2011. Абу Довуднинг ривоятларида «Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳ», деб келган.
Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳу айтади: «Ёмғир ёғаётган қоронғи кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб берсинлар деб, у зотни ахтариб, кўчага чиқдик. У зотни топдик. Шунда «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса дея олмай қолдим. Сўнгра яна «Айт», дедилар. Мен яна ҳеч нарса дея олмадим. Сўнгра яна «Айт», деган эдилар, «Нимани айтаман, ё Расулаллоҳ?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббин-наас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сен учун ҳар нарсага кифоя қилади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривояти.
@arabicuz_matn
2009. Муаммонинг хулосаси ушбу қисқа жумлада ўз ифодасини топган: «Биз маданиятнинг пўстлоғини кийиб олганмиз, руҳиятимиз эса жоҳилдир».
@arabicuz_matn
2005. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тўшагингга ётганингда «Оятул Курси»ни ўқи, шунда Аллоҳдан бир муҳофаза қилувчи келиб, тонг отгунича сен билан бирга бўлади, шайтон ҳам яқинлаша олмайди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
2003. Ҳаётдаги бор мақсадинг Аллоҳнинг розилиги бўлса нақадар гўзал!
Юрагинг Аллоҳ ишқида урса, тилинг Аллоҳ зикрида турса, нақадар гўзал!
Ҳар бир амалим холис Аллоҳ учун деб, ниятингни янгилаб турсанг нақадар гўзал!
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!
Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ!»
@arabicuz_matn
2001. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким саййидул истиғфорни – «Аллоҳумма, анта Роббий, лаа илааҳа илла анта, холақтаний ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абууу лака биниъматика ъалайя, ва абууу бизамбий, фағфирлий, фаиннаҳуу лаа йағфируз зунууба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса ҳам жаннатга киради».
(Маъноси: «Аллоҳим, Сен Роббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг, мен Сенинг бандангман. Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган ишларимнинг ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрорман, гуноҳларимга ҳам иқрорман. Менинг мағфират қил, зеро, Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
1999. Бир кишининг хато қилаётганини унга айтмоқчи бўлсанг, унинг олдида ўша ишнинг тўғрисини қилиб кўрсат.
@arabicuz_matn
1997. Замон сенга кулиб боқмаса ҳам доимо ўзингни яхши тут. Бировлар сенга раҳм-шафқат қилганидан кўра (муаммони) яширганинг афзал.
@arabicuz_matn
1995. Ўзингдан рози бўлишдан ҳазир бўл, чунки бу сени танбалликка чорлайди. Ужбдан (ўзинга қойил қолишдан) ҳам эҳтиёт бўл, чунки бу сени аҳмоқликка чорлайди. Ғурурдан сақлан, чунки бунда камчиликларинг ҳаммага ошкор бўлади, ўзингга эса кўринмайди.
@arabicuz_matn
1993. Қалбингга ҳикмат кириб, нафсингни Аллоҳнинг маърифати лаззатлантирса, ақл сени муҳофаза қилади, фаҳм ва идрок сенга ёрдамчи бўлади.
@arabicuz_matn
1991. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам субҳ намозида: «Аллоҳумма, инний ас`алука ъилман наафиъан, ва ъамалан мутақоббалан, ва ризқон тоййибан (Аллоҳим, Сендан фойдали илм, мақбул амал, пок ризқ сўрайман)» дер эдилар».
Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоят қилган.
@arabicuz_matn
1899. Вақтнинг ўзи табибдир (Вақт ҳамма нарсанинг давоси).*
* Вақт ўтган сари моддий ва маънавий жароҳатлар йўқолиб бораверади.
@arabicuz_matn
1897. Ҳадеб қийинчиликни ўйлайверсанг, ўша қийинчилик бошингга тушади. Яхшилик ҳақида ўйлаверсанг, тезда ўша яхшилик ҳам келади. Бу худди гипнозга ўхшайди.
Масалан, «Ухладим, ухладим», деяверсанг, ухлаб қоласан. «Мен касал бўлдим» деяверсанг, касалликка чалинасан. «Шифо топдим» деяверсанг, шифо топасан. «Куним битди» деяверсанг, охирлаб қоласан. Ироданинг аланга мисол сеҳри барча нарсани рўёбга чиқаради.
Доктор Мустафо Маҳмуд
@arabicuz_matn
1896. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бирортангиз сажда қилса, камида уч марта «Субҳаана роббийал аълаа», десин».
Сунан китобларида ривоят қилинган.
@arabicuz_matn
1894. Агар қалб тоат нури билан ярқираса, уни ҳар томондан яхшиликлар булути ўраб кела бошлайди. Эгаси эса бир тоатдан иккинчи тоатга кўчиб бораверади.
@arabicuz_matn
2010. «Аллоҳ ҳеч кимни унутмайди». Мана шу жумла ҳаётни янада гўзал қилади!
@arabicuz_matn
2008. Агар одамларнинг энг кучлиси бўлишни хоҳласанг, Аллоҳга таваккул қил. Агар одамларнинг энг ҳурматлиси бўлишни хоҳласанг, Аллоҳга тақво қил!
@arabicuz_matn
2006. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким эрталаб ёки кечқурун юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ» (Аллоҳни Ўзининг ҳамди ила поклаб ёд этаман) деса, қиёмат куни ҳеч ким ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан кўпроқ айтсагина афзал бўлиши мумкин».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz_matn
2004. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат кунида бандаларнинг энг афзали ҳамд айтувчилардир», дедилар.
Хурсандчиликда ҳам, қайғуда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Аллоҳга кўп-кўп, покиза ва муборак ҳамдлар бўлсин!
Бизга неъмат қилиб берган нарсалари учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Юракларимизнинг уриши қадар Аллоҳга ҳамд бўлсин!
@arabicuz_matn
2002. Фарзандларингизни ҳурмат қилинг, уларнинг сирларини яширинг, уни оила даврасида гапириб, фош қилманг. Уларнинг сирлари ҳам омонат, ўзингизнинг сирларингиздан кам жойи йўқ.
@arabicuz_matn
2000. Ҳар бир нарса ўз вақтида бўлгани гўзал дейсизлар. Ҳа, ҳатто намоз ҳам ўз вақтида гўзал.
@arabicuz_matn
1998. Касалликка чалинсак, шифокорга югурамиз. Аммо шифокор ҳам бу дардни даволай олмаса-чи? Афсуски, бундай пайтда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларини унутиб қўямиз. Ахир у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касалларингизни садақа билан даволанглар», деганлар-ку!!!
@arabicuz_matn
1996. Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин лабларини қимирлатиб, бир нималар дер эдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бу айтаётган нарсангиз нима?» деб сўрадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, бика уҳаавил, ва бика усовил, ва бика уқотил» (Аллоҳим, Сенинг номинг билан ҳаракат қиламан, Сенинг номинг билан ғолиб бўламан ва Сенинг номинг билан жидду жаҳд қиламан) деяпман», дедилар».
Ибн Сунний ривоят қилган.
@arabicuz_matn
1994. Илми бор одам устунсиз ҳам уйлар қураверади. Жоҳил эса иззат ва шараф биноларини бузиб ташлайди.
@arabicuz_matn
1992. Гуноҳ ва маъсиятларнинг жазоси шуки, улар туфайли қалбнинг мағзи бўлмиш ҳаё барҳам топади. Зотан, ҳаё барча яхшиликнинг аслидир. Унинг барҳам топиши билан ҳамма нарса пучга чиқади.
@arabicuz_matn
1900. Яъқуб алайҳиссалом: «Юсуфни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эдилар, ўғиллари Юсуф алайҳиссаломдан ҳам, кўзларидан ҳам айрилиб қолдилар. «Ҳамма ишни Аллоҳга солдим», деган эдилар, Юсуф алайҳиссалом ҳам қайтиб келдилар, кўзлари ҳам очилди.
Аллоҳим, ҳамма ишни Ўзингга солдим!
@arabicuz_matn
1898. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси қалбларнинг табиби бўлиб, унинг нури ғайбларнинг сиридир. Унинг зикри эса гуноҳларни маҳв этиб, ўчиради.
@arabicuz_matn
1896. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бирортангиз сажда қилса, камида уч марта «Субҳаана роббийал аълаа», десин».
Сунан китобларида ривоят қилинган.
@arabicuz_matn
1895. Бир куни машинада баланд овозда мусиқа эшитаётган йигитлар олдимдан ўтиб қолишди. Ақлимга суяниб, «вақтини беҳудага сарфлайдиган ақлсиз йигитлар экан», дедим. Сал ўтмай йигитлардан бири кўча супуриб юрган бир камбағални ёнига чақириб, унга садақа берди. Ҳайрон қолдим. Ўзимга ўзим: «Билмай туриб улар ҳақида хулоса чиқарибман», дедим.
Хулоса: «Роббимизнинг нимадан рози бўлишини ёки нимадан ғазабланишини билмаймиз. Эҳтимол, диндор кўриниб юрган кишининг Аллоҳ ғазаб қиладиган яширин гуноҳи бордир? Эҳтимол, гуноҳкор одамнинг Аллоҳ рози бўладиган махфий яхшилиги бордир?
(Фақат илтимос, савоб ишлар қилиб юрсак, шариат қайтарган ишларниям қилса бўлаверар экан-да, деб тушуниб қолманг. Тарж).
@arabicuz_matn
1893. Ҳаётни нотўғри тушуниб оламиз-да, кейин «Ёлғончи дунё», деймиз.
@arabicuz_matn