arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2040. Қабрларимиз кавлаб қўйилган, бизлар эса ҳануз тавба қилмадик. Қанийди қабр кавланмасидан тавба қилиб қолсак…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2038. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа бериб, истиғфорни кўпайтиринглар, чунки мен кўрдимки, дўзах аҳлининг аксари сизлар экансиз».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2036. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганда «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-таамма мин шарри маа холақ» (Аллоҳнинг барча калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар.
Имом Муслим ривояти

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2035. Миянгни чулғаб олган ғам-ташвишларингга ҳикмат кўзи билан қара! Эҳтимол, у қуруқ ваҳимадир, сен эса буни билмаётгандирсан?

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2033. Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.
Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.
Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?
Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2031. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда шундай дер эдилар: «Амсайнаа ва амсал мулку лиллааҳ, валҳамду лиллааҳ, лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Робби, асалука хойро маа фий ҳаазиҳил лайлати ва хойро маа баъдаҳаа, ва аъуузу бика мин шарри маа фий ҳаазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳа. Робби, аъуузу бика минал касали вал ҳароми ва суу`ул кибар. Аъуузу бика мин ъазаабин фин наари ва ъазаабин фил қобр».
Тонг отганда эса: «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳ» деб, қолганини юқоридагидек давом эттирардилар.
(Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда кеч кирди. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир, мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Роббим, Сендан бу кечанинг яхшиликларини ва ундан кейингисидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан бу кечанинг ёмонлигидан ва ундан кейингисидаги ёмонликлардан паноҳ тилайман. Роббим, дангасаликдан, жуда қариб кетишдан ва ёмон кибрдан паноҳ тилайман. Дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман)
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2029. Ҳақиқий мурид оч қолганидагина овқат ейиши, уйқуси ғолиб бўлгандагина ухлаши, эҳтиёж бўлсагина гапириши, бирор фойда бўлсагина одамларга аралашиши керак. Ким кўп еса, қалби қотиб, бағритош бўлади ва ибодат қилиш баданига оғир келиб қолади. Кўп еган одам серуйқу, сергап бўлиб қолади. Мурид серуйқу, сергап бўлиб қолса, унинг иродаси ҳақиқий эмас, юзаки бўлиб қолади.
Ҳадисда шундай дейилган: «Одам боласига қаддини тутадиган даражада таом кифоядир. Агар бунинг иложи бўлмаса, қориннинг учдан бири овқат, учдан бири ичимлик, учдан бири эса нафас учун бўлсин».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2027. Биз бу дунёда худди имтиҳонда ўтиргандекмиз. Ҳар лаҳзада имтиҳон варақаси йиғиштириб олиниши, Аллоҳ сен учун ажратган вақт тугаши мумкин. Шундай экан, ўз имтиҳон варақангга диққат қил, бировларнинг варақасига кўз ташлашни бас қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2025. Кутубхоналар ҳам стол, стул, каравот, ошхона каби зарурий нарсага айланса, «Маданий халқ бўлибмиз» деб бемалол айтсак бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2023. Муваффақиятсизлик «Бу ёқда йўл йўқ», деб ёзиб қўйилган лавҳачадир. Лекин баъзилар уни «Йўл йўқ» деб ўқиб олади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2021. Кеч кирганда у зот алайҳиссалом «Аллоҳумма, бика амсойнаа, ва бика наҳйаа ва бика намуут. Ва илайкан-нушуур» (Аллоҳим, Сен ила кунни кеч қилдик. Сен ила тириламиз, Сен ила вафот этамиз. Ва қайтиш Ўзинггадир), дер эдилар.
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можалар ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2019. Ёруғлик овоздан олдин етиб келади. Бу илмий фактдир. Табассум ҳам сўздан олдин етиб келади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2017. Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш:
«Илгари Шом аҳли ёш болаларга рўза тутишни ўргатиб, уни «миноранинг зинаси» деб аташарди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан бирга оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бола учун махсус дастурхон ёзилади. Бу дастурхон «ифторлик дастурхони» деб номланади. Дастурхонга турли хил таомлар, шарбатлар ва ҳар хил ширинликлар, ўша пайтда пишган мева-чевалар қўйилади. Ҳамма боланинг атрофига тўпланиб, уни мақтаб, олқишлайди. Сўнг унга қандай қилиб Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатиб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтиришади. Ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қилишади. Бундай байрам дастурхони ёш болаларни рўзага қизиқтиришнинг муҳим воситаларидан биридир».
Али Тантовий.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2015. Муоз ибн Жабал айтади:
«Жаннатийлар фақат бир нарсага – Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони зикр қилмай ўтказган фурсатларига ачинадилар».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2013. Умр бир лаҳзадир, уни тоатда ўтказгин.
«Уларни тўплайдиган Кунда худди куннинг бир соатидагина тургандек бир-бирлари билан танишурлар» (Юнус сураси, 45-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2039. «Сизга келгусида бахт тилаб қоламан», дейишади, «Сизга ҳозирда ҳам бахт тилайман», дейишмайди. Ахир ҳозирим аламли бўлса, келгусидаги бахтнинг нима кераги бор?

