arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

1892. «Бунинг иложи йўқ» деган гап ожизларнинг ақлига жойлашиб олган бўлади…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1890. Ибн Қойюм айтади:
«Сидқ, яъни ростгўй бўлиш худди улкан тоғни кўтариб юришга ўхшайди. Уни кўтариш фақатгина қасди мустаҳкам зотларнинг қўлидан келади».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1888. Ҳар қандай идишга бир нарса солсанг, тораяди. Лекин илм идишига қанча нарса солмагин, кенгайиб бораверади.
Али ибн Абу Толиб

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1886. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар, «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ва табаарокасмук, ва таъаала жаддук, ва лаа илааҳа ғойрук» (Аллоҳим, Сени ҳамдинг ила поклайман. Исминг муборакдир, азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқ) дер эдилар.
«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1885. Ҳақиқий банда ўзини ибодатларда камчиликка йўл қўювчи деб билади. Ким Аллоҳни таниса, ўзини танийди. Нафсни таниш уни айни нуқсонда деб билишдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1883. Ўтган хатолардан ибрат олмайдиганларнинг пешонасига иккинчи марта ҳам хато қилиш ёзиб қўйилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1881. Абу Малиҳ отасидан ривоят қилади:
«Отам бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатини у кишининг ёнларида енгил ўқиб, сўнг мана бундай дуо қилган эканлар: «Аллоҳумма, Робба Жибрийла ва Исрофийла ва Миикаийла ва Муҳаммадинин-Набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам, аъуузу бика минан-наар» (Эй Жаброил, Исрофил, Микоил ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Робби Аллоҳим, Сендан дўзахдан паноҳ сўрайман).
«Аъузу бика минан нар»ни уч марта айтган эканлар».
Ибн Сунний ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1879. Кўп нарсага эга бўлса ҳам, уни оз қилиб кўрсатадиган одам ишончлидир. Оз нарсага эга бўлса ҳам, уни кўп нарсани кўрсатадиган одам мақтанчоқ кимсадир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1877. Унутма, кўрган ҳар бир нарсанг нисбийдир. Кимдир ўзи учун мутлақо бефойда деб ҳисоблаган нарса кимдир учун умрининг мазмуни бўлиши мумкин.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1875. Ҳақиқат ойдинлашган сари унинг душманлари ҳам кўпайиб бораверади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1873. Пайғамбарларнинг дуоларидан:
Одам алайҳиссалом ва Ҳавво: «Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дейишди (Аъроф сураси, 23-оят).
Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:
«Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. У Бизни ўзига (ер юзини) тор қилиб қўймайди, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан! Мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди» (Анбиё сураси, 87-оят).
(Зуннун – Юнус алайҳиссаломдир. «Нун» балиқ, «Зуннун» эса балиқ соҳиби дегани. Юнусни алайҳиссаломни денгизда улкан балиқ ютиб юборган, кейин қирғоққа келиб, Аллоҳнинг амри билан чиқариб ташлаган. Шунинг учун у зот Зуннун – балиқ соҳиби деб аталганлар.
Юнус алайҳиссалом қавмларининг қилмишларидан ғазабланиб, юртларини ташлаб чиқиб кетдилар. Уламоларимизнинг айтишича, аслида у киши бошқа пайғамбарларга ўхшаб қавмнинг осийлигига сабр қилишлари, Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди. Аммо бундай қилмадилар, қавмларига зарда қилиб, юртларидан чиқиб кетдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло у зотни балиққа юттириб, синовга учратди. Ана шунда «зулматларда туриб», яъни кеча зулмати, денгиз ости зулмати ва балиқ қорни зулматида туриб, Аллоҳ таолога ёлбориб, «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди»)

Закариё алайҳиссаломнинг дуолари:
«Шу чоқда Закариё Роббига дуо қилиб, «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Ахир Сен дуони эшитувчисан», деди» (Оли Имрон сураси, 38-оят).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:
«У деди: «Роббим, билмаган нарсамни Сендан сўрамоқдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўламан» (Ҳуд сураси, 47-оят).

Сулаймон алайҳиссаломнинг дуолари:
«У деди: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга насиб бўлмайдиган мулк ҳадя этгин. Албатта, Сен кўплаб атоларни бергувчисан» (Сод сураси, 35-оят).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:
«У деди: «Роббим, менга берган неъматинг ҳаққи-ҳурмати, ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман» (Қасос сураси, 17-оят).

Набийимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг дуолари:
«Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан», деб айт» (Мўминун сураси, 118-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1871. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ» (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва Қайюм сифатли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деб уч марта айтса, агар гуноҳи денгиз кўпигича бўлса ҳам Аллоҳ таоло кечириб юборади».
Ибн Сунний ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1869. Тун жуда узун. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракъат (таҳажжуд намози) дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1867. Инсу жиндан етадиган ёмонликлардан сақланиш учун зикрлар либосини кийинглар. Кечаю кундузги гуноҳлар ўчирилиши учун руҳингизни истиғфорга бурканг.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1865. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш орқалигина бахт-саодатни топиш мумкин, холос.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1891. «Субҳаана роббийал ъазийм» (Улуғ Роббим покдир) деб, уч марта рукуъ зикрларини айтади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1889. Вақтим, ишим баракали бўлсин десанг, тиқилинч фурсатларинг орасида ҳам Қуръон ўқишга вақт ажратиб қўй!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1887. Ҳаётни ростдан ҳам яхши кўрасанми? Ундай бўлса вақтингни беҳуда ўтказма. Вақт ҳаётнинг мазмун-моҳиятидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Имтиҳон олдидан ўқиш фойдали бўлган дуолар:
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқи:
«Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа ъаамиротан бизикрик, ва қулуубанаа бихошйатик, ва асроранаа битоъатик, иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Мен Сендан пайғамбарларнинг фаҳмини, муқарраб расулларнинг хотирасини сўрайман. Аллоҳим! Тилимизни Ўзингнинг зикринг билан, қалбимизни Сендан қўрқиш билан сиримизни Ўзингнинг тоатинг билан обод қил. Сен барча нарсага қодирсан. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил)
2. Дарс такрорлашни тугатгандан сўнг қуйидаги дуони ўқи:
«Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қоро`ту ва маа ҳафизту, фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи, ва ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни зиёда қил. Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар яхши вакил).
3. Саволлар варақаси тарқатилгач, барча саволларни ўқиб чиқ, сўнг Аллоҳ сени муваффақ қилишига тўла ишонган ҳолда, У Зотга таваккул қилиб, қуйидаги дуони ўқиб, энг осон саволга жавоб беришдан бошла:
«Робби ишроҳ лий содрий, ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий» (Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин, Тоҳа сураси, 25 оят).
4. Тинчланиб, диққатингни бир жойга жамла. Қийин саволга дуч келсанг, ушбу дуони ўқигин: «Аллоҳумма, лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла» (Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан. Ибн Сунний ривояти).
5. Ёдлаган нарсангни эслай олмасанг, ушбу дуони ўқигин: «Йаа жаамиъан-нааси ли йавмин лаа ройба фийҳ, ижмаъ ъалаййа золлатий» (Эй келишига шак шубҳа йўқ Кунда одамларни жамловчи Зот! Йўқотганларимни тўплаб бер).
6. Ёзган жавобларингни яхшилаб текшириб чиқ. Барча саволларга жавоб берган бўлсанг, ушбу дуони ўқигин: «Алҳамду лиллааҳиллазий ҳадаанаа лиҳаазаа, ва маа куннаа линаҳтадийа лав лаа ан ҳадааналлоҳ» (Бизни бунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаса, ўзимиз ҳидоят топа олмас эдик).
Имтиҳон пайтида ўқилиши тавсия қилинган ушбу дуолар баъзи аҳли илмларнинг тажрибасидир. Албатта, бу дуоларни ўқиш асносида фақат Аллоҳга суяниб, Унинг Ўзидангина ёрдам сўраш лозимлигини унутманг.
Аллоҳ барчаларимизни Ўзи муваффақ қилсин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1884. Жаҳолат шундай бир дарахтки, ундан барча ёмонликлар ўсиб чиқади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1882. Руҳий изтироб (депрессия) икки хил нарсага сабаб бўлади: ё сизни барбод қилади, ё енгилмас, кучли шахсга айлантиради. Қай бирини танлаш ўзингизга ҳавола.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1880. Фазилатли шайх Аҳмад Кофтару роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан:
Аллоҳ таоло: «Куфр келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфларлар» деган (Анфол сураси, 36-оят).
Хўш, иймон келтирганлар молларини Аллоҳнинг йўлига бошлаш учун сарфлашяптими?

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1878. Бомдод намозини вақтида ўқийдиганлар муваффаққиятга эришган, юзлари порлоқ, пешоналари ярқираган, вақтлари баракотли кишилардир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1876. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. Бир киши намозга келди. У сафга тургач, «Аллоҳумма, аатинии афзола маа туътий ъибаадакас-солиҳийн» (Аллоҳим, менга солиҳ бандаларингга берадиганларингнинг энг афзалини бер), деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатганларидан сўнг, «Боя гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги одам: «Мен, ё Расулуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Отинг ўлади, ўзинг Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан», дедилар.
Ибн Сунний ва Насаий ривоят қилган.
Имом Бухорий бу ривоятни ўзларининг «Тарих» китобларида, Муҳаммад ибн Муслимнинг таржимаи ҳолида келтирганлар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1874. Ўзингни бир сарҳисоб қилиб кўрсанг, сўрамасанг ҳам Аллоҳ сенга кўп нарсаларни ато қилганини биласан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1872. Аллоҳдан узоқ ҳолингда бахтли ҳаёт сўрама!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1870. Ўкинма! Аллоҳнинг зикрини унуттирадиган неъматлардан Аллоҳга яқин қиладиган машаққат афзал!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1868. Одамлар бир кишини мақташса, буни озчилик тасдиқлайди. Лекин ёмонлашса, буни ҳамма уни тасдиқлайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1866. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким муаззинни эшитганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ. Розийту биллааҳи Роббан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росуулан, ва бил-Ислами дийна» (Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг шериги йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳни Робб деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб, Исломни дин деб розим бўлдим) деса, гуноҳлари кечирилади».
Бошқа ривоятда: «Ва ана ашҳаду», деса», дейилган.
Имом Муслим ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1864. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу дунёда одамларни азоблайдиганларни Аллоҳ у дунёда азобга гирифтор қилади», дедилар.
Имом Муслим ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал