1835. Бугунги кунда содир бўлаётган нарсалардан бири шуки, ҳамма зулмдан халос бўлишни сўраб, қўлини кўтариб дуо қиляпти. Лекин ҳамма ўзининг доирасида золим ва мустабид бўлгани учун дуоси ижобат бўлмайди. Дунё борган сари зулм кўрганларга ғарқ бўлиб бормоқда.
Доктор Мустафо Маҳмуд
@arabicuz_matn
1831. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким таҳорат қилиб бўлиб, «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу» деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилади-да, хоҳлаганидан кираверади».
Имом Муслим ривоят қилган.
Термизий «Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» (Аллоҳим, мени кўп тавба қилувчилардан қилгин, кўп покланувчилардан қилгин) калимасини зиёда қилган.
@arabicuz_matn
1829. Ёмон гумондан йироқ бўл, у қалбга озор беради.
– Доимий шак-шубҳадан йироқ бўл, у қалбни барбод қилади.
– Муболағали мақтовдан йироқ бўл, у ёлғон бўлади.
– Қиёслаб, солиштиришдан йироқ бўл, у зулмга олиб боради.
@arabicuz_matn
1827. Қалбларнинг давоси:
– Қуръон қироати.
– Тунни таҳажжуд билан бедор ўтказиш.
– Солиҳлар билан суҳбат.
– Хилватда (Аллоҳдан қўрқиб) кўз ёш тўкиш.
@arabicuz_matn
1825. «Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳеч бир ойда Шаъбонда рўза тутганингизчалик рўза тутганингизни кўрмаймиз-а?» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу шундай ойки, у Ражаб билан Рамазон ойи оралиғи бўлгани учун одамлар ундан ғафлатда қолишади. Бу шундай ойки, унда амаллар оламларнинг Роббига кўтарилади. Амалларим рўзадор ҳолимда кўтарилишини истайман».
Имом Насаий ривоят қилган.
@arabicuz_matn
1823. Бу дунёдаги ҳамма нарса сени ташлаб кетади. Ёки сен уларни ташлаб кетасан. Лекин Аллоҳга боғлиқлик ундай эмас. Агар У Зот томон юзлансанг, сени бадавлат қилади. Тарк қилсанг, Ўзи сени чақириб олади. Қалбингнинг тўридан «Ё Роббим!» десанг бас…
@arabicuz_matn
1821. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат учун сув олиб бордим. У зот таҳорат қилиб бўлиб, ушбу дуони ўқидилар: «Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий даарий, ва баарик лий фий ризқий» (Аллоҳим. гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил, ризқимга барака бер).
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизнинг шундай-шундай деб дуо қилганингизни эшитдим», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор нарсани ўқимай ташлаб кетдимми?» дедилар».
Насаий ва Ибн Сунний саҳиҳ санад билан ривоят қилишган.
@arabicuz_matn
1820. Бир олимдан «Рамазондан олдин кимдан узр сўралади?» деб сўрашди. У зот шундай деди: «Нафсимга зулм қилганим, ғафлатда қолганим ва гуноҳларим кўп бўлгани учун Аллоҳдан узр сўрайман. Аллоҳ мени севиб, мендан рози бўлиши учун Рамазонда Ўзининг ҳузурида қабул этишини умид қиламан».
@arabicuz_matn
1818. Имом Бухорий: «Умид қиламанки, бирор мусулмонни ғийбат қилганим учун ҳисоб-китоб қилинмай Аллоҳга йўлиқаман», деганлар. Яна у зот: «Ғийбат ҳаром эканини билганимдан бери бирор кишини ғийбат қилмадим», деганлар.
Биз ҳам ана шу зотларга ўхшаймизми?
@arabicuz_matn
1816. Қулоқларга масҳ тортилаётганда «Аллоҳуммажъалний миналлазийна йастамиъуунал қовла файаттабиъууна аҳсанаҳ» (Аллоҳим, сўзни эшитиб, яхшисига эргашадиганлардан қил) дейилади.
@arabicuz_matn
1815. Дунё жуда қисқа! Шундай экан, ота-онангга яхшилик қил, фарзларни адо эт, беморнинг ҳолидан хабар ол, атрофингдагиларни яхши кўришингни айтиб қўй, ёш болаларни хурсанд қил, етимга табассум қил, барчага кулиб қара!
Балки хотимамиз яқиндир?
@arabicuz_matn
1813. Аллоҳим! Ким менга яхшиликни раво кўрса, уни менга, мени эса унга яқин қил!
Ким менга ёмонлик истаса, уни мендан, мени эса ундан йироқ қил!
Аллоҳим! Ким менга ёмонлик истаса, унинг устидан бандаларингни ҳукмрон қилиб қўй, ўзини ўзи билан, аҳли билан машғул қилиб қўй (ўзидан ортмайдиган қилиб қўй).
Эй оламларнинг Робби! Қудратинг ажойиботларини кўрсат!
@arabicuz_matn
1811. Юзни юваётганда «Аллоҳумма, баййиз важҳий йавма табйаззу вужууҳ, ва тасвадду вужууҳ» (Аллоҳим, юзлар оқ ёки қора бўладиган Кунда юзимни ёруғ қил) дейилади.
Қўлни юваётганда «Аллоҳумма, аътиний китаабий бийамийний. Аллоҳумма, лаа туътиний китаабий бишимаалий» (Аллоҳим, номаи аъмолимни ўнг қўлимдан бер! Аллоҳим, номаи аъмолимни чап қўлимдан берма), дейилади.
@arabicuz_matn
1809. Аллоҳдан қалбнинг торлигидан, қабр торлигидан ва ҳаёт торлигидан паноҳ тилайман.
@arabicuz_matn
1834. Рамазон ҳам тугашига оз қолди… Пойгачи отлар маррага етишига оз қолганда ғолиб бўлиш учун бор кучини ишга солар экан. Отлар биздан кўра доно, ақлли бўлиб чиқмасин!
@arabic_matn
1832. Иблис Аллоҳдан то ҳисоб-китоб кунигача (инсонларни адаштиришга) муҳлат сўраган эди, Аллоҳ унинг илтимосини ижобат қилди. Ахир сен У Зотнинг биру борлигига гувоҳлик бериб, иймон келтиргансан, сенинг дуоингни ҳам ижобат қилар?!
@arabicuz_matn
1830. Нафсим мени яхши ишларга ундабди, деб ўйлама. Аллоҳ яхши кўрган банда экансан, холос! Энди бу муҳаббат борасида камчиликка йўл қўйма, акс ҳолда Аллоҳ сени унутиб қўяди.
@arabicuz_matn
1828. Бахтсизликдан кейин бахтли ҳаёт, кўз ёшидан кейин табассум келишига ишонсанг, жуда катта иш қилибсан! Буни Аллоҳдан яхши гумон қилиш дейдилар.
@arabicuz_matn
1826. Билол розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга чиқсалар, ушбу дуони ўқир эдилар: «Бисмиллааҳ. Ааманту биллааҳ, таваккалту ъалаллоҳ. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ. Аллоҳумма, биҳаққис-соилийна ъалайка ва биҳаққи махрожий ҳаазаа, фаинний лам ахружҳу ашаран, ва лаа баторон, ва лаа рийа`ан ва лаа сумъатан. Хорожту ибтиғоа марзоотик, ват-тиқоа сахотик. Ас`алука ан туъийзаний минан наар, ва тудхиланий ал-жаннаҳ» (Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга иймон келтирдим. Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳдан бошқада ҳол ва қувват йўқ. Аллоҳим, сўровчилар ҳаққи ва чиқувчилар ҳаққи, мен кибр, куфр, риё ёки сумъа учун чиққаним йўқ. Бу чиқишимдан мақсад розилигингни исташ, ғазабингдан қўрқиш, дўзахдан паноҳ тилаб, жаннатга киришни сўрашдир).
Ибн Сунний бу ҳадисни заиф деганлар.
@arabicuz_matn
1824. Бизни Ислом билан азизу мукаррам қилган, қалб кўзларимизни ҳақ ва иймон билан, башариятнинг афзали бўлмиш Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш ила мунаввар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
@arabicuz_matn
Муқаддима
Ассалому алайкум ҳурматли дастуримиз фойдаланувчилари!
www.arabic.uz веб сайти ходимлари томонидан тайёрланган ушбу «Сарф илми» номли АНДРОИД тизимли қурилмаларга мосланган амалий дастур оммага мўлжалланган бўлиб, мактаб ёшидаги бошланғич толиби илмларга ҳам, улуғ ёшдаги мустақил ўрганувчи кишиларга ҳам араб тилидаги сарф фанини ўзлаштиришда иншааллоҳ хизмат қилади.
Дастурдан фойдаланишдан олдин ёки фойдаланиш даврида араб тили грамматикасининг сарф илмига оид китоб ўқиш тавсия этилади.
Сарф ва наҳв фани ҳақида ушбу илмнинг билимдонлари: "Сарф илмлар онаси ва наҳв отасидир", деб айтишган.
Ушбу дастурдан фойдаланишда қуйидаги кўрсатмалар тавсия этилади:
Маълум бир бобнинг назарий қисмини ўқиб тугатилгандан кейингина ўша бобнинг амалий қисмига ўтиш. Бунинг учун юқоридаги ўнг томонда жойлашган «тунги режим» тугмаси ёнидаги «амалиёт» тугмасини, ёки бош саҳифадаги «амалий» бўлимига кириб керакли қисмини танланг.
Тест ишлаётганингизда саволнинг жавобини тўғри топсангиз автоматик тарзда кейинги саволга ўтади. Агар саволга нотўғри жавоб берсангиз, ўзингиз ўнгдан чапга суриб қўйсангиз кейинги саволга ўтади.
Фикр, мулоҳаза ва таклифлар бўлса saibov.oybek969@gmail.com электрон почта орқали биз билан боғланишингиз мумкин.
Фойдаланилган манбалар:
1. Қуръони карим.
2. Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий. “Мукаммал сарф дарслиги”. – Т. : “Мовароуннаҳр”, 2008.
3. Абдурроҳман ибн Исмоил ибн Умар. "Муаллиму сарфи лисонул араб".
4. Раҳматуллоҳ Расулжон ўғли. “Жаноҳ ут-толиб”. - Т. : “Мовароуннаҳр”, 2004.
5. Ибодуллоҳ Аҳроров. “Тайсирус-сарф”. (Енгил ва осон сарф) – Т. : “Мовароуннаҳр”, 2015.
6. Шерали Ҳамралиев. “Араб тили дарслиги”. - Т. : “Мовароуннаҳр”, 2012.
7. Санъатуллоҳ Бекпўлат. “Мабдаус-сарф” (Сарф асослари) – Нашрга тайёрловчи Анвар Аҳмад. Тошкент-2014.
8. “Ан-найм” Арабча ўзбекча луғат. – Т. : 2003.
Дастур оффлайн тарзда ишлайди, яъни фойдаланиш учун интернет шарт эмас.
__________________________
📚 Дастур номи: Сарф илми
📲 Тизим: Андроид
📥 Ҳажми: 2.2 Мб
🔖 Жорий версия: 1.0
🎓 Ишлаб чиқувчи: www.arabic.uz веб сайти жамоаси.
💻 Талаб этиладиган Андроид версияси: 4 ёки ундан кейингилари
📩 Электрон почта:
saibov.oybek969@gmail.com
arabicuzbek@gmail.com
🔓 Фаоллаштириш: Текин.
Play market’дан юклаб олиш:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.arabic.tasrif
1819. «Яхши сўз ҳам садақадир» (Саҳиҳи Бухорий).
«Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир» (Саҳиҳи ал-Жомеъ).
«Ҳар бир яхшилик садақадир» (Саҳиҳи Муслим).
«Яхшиликка йўллаб қўйиш уни қилиш билан тенгдир» (Саҳиҳи Термизий).
Сен ҳам яхшилик йўлида буни тарқатгин.
@arabicuz_matn
1817. Оёқларни юваётганда «Аллоҳумма, саббит қодамайя ъалас-сирот» (Аллоҳим, сирот кўпригида собитқадам қил) дейилади.
@arabicuz_matn
Ассалому алайкум ҳурматли www.arabic. uz сайтининг ўқувчилари!
Биз веб сайтимизнинг ҳикматлар бўлимида ва FACEBOOK ижтимоий тармоғининг arabic.uz группасида ва TELEGRAM ижтимоий каналда ҳар куни бештадан ҳикматни расмли шаклда арабий матни билан бирга таржимасини ҳам бериб бормоқдамиз. Ҳозирда INSTAGRAM ижтимоий тармоғида ҳам беришни бошладик. Энди ўқувчилар инстаграм ижтимоий тармоғида ҳам ҳикматларимизни ўқиш имконига эга бўлдилар.
Аллоҳ Ўзи муваффақ қилсин!
Қуйидаги линк орқали инстаграмдаги группага боғланинг:
https://www.instagram.com/arabicuz/
1812. Бошга масҳ тортаётганда «Аллоҳумма, ҳаррим шаърий ва башарий ъалан наар, ва азолланий таҳта ъаршика йавма лаа зилла илла зиллук» (Аллоҳим, сочимни ва юзимни дўзахга ҳаром қил, мени соялар бўлмайдиган Кунда Аршинг остида соялантир) дейилади.
@arabicuz_matn
1810. Муслима эканингни айтиб ўтирма, муслима эканингни кўрсатиб қўй!
@arabicuz_matn
1808. Ушбу уч дуони ҳар куни айтишни унутма:
– «Аллоҳумма, саббит қолбий ъалаа дийник» (Аллоҳим, қалбимни динингда собитқадам қил);
– «Аллоҳумма, саббит қовлий ъинда су`олий» (Аллоҳим, сўроқ-саволда сўзимни собит қил);
– «Аллоҳумма, саббит қодамайя ъалас сиротил мустақийм» (Аллоҳим, оёғимни тўғри йўлда собитқадам қил).
@arabicuz_matn