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2037. Аллоҳим! Бизни дунёда яхшилик уруғини экиб, охиратда ҳосилини ўриб оладиганлардан қилгин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Нима учун асалари чаққанидан кейин вафот топади?
Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кейин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда асални "одамлар учун шифо", деб таърифлаган.
Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2034. Имтиҳон тугади, энди у натижасини билишга кетяпти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2032. Аллоҳ билан алоқангда «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ».
Нафсинг билан алоқангда «ёмонликка яхшиликни эргаштир, ёмонликни ўчириб юборади».
Одамлар билан алоқангда «Одамларга гўзал хулқ билан муомала қил».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2030. Қалбинг солиҳ бўлса, ақлинг гўзал, фикринг тўғри, сўзинг ширинг бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2028. Оналар бу дунёнинг жаннатидир. Уларнинг розилиги эса у дунёнинг жаннатидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2026. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бўлсалар, эрта тонгда: «Саммаъа Саамиъун биҳамдиллааҳ, ва ҳусни балааиҳи ъалайнаа. Роббанаа, сооҳибнаа ва афзил ъалайнаа ъааизан биллааҳи минан наар» (Эшитгувчи Зот Аллоҳга ҳамд айтганимизни ва бизга чиройли синовлар берганини эшиттирди. Роббимиз, бизни дўст айла. (Ўзингнинг исминг бўлмиш) Аллоҳ ила дўзахдан паноҳ тилашни биз учун энг афзал амал қил) дер эдилар.
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2024. Шундай инсонлар борки, улар билан ўтирсанг, «Қанийди соат миллари тўхтаб қолса», дейсан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2022. Ёлғиз қолганда гуноҳ қилиш бузилишнинг асл сабабларидандир. Ёлғиз қолганда тоат-ибодат қилиш эса саботнинг асл сабабларидандир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2020. Саҳардаги убудият (Аллоҳга бандалик қилиш) истиғфордир. Шундай экан, тонг саҳарда истиғфорни кўпайтиринглар. Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини шундай васф қилган: «Ва саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (Зарият сураси, 18-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2018. Чанқасанг, сув бор бўлганидек, ғамга ботган бўлсанг, Қуръон бор.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2016. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда «Аллоҳумма, бика асбаҳнаа, ва бика амсойнаа, ва бика наҳйаа, ва бика намуут, ва илайкан-нушуур» (Аллоҳим, Сен билан тонг оттирдик, Сен билан кунни кеч қилдик. Ўзинг ила тириламиз, Ўзинг ила ўламиз. Тўпланиш ҳам Сенгадир), дер эдилар.
Абу Довуд, Термизий, Ибн Можалар ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2014. Ақл ошқозонга ўхшайди. Мақсад ютиш эмас, ҳазм қилишдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2012. Кичик ўлим бўлмиш уйқудан ҳузурланиш учун хонани совитиб, диванни тартибга келтирамиз. Аммо катта ўлимдан ҳузурланиш учун қабрларимизни тоат-ибодат билан совитиб, амалларимизни тартибга келтирдикми?

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал