123. Муъалло ибн Фазл айтадилар:
Саҳобалар Аллоҳ таолога рамазонга соғ омон етказишини сўраб олти ой дуо қилишар эди. Кейин яна олти ой улардан рўзаларини қабул қилишини сўраб дуо қилишар эди.
@arabicuz_matn
121. Рамазон ойида гуноҳларни тарк қилиш намунали бўлиш учун даъво ёки шахсиятдаги камчилик эмас. Балки у банда билан Роббиси орасида узилмайдиган алоқа орзусидир.
@arabicuz_matn
119. Рамазон итоат қилувчилар ойи, ибодат қилувчи обидлар ҳамроҳи, Ўз фазли билан ҳидоят топиладиган ой, барча ойлардан устун бўлган шарафли бир ойдир.
@arabicuz_matn
117. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқларидан изланглар», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
@arabicuz_matn
115. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон (охирги) ўн кунлик кирса, изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
113. Қадр кечаси деб номланишига сабаб, чунки ўша кечада бизларнинг тақдиримиз ўзгариши мумкин!
Аллоҳим! Бизларни ўша кечага етказиб, қабул этилганлар қаторида қил!
@arabicuz_matn
111. Қадр кечаси ҳақида Мужоҳид:
"У кеча соғ омонлик кечаси бўлиб, унда бирор дард ёпишмайди ва шайтонлар қўйиб юборилмайди", дедилар.
@arabicuz_matn
109. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадор ҳолида унутиб еб қўйса, рўзасини охирига етказсин. Уни Аллоҳ едириб ичирибди, холос», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
107. Рамазон Қуръон ойи. Ушбу ойда Қуръон нозил бўлгани учун у Аллоҳ ҳузуридаги энг ҳурматли ой. Сен ҳам ушбу ойда Қуръонни тафаккур билан ўқиш орқали ўзинг учун уни энг ҳурматли ойга айлантир.
@arabicuz_matn
105. Рамазон ойининг фойдаларидан бири, нафсни жиловлашга одатлантириб, уни қўлга киритишда ёрдам беради.
@arabicuz_matn
103. Раҳмат эшикларининг энг кенг очиладиган пайти Рамазон ойида бўлади. Ким мана шу ойда кира олмадими, демак ундан бошқа пайт ҳам кира олмаслиги аниқдир.
@arabicuz_matn
101. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннатда бир хона бор, унинг устки кўриниши ичидан, ички кўриниши устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло овқат улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганида намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган", дедилар.
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривояти.
@arabicuz_matn
Қадр кечаси Муҳаммад алайҳиссалом умматлари учун Аллоҳнинг туҳфасидир. У софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси ва жаннатга кириш кечасидир. У буюк кечадир. У кунда даъватчилар, жидду жаҳд қилувчилар, намозхонлар, рўзадорлар, суннат байроғини кўтарганлар ва тавба қилувчилар учун Аллоҳ томонидан салом йўлланади.
Қадр кечасининг фазилатларидан:
1. Шарофатга эришиш кечаси.
Аллоҳ таоло қадр сураси билан шарафлаган.
2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Рамазон кирса, набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта бу ой сизларга ташриф буюрди. Унда бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшидир. Ким ундан маҳрум бўлса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрум кишигина бебаҳра қолади", дедилар.
(Ибн Можа ривояти).
3. Мағфират кечаси.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади", деганлар.
Муттафақун алайҳ.
4. Ер куррасига меҳмонларнинг ташрифи.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29 кечада бўлиб, ана шу кечада фаришталар ер заминида майда тошдан ҳам кўп бўлишади", деб айтганлар.
(Имом Аҳмад ва Ибн Хузайма ривояти).
5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар.
Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир:
"У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар" (Қадр сураси, 4 оят).
Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳулар Набий алайҳиссалом вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом (оят олиб тушмай) келмай қўйганларидан йиғлашар эди.
6. Келгуси йилнинг ризқлари ва ажаллари нозил бўлади.
"Ўша (қадр кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур" (Духон сураси, 4 оят).
Яъни, Аллоҳ махлуқотлари учун лавҳул маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини фаришталар дунё осмонига олиб тушадилар.
7. Муборак кечадир.
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Албатта, Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик" (Духон сураси, 3 оят), деб айтган.
@arabicuz_matn
100. Кундузи рўза оғиз, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларни ҳожатини чиқариб юрсангда, кейин бошқа киши келиб барча ҳасанот ва яхшиликларингни олиб кетишидан эҳтиёт бўл!
Ғийбат қилишдан эҳтиёт бўлинглар!!!
@arabicuz_matn
98. Рамазондаги эслатмалардан:
Баъзи рўзадорлар рамазонда шаръий узрсиз ҳам рўзаларини очиб юборишади. Бу нарса ҳаромдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмни оёқ пайларидан осиб қўйилганини кўриб: "Булар ким?" деб сўрадилар. Улар очиш рухсат пайтидан олдин рўзаларини очиб юборадиганлар, деб айтилди.
Ифтор вақти киришидан олдин шаръий узрсиз рўзасини очиб юборган кишининг ҳолати шу бўлса, рўзанинг аввалги кунидан рўза тутмай, шаръий узрсиз бемалол оғзини очиб юборадиганларнинг аҳволи қандай бўлур!
@arabicuz_matn
122. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ёлғон гапиришни, унга амал қилишни ва жаҳолатни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz_matn
120 . Қадр кечасининг фазилати:
У кеча ёмонлик ва озор беришдан холи бўлган бир кечадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир", деб айтган. (Қадр сураси, 5 оят).
@arabicuz_matn
118. Рамазон қалбга бир назар солиб, Аллоҳ буюриқларига боғланишга қаратилган улкан лойиҳа ва шарафли бир фурсатдир.
@arabicuz_matn
116. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар оғизларини очсалар:
«Заҳаба аз-зама`у вабталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳу таъала», деб айтардилар».
(Маъноси: Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланиб, Худо хоҳласа, ажр собит бўлди.)
Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.
@arabicuz_matn
114. "Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар" (Ҳаж сураси, 74 оят)
Роббим! Сени поклаб ёд этаман, биз Сени ҳақиқий қадрлай олмадик. Сенга ҳақиқий маънода ибодат қила олмадик. Сенга ҳақиқий мақтов айта олмадик. Бизларнинг гуноҳимизни кечир, бизга раҳм қил, камчиликларимиз сабаб азобга тортма!
@arabicuz_matn
112. Рўзанинг фазилатларидан бири, у икки дунё бахт саодати сабабчисидир. Шунинг учун саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бир. Бири оғиз очгандаги хурсандчилик, иккинчиси роббисига йўлиққан пайтдаги хурсандчилик", деганлар. Рўзадорнинг оғиз очгандаги хурсандчилиги дунёвий ва шошилинч келган шодликдир. Бу ҳам бахт саодат белгисидир. Бахт саодатнинг асли қалб қувончидир. Бахт саодатни қидирганлар уни Аллоҳга тоат ибодат ва тақвода топишади холос.
@arabicuz_matn
110. Баъзи рўзадорлар рамазон ойида, ҳали болаларга фарз бўлмаган деган фикр билан ёш болаларни рўза тутишга одатлантиришда камчиликка йўл қўйишади. Болалар ҳали балоғат ёшига етмасларидан олдин рўза тутишга одатлантириш маҳбуб амаллардандир. Хусусан бунга кучи етадиган болаларга шундай қилишга буюрилган.
Рубaййиъ бинт Муъaввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Биз балоғатга етмаган болалaримизгa ҳам рўзa туттирaдигaн бўлдик. Улaргa юнгдaн ўйинчoқ қилиб бeрар эдик. Бирoртaси oвқaт деб йиғласa, ифтoр вақти бўлгунчa унга ўшани бeриб қўяр эдик".
Муттафақун алайҳ.
@arabicuz_matn
108. Аллоҳ учун ихлос ва иймон самараси бўлмиш қабул қилинган рўзанинг аломати – рўзадор тилини ёлғон ва бефойда нарсалардан ҳамда қўлини озор берувчи нарсалардан тийиши, тана аъзоларини барчасини гуноҳ ва маъсиятдан тийиши, Аллоҳ ғазаб қиладиган зоҳирий ва ботиний нарсалардан тийилиши, ёмонликни яхшилик билан бартараф қилиши, агар бирор киши жоҳиллик қилса ёки сўкса ёки жанжаллашса тили ёки қалбида: "Мен рўзадорман", деб айтишидир. Мана шу билан инсон ютуққа эришади, шундагина унинг тутган рўзаси тўсиқ ва ҳимоя бўлади.
@arabicuz_matn
106. Аллоҳим! Рамазон ойидан қолган кунларини бизга баракали қил. Рамазоннинг кечаларидаги ибодат ва хатми Қуръонларида қоим қил. Рамазонинг яхшилиги, баракаси ва раҳматини бизларга насиб қил. Бизларни дўзахдан озод бўлганлар қаторида ёз!
@arabicuz_matn
104. Рўзанинг маъноларидан бири, у бандани охират ҳаётига ҳам назар солишни ўргатади. Чунки одамларнинг дунёвий мезонларида агар инсон бирор нарса сотиб олса, ёки сотса ўша нарсада фойда борми ёки йўқми бунга назар солади. Лекин мўмин кишини бошқача кўз қараши бўлиб, охират диёри ҳисоб ва китоб борлиги доим унинг кўз ўнгида туради. Шунинг учун Аллоҳ ҳузуридаги нарсаларга эга бўлиш мақсадида баъзи дунёвий нарсалардан воз кечиб туради.
@arabicuz_matn
102. Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:
1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.
2. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.
6. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш.
10. Ифторга машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор, деб айтилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат пайтини зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайитга кийиниш баҳонаси билан рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Сериал ва филмлар томоша қилиш билан фазилатли кунни ўтказиб юбориш.
@arabicuz_matn
Кўпчилик одамлар қадр кечаси намоз ва Қуръон тиловатига машғул бўлишади, аммо яна бир фазилатли амал хусусида ғафлатда қолишади. Ўша амал ушбу фазилатли кунда садақа улашишдир. Юқорида ўрганганимиздек, қадр кечасидаги ўқилган намоз минг ойдаги намоздан яхшироқдир. Яъни, Иншааллоҳ ўша намоз ўттиз минг намоз бўлади. Шунингдек, барча амаллар ҳам Аллоҳ оятда айтганидек "Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир" кўринишида бўлади.
Шунингдек, ким қадр кечасида бир динор садақа қилса, гўёки иншааллоҳ ўттиз минг динор садақа қилган бўлади.
Рамазонни охирги ўн кунлигининг тоқ кунларидан қадр кечасини излаётганлар ушбу кечаларда ҳеч бўлмаса бир динор бўлса ҳам садақа қилишлари яхшидир. Агар ушбу кечаларнинг барчасида садақа улашса ва ибодатларга белини маҳкам қилса, иншааллоҳ қадр кечасининг ажри унга кафолат қилинади.
@arabicuz_matn
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Эй умрини зое қилиб ҳеч нарсага эришмай қолган кимса! Қўлдан бой берган нарсаларингни қадр кечасидан топ, чунки, у кечадаги амал бир умр, деб ҳисобланади.
@arabicuz_matn
99. Рамазон ойи иймонни янгилаш, қалбларни жонлантириш, тарқоқ фикрларни Аллоҳ томон йўналтириш, ғафлатдаги кишини кўзини очиш, унутадиган кишини хотирасини яхшилаш ва гуноҳкорларни тавба қилиши учун қулай бир фурсатдир. Барча ар Роҳман ва ар Роҳим сифатли Зотнинг эшиги олдида туриб, бундан олдин оталари Одам алайҳиссалом айтган қуйидаги дуо билан ёлворишади:
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз». (Аъроф сураси, 23 оят).
@arabicuz_matn
97. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта бу ой сизларга келди. Унда минг ойдан яхши бўлган қадр кечаси бор. Ким у кечадан маҳрум бўлса, яхшиликларни барчасидан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумларгина бебаҳра қолади", дедилар.
Ибн Можа ривояти.
@arabicuz_matn