arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

1807. Бурун чайқаётганда «Аллоҳумма, лаа таҳримний роихата наъиймика ва жаннатик» (Аллоҳим, мени неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан маҳрум қилма), дейилади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1805. Тамаддунни яксон қилиш учун китобларни ёқиб юбориш шарт эмас. Одамларни китоб ўқишдан тўхтатсанг, шунинг ўзи билан ана шу мақсадингга эришасан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1803. Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир.
Аллоҳим! Ҳисоб-китобсиз, азобга дучор қилмай жаннатга насиб қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1801. Таҳорат пайтида ҳар бир аъзо ювилаётганда ўқиладиган дуолар бор. Аммо уларнинг бирортаси ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлмаган. Лекин салаф уламоларимиз бу зикрларни айтишни мустаҳаб дейишган.
Таҳорат қилаётган киши бисмиллоҳдан кейин «Алҳамдулиллааҳиллазий жаъалал маа`а тоҳууро» (Сувни покловчи қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дейди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1799. Банданинг қалбига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг суннатларига муҳаббат ўрнашса, Аллоҳ бу қалбни дунёда ҳам, охиратда ҳам азобламайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1797. Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким таҳорат қилганидан кейин, ҳали гапирмай туриб «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ» деса, икки таҳоратнинг орасидаги гуноҳлари кечирилади».
Бу ҳадисни Дора Қутний заиф иснод билан ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қадимда аёлларимиз боласини эмизмоқчи бўлса, аввал «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб, сўнг фарзанди буюк шахс бўлишини ният қилиб эмизар экан. Фарзанди вояга етгач, забардаст олим, қўрқмас чавандоз, чинакам етакчи бўлиб етишар экан. Шунинг учун бўлса керак, ота-боболаримиз буюк зотлар бўлишган...
Аммо бугунги кунда аксар аёлларимиз фарзандларини ухлатиш учунгина эмизишади. Шунинг учун бўлса керак, бугун кўпчилик мудроқда, уйқуда...

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1794. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Неъмат шукрга олиб боради. Шукр эса кўпайиш билан боғлиқдир. Бандадан шукр узилиб қолмас экан, Аллоҳдан зиёда қилиш узилиб қолмайди», дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1792. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиқсалар, «Алҳамдулиллааҳиллазий азаақоний лаззатаҳу ва абқо фийя қувватаҳу, ва дафаъа ъанний азааҳу» (Мени таомнинг лаззатидан баҳраманд қилган, унинг қувватини қолдириб, азиятини мендан даф қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин) дер эдилар.
Ибн Сунний ва Табароний ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1790. Бир куни умавий халифалардан бири Сулаймон ибн Абдулмалик аъён ва аскарлари билан кетаётган эди. Оддий халқнинг ичидан бир киши у билан гаплашишни хоҳлаб қолди. Жулдур кийимидан камбағаллиги кўриниб турарди. У бор овози билан бақириб, мулозимлардан амир билан гаплашишга изн сўради. Мулозимлар эса уни ҳайдаб қолишди. Шунда халифа Сулаймон уни кўриб, «Эй киши, сенга нима бўлди!» деди. Ҳалиги камбағал: «Эй мўминларнинг амири! Мен учун нега тўхтамадингиз!» деган эди, амир: «Ҳукм мажлиси бўлаётган эди. Ўзи сен нима хоҳлайсан?», деди.
Камбағал шундай деди: «Эй мўминларнинг амири! Бир чумоли Аллоҳнинг пайғамбари Сулаймондан тўхташни талаб қилганида, у зот тўхтаб, унга гапирган. Нима, мен Аллоҳнинг наздида чумолидан ҳам ҳақирманми? Нима, сиз Аллоҳнинг наздида Сулаймон пайғамбардан ҳам буюкмисиз?»

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1788. Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилиши мумкин. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳ» (Аллоҳни ҳамди ила поклайман) деб юз марта айтинг.
Сизга Аллоҳнинг ўзи кифоя бўлиб, ғам-ташвишдан халос этади. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Ҳасбияллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳу, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳнинг Ўзи кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккул қилдим. У Зот улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтинг.
Аллоҳ сиздан рози бўлади. Қандай дейсизми?
Марҳамат қилиб, «Розийту биллааҳи Роббан, ва бил Ислаами дийнан, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Росуула» (Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Расул деб рози бўлдим), деб уч марта айтинг.
Мингта яхшиликни қўлга киритиб, мингта ёмонликнинг қандай ўчирилишини биласизми?
Марҳамат қилиб, «Субҳаналлоҳ» деб юз марта айтинг.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1786. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал хубси вал хобааис» (Аллоҳим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан Ўзинг паноҳ бер) деб дуо ўқир эдилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Имом Термизий, Абу Довуд, Насаийларнинг ривоятларида «Бисмиллааҳ. Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал хубси вал хобааис», дейилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1785. Солиҳ салафлардан бири: «Аллоҳ сени Ўзининг Зикрига муваффақ қилган бўлса, билгинки, Аллоҳ сени яхши кўрар экан», деган экан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1783. Роббим! Ўзимни яхши кўрганимдек, бошқаларни ҳам яхши кўришни ўргат! Одамларни ҳисоб-китоб қилганимдек, ўзимни ҳам ҳисоб-китоб қилишни ўргат!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1781. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар, «Алҳамдулиллааҳиллазий кафааний ва аавааний, валҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний, валҳамду лиллаҳиллазий манна ъалайя, ас`алука ан тужийроний минан наар» (Менга бошпана бериб, беҳожат қилган, едириб-ичирган ва кўп неъматлар инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мени дўзахдан сақлашинги сўрайман) дер эдилар.
Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилган.
Имом Молик «Муваттоъ» китобида «Киши ўзи яшамайдиган уйга кирганида «Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис солиҳийн» (Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин) дейиш мустаҳабдир», деган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1806. Оғизни чайганда «Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи Набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан лаа азмау баъдаҳу абада» (Аллоҳим, мени Пайғамбарингнинг ҳавзидаги сувдан ичиргинки, ундан кейин ҳеч қачон чанқамайин) дейилади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1804. Гўзал хулқли бўлсанг, дўзахдан омонликка чиқасан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларга дўзахга ҳаром бўлган кишини айтайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалби юмшоқ, одамларга яқин, ҳожатбарор киши», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1802. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг уч марта айтилиши келтирилган.
Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.
Баъзи фақиҳлар ушбу зикр ва дуолар таҳоратдан кейин, қиблага юзланган ҳолда айтилади, дейишади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1800. Азонни эшитганингда «Аллоҳу акбар» калимаси янграса, билгинки, ана шу сўзнинг ўзи барча ғам-ғуссаларингни бартараф қилади. Аллоҳ сен тўқнаш келадиган барча қийинчиликлардан Буюкдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1798. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одам боласи ўлимдан қочгани каби ризқидан қочса ҳам, худди ўлим унга етиб олгани каби ризқи ҳам етиб олади».
Роббим, бизга покиза-ҳалол ризқ насиб қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1796. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким таҳорат қилиб бўлиб, «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу» деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилади-да, хоҳлаганидан кираверади».
Имом Муслим ривоят қилган.
Абул Фатҳ Наср Мақсидий шундай деганлар: «Бисмиллоҳдан кейин таҳоратнинг бошида қуйидаги дуони ўқиш мустаҳабдир: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расули деб гувоҳлик бераман).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1795. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни семиз ва баҳайбат бир киши келади, ваҳоланки Аллоҳнинг наздида пашша қанотичалик вазни бўлмайди. Хоҳласангиз, «Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз»ни ўқинг» (Каҳф сураси, 105-оят).
Имом Бухорий ривоят қилган.
Аллоҳим, тарозумизни розилигинг билан оғир қилгин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1793. Ҳар бир ҳолатингда Аллоҳ билан бирга бўлишингдан кўра бардавом, бахтлироқ ва улканроқ бирор қадр-қимматли нарса йўқ. Зеро, У Зот сени ҳидоятга бошлаб, сендан рози бўлади.

@arabicu_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1791. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида «Ғуфронака» (Мағфиратингни сўрайман) дер эдилар, «Алҳамдулиллааҳиллазий азҳаба ъаннил азаа ва ъаафааний» (Мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дер эдилар.
Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1789. Унутилган суннатлардан бири – таҳорат билан ухлашдир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳуга: «Қачон ётадиган жойингга келсанг, намозга оладиган таҳоратинг каби таҳорат қил. Сўнгра ўнг томонингга ёнбошла», деганлар.
Абу Довуд ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1787. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар, «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минар-рижсин-нажаси, ал-хобийсил мухбиси, аш-шайтонир рожийм» (Аллоҳим, кирдан, нажасдан, ифлосдан, ифлослик қилувчидан ва қувилган шайтондан Ўзинг паноҳ бер) дер эдилар.
Ибн Сунний ва Табароний ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ассалому алайкум ҳурматли www.arabic. uz сайтининг ўқувчилари!
Биз веб сайтимизнинг ҳикматлар бўлимида ва FACEBOOK ижтимоий тармоғининг arabic.uz группасида ва TELEGRAM ижтимоий каналда ҳар куни бештадан ҳикматни расмли шаклда арабий матни билан бирга таржимасини ҳам бериб бормоқдамиз. Ҳозирда INSTAGRAM ижтимоий тармоғида ҳам беришни бошладик. Энди ўқувчилар инстаграм ижтимоий тармоғида ҳам ҳикматларимизни ўқиш имконига эга бўлдилар.
Аллоҳ Ўзи муваффақ қилсин!
Қуйидаги линк орқали инстаграмдаги группага боғланинг:

https://www.instagram.com/arabicuz/

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1784. Эй қабрим ёнида турган одамзод, менинг ҳолатимга ҳайрон бўлма.
Мен ҳам эдим сендек, сен ҳам бўласан мендек…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1782. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турсалар, таҳажжуд ўқир, сўнг ушбу дуони айтар эдилар:
«Аллоҳумма, Роббанаа! Лакал ҳамд! Анта қоййимус-самааваати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд! Лака мулкус-самааваати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд! Анта нуурус-самааваати вал-арзи ва ман фийҳинна ва лакал ҳамд! Антал ҳаққу, ва ваъдукал ҳаққ, ва лиқооука ҳаққ, ва қовлука ҳаққ, вал-жаннату ҳаққ, ван-наару ҳаққ, ва Муҳаммадун ҳаққ, вас-сааъату ҳаққ. Аллоҳумма, лака асламту, ва бика ааманту, ва ъалайка таваккалту, ва илайка анабту, ва бика хоосамту ва илайка ҳаакамту, фағфирлий маа қоддамту ва маа аххорту, ва ма асрорту ва ма аъланту. Антал муқоддим ва антал муаххир, лаа илааҳа илла ант» (Аллоҳим, Раббим, Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ерни ва ундаги нарсаларни қоим қилувчисан, Сенга ҳамд бўлсин! Осмонлару ер ва ундаги нарсалар Сенинг мулкингдир, Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги нарсаларнинг нурисан, Сенга ҳамд бўлсин! Сен ҳақсан, ваъданг ҳақдир, Сенга йўлиқиш ҳақдир, Сўзинг ҳақдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақдирлар, қиёмат ҳақдир. Аллоҳим, Сенга бўйсундим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга қайтдим, Сенинг мададинг ила хусуматлашдим, ҳукм чиқариш ҳам Сенинг қўлингдадир. Олдингию кейинги, махфию ошкора гуноҳларимни мағфират қил. Сен энг аввалги ва энг охиргисан. Сендан бошқа илоҳ йўқ).
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1780. Шайх Абдулқодир Жийлоний қоддасаллоҳу сирроҳу айтдилар:«Дунёни қалбингиздан қўлингизга чиқаринг. Шунда у сизларга зарар бермайди. Нафсинг билан курашиб, уни тоат-ибодат билан қатл қилсанг, унга ҳаёт ато қилган бўласан. Нафсингни ҳурмат қилиб, Аллоҳ йўлида уни (гуноҳдан) қайтариб турмасанг, уни ҳалок қилган бўласан».

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал