейин пайдо бўлган. Аниқроқ қилиб айтсак, инсоннинг илми борлиқдаги нарсалардан кўчирмадир, яъни инсон ўз илмини борлиқдан ўрганиб, кўчириб олган. Инсоннинг билимлари Аллоҳ яратиб қўйган қонун-қоидалар устига бино қилинган, Аллоҳ ато қилган хусусиятлар орқали қўлга киритилган.
2052. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан «Ароқ ичганмисиз?» деб сўрашди, у зот: «Ароқни жоҳилиятда ҳам, исломиятда ҳам ичмаганман», дедилар. У зотга: «Нима учун, ахир у Исломдан олдин ҳаром қилинмаган эди-ку?» дейишди. У зот: «Чунки ароқ инсонни хорлайдиган, ақлни кетказадиган нарса», деб жавоб бердилар.
@arabicuz_matn
2050. Бошқаларнинг қалбидаги ғам-ташвишни кўрсанг эди, қалбингдаги тинчлик-хотиржамлик учун Аллоҳга роса ҳамду сано айтар эдинг.
@arabicuz_matn
2046. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қай бир банда ҳар тонгда ва тунда уч марта: «Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳии шай`ун фил арзи ва лаа фис самаа, ва ҳувас-самийъул ъалийм» (Аллоҳнинг исми билан, Унинг исми туфайли еру осмонда ҳеч нарса зарар бера олмайди. У Зот эшитувчи, билувчидир) деса, унга ҳеч нарса зарар етказа олмайди».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2045. Бировларни тўғри йўлда эмас деб гумон қиладиганлар туфайли балога учрадик!
Ибн Сино
@arabicuz_matn
2043. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни «мажнун» деганларнинг сўзидан таъсирланиб, уларнинг гапига қулоқ солганларида, Ислом тарқалмаган бўлар эди. У зот олиб келган динни тарк қилганларнинг гуноҳига сиқилиб ўтираверганларида, биз мусулмон бўлмас эдик. «У шоир, шеърлар ёзади, жоҳилларгина уни оламларнинг Робби томонидан келган, деб ўйлашади» дейдиганларга жавоб қайтараман деб тўхтаб қолганларида, ҳаётлари тугагунча ҳеч бир иш қилмаган бўлардилар. Лекин ақийдамизни маҳкам ушлаб, асос ва тамойилларимизни кучайтириб, билмаганларга қулоқ солмай, олға боришни бизга у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар.
@arabicuz_matn
2041. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганда ва кеч кирганда айтиб юрай», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тонг отганда, кеч кирганда ва тўшакка ётганингизда «Аллоҳумма, фаатирос-самааваати вал ард, ъаалимал ғойби ваш-шаҳаада, Робба кулли шайин ва малийкаҳ, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа ант, аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш-шайтони ва ширкиҳи», деб айтиб юринг» (Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Роббим! Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Ўзингдан паноҳ тилайман).
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир неча саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга бир калимани ўргатинг, уни эрталаб, кечқурун ҳамда тўшакка ётганимизда айтиб юрайлик», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги дуони айтиб, унга «Ва ан нақтарифа сууан ъалаа анфусинаа ав нажурроҳу илаа муслим» (Нафсимизга ёмонлик бўлишидан ва мусулмоннинг ҳам ёмонликка гирифтор бўлишидан паноҳ тилаймиз) деб қўшиб қўйдилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
2064. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Уч киши бўлсангиз, иккингиз бир кишини қолдириб, пичирлашмасин, чунки бу нарса уни хафа қилади».
@arabicuz_matn
2062. Суфён ибн Уяйна айтдилар:
«Қиёмат куни қаттиқ ҳасрат ва надоматда қолувчи кимсалар уч тоифадир:
1. Қиёмат куни қули ўзидан кўра афзалроқ амал билан келган киши.
2. Мол-дунёси бўлса ҳам, садақа бермай ўлиб кетган, лекин ўша мол-дунёдан меросхўрлари садақа қилган киши.
3. Бир олган илмидан фойда олмаган, лекин бошқаларга ўргатиб, ўша ўргатганлари бу илмдан манфаат олган олим».
@arabicuz_matn
Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари!
Сизлар учун яна бир янги туҳфа тақдим қилмоқдамиз!
Диёримиздаги кўпчилик қорилар ўқиб келаётган қадимий мусҳаф босмаларидан бири, қорилар ўртасида «Абдулмалик Қуръон» номи билан машҳур бўлган Қуръон нусхасининг андроид ва IOS қурилмалар учун мобил иловаси тайёрланди. Унда ушбу мусҳаф ва ундаги белгилар ҳақида қимматли маълумотлар ҳам ўрин олган. марҳамат, қўчириб олинг!
➡️Android учун юклаб олиш⬅️
➡️iOS учун юклаб олиш⬅️
2059. Бу қандай ажойиб инсонки, ўзи кўп гапирмайди, лекин гапиргудек бўлса, ҳаммани жим қилиб қўяди!
@arabicuz_matn
2057. Бир ҳаким зотдан поклик ҳақида сўрашди. У шундай деди: «Баданингдан олдин қалбингни юв, қўлингдан олдин тилингни юв ва одамлар ҳақида яхши гумонда бўл!».
@arabicuz_matn
Уруғлик борлиқнинг давомийлиги эканини ким қонун қилиб белгилаб қўйган? Агар Аллоҳ таоло миллион миллион тонна буғдой яратсаю, у тугаб қолса, нима бўлар эди? Буғдойнинг Қиёмат кунигача етиб бориши учун бирдан-бир йўл уруғлик олиб қўйишдир. Хўш, уруғлик қонуниятини, инсон наслининг бардавом бўлиши учун эр хотин бўлиб, оила қуриб яшаш қонуниятини ким яратди? Биз ҳар бир нарсани бор нарсалардан фойдаланиб вужудга келтирамиз. Аммо ўша биз фойдаланаётган, бор нарсаларни Аллоҳ таоло яратган. Шунинг учун йўқдан бор қилиб, олдин намунаси, мисли бўлмаган нарсани яратиш билан бир нарсани аввалдан бор нарсадан фойдаланиб, кашф ёки ихтиро қилиш орасида жуда катта фарқ бор. Шу ўринда айтиб ўтамизки, Аллоҳ таоло барча нарсани йўқдан бор қилган, ҳеч нарсадан, олдин намунаси бўлмаган ҳолатда яратган.
Инсониятнинг илми борлиққа боғлиқ бўлиб, кейин ўзлаштирилган бўлади. Холиқнинг илми эса борлиқдан олдин, яъни собиқ бўлиб, сабабийдир. Илоҳий илм ҳар бир нарсанинг бор бўлишига сабабчидир. У Зотнинг илми, иродаси, қудрати шу нарсаларга тааллуқли бўлиб юзага келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса бўлмайди», деганлар (Абу Довуд ривояти).
Инсон сувнинг хусусиятларини ўрганиб, сув устида ва сув остида юрадиган кемалар ясашни ўрганди. Аммо ўша сувга жисмларни юқорига кўтарадиган хусусият берган ким? Албатта, Аллоҳ таоло. У Зотдан бошқа ким буни жорий қила олар эди? Агар мана шу қонун бўлмаса, инсон дарё-денгизларда суза олмаган бўлар эди.
Инсон ҳавонинг хусусиятларини ўрганиб, 800 кишини юклари билан бирга кўтариб, узоқ масофаларга уча оладиган учоқларни ихтиро қилди. Аллоҳ ҳавога ана шу хусусиятни бермаса, шундай оғир темир осмонда уча олармиди?
Аллоҳ таоло бўлиб ўтган, бўлаётган, энди бўладиган нарсаларни ҳам, ҳали бўлмаган нарса содир бўлса, унинг қандай бўлишини ҳам биладиган Зотдир. У Зотнинг илми азалий ва абадийдир. Еру осмондаги бирор нарса У Зотдан махфий қолмайди. У Зотнинг илми барча махлуқотларни ўраб, қамраб, иҳота қилиб олган. У Зотнинг илми ҳар бир нарсанинг зоҳирини ҳам, ботинини ҳам, каттаю кичигини ҳам қамраб олган.
Аллоҳ таоло коинот ва борлиқдаги барча нарсани билувчидир. Бу оламлардаги махлуқотлар эса Аллоҳ илмининг нишоналаридан бир белгидир, холос.
(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси).
@arabicuz_matn
2053. Намоз – эҳтиёж тушгандагина ишлатиладиган заҳира ғилдирак эмас, балки яшаш учун ишлатиладиган ёқилғидир.
@arabicuz_matn
2051. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким кеч кирганда: «Розийту биллааҳи Роббан, ва бил Ислаами дийнан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу ъалайҳи васаллама Набиййан» (Аллоҳни Роббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарим деб рози бўлдим) деса, Аллоҳ уни рози қилиши ҳақ бўлади».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
2049. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши ўзига ҳалол бўлмаган аёлга қўл теккизганидан кўра темирдан ясалган нинани бошига санчгани яхши».
@arabicuz_matn
2047. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қай бир банда касал бўлса ёки сафарга чиқса, унинг учун худди муқимлигида, соғломлигида қилиб юрган амалига ёзилгандек (ажр) ёзилаверади».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
Ассалому алайкум ҳурматли www.arabic. uz сайтининг ўқувчилари!
Биз веб сайтимизнинг ҳикматлар бўлимида ва FACEBOOK ижтимоий тармоғининг arabic.uz группасида ва TELEGRAM ижтимоий каналда ҳар куни бештадан ҳикматни расмли шаклда арабий матни билан бирга таржимасини ҳам бериб бормоқдамиз. Ҳозирда INSTAGRAM ижтимоий тармоғида ҳам беришни бошладик. Энди ўқувчилар инстаграм ижтимоий тармоғида ҳам ҳикматларимизни ўқиш имконига эга бўлдилар.
Аллоҳ Ўзи муваффақ қилсин!
Қуйидаги линк орқали инстаграмдаги группага боғланинг:
https://www.instagram.com/arabicuz/
2044. Ҳакимлардан бири шундай деган экан: «Шошилиш шайтондандир. Лекин бешта нарсага шошилиш керак: бўйи етган қизни узатишга, меҳмонга овқат беришга, қарзни узишга, гуноҳдан тавба қилишга ва маййитни дафн қилишга».
@arabicuz_matn
2042. Илм — покиза шариатнинг тожидаги қимматбаҳо дурдир. Унга илм одобини ўзида мужассам қилиб, офатларидан четланган кишигина етиша олади.
@arabicuz_matn