arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

1749. Шундай одамлар борки, уларни ҳар қанча ҳурмат қлсанг қилсанг ҳам сени таҳқирлашаверади. Уларнинг кўнглига қарасанг ҳам сенга азият етказишади. Шаънларини ҳар қанча юқори кўтарсанг, сени шунча паст санашади. Бундайлар сендан ажралгандагина қадрингни билишади…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1747. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло бир бандага руҳини қайтиб берганида (яъни уйғонганида): «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам Аллоҳ таоло уни кечириб юборади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1745. Ким Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, бунинг эвазига Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани беради.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1743. Ҳеч ким «Аллоҳим, бизни сабр қилувчилар қаторида қилгин», демасин, чунки сабр бало билан бирга келади. Бундай деган одам сабр қилиш учун бало сўрагандек бўлади. Бунинг ўрнига «Аллоҳим, бизни бало пайтида сабр қилувчилар қаторида қилгин», десин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1741. Ҳузайфа ибн Ямон ва Абу Зарр розияллоҳу анҳумонинг ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётганларида «Бисмикаллоҳумма аҳйаа ва амууту» (Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан, Аллоҳим) дер эдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Муборак фитр ҳайити билан барчаларингизни табриклаймиз! Аллоҳ сиз ва бизлардан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

166. Али розияллоҳу анҳу:
"Ҳайит (намози)га пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир", деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

164. Рамазон ойининг охирги кунида қуйидагиларни айтиб қоламиз:
Ҳамма ойларнинг робби танҳодир. Рамазонни робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъий назар Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб динида мустаҳкам қолишимиздир.
Аллоҳим! мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

162. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини (садақасини) рўзадордан содир бўладиган лағв (беҳуда гап-сўз) ва рафас (фаҳш гаплар ёки жинсий яқинлик)ни покловчи ва мискинлар учун егулик этиб фарз қилдилар. Ким (ҳайит) намоздан олдин адо этса, у мақбул закотдир. Ким намоздан кейин адо этса, садақалардан бир садақа бўлади (фитр закоти эмас, одатий садақалардан бўлиб қолади)".
Абу Довуд ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

160. Кечагина, Рамазон хуш келибсан, деб айтаётган эдик.
Ҳозир эса, эй Рамазон шошмагин! Деб айтмоқдамиз.
Қадам ташлашинг мунча тез бўлмаса!
Шавқ билан келасан да, шошилинч кетасан!
Аллоҳим! Гарданларимизни дўзахдан озод қил!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

158. Ифторлик овқатларини танқид қилиш!
Гоҳида она ёки хотин ёки сингил ёки қизингизни рўза оғиз сиз учун, кундузнинг аксар қисмини ошхонада ўтказиб тайёрлаган овқатини танқид қилиш орқали жароҳат етказиб қўясиз. Ахир Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор овқатни ҳеч қачон айбламаганлар-ку?!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

156. Ким бир соат эвазига саксон уч йилни сотиб олмаса у маҳрум бўлган, маҳрум бўлган, маҳрум бўлгандир. Қадр кечаси минг ойдан яхшидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

154. Фузайл ибн Иёз: "Агар тундаги намозга туришга ва кундузги рўзани тутишга қодир бўлмасанг билиб қўй! Хатоларинг чулғаб олгани учун маҳрумликка юз тутмоқдасан", дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

152. Қадр кечасининг тавсияларидан:
Имом Шофеъий қадр кечаси худди ўша куннинг кундузи кабидир, сен кундузи ҳам жидду жаҳд қилавер. Кундузи ҳам яхшилик тақдим қилиш ниятида бўлсанг Аллоҳ тунда ҳам ютуққа эриштириб, мукофотлайверади, дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

150. Аллоҳнинг “ал-Ғофур” ва “ал-Афв” исмлари орасидаги фарқ қуйидагичадир:
“ал-Ғофур” сифати “гуноҳларни ўчириш”дир.
“ал-Афв” сифати эса, Қиёмат куни ўзингдан ва фаришталардан гуноҳларнинг изини, гўёки уни содир этмагандек ўчириб юбориши ва сендан рози бўлиши ҳамда сўрамасанг ҳам беришидир. Шунинг учун дуода: “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, дейилади.
(Маъноси: Эй Раббим, Сен афв қилувчисан ва афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв эт.)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1748. Бир қиз шундай деди: «Ҳусни жамолини кўз-кўз қилиб, пардоз-андоз қилиб олган, очиқ-сочиқ кийиниб олган қизларни кўрсам, уларнинг оналарини ўйлайман. Беихтиёр Аллоҳнинг «Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар» деган сўзи эсимга тушади (Соффат сураси, 24-оят). Шунда менинг онам ҳам шу хусусда сўроқ-савол қилинмаслиги учун янада кўпроқ ҳаё қила бошлайман».
Аллоҳ бу дунёда ҳаром қилган кўпгина нарсалар жаннатда ҳалол бўлади. Масалан, у ерда анвойи хилдаги ичимликлар бўлади. Аммо Аллоҳ ярим яланғоч бўлиб, очиқ-сочиқ юришни икки дунёда ҳам ҳаром қилган. Доимо ўраниб, мастура юриш неъматлардан биридир.
Аллоҳ таоло бу ҳақда «Сен у ерда оч-яланғоч қолмассан» (яъни жаннатда доимо қорнинг тўқ, устинг бут бўлади), деган (Тоҳа сураси, 118-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1746. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким уйқусидан уйғонса, «Алҳамдулиллааҳиллазии родда ъалайя руҳии ва ъаафаании фии жасадии ва азина лии бизикриҳи («Руҳимни ўзимга қайтариб берган, жасадимни саломат қилган ва менга Ўзини зикр қилишга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин)», десин».
Ибн Сунний саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1744. Тилнинг мушаклари инсон жисмидаги энг кучли мушаклардан биридир. Бу неъмат Қиёмат куни зарарингизга эмас, фойдангизга хизмат қилиши учун ҳаракат қилинг. Ундан Роббингизга тоат қилишда фойдаланиб, Аллоҳнинг зикридан узоқлаштириб қўйманг (чунки ҳар бир аъзонинг ўз вазифаси бўлгани каби, тилнинг вазифаси гапиришдир. Агар уни Аллоҳнинг зикри билан банд қилмасангиз, у бефойда нарсаларни сўзлашга ўтиб кетади).
Аллоҳ таоло: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унга албатта танглик ҳаёти бўлур, Қиёмат куни эса уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деган (Тоҳа сураси, 124-оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

1742. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида «Алҳамдулиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа, ва илайҳин нушуур» (бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин, қайтиш ҳам Унгадир) дер эдилар.
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Вакеъ роҳимаҳуллоҳ айтдилар.
Биз Суфён ас-Саврий билан бирга ҳайит куни кўчага чиққанимизда у зот: "Бугунги кундаги аввалги бошлайдиган нарсамиз кўзимизни (номаҳрамлардан) сақлаш", дедилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

167. Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ:
"Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир", деб айтдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

165. Ҳайит билан табриклаш!
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

163. Ийд (ҳайит)нинг исломда икки улкан маъноси бор:
1. Раббоний.
2. Инсонпарвар.
Мусулмонларнинг байрамлари ушбу икки маънога боғлиқдир.
Раббоний маъноси – убудиятдир, яъни инсон ҳатто байрам кунлари ҳам Роббисини унутмайди ва байрам кунлари шаҳватлар ортидан эргашмайди. Балки, мусулмонлар байрами такбир ва намоз билан бошланади.
Қисқа қилиб айтганда ҳайит намози Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш, деганидир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

161. Рамазон жўнаш тадоригини кўриб, кунларини йиғиштиришни бошлади.
Аллоҳим! Ушбу ойнинг хушбўй ҳидидан нафас олган бўлсак Ўзингга ҳамд бўлсин!
Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, уни қабул этишдан бизни маҳрум қилма!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

159. Раҳмат ва барака ойи бўлмиш рамазон ниҳояси яқинлаши муносабати билан Ибн Жавзий айтган нарсаларини эслаб ўтамиз!
От ҳам марра ниҳоясига яқинлашса, мусобақада ғалаба қозониш учун бор кучини ишга солар экан.
От сендан кўра фаросатли бўлиб қолмасин!
Амаллар хотимага қараб белгиланади!
Кутиб олишни қойил мақом қилмаган бўлсанг, хайрлашишни чиройли қилиб қўй!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

157. Қадр кечаси деганда буюк ва шарафли кеча деган маънони англатади. У йилнинг кечалари ичидаги энг афзал кечадир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

155. Саҳарлик пайти сирлар пайтидир. У туннинг охирги ярмидан то бомдоддан олдинги вақтгачадир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

153. "Агар қадр кечаси, бутун йилнинг кечаларидан бирига яширилган бўлганида ҳам мен уни топиш учун ҳар тунни бедор ўтказар эдим.
Уни, Рамазоннинг охирги ўн кунига яширилганига нима дейсиз?!
(Ахир у, атига ўн кун ичига яширилган холос ку?!)".

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

151. Қадр кечасининг ўғриларидан огоҳ бўлинг!
1. Телевизор;
2. Уяли телефон;
3. Ижтимоий тармоқлар;
4. Кучли ифторлик;
5. Бозорлик қилгани бориш;
6. Ҳар хил зиёратлар.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

149. Агар рамазонни чиройли кутиб олмадингми унда видолашувни гўзал тарзда адо қил. Ибрат оладиган жойи охири мукаммал бўлганидадир, аввали камчилик бўлганида эмас.
Ҳасан Басрий: "Сен рўзани қолганини чиройли адо қил, Аллоҳ ўтгандаги камчиликларини кечиради", деганлар.
Сен қолганини ғанимат бил! Аллоҳнинг раҳматини қачон топишни билмайсан. Эҳтимол у Рамазоннинг охирги соатида бўлиши мумкин!

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал