1779. Бир қиз шундай деди: «Тор, калта кийим кийиб, пардоз-андоз қилиб юрган пайтларимда ҳамма йигитлар мени қўлга киритиш орзусида эди, тинмай севги изҳор қилишарди. Узун, оддий кийим кийганимда эса бирор йигит менга назар солганини кўрмадим. Билдимки, арзон матонинг харидори кўп бўлар экан. Қиммат матога эса уни сотиб олмоқчи бўлганларгина назар солар экан».
@arabicuz_matn
1777. Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
шундай дедилар: «Киши уйига кира ётганида «Аллоҳумма, иннии ас`алука хойрол мавлижи ва хойрол махрож. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа,ва ъалаллоҳи роббинаа таваккалнаа»
(Аллоҳим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик, Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик) деб, сўнг аҳлига салом берсин».
Абу Довуд ривояти.
Манзилга кираётганда бисмиллоҳни айтиб, зикрни кўпайтириб, уйда одам бор бўлса-бўлмаса салом бериб кириш мустаҳабдир.
Аллоҳ таоло Нур сурасида: «Қачон уйларга кирсангиз, бир-бирингизга Аллоҳнинг даргоҳидан муборак, покиза салом айтинглар», деб буюради (61-оят).
Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Болажоним, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ўзингга ҳам, аҳли аёлингга ҳам барака келтиради», деганлар».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
1775. Кимнинг қалби Аллоҳ таолога юзланмайдиган бўлиб, ўлиб қолса, унинг учун ҳаёт йўқдир, ўлими эса ғам ва азобдир.
Кимнинг қалби Робби азза ва жалла билан тирилса, ўлим унинг учун юзаки бўлади холос. У Аллоҳ билан доимий унсу-улфатда, доимий неъматдадир.
@arabicuz_matn
1773. Қалбларимизга Аллоҳнинг розилиги ўрнашса, ҳамма янада гўзалроқ бўлиб қолади.
@arabicuz_matn
1771. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб, «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳ. Аллоҳумма, иннии аъуузу бика ан адилла, ав удалла, ав азилла, ав узалла, ав азлима, ав узлама, ав ажҳала, ав йужҳала ъалаййа» (Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва ўзимга жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман) деган дуони ўқир эдилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz_matn
1769. Дунё ғам-ташвишларидан чарчадингизми?
Марҳамат, «Аллоҳуммажъал ҳаммий ал-охира» (Аллоҳим, ташвишим фақат охират ғами бўлсин), деб айтинг.
@arabicuz_matn
1767. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳунинг эгнида бир кийим кўриб, «Бу янгими ё ювилганми?» дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Ювилган», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илбас жадийдан, ва ъийш ҳамийдан, ва мут шаҳийдан, саъийдан» (Янги кийгин, мақтагудек яшагин, шаҳид бўлиб, бахтли бўлиб вафот топгин», дедилар.
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
1765. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза руҳлари умматни ҳақ ва адолат узра яна қайта жамлашдан ожиз эмас. Демак, у зотга салавоту салом айтишда бардавом бўлайлик, ана шу муваффақиятимизнинг сири бўлади.
@arabicuz_matn
1763. Қалбингда бир кишига нисбатан бирор нарса бўлса, «Аллоҳуммажъалнии минал каазиминал ғойзо вал аафийнаа ъанин-наас» (Аллоҳим, мени ғазабини ичига ютувчилардан, одамларни кечирувчилардан қилгин), дегин.
@arabicuz_matn
1761. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бирор кийимни кийиб, «Алҳамдулиллаҳиллазии касаании ҳааза, ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин миннии ва лаа қувва» деса, Аллоҳ унинг ўтган гуноҳларини кечиради» (Буни менга кийдирган, ўзгартирмай, қувватимни кетказмай менга насиб қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
1759. Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир! Уларни рози қилинг, Аллоҳ ҳам сиздан рози бўлади.
@arabicuz_matn
1757. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг: «Аллоҳумма, иннии ас`алука мин хойриҳи ва хойри маа ҳува лаҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳи ва шарри маа ҳува лаҳ» (Аллоҳим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман) дер эдилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz_matn
1755. Кимдир футбол бўйича жаҳон чемпионати яқинлашиб қолганига хурсанд, кимдир Рамазон яқинлашиб қолганига хурсанд.
Самога интилган киши билан одамларнинг оёғи орасига интилган одамнинг ўртасида катта фарқ бор-ку ахир!
@arabicuz
1753. Аллоҳим, отамни (ва онамни) дўзах: «Ўта қол, нуринг оловимни ўчириб қўйди», дейдиганлар қаторидан қил! Жаннат: «Келақол, сени кўришга муштоқ эдим», дейдиганлар қаторидан қил!
@arabicuz
1751. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши уйқусида уйғониб, «Алҳамду лиллаҳиллазии холақон-навма вал-йақзоота. Алҳамдулиллаҳиллазии баъасании саалиман савиййа. Ашҳаду анналлоҳа йуҳйил мавта ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» (Уйқуни ва бедорликни яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Мени соғ-саломат қилиб, ҳаётга олиб кирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳ тирилтирувчидир, ўлдиргувчидир ва ҳар нарсага қодирдир, деб гувоҳлик бераман) деса, Аллоҳ таоло: «Бандам рост айтди», дейди».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
1778. Ким Қуръон ўқиб юрса, Аллоҳ унга шундай бир қувват ато қиладики, унинг қалби одамлардан етадиган жароҳатни кўтара оладиган, улардан етадиган заҳматни табиий деб қарайдиган бўлиб қолади. Улардан содир бўладиган камчиликни оддий иш деб қабул қилади. Сўнгра уларни кўрмайди, лекин Аллоҳни кўради.
@arabicuz_matn
1776. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам манзилларидан чиқсалар, «Бисмиллаҳи туклаану ъалаллоҳ, лааа ҳавла ва лаа
қуввата илла биллааҳ»
(Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул. Аллоҳдан ўзгада ҳол ҳам, қувват ҳам йўқдир)
дер эдилар».
Ибн Можа ва Ибн Сунний
ривояти.
@arabicuz_matn
1774. Бир ишдан хурсанд бўлсанг, «Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн» (Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин), дегин.
Ночор қолсанг, «Аллоҳуммарзуқнии ва анта хойрур-розиқийн» (Аллоҳим, менга ризқ бер, Сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан), дегин.
Зарар кўрсанг, «Лаа илаҳа илла анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман. Мен золимлардан бўлиб қолдим) дегин.
@arabicuz_matn
1772. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким уйидан чиққанда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳ. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» (Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ҳол ҳам, қувват ҳам йўқдир) деса, унга: «Куфийта, ва вуқийта, ва ҳудийта» (Ҳидоят қилиндинг, (шайтондан) сақландинг, ҳимоя қилдиндинг) дейилади ва шайтон ундан узоқлаштирилади».
Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти. Абу Довуднинг ривоятида қуйидаги сўзлар зиёда қилинган: «Шайтон бошқа бир шайтонга: «Бир киши ҳидоят қилинибди, сендан ҳимоя қилинибди. Энди ҳолинг не кечади?» дейди».
@arabicuz_matn
1770. Сенга келаётган яхшиликларнинг баъзан узилиб қолиши янги яхшиликларнинг мўл-кўл бўлиб оқиб келишига тараддуддир.
«Роббинг сени тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ» (Зуҳо сураси, 3-оят).
Изоҳ: Ушбу оятлар ваҳий келиши бир қанча муддат тўхтаб қолган пайтда, айрим мушриклар: «Мана, Парвардигори Муҳаммадни ташлаб кетди», деб гап тарқатган вақтда нозил бўлган. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ бўлишига ишора қилаётгандек, Аллоҳ таоло сурани Ўзи яратган чошгоҳ (тонг) ва кеча (тун) ҳаққига қасам билан бошлаб, Муҳаммад алайҳиссаломни тарк этмагани ва ёмон кўриб қолмагани ҳақида хабар бермоқда.
@arabicuz_matn
1768. Хотиржамлик яшашни истайсизми?
Марҳамат, «Аллоҳумма, иннии иставдаътука ҳайаатии» (Аллоҳим, мен ҳаётимни Ўзингга топширдим), деб айтинг.
@arabicuz_matn
1766. Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким янги кийим кийиб, сўнг «Алҳамдулиллааҳиллазии касааний маа уваарий биҳи ъавротий ва атажаммалу биҳи фии ҳайаатии» (Менга авратимни тўсадиган, ҳаётимда мени чиройли қиладиган кийим кийдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин) дуосини ўқиб, сўнг эскирган кийимини садақа қилишни ният қилса, Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида ва Унинг йўлида бўлади», деганларини эшитдим».
Термизий ривояти.
@arabicuz_matn
1764. Ўзингни ёлғиз ҳис қиляпсанми? «Роббии, ҳаб лии милладунка султоонан насииро» (Роббим, даргоҳингдан ёрдам берувчи қувват ато эт), дегин.
@arabicuz_matn
1762. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саллами, кўйлакми ёки ридоми – янги кийим кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Аллоҳумма, лакал ҳамд, анта касавтанийҳи, ас`алука хойроҳу ва хойро маа суниъа лаҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳ» (Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин, мени Сен кийинтирдинг. Сендан бунинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман, ва бунинг ёмонлигидан ва унга қилинган ёмонликдан паноҳ тилайман).
Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти.
@arabicuz_matn
1760. Товуқ биттагина арзонгаров тухум туғиб, қақақлаб дунёни бошига кўтаради. Балиқ эса минглаб қимматбаҳо увилдириқ қўяди, лекин жим юради.
Сен ҳам режаларингни ошкор қилавермай, индамай ишингни битиравер. Ўша ишнинг ўзи одамларга сен ҳақингда сўзлаб беради.
@arabicuz_matn
1758. Ҳаёли, иболи аёл Қуёшга ўхшайди. У шундай нур таратадики, унга ҳеч ким тикилиб қарай олмайди.
Аллоҳим, бизга ҳидоят, тақво, иффат ва беҳожатлик насиб қил!
@arabicuz_matn
1756. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар, «Лаа илааҳа илла анта, субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, астағфирука лизанбии ва ас`алука роҳматак. Аллоҳумма, зиднии ъилман ва лаа тузиғ қолбий баъда из ҳадайтании, ва ҳаб лии милладунка роҳма, иннака антал ваҳҳааб» (Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ. Сени ҳамдинг билан поклайман. Гуноҳларимга истиғфор айтаман, раҳматингни сўрайман. Аллоҳим, илмимни зиёда қил. Ҳидоятга солганингдан кейин қалбимни бурма. Даргоҳингдан менга раҳмат бер, ахир Сен кўплаб ато этгувчисан) дер эдилар».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
1754. Акаларим, сингилларим!
Ярим-яланғоч, беҳаё суратлар романтика эмас. Романтика бошқа, ҳаёсизлик бошқа. Бир кун келиб, кўз неъмати хусусида сўроқ-савол қилинасиз!
Ривожлансак, фикрлашимиз ҳам ривожлансин!
Ярим-яланғоч суратлардан мақсад битта, у ҳам бўлса – кўз зиносидир!
Хўш, ярим-яланғоч сурат кўришнинг гуноҳини, уни кўрганларнинг гуноҳини кўтара оласизми?!
@arabicuz
1752. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир (Аллоҳу акбар), ўн марта таҳмид (Алҳамдулиллаҳ), ўн марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ» (Аллоҳни ҳамди билан поклайман), ўн марта «Субҳааналқуддуус» деб, ўн марта истиғфор, ўн марта таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) деб айтардилар. Сўнгра ўн марта «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин зийқид-дуня ва зийқи йавмил қийаама» (Аллоҳим, дунёнинг танглигидан, қиёматнинг торлигидан Сендан паноҳ тилайман) деб, намозни бошлардилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
1750. Бишр ибн Ҳорис роҳимаҳуллоҳ шундай деган:
«Кечанг ўлди, бугунинг тортишувда, эртанг эса ҳали туғилмаган. Шундай экан, солиҳ амаллар қилиб қолишга шошил».
@arabicuz_matn