arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

1863. Яхши кўрган кишингни кўрсанг, табассум қил, шунда у муҳаббатингни ҳис этади. Душманингни кўрсанг ҳам табассум қил, у кучингни ҳис этади. Танимаган кишингни кўрсанг ҳам табассум қил, ажр-савоб оласан…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1861. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким азон эшитганда «Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид-даъватит-тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ. Аати Муҳаммаданил васийлата валфазийла, вабъасҳу мақомам маҳмууданиллазий ваъадтаҳ» (Эй ушбу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим! Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилган мақтовли мақомингда тирилтир) деса, унга шафоатим ҳосил бўлади».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсангиз, унинг айтганини такрорлаб туринглар. Кейин менга салавот айтинглар. Ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн салавот айтади. Кейин менга Аллоҳдан васила сўранглар. У жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан бирига насиб этади. Умид қиламанки, ўша банда мен бўламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб бўлади».
Имом Муслим ривоят қилган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда эшитувчи ҳам «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса, «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганида у ҳам «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деса, «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ» деганида у ҳам «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ» деса, «Ҳайя ъалас-солаҳ» деганида «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, «Ҳайя ъалал фалааҳ» деганида «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганида «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деганида чин қалбдан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деса, жаннатга киради».
Имом Муслим ривоят қилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Билол розияллоҳу анҳу иқоматда «Қод қоматис солаҳ»га етганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» (Аллоҳ уни қоим қилсин, доим қилсин), дер эдилар. Иқоматнинг бошқа лафзларини ҳам азонники каби такрорлар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1860. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ:
«Ғам-ғусса ва қийинчилик етган пайтда одамлар сизни ташлаб қўйишса, билингки, ишларингизнинг бошқарувини Аллоҳ Ўз зиммасига олишни хоҳламоқда», деганлар.
«Аллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир» (Нисо сураси, 132-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1858. Инсоннинг жавҳари уч хил бўлади:
1. Одамлар мени бой деб ўйласин деб, камбағаллигини яширади.
2. Одамлар мени рози деб ўйласин деб, ғазабини яширади.
3. Одамлар мени фаровон яшаяпти деб ўйласин деб, қийинчилигини яширади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1856. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бирортангиз масжиддан чиқмоқчи бўлса, иблис аскарларини чақиради. Шунда асаларилар амирининг олдида жамлангандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдига келганингизда: «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин иблийса ва жунудиҳ» (Аллоҳим, иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), денглар. Шунда шайтон зарар бермайди».
Ибн Сунний ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1854. Ёш боладаги ихтиро ва кашфиёт ҳис-туйғусини барбод қилувчи энг хатарли иш – уни масхаралаб, ўртоқлари олдида хатосини юзига солишдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1852. Ким суннатдаги одобларни маҳкам тутса, Аллоҳ унинг қалбини маърифат нури билан нурафшон айлайди. Ҳабибимизнинг амрлари, амаллари ва хулқларига эргашишдан кўра шарафли мақом йўқ.
Ибн Атоуллоҳ роҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1850. Қалбни ўлдирадиган, ғам-ташвиш чақирадиган, фикрни машғул қиладиган, шайтонни рози, Раҳмонни норози қиладиган ҳар бир гуноҳ учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1848. Ихтиродаги энг муҳим нарса муваффақиясизликдан қўрқмасликдир.
Аҳмад Зувайл
Нобель мукофотига сазовор бўлган биринчи мусулмон олим.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1846. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, «Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм» (Тошбўронлаб қувилган шайтоннинг шарридан улуғ Аллоҳнинг карамли важҳи ва қадим султони ила паноҳ сўрайман) дер эдилар. Мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бу одам бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», дейди».
Абу Довуд ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1845. Мақсадимни тушунмасанг, уни ўз тилингда шарҳлама!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1843. Ўлим тўғри йўлга тушиб олишингни кутиб ўтирмайди. Шунинг учун тўғри йўлга тушиб олгин-да, ўлимга тайёр тур.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1841. Абу Ҳумайддан (ёки Абу Усайддан) ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтсин, кейин «Аллоҳуммафтаҳлии абвааба роҳматик» (Аллоҳим, менга раҳмат эшикларингни оч) десин. Чиққанида эса «Аллоҳумма, иннии ас`алука мин фазлик» (Аллоҳим, фазлингдан сўрайман) десин».
Имом Муслим ривоят қилган. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтсин», деган лафз йўқ. Ибн Сунний бу ривоятга «Аллоҳумма, аъизнии минаш-шайтонир рожийм» (Аллоҳим, мени лаънати шайтондан сақла) жумласини зиёда қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1839. Бу дунёда бошқаларни ўз шартларингга мажбурлаш учун яратилмагансан. Бировлардан солиҳликни талаб қилишдан олдин ўзинг намуна бўл, ўзингни тўғрилаб ол.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1837. Тўқнашувни мақсадга етишишнинг энг қисқа йўли дейдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1862. Юрак сиқилишининг сабаблари:
– Аллоҳдан юз ўгириш.
– Қалбнинг Аллоҳдан бошқага боғлиқ бўлиши.
– Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш.
– Намозни вақтидан кечиктириш.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Азиз ва муҳтарам ўқувчилар!
Маълумингизки, www.arabic.uz сайтимизнинг "Ҳикматлар" бўлимида мунтазам равишда араб тилидаги ҳикматларни ўзбек тилига ўгириб, бериб бормоқдамиз. Ушбу ҳикматлар 222 тага етганида бир китоб шаклига келтириб, "Ҳикматлар саодатга етаклар" номи остида сайтимизнинг кутубхонасига PDF форматида ва андроид тизимининг Play Market магазинига ҳам жойлашни йўлга қўйган эдик. Олдинроқ ушбу китобнинг 1 2-3-4-5-6-7-8-9 10-11-12-13-14-қисмларини андроид тизимининг Play Market магазинига жойлаган эдик. Мана, алҳамдулиллаҳ ҳозирда ушбу китобнинг 15-16-қисмини ҳам жойламоқдамиз.
Уни қуйидаги линк орқали шахсий жиҳозингиз учун кўчириб олишингиз мумкин.

15-китоб:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.arabic.hikmatfifteen.AOWMWEFIDVIFOTVXI


16-китоб:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.arabic.hikmatsixteen.AOWMYDDXRJVAFDWLJ

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1859. Намоздан йироқлашсанг, билиб қўй, ҳаётингдан роҳат ва барака йироқлашибди!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1857. Яхши хулқ ва одоб зайтун дарахтига ўхшайди – тез ўсмаса ҳам, узоқ яшайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1855. Киши гуноҳ қилишда давом этаверса, уни енгил санайдиган бўлиб қолади. Мана шу ҳалокатга юз тутишнинг аломатидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1853. Шайх Шаъровий ҳазратлари оммага дарс ўтаётиб, уларнинг олқишларидан қалбларида бироз ифтихор ва кибр-ҳаво ҳис этдилар. Дарс тугагач, уйга қайтиш учун уловга миндилар. Йўлда бир масжиднинг ёнидан ўтиб қолишди. Ҳайдовчиларига «Тўхта!» дедилар. Ҳайдовчи ҳайрон бўлиб, «Устоз, ҳали намозга бироз бор-ку», деди ва тўхтади. Шайх ҳазратлари уловдан тушиб, масжидга кирдилар. Масжиднинг таҳоратхонасига кириб, у ерни батамом тозаладилар, сўнг машинага қайтдилар. Буни кўрган ҳайдовчи: «Бу нима қилганингиз?» деди. Шунда шайх ҳазратлари: «Нафсим сал ғурурга кетиб қолган эди. Уни хорлаш учун шундай қилдим», дедилар.
Улуғ шайхимизни Аллоҳ раҳматига олсин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1851. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида ҳам, чиққанларида ҳам «Бисмиллааҳ. Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Аллоҳим, Муҳаммадга салавот ёғдир) дер эдилар.
Ибн Сунний ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1849. Ҳамма нарсани унутиб, табассум қилсанг – мана шу Аллоҳга ишонувчи қалб дейилади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1847. Бу замонда ўзимизга ўхшаган инсонга муҳтож эмасмиз, Аллоҳнинг қурбатига муҳтожмиз, холос.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Наманган шаҳрининг Чорсу майдонида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси ўтган асрнинг 1910-12 йиллар оралиғида мулла Қирғиз Машраббой ўғлининг маблағи ҳисобига қурилган. Набираларининг айтишича, мулла Қирғиз ҳазратлари мазкур мадрасани қуриб битказганларидан сўнг ўша кўчадан юрмай қўйган эканлар. Сабабини сўрашганда эса «Унга кўзим тушиб қолса, қалбимда фахр ва риё туйғуси пайдо бўлиб, мадраса қурганлик савобидан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқаман», деб жавоб берган эканлар. Чор-атрофдаги бошқа мадрасаларни большевиклар бузиб вайрон қилган бўлса-да, бу мадраса бузилмай, фаолиятини давом эттираверган. Бунинг сабаби мулла Қирғиз ҳазратларининг ихлоси бўлса ажаб эмас!
Бинобарин, ҳозирда ҳам масжид, мадраса ва шу каби илм-маърифатга, халқ манфаатига хизмат қиладиган иншоотларни қураётганлар ҳам ана шундай хулуси ниятда бўлсалар, аввало охиратда, қолаверса бу дунёда ҳам ўзларига манфаат бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1844. Хоҳлаганингни қил, лекин билиб қўй: нима қилган бўлсанг, бир кун келиб, ўзингга қайтади.
Зулм қилсанг, бир кун келиб сенга ҳам зулм қилинади.
Озор берсанг, бир кун келиб сенга ҳам озор берилади.
Ҳаққинг бўлмаган нарсани олсанг, бир кун келиб сенинг ҳаққинг тортиб олинади.
Эртага сенга нисбатан нима иш қилинишини хоҳласанг, ҳозироқ шуни қил.
Билиб қўй, жазо гуноҳнинг ўз жинсидан бўлади (қайси гуноҳни қилган бўлсанг, ўзингга ҳам худди шу гуноҳ қайтади).
Қилмишингга яраша жазо оласан!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1842. Жаҳолатга ботган жамиятда динлар савдоси энг даромадли тижорат бўлиб қолади.
Ибн Рушд

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1840. Саҳар пайтидаги дуо ва истиғфор туфайли ҳаётингда мўъжизалар содир бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1838. Дунё ғамлари жуда кўпдир. Аммо шу ғамларни битта ғамга, яъни охират ғамига айлантириб олиш нақадар гўзал!
Ким бор ғамини охират ғамига қаратса, Аллоҳ унинг тарқоқ ҳолини жам қилади, ишларини осонлаштиради, бойлигини қалбида қилиб қўяди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1836. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Холам Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйида тунаб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетаётиб, ушбу дуони ўқидилар: «Аллоҳуммажъал фии қолбии нуурон, ва фии лисании нуурон, важъал фии самъии нуурон, важъал фии басории нуурон, важъал мин холфии нуурон ва мин амаамий нуурон, важъал мин фавқии нуурон ва мин таҳтии нуурон. Аллоҳуммаътинии нууро» (Аллоҳим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, ортимдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил! Аллоҳим, менга нур ато эт).
Имом Муслим ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